информатика фанининг максади ва вазифалари

DOCX 38.7 KB Free download

Page preview (5 pages)

Scroll down 👇
1
1538573257_72510.docx информатика фанининг максади ва вазифалари режа: 1. информатика фанини вужудга келиши ва тараққиёти 2. информатика фанининг тузилмаси информатика фанини вужудга келиши ва тараккиёти информатика 60-йилларда францияда электрон ҳисоблаш машиналари ёрдамида ахборот қайта ишлаш билан шугулланувчи соҳани ифодалувчи атама сифатида юзага келди. информатика атамаси лотинча infоrmatik сўзидан келиб чиққан бўлиб, тушунтириш, хабар қилиш, баён этиш маъноларини англатади. французча infоrmatigue (информатика) сўзи ахборот автоматикаси ёки ахборотни автоматик қайта ишлаш маъносини англатади. инглиз тилида сўзлашувчи мамлакатларда бу атамага cоmрuter science (компьютер техникаси хақидаги фан) синоними мос келади. информатиканинг инсон фаолиятининг мустақил соҳаси сифатида ажралиб чиқиши биринчи навбатда компьютер техникасининг ривожланиши билан боглиқ. бунда асосий хизмат микропроцессор техникасига тўгри келади, унинг пайдо бўлиши 70-йиллар ўрталарида иккинчи электрон инқилобини бошлаб берди. шу даврдан бошлаб ҳисоблаш машиналарининг элемент негизини интеграл схема ва микропроцессорлар ташкил этди. информатика атамаси нафақат копьютер техникаси ютуқларини акс эттириш ва фойдаланиш, балки ахборотни узатиш ва қайта ишлаш жараёнлари билан ҳам богланади. …
2
воситасида ахборотни янгилаш жараёнлари билан боглиқ инсон фаолияти соҳасидир. информатика ва кибернетика тушунчаларида кўпинча чалкашликлар учраб туради. уларнинг ўхшашлиги ва фарқини тушунтиришга ҳаракат қиламиз. н.виннер томонидан кибернетикага киритилган асосий фикр инсон фаолиятининг турли соҳаларида мураккаб динамик тизимларини бошқариш назариясини ишлаб чиқиш билан боглиқ. кибернетика компьютерлар мавжудлиги ёки йўқлигидан қатъий назар мавжуддир. кибернетика - техник, биологик, ижтимоий ва бошқа турли тизимларда бошқарувнинг умумий тамойиллари ҳақидаги фандир. информатика янги ахборотни анча кенг, кибернетика каби турли объектларни бошқариш вазифаларини амалий ҳал этмай, ўзгартириш ва барпо этиш жараёнларини ўрганади. шу боис информатика ҳақида кибернетикадан анча кенг фан соҳаси, деган тасаввур ҳосил бўлиши мумкин. бироқ, бошқа жиҳатдан, информатика компьютер техникаси билан боглиқ бўлмаган муаммолар ечими билан ифодаланмайди, бу, шубҳасиз, унинг умумлаштирувчи хусусиятини чеклайди. информатика компьютер техникаси ривожланиши туфайли юзага келди, унга асосланади ва усиз мавжуд бўла олмайди. кибернетика компьютер техникасининг барча ютуқларидан унумли фойдаланса ҳам, лекин объектларни бошқаришнинг турли моделларини яратган ҳолда ўз-ўзича ривожланаверади. кибернетика …
3
р” деб ёзади ўзбекистон республикаси президенти и.а.каримов. ахборот технологиялари ривожланишининг замонавий жаҳон даражаси шундаки, республикада жаҳон ахборот маконининг инфратузилмалари ва миллий ахборот-ҳисоблаш тармоги интеграциясига мос келувчи миллий тизимни яратиш иқтисодиёт, бошқариш, фан ва таълим самарадорлигининг муҳим омили бўлмоқда. бу муаммолар анча мураккаб ва айни пайтда республикамиз учун долзарбдир. ъозирда олиб борилаётган иқтисодий, тузилмавий ва бошқа ўзгаришларнинг амалга ошириш натижалари республикада ахборотлаштириш билан боглиқ муаммоларнинг қандай ва қайси муддатларда ҳал этишга ҳам боглиқдир. 1956 йилда академик м.т. ўразбоев ташаббуси билан ўзбекистон фанлар академияси таркибида в.и.романовский номли математика институти қошида ъисоблаш техникаси бўлими очилиб, унга в.к. кобулов раҳбар этиб тайинланди ва 1958 йилда республикамизда илк бор “урал-1” типидаги эъм ўрнатилди. 1966 йилда марказий осиё минтақасида ўзбекистон республикаси фанлар академиясининг ҳисоблаш марказига эга бўлган кибернетика институти, 1978 йилда унинг асосида кибернетика илмий-ишлаб чиқариш бирлашмаси ташкил этилди. халқ хўжалигидаги турли вазифаларни ҳал этишда алгоритмлаш-тириш назариясини ривожлантирган академик в.к. кобулов бошчилигадаги бирлашманинг етакчи олимлари ўзбекистонда …
4
аси мустақиликка эришгач, бирлашма олимлари томонидан фундаментал ва амалий илмий йўналишлар белгиланди, ўз.р. фанлар академияси хайъати томонидан республикада кибернетика ва ахборотлаштиришни ривожлантириш концепцияси ишлаб чиқилди ва тасдиқланди. булардан ташқари математик моделлар асосида халқ хўжалиги муаммоларини хал қилиш, иқтисодиётда ахборотлар тизимларидан унумли ва оқилона фойдаланиш, замонавий компьютер технологияларининг хаётга кенг тадбиқ қилиш соҳалари бўйича академик с.с.ғуломовнинг, иқтисодий кибернетика йўналиши бўйича профессор т.ш.шодиевнинг мактабларини тилга олиш диққатга лойиқдир. давлат томонидан тартибга солишнинг муҳимлиги ва республикада ахборотлаштириш жараёнини тезлаштириш заруриятини ҳисобга олиб, ўзбекистон республикаси вазирлар маҳкамасининг 1992 йил 8 декабр қарори билан фан ва техника давлат қўмитаси (фтдк) қошида ахборотлаштириш бўйича бош бошқарма (бошахбор) тузилди. мазкур қарорда белгилаб берилган асосий вазифа ва фаолият йўналишлари доирасида ўзр фтдк ташаббуси билан ахборотлаштириш жараёнини ривожлантиришга йўналтирилган бир қатор қонунлар қабул қилинди. ахборотлаштириш ҳақида (1993 йил, май) ва эъм ва маълумотлар базаси учун дастурларни ҳуқуқий муҳофазалаш ҳақидаги (1994 йил, май) қонунлар шулар жумласидандир. ўз фтдк нинг давлат …
5
иш ва ривожлантириш; · ахборот технологияси соҳасидаги фундаментал тадқиқотларни рагбатлантириш ва қўллаб-қувватлаш; · информатика воситаларидан фойдаланувчиларни тайёрлаш тизимини мувофиқлаштириш. концепциянинг асосий қойидалари ҳисобга олинган “ўзбекистон республикасининг ахборотлаштириш дастури” ишлаб чиқилди, у уч мақсадли дастурни ўз ичига олади: а) миллий ахборот - ҳисоблаш тармоги; б) эхм ни математик ва дастурий таъминлаш; в) шахсий компьютер. ахборот технологияларини ривожлантиришнинг олти устувор йўналиши қуйидагилардан иборат: · давлат статистика тизими, кредит-молия ва банк тизимлари; · электрон маълумотлар базаси; · фан-техника ахбороти (фта) тармоги; · таълим, кадрлар тайёрлаш ва қайта тайёрлаш, ижтимоий муҳофаза ва солиқни сақлаш соҳалари ахборот тизимлари; · маълумотларни узатиш ва алоқа тизимлари; · фавқулодда ҳолатларининг олдини олиш ва хабар беришнинг ахборот тизимлари. мазкур дастурда вазирлик ва маҳкамалар ахборот тармоқлари, миллий ахборот-ҳисоблаш тармогини яратиш, компьютерлар ва ҳисоблаш техникаси воситаларини ишлаб чиқаришни ташкил этиш, янги ахборот технологияси соҳаларида кадрлар тайёрлашни такомиллаштириш, ҳужжатлаштиришнинг меъёрий-услубий ва ҳуқуқий тизимини яратиш ва бошқалар жой олган. миллий ахборот ҳисоблаш тармоги …

Want to read more?

Download the full file for free via Telegram.

Download full file

About "информатика фанининг максади ва вазифалари"

1538573257_72510.docx информатика фанининг максади ва вазифалари режа: 1. информатика фанини вужудга келиши ва тараққиёти 2. информатика фанининг тузилмаси информатика фанини вужудга келиши ва тараккиёти информатика 60-йилларда францияда электрон ҳисоблаш машиналари ёрдамида ахборот қайта ишлаш билан шугулланувчи соҳани ифодалувчи атама сифатида юзага келди. информатика атамаси лотинча infоrmatik сўзидан келиб чиққан бўлиб, тушунтириш, хабар қилиш, баён этиш маъноларини англатади. французча infоrmatigue (информатика) сўзи ахборот автоматикаси ёки ахборотни автоматик қайта ишлаш маъносини англатади. инглиз тилида сўзлашувчи мамлакатларда бу атамага cоmрuter science (компьютер техникаси хақидаги фан) синоними мос келади. информатиканинг инсон фаолиятининг мустақил соҳаси сифатида ажралиб чиқ...

DOCX format, 38.7 KB. To download "информатика фанининг максади ва вазифалари", click the Telegram button on the left.