tishlar karies profilaktikasida ratsional ovqatlanishning ahamiyati

DOCX 4 sahifa 20,8 KB Bepul yuklash

Sahifa ko'rinishi (4 sahifa)

Pastga aylantiring 👇
1 / 4
мавзу № 2. болаларда кариес профилактикасида рационал овқатланишнинг аҳамияти. тишлар кариесини ва породонт тўқималарн яллиғланиш жараёнини олдини олишда тўғри, мувофиклашган овқатнинг муҳим аҳамият касб этиши бутунги кунда илмий асосланган. овқат маҳсулотларининг тиш тўқималарига кўрсатадиган таъсирини қуйидагича тасаввур қилиш мумкин: 1. тиш тўқималари (эмаль, дентин, цемент) тараққиёти пайтида кон оқими орқали келаётган минерал тузлар, оқсил моддалар тиш тўқималарини шакллантиришда ва охакланишида иштирок этиб, уларнинг турғунлигини таъминлайди. 2. тишлар чиқиб бўлгандан кейин, моддалар сўлак таркибида тишлар эмалини мунтазам ҳўллаш орқали керакли миқдорда уни минерал тузларга тўйинтириб қўяди. 3. овқат истеъмолидан кейин қолган овқат қолдиқлари, айниқса углеводли овқат қолдиқлари тиш юзасига ёпишиб қолиб, бижғиши натижасида корисоген ҳолатни юзага келтиради. тиш эмаль қобиғининг кариесга нисбатан турғунлигини таъминловчи бош омил бўлиб, ҳомиладор оналарнинг тўлақонли, сифатли миқдор жиҳатдан организм талабига мос, ўз таркибида сутли маҳсулотлар, минерал тузлар, витаминлар, мевалар, сабзавотлар сақловчи мувофиқланган овқатланишни тўғри ташкил қилиш ҳисобланади (5 – жадвал). шу йўсинда овқатланишни бола туғилгандан сўнг …
2 / 4
лишга ўрганганмиз. айниқса, ёш болалар рационида у салмоқли ўрин тўтади. ана шу углеводларни илмий нуқтаи назардан икки гурухга ажратиш мумкин: 1. енгил ферментланувчи ( парчаланувчи) – шакарлар, крахмал. 2. шакар ўрнини босувчилар – сорбитол, маннитол, ксилитол, малтитол ва бошқалар. 5 – жадвал. о.г.фролова, е.и.николаева бўйича (1989й) ҳомиладорликнинг иккинчи ярмида она учун тавсия қилинадиган мувофиқлашган суткали овқат рациони таркиби. озиқ овқатлар миқдори гр оқсиллар гр ёғлар, гр углеводлар, гр энергетик қиймати, ккал гўшт 120,0 16,2 9,12 - 147,6 балиқ 100,0 16,0 0,4 - 68,0 творог ( ёғсиз) 170,0 23,8 0,81 5,4 112,5 кефер (ряженка) 200,0 6,2 6,7 7,4 124,0 сариёғ 15,0 0,06 11,77 0,075 110,1 сут 250,0 9,0 10,5 13,5 186,0 сметана 30,0 0,6 8,4 0,9 85,55 ўсимлик 25,0 - 23,2 - 193,0 шакар 50,0 - - 47,75 195,0 қора нон 100,0 7,0 1,1 45,0 223,0 буғдой нон 100,0 7,1 1,1 47,5 230,0 ун маҳсулот-лари (булочка) 100,0 5,7 11,8 55,7 261,0 …
3 / 4
чаланувчи углеводларни ўзига озиқ сифатида қабул қилса, иккинчи тамондан уларни тиш карашлари учун асос сифатида ишлатишади ва охир оқибатда бижғиши натижасида сут кислотаси ҳосил бўлиб, эмалнинг деминерализациясига олиб келади. ишланишлар шуни кўрсатадики, бугунги кунда аҳоли ўртасида кариес жараёнини фаоллигини оширувчи озиқ моддаларнинг қуйидаги салбий ҳусусиятлари ҳисобга олиниши зарур: 1. овқат маҳсулотларда тез парчаланувчи шакарлар мавжудлиги. 2. тез – тез овқатланиш одати. 3. оғиз бўшлиғи – тишлар юзасини тозаловчиқаттиқ моддалар маҳсулотларни исътемолини камайтириш. 4. кариес жараёнини нейтраллаовчи овқат маҳсулотларини кам исътемол қилиш. углеводли овқатларни кўп исътемол қилишдан кўра уни оз бўлсада, тез – тез исътемол қилиш кариес содир бўлишида муҳим ўрин тўтади. углеводларни бошқа озиқ маҳсулотлари билан бирга қабул қилинса, уларнинг салбий таъсири анча сусаяр экан. шакарли маҳсулотлар қабулидан сўнг оғиз бўшлиғида шакарнинг юқори концентрацияли ҳолати 20 – 40 минут мобайнида сақланиб қолади, уларни қабул қилиш, бижғитиб кариесоген таъсир қилувчи сут кислотаси ишлаб чиқаришга улгиришади. табийки, овқат рационидан шакар сақловчи маҳсулотларни …
4 / 4
учун қуйидагиларга эътибор бериб, уларни одат тусига айлантиришни тавсия қилиш мақсадга мувофиқдир: 1. шакарли маҳсулотлар қабулини миқдор жиҳатдан камайтириш. 2. шакар маҳсулотлари қабулидан сўнг тишларни илиқ сувда чайиш, иложи бўлса чўтка, паста ёрдамида тишларни тозалаш. 3. шакарли маҳсулотларнинг қабули орасидаги вақтини узайтириш. 4. енгил парчаланувчи шакарли моддаларни, микроблар таъсирида парчаланмайдиган ширин маҳсулотлар. 5. углеводли овқатлар қабулидан кейин албатта тозаловчи озиқлар (хом сабзавотлар, мевалар) чайнаш. тиш жағ тизимини чиниқтириш мақсадида қуруқ қаттиқ озиқ – овқатлар қабул қилинса, суяк системасининг ўсиши, яхшиланиши ва сўлак кўп ажралиши таъминланади. чайнов мушаклари кучаяди, тишлар периодонт тўқимаси ва пульпасининг қон билан таъминланиши яхшиланади, қолаверса қон томир орқали келадиган озиқ моддалар, минерал тузларнинг мустаҳкамланишига, эмалнинг кариесга нисбатан турғунлигини ошишига сабаб бўлади. болаларга қаттиқ озиқ маҳсулотларини, айниқса, ширин, ёпишқоқ, юмшоқ овқатлардан сўнг ва овқатланишларорасида бериш мақсадга мувофиқ ҳисобланади. юқори келтирилганлардан шундан хулоса қилиш мумкинки, овқатланишни тўғри йўлга қўйиш, унинг рационаллигини таъминлаш овқат гигиенасига тўғри риоя қилиб уни ўзлаштириб …

Ko'proq o'qimoqchimisiz?

Barcha 4 sahifani Telegram orqali bepul yuklab oling.

To'liq faylni yuklab olish

"tishlar karies profilaktikasida ratsional ovqatlanishning ahamiyati" haqida

мавзу № 2. болаларда кариес профилактикасида рационал овқатланишнинг аҳамияти. тишлар кариесини ва породонт тўқималарн яллиғланиш жараёнини олдини олишда тўғри, мувофиклашган овқатнинг муҳим аҳамият касб этиши бутунги кунда илмий асосланган. овқат маҳсулотларининг тиш тўқималарига кўрсатадиган таъсирини қуйидагича тасаввур қилиш мумкин: 1. тиш тўқималари (эмаль, дентин, цемент) тараққиёти пайтида кон оқими орқали келаётган минерал тузлар, оқсил моддалар тиш тўқималарини шакллантиришда ва охакланишида иштирок этиб, уларнинг турғунлигини таъминлайди. 2. тишлар чиқиб бўлгандан кейин, моддалар сўлак таркибида тишлар эмалини мунтазам ҳўллаш орқали керакли миқдорда уни минерал тузларга тўйинтириб қўяди. 3. овқат истеъмолидан кейин қолган овқат қолдиқлари, айниқса углеводли овқат қолдиқлари тиш ю...

Bu fayl DOCX formatida 4 sahifadan iborat (20,8 KB). "tishlar karies profilaktikasida ratsional ovqatlanishning ahamiyati"ni yuklab olish uchun chap tomondagi Telegram tugmasini bosing.

Teglar: tishlar karies profilaktikasida… DOCX 4 sahifa Bepul yuklash Telegram