transgen hayvonlar

PPT 25 стр. 3,4 МБ Бесплатная загрузка

Предварительный просмотр (5 стр.)

Прокрутите вниз 👇
1 / 25
тошкент 2024й. хайвон организмлари ген мухандислиги ўзбекистон республикаси соғлиқни сақлаш вазирлиги тошкент фармацевтика институти биотехнология кафедраси трансген ҳайвонларнинг олиниши (услубиёт). маърузанинг режаси: оталанган тухум ҳужайрага бегона генларни киритилиши ёрдамида ирсий ўзгарган ҳайвонларни яратиш ғояси амалиётда1980 йилларда амалга оширилди. бошқа фанларда бўлган сингари, олимлар ўзаро маълумот алмашиниши учун янги терминлар қўллашга тўғри келди. шундай қилиб, бегона ген (экзоген) днк си орқали генотипи ўзгартирилган ҳайвонларни трансгенли ҳайвон деб аташни, киритилган днк ни эса трансген деб аташни, бутун технологияни эса трансген технология ёки трансгеноз деб аталди. трансген технологиясининг ишлаб чиқилиши ва мукаммалашуви лаборатория сичқонларида амалга оширила бошлади. 1980 йилларга келиб, сичқонларнинг ҳар хил линияларига 100 ортиқ бегона генлар киртила бошлади. сичқонларга бегона днк ни киртишни амалга ошириш учун ҳар хил усуллар қўлланилган: ретровирус векторлари орқали, урғочи-реципиент эмбрионига имплантация қилишдан олдин эмбрион ҳужайраларининг бошланғич ривожланиш босқичларида киритилиши;; оталанган тухум ҳужайрадаги катталашган сперма ядросига (эркаклик пронуклеосга) микроинъекция ёрдамида; имплантация қилишдан олдин эмбрион ҳужайраларининг бошланғич ривожланиш …
2 / 25
кция қилинади. урғочи сичқонга имплантация қилинган эмбриондан (суррогат энагадан) трансген авлод олинади. қора мол, чўчқа, қўй ва сичқоннинг оталанган ҳамма тухум ҳужайралари (100%) трансген билан инокуляция қилинди, аммо имплантация ҳамма вақт ҳам муваффақиятли кечмаган. трансгенли авлод бор-йўғи 5% ишлов берилган тухум ҳужайралардан ҳосил бўлган. микроинъекциядан сўнг трансгенознинг умумий самарадорлиги. ирсий ўзгартирилган эмбрионли ўзак (эў) ҳужайралар ёрдамида трансгенли сичқонларни олиниши. эў ҳужайралари сичқоннинг бластоцистасида ички ҳужайра массасидан ажратилиди. сўнгра уларга бегона гени бор векторлар ёрдамида трансформация қилинади, ўстирилади, ҳамда пзр ёрдамида селекция қилиниб аниқланади. ўстирилган трансформацияли ҳужайралар блостицидларга киритилиб, кейин «суррогат энага» бачадонига имплантация қилинади. ўзида трансген сақлаган сичқонлар яна чатиштирилиб, трансгенли сичқон линиялари олинади. трансгенли қорамоллар олиниши трансгенли қорамол олиш учун сичқонлардаги каби днк ни микроинъекция қилиш билан амалга оширилади. у қуйидаги босқичлардан иборат: ядрони кўчириб ўтказиш билан клонлар олиш трансгенли паррандалар олиниши алоҳида ажратилган бластодерма ҳужайраларига трансфекция қилиш билан трансгенли товуқларни олиниши. алоҳида ажратилган ҳужайраларга липосомалар ёрдамида трансгенни трансфекция …
3 / 25
лаш ҳайвонлар қолдирадиган авлодлар сони унчалик кўп бўлмайди. юқори ҳосилдорликни белгиловчи, ихтисослашган генлар комплексининг сони жуда ҳам кам бўлиб, кейинги авлодларга ўтганда ўзгаришларга учрайди. шундай бўлишига қарамасдан, соматик ҳужайраларнинг ядросида муайян организм ҳақида тўлиқ генетик ахборот тўпланган бўлиб, бу ахборотни тўлиқ фаолияти учун шароит яратиб берилганда, исталганча генетик нусхалар (клонлар) олиш имкони борлиги маълум. кўпгина соматик ҳужайралар дифференциалланган ҳолатда бўлишини эътиборга олиб, дастлаб бу вазифани ривожланишни маълум босқичидаги, аммо дифференцияга учрамаган муртакларнинг эмбрионал ҳужайралари ёрдамида ечишга ҳаракат қилинган. ооцитларнинг цитоплазмасида кўчириб ўтказилган ядро ишини қайта дастурлаш ва янги эмбрионларнинг ривожланганлиги дастурини ишлатиб юборадиган махсус омиллар сақланиши, ядрони (бластомерларни) етилган ооцитларга кўчириб ўтказиш имконларини яратади. бир уруғли эгизакларни олиниши чорвачилик учун катта аҳамият касб этади. бир томондан, бир донордан олинадиган бузоқчаларни сони кўпаяди, иккинчидан генетик бир хил бўлган эгизаклар пайдо бўлади. бир бирига мос бўлган эгизакларни кўплаб олиниши — буқаларни авлод колдириш сифатини баҳолаш, сперма маҳсулотлар баҳосини камайтириш, препаратларни баҳосини камайтириш, …
4 / 25
лар сони 32 тани ташкил этади. саккиз ҳужайрали босқичда ҳар бир бластомер бластоцитгача ривожланиш имкониятига эга, аммо улар жуда кичик бўлиб, тахминан 8-ҳужайрадан иборат бўлади. бундай бластоцитларни кўчириб ўтказилганда, уларни бор-йўғи 10% га яқинигина туғилиш босқичигача ривожланади холос. бу тажрибалар асосида қўйидагича хулосага келиш мумкин: эмбриондаги ҳужайралар сонини камайиши, уларни бластоцистларгача ривожланишини пасайтирувчи асосий омил бўлиб хизмат қилсада, бўлиниш жараёни ривожланишини босқичида содир бўлиши унчалик катта аҳамиятга эга эмас. олимларни фикрича, монозигот эгизаклар олиш учун етилган моруллалардан ва бластоцистлардан фойдаланиш мақсадга мувофиқдир. эмбрионларни иккига бўлиш техникаси қўй ва эчкиларда ҳам кенг қўлланилиб келинмоқда. бластоцистларни ривожланишини кейинги босқичида бўлиш қулайроқ, чунки ялтироқ қобиғи ёш бластоцистларникига нисбатан юпқароқ, цитоплазмаси эса эластиксимон бўлади. монозигот эгизакларни олишни қулай шароитини ишлаб чиқишда, бўлингандан кейин ва яримта эмбриони трансплактация қилингандан кейин in vitro шароитида ўстиришни давомийлиги ва уларни музлатилган ҳолатда сақланишига катта эътибор берилган. бундай бластоцитларни кўчириб ўтказилганда, уларни бор-йўғи 10% га яқинигина туғилиш босқичигача ривожланади …
5 / 25
лонланган эмбрионларни ядроларини бир неча бор қайта кўчириб ўтказиш натижасида 190 дона ядроси қайта кўчириб ўтказилган эмбрионлар олинганлиги кўрсатилган. эмбрионал ҳужайралар ядросини энуклеирланган тухум ҳужайрасига кўчириб ўтказиш, эмбрионларни бўлиниш технологиясига нисбатан кўплаб устунлик томонларига эга. булар қўйидагилардан иборат: биринчидан, эмбрионларни 64 ҳужайрали босқичида олинган алоҳида эмбрионал ҳужайралар бир ҳужайрали зиготаларда қайта дастурланиши ва кўплаб генетик бир хил ҳайвонларни нусхаларини бериш мумкин; иккинчидан, клонланган эмбрионлардан қайта кўчириш йўли билан олиш, клонлар технологияни потенциал имкониятини ошириб, кўплаб клонлар ишлаб чиқариш имкониятини яратади. ген муҳандислиги йўли билан трансген ҳайвонлар яратиш геннинг микроинъекцияси. геннинг микроинъекцияси икки йўл билан: 1-эмбрионларни ривожланишини пронуклеус босқичида жарроҳлик йўли билан чиқариб олиш; 2-донорни сўйгандан кейин ажратиб олиш; микроинъекция учун зарур бўлган уруғланган тухум ҳужайра олиш мақсадида, ҳайвонларга гормон юбориб, уларда суперовуляция чақирилади ва ундан кейин наркозланган ёки сўйилган ҳайвонлар тухум йўлини ювиш орқали тухум ҳужайралар ажратиб олинади (g.brem. 1993). эмбрионларни микроинекция қилиш учун энг аввало мустаҳкам ўрнатилган ишчи столи …

Хотите читать дальше?

Скачайте все 25 страниц бесплатно через Telegram.

Скачать полный файл

О "transgen hayvonlar"

тошкент 2024й. хайвон организмлари ген мухандислиги ўзбекистон республикаси соғлиқни сақлаш вазирлиги тошкент фармацевтика институти биотехнология кафедраси трансген ҳайвонларнинг олиниши (услубиёт). маърузанинг режаси: оталанган тухум ҳужайрага бегона генларни киритилиши ёрдамида ирсий ўзгарган ҳайвонларни яратиш ғояси амалиётда1980 йилларда амалга оширилди. бошқа фанларда бўлган сингари, олимлар ўзаро маълумот алмашиниши учун янги терминлар қўллашга тўғри келди. шундай қилиб, бегона ген (экзоген) днк си орқали генотипи ўзгартирилган ҳайвонларни трансгенли ҳайвон деб аташни, киритилган днк ни эса трансген деб аташни, бутун технологияни эса трансген технология ёки трансгеноз деб аталди. трансген технологиясининг ишлаб чиқилиши ва мукаммалашуви лаборатория сичқонларида амалга оширила бошлад...

Этот файл содержит 25 стр. в формате PPT (3,4 МБ). Чтобы скачать "transgen hayvonlar", нажмите кнопку Telegram слева.

Теги: transgen hayvonlar PPT 25 стр. Бесплатная загрузка Telegram