falsafa

DOC 708 стр. 4,2 МБ Бесплатная загрузка

Предварительный просмотр (5 стр.)

Прокрутите вниз 👇
1 / 708
ўзбекистон республикаси олий ва урта таълим вазирлиги page ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги шермухамедова нигинахон фалсафа тошкент - 2010 дарслик олий таълим барча йўналишлари 1-умумкасбий фанлар блоки ўқув адабиётлари туркумига киради, давлат стандартлари ва намунавий ўқув дастури мазмунига мос. китобда фалсафий тафаккур эволюциясининг таҳлили баробарида онтология, гносеология, ривожланиш, фалсафий антропология, праксиология ва глобаллашув масалаларининг назарий асослари янгиланган тафаккур нуқтаи назаридан кенг қамровли ёритиб берилган. зеро, бугунги дунёда олам ва одам, билим ва фаолият, маданият ва маънавият масалаларида назария ва амалиётнинг бирлигига алоҳида эътибор берилиши лозим. китоб барча олий ўқув юртларида фалсафа билан шуғулланувчи аспирантлар, тадқиқотчилар, ўқитувчилар ва умуман, фалсафа муаммолари билан қизиқувчиларга мўлжалланган. муаллиф китобда баён этилган мулоҳазаларнинг мутлоқлигига даъво қилмайди. бироқ ўз фикрларининг баёнида у, янги талаблар ва дунёнинг янгича талқинига алоҳида эътибор қаратган. китоб муаллифи ўқувчилардан унга муносабатни ва такомиллаштириш бўйича таклифларни кутади. shermuhamedova_n@list.ry илмий маслаҳатчи: ўзфа академиги, фалсафа фанлари доктори, профессор шермухамедов с масъул …
2 / 708
м. китоб барча олий ўқув юртларида фалсафа билан шуғулланувчи бакалавр, магистр, аспирантлар, тадқиқотчилар, ўқитувчилар ва умуман, фалсафа муаммолари билан қизиқувчиларга мўлжалланган. аннотация учебник входит в состав учебной литературы первого социально-гуманитарного блока всех направлений высшего образования, соответствует содержанию государственных стандартов и типовой программы. в книге, наряду с анализом эволюции истории философии, широко раскрываются теоретические основы онтологии, гносеологии, теории развития, философской антропологии, праксиологии и глобальных проблем современности. ибо на сегодняшний день необходимо особо уделять внимание единству теории и практики в вопросах мира и человека, знания и деятельности, культуры и духовности. книга предназначена для бакалавров, магистров, аспирантов, исследователей, педагогов, а также всем, кто интересуется проблемами философии. the summary (annotation) the textbook is a part of the educational literature of the first socially-humanitarian block of all directions of higher education, corresponds to the maintenance of state standards and the typical program. in the book, along with the analysis of evolution of history of philosophy, …
3 / 708
аларнинг моҳиятини англашни, нафақат англаш, балки уларга муносабат билдиришни шакллантиради. модомики шундай экан, бугунги кунда фалсафани янада ривожлантириш, ёш авлодни фалсафий дунёқараш, замонавий фан ютуқларига асосланган фалсафий билимлар билан қуроллантириш муҳим аҳамият касб этади. чунки, и.а. каримов айтганларидек, “бугунги замонда мафкура полигонлари ядро полигонларидан ҳам кўпроқ кучга эга” . фалсафий тафаккурнинг ижтимоий-сиёсий асослари ҳар қандай жамият халқининг ижтимоий онгини ўзгартиришга, унинг пировард мақсадларига хизмат қилишга қаратилган. бугунги кунда фалсафий тафаккурнинг янгиланиши нафақат умумий маънавий муҳитнинг, балки ҳар бир жамият аъзосининг ижтимоий қиёфаси, руҳий дунёси, мақсад ва эҳтиёжларининг ўзгариши ҳамдир. и.а. каримов айтганларидек, “фалсафа барча фанларнинг отаси. фалсафани билмайдиган одам - медицина ёки таълим, санъат ёки маданият соҳаси вакили бўладими, бундан қатъий назар - ҳаётнинг, ўз касбининг маъно мазмунини яхши тушунмайди. мисол учун, тарихни таҳлил қилиш учун ҳар бир воқеа ва жараёнга фалсафий қараш, уларни умумлаштирган ҳолда зарур хулосалар чиқара олиш керак. шу боис тарихчи бўлиш учун фалсафий тафаккур қобилиятига эга …
4 / 708
ҳосил қилиш осон иш эмас. ҳатто фалсафа соҳасида профессионал иш олиб борувчилар орасида ҳам қўйилган саволларга жавобларда якдиллик мавжуд эмас. кимдир фалсафани фан деб, кимдир – ақл ўйини деб ҳисоблайди, айримлар эса, бу фикрларга қўшилмай, одамлар дунёқараши, руҳий ҳолати, ақли, шахсий тажрибаси ва шу кабиларнинг турли шаклларига эътиборни қаратиб, бошқача таърифлар беради. кимдир фалсафада мақсадни, кимдир воситани, инсон ўз-ўзини ва ўзини қуршаган дунёни оқилона, иррационал ёки интуитив англаб етиш усулини кўради. бунда ҳар ким у ҳар бир инсон учун оламшумул аҳамиятга эга бўлган саволларга қандай жавоб беришига қараб ўз мулоҳазалар мантиғини тузади. турли одамлар ушбу масалалар юзасидан бир фикрга кела олмагани ва келиши мумкин ҳам эмаслиги нима учун фалсафа ўз мавжудлигининг икки ярим минг йили мобайнида кўпгина оламшумул муаммоларнинг узил-кесил ва шак-шубҳасиз ечимларини топмаган, боқий фалсафий муаммолар хусусида бир тўхтамга келмаган, деган фикр саволга қисман жавоб бўлади. · инсон нима ва унинг моҳияти нимада? · худо борми? · материя, онг …
5 / 708
лимлар ягона тизимини тузишга ҳаракат қилмайди ва пировард натижада, масалан, фан каби аниқ натижалар олишга умуман қаратилмаган. мадомики шундай экан, нима учун фалсафа мавжудлигининг кўп асрлик тарихи мобайнида унга бундай кучли қизиқиш сақланиб қолмоқда? бир қарашда, бу тушунтириб бўлмайдиган жумбоқдек бўлиб туюлиши мумкин. аммо мазкур фан моҳиятини англашимиз, унинг ўзига хос хусусиятларини аниқлашимиз ва фалсафа инсон ўз -ўзини ва ўзини қуршаган дунёни англаб етишида қандай рол ўйнашини тушуна бошлашимиз билан юқорида зикр этилган зиддият йўқолиб боради. зеро и.а.каримов таъкидлаганидек: “ўзликни англаш, миллий онг ва тафаккурнинг ифодаси, авлодлар ўртасидаги руҳий-маънавий боғлиқлик тил орқали намоён бўлади” . шу боис фалсафага яхлит муносабат, унда кўтарилган масалаларнинг теранроқ ва тўлиқроқ талқини, мазкур китоб мазмуни билан танишишимиз, уни тушунишимиз ва фалсафий муаммоларнинг сирли ва жозибали дунёсига кириб боришимизга қараб пайдо бўлади. “бир сўз билан айтганда, ёшларимизни фалсафий тафаккур билан қуроллантириш- давр талаби. нега деганда, бугунги замонда ҳарқандай рақиб ва мухолиф билан баҳсга киишиш учун унинг …

Хотите читать дальше?

Скачайте все 708 страниц бесплатно через Telegram.

Скачать полный файл

О "falsafa"

ўзбекистон республикаси олий ва урта таълим вазирлиги page ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги шермухамедова нигинахон фалсафа тошкент - 2010 дарслик олий таълим барча йўналишлари 1-умумкасбий фанлар блоки ўқув адабиётлари туркумига киради, давлат стандартлари ва намунавий ўқув дастури мазмунига мос. китобда фалсафий тафаккур эволюциясининг таҳлили баробарида онтология, гносеология, ривожланиш, фалсафий антропология, праксиология ва глобаллашув масалаларининг назарий асослари янгиланган тафаккур нуқтаи назаридан кенг қамровли ёритиб берилган. зеро, бугунги дунёда олам ва одам, билим ва фаолият, маданият ва маънавият масалаларида назария ва амалиётнинг бирлигига алоҳида эътибор берилиши лозим. китоб барча олий ўқув юртларида фалсафа билан шуғулланувчи аспирантлар, т...

Этот файл содержит 708 стр. в формате DOC (4,2 МБ). Чтобы скачать "falsafa", нажмите кнопку Telegram слева.

Теги: falsafa DOC 708 стр. Бесплатная загрузка Telegram