парранда гўшти ишлаб чиқариш технологияси

PPTX 37 стр. 11,3 МБ Бесплатная загрузка

Предварительный просмотр (5 стр.)

Прокрутите вниз 👇
1 / 37
mavzu: sanoat asosida parranda go’shti ishlab chiqarish texnologiyasi reja: 1. parranda go’shti ishlab chiqarish texnologiyasi 2. broyler go’shti ishlab chiqarish 3. kurka, o’rdak, sesarka, bedana go’shti ishlab chiqarish texnologiyasi. 4. parranda go’shti ishlab chiqarishda zootexniya, veterinariya ishlarini amalga oshirish va samaradorligi мавзу: саноат асосида парранда гўшти ишлаб чиқариш технологияси режа: 1.парранда гўшти ишлаб чиқариш технологияси 2.бройлер гўшти ишлаб чиқариш 3.курка, ўрдак, сесарка, ғоз, туяқуш, бедана гўшти ишлаб чиқариш технологияси. 4.парранда гўшти ишлаб чиқаришда зоотехния, ветеринария ишларини амалга ошириш ва самарадорлиги республикамизда гўшт йўналишидаги паррандачилик саноатида товуқнинг гўштдор етакчи кроссларидан — росс (англия), хаббард (франция), кобб, арбор айкрес (ақш) бройлер кроссларидан кенг фойдаланилмоқда. улар бир- бирларидан жадал ўсиши билан фарқланадилар. “росс-308” бройлер кросси . “хаббард” бройлер кросси. “arbor aykres ” plyus. “росс-708” бройлер кросси. “кобб” бройлер кросси бройлер ота – онаси ва жўжалари хўжаликда бройлер жўжаларини технологик ишлаб чиқариш қуйидаги асосий тамойилларни инобатга олган ҳолда ташкил қилинади: — самарали технологик инкубация …
2 / 37
физиологик ҳолатларини инобатга олган ҳолда паррандахоналарда ўстириш, боқиш ва етиштириш жўжаларни сув ва озуқани актив истеъмол қилишини, жиғилдон(зоб)и тўлганлигини назорат қилиб бориш, боқилиш самарасини билиш учун 7-куни тирик вазнини тортиш; — жўжаларни бутун ўсиш даврида ҳаво ҳароратини маъқул бўлган режимда ушлаш. тез ўсувчи бройлер жўжалари ўзидан айниқса ишлаб чиқариш даврининг иккинчи қисмида, катта миқдорда метаболик иссиқлик чиқаради. жўжани 21 кунлигидан бошлаб атроф мухит ҳароратини 210с дан паст ушлаш, бройлерлар вазнини оптимал ўсишига имкон яратади. юқумли ва юқумсиз парранда касалликларига қарши самарали ветеринария-профилактик чора-тадбирларини қўллаш (бинони санация қилиш, бир вақтнинг ўзида бир ҳил ёшдаги паррандалар билан бинони тўлдириш, ўз вақтида иммунизация қилиш ва бошқалар). бройлерларни қафасларда сақлаш ва боқиш учун бкм-3б технологик ускуналар ва 3 ярусли кп-8 батареяларини ишлатиш мумкин. бройлерларни катакларда сақлашнинг афзалликлари шундан иборатки, бир хил ҳажмдаги майдонда ер(пол)да боқилганга нисбатан 1,5 баробар бош сонини кўп ушлаш мумкин, мос равишда бош сони ҳисобига парранда гўштини ҳам кўп олиш мумкин. …
3 / 37
ли бройлер жўжалари галасининг бир хил ўсиши кузатилмайди. бройлер жўжаларини боқиш зичлиги 1 м2 га 12—14 бошни ташкил этади, шунда 1 кв. м. боқиш майдончасида тирик вазнда 32—36 кг парранда гўшти етиштирилади. жўжалар биринчи 12 – 14 кунлик ёшигача тана ҳароратини бошқара олмайди. энг қулай тана ҳароратини ҳаво ҳароратини тартибга солиш орқали яратиш мумкин. пол ҳарорати ҳаво ҳароратига ўхшаб жуда зарур кўрсаткич, шунинг учун паррандахонани олдиндан иситиш жуда мухим ҳисобланади. паррандахона ҳарорати ва нисбий намлигини жўжаларни келтиришдан иссиқ мавсумда 24 соат, совуқ мавсумда 48 соат олдин стабиллаштириш керак бўлади тавсия этиладиган кўрсаткичлар: - ҳаво ҳарорати 300с (озуқа ва сувнинг олдида жўжа елка баландлигида ўлчанади); - тўшама ҳарорати 28 – 300с; - ҳаво нисбий намлиги 60 – 70%. “бронзаранг шимолий кавказ” зоти “ кумушранг шимолий кавказ” зоти “қора тихорец” зоти “оқ кенг кўкракли” зоти “оч сариқ ўзбек” зоти ” бронзаранг москва” зоти “биг – 6” зоти (урғочиси) “биг – 9” зоти …
4 / 37
он-ичак) органлари орқали ташқарига чиқарила бошлагани учун ич кетиш ҳолатлари кузатилади. бундан ташқари, нам ва қуруқ ҳаво зарарли микроорганизмларнинг ривожланишига олиб келади, бу эса инфекцион касалликлар қўзғатувчиларининг организмда пайдо бўлишига сабаб бўлади. куркачалар учун айниқса паст ҳарорат ва юқори намлик жуда ҳавфли ҳисобланади. куркачаларнинг яхши ривожланиши учун хонанинг ҳавоси тоза бўлиши катта аҳамиятга эга, лекин елвизакдан эҳтиёт бўлиш керак. ҳар хил шовқинлар парранданинг маҳсулдорлигига салбий таъсир кўрсатади. курка жўжаларининг тухумдан очиб чиқиши эркак куркалар уруғларининг сифатига боғлиқ бўлади. эркак куркаларнинг уруғлантириш қувватига бир неча омил таъсир этиши мумкин. қишда совуққа чидамсиз, қоронғи хоналар ҳам салбий таъсир этади. уларнинг рационида ҳайвонларга оид озуқалар, айниқса моцион (юриш, ҳаракат қилиш) етарли миқдорда бўлиши керак(ш.ж. урғочи куркаларга ҳам). урғочи куркалар – 15ос гача совуққа чидамли бўлади, 5 – 10ос ҳароратда тухумни яхши қўяди. 1 бош куркага 1 – 1,5 м2 майдон ажратилади. куркаларни чиқиб ўтириши учун қўноқлар 7 х 7 см дан 9 х …
5 / 37
лайди. агар она курка тухум қўйишни давом эттириши керак бўлса, унда уясидан ҳайдаб салқин хонага қамаб қўйилади ва ёнига эркак курка қўйиб юборилади, айрим ҳолларда кучлироқ таъсир этувчи факторлар, яъни ёруғликни кучайтириш, шовқин, хонани алмаштириш ва бошқалар қўлланилади. лекин шу билан бирга тухумларнинг уруғланиш фоизи пасайиши мумкинлигини ҳам инобатга олиш керак бўлади. курк бўлган куркалар март ойидан июнь ойигача тухумга ётқизилади. курка тухумларини ўзларидан бошқа яна товуқлар ҳам очиб чиқиши мумкин. қоронғи хонанинг бир чеккасига уя қўйилади, ичига 10 см қалинликда қуруқ тупроқ солиниб, устидан тўшама қўйилади. уя ёнига озуқа, сув ва минерал қўшимчалар қўйилади. курка жўжалари тухумдан 27 – 28 кунда очиб чиқади. курк бўлган куркалар тагига йилнинг иссиқ даврларида 17 – 19 донагача, салқин даврларида 15 – 17 донагача, курк бўлган товуқлар тагига эса йилнинг иссиқ даврларида 9 – 11 донагача, салқин даврларида 7 – 9 донагача курка тухумини қўйиш мумкин. кул билан қум аралашмаси албатта уя ёнида …

Хотите читать дальше?

Скачайте все 37 страниц бесплатно через Telegram.

Скачать полный файл

О "парранда гўшти ишлаб чиқариш технологияси"

mavzu: sanoat asosida parranda go’shti ishlab chiqarish texnologiyasi reja: 1. parranda go’shti ishlab chiqarish texnologiyasi 2. broyler go’shti ishlab chiqarish 3. kurka, o’rdak, sesarka, bedana go’shti ishlab chiqarish texnologiyasi. 4. parranda go’shti ishlab chiqarishda zootexniya, veterinariya ishlarini amalga oshirish va samaradorligi мавзу: саноат асосида парранда гўшти ишлаб чиқариш технологияси режа: 1.парранда гўшти ишлаб чиқариш технологияси 2.бройлер гўшти ишлаб чиқариш 3.курка, ўрдак, сесарка, ғоз, туяқуш, бедана гўшти ишлаб чиқариш технологияси. 4.парранда гўшти ишлаб чиқаришда зоотехния, ветеринария ишларини амалга ошириш ва самарадорлиги республикамизда гўшт йўналишидаги паррандачилик саноатида товуқнинг гўштдор етакчи кроссларидан — росс (англия), хаббард (франция), кобб,...

Этот файл содержит 37 стр. в формате PPTX (11,3 МБ). Чтобы скачать "парранда гўшти ишлаб чиқариш технологияси", нажмите кнопку Telegram слева.

Теги: парранда гўшти ишлаб чиқариш те… PPTX 37 стр. Бесплатная загрузка Telegram