gulning biologik va hozhalik tavsifi

PDF 5 sahifa 166,7 KB Bepul yuklash

Sahifa ko'rinishi (5 sahifa)

Pastga aylantiring 👇
1 / 5
фан ҳақида тушунча. гулнинг биологик ва хўжалик тавсифи инсон пайдо бўлибдики, табиат неъматларидан, унинг гўзаллигидан бахраманд бўлиб келмоқда. демак инсон ва табиат бир-бири билан чамбарчас боғлиқ. ибтидоий одамлар ўз гўшаси атрофида ўсувчи егулик ва касалликларга даъво бўлувчи ўсимликларни қидириб топишга ҳаракат қилишган. табиатнинг ям-яшил либосга ўралиши унинг қўйнида очилиб турган ранг-баранг гуллар, барг шохлари, уларнинг тана тузилишларидаги ўзгаришлар билан ҳамоҳанг. гулзорлар ранг-баранглиги ҳамда хушбўй ҳидлари билан инсонни ўзига ром қилиб, сеҳрлаб ўзига тортади. гулларга бўлган интилиш, қизиқиш инсонга хос бўлиб, авлодлардан ўтиб келаѐтган табиатга бўлган туғма муҳаббат белгисидир. гўзал манзаралар, гулзорлар инсон кайфиятини кўтаради, руҳан тетик қилади ва эстетик дид бағишлайди. қолаверса бу гўзалликлардан завқлана билиш уни чуқурроқ туйиш ва унга тўғри муносабатни шакллантириш инсоннинг маданияти ҳамда эстетик мезони белгисидир. археологик қазилмалардан ҳамда шу нарса маълумки, қадимги дунѐ халқлари ўсимликлардан озиқ-овқат, доривор ва манзарали ўсимликлар сифатида фойдаланишган. эрон, ҳиндистон, япония, марказий ва жанубий америка халқлари қадим вақтлардан бери йирик ва …
2 / 5
берадиган айрим ҳолатларга ва кўча шовқинларига қарши курашда айниқса, катта аҳамият касб этади. тўғри ташкил этилган гулчилик юқори фойдали тармоқ ҳисобланади. шунинг учун гулчилик ҳам қишлоқ хўжалигининг бошқа тармоқлари сингари ишлаб-чиқариш унумдорлигини ошириш асосида ривожланиши зарур. бу масалаларни муваффақиятли ечишда соҳа мутахассислари ва гулчилик билан шуғулланувчилар ўз билимларини янада бойитиш билан кўпроқ тарқалган манзарали ўсимликларни етиштириш, уларнинг навларини кўпайтириш, агротехникасини мукаммаллаштиришлари шарт. олимларимиз томонидан олиб борилган текширишлар эрамиздан минг йил олдин ҳам ўрик, шафтоли, олхўри ва шунга ўхшаш мевали ва манзарали ўсимликлар бўлганлигини кўрсатади. олимларнинг фикрига кўра энг биринчи манзарали ўсимликлар атиргул билан лотос бўлган. қадимий обидаларнинг гувоҳлик беришига, бу ўсимликлардан жамиятда 5, 5-6 минг йил, гулсавсар ва хризантемадан эса 4 минг йил аввал фойдаланилган. крит оролида олимлар томонидан 3500 йил илгари атиргул тасвири топилган. умуман, бу гулларнинг тарқалиши 1000 йил аввал бошланиб месопотамия, ҳиндистон ва римгача етиб келган. қадимги юнонда атиргул гўзаллик худоси афродитага бағишланган, унинг эҳроми атрофларини атиргуллардан …
3 / 5
а ўсувчи гуллар билан безаш урф бўлган. (адонис байрами). томларда балиқли осилиб турган ҳовузлар ташкил қилинган. бизнинг давргача бўлган 500 йилда форслар биринчи бўлиб чиройли ҳовузлар, турли туман ғаройиб гуллар ва манзарали дарахтлардан иборат бўлган истироҳат боғларини кўпайтиришган. баъзан бу боғларда ѐввойи ҳайвонлар ҳам бўлгани учун форслар уни “ҳайвонлар боғи” деб аташган. шарқий туркистонда гулчилик хўжалигининг пайдо бўлиши ўрта шарқ халқларида тупроқшунослик, боғдорчилик, сабзавотчиликни келиб чиқиши ва ривожланиши билан узвий боғланган. бу халқлар афғонистон, эрон, ҳиндистон, кичик осиѐ мамлакатлари билан савдо ва маданий алоқалар ўрнатишган. шарқий туркистон шаҳарларидан ўтувчи буюк ипак йўли ана шундан далолат беради. эҳром деворларидаги расмлар, тарихнинг турли даврига доир бўлган эски ѐзувлар бизга у ѐки бу мамлакатининг гуллари, узумзорлари ва боғлари ҳақида маълумот беради. масалан, x-xiv асрдаги тарихий ѐдгорликлар уйғур давлатининг гуллаб- яшнаганлигини кўрсатади. уйғур боғларининг ҳаѐти ва яшаш шароити деворлардаги расмларда муҳрланган. бу расмлардан бирида тасвирланган князь қўлидаги гул тинчлик тимсолидир. узоқ шарқ мамлакатларида, жанубий-шарқий …
4 / 5
қилинди. бу боғлар машҳур архитекторлар г. голлвитцев ва в. вирсингнинг ѐзишича, семирамидадаги боғлардан ҳам аълодир. пруссияда император фридрих iii, франция қироли карл v ва унинг ўғли филип ii ўз саройларида апельсин, лимон дарахтларидан ва турли хил доривор ўтлардан иборат боғлар барпо эттиришган, махсус аквариумларда эса ноѐб балиқлар ва ҳатто хон балиқни кўпайтиришган. европа мамлакатларида xiv аср охири ва xv аср бошларида бўтакўз, лолақизғалдоқ, наргис, бинафша, лилия (пиѐзгул), хайригул, гулсафсар манзарали ўсимликларнинг асосий хили хисобланган. булар асосан европа флораси ҳамда осиѐ ва шимолий африканинг айрим ўсимлик турларидан ташкил топган яқин шарқ мамлакатларининг баъзи ўсимлик турлари ҳам аста - секин ботаника боғлари орқали шулар таркибига кирди. ботаника боғларида пиѐз гулли ўсимликлар ҳам пайдо бўлди. лола, наргис, гулисумбул, боғ пуфаги, тугмабошлар шулар жумласидандир. туркиядан xvi асрда италияга биринчи марта оддий сирен ўсимлиги кейинроқ олча ва боғ ясмини келтирилди. кейинроқ европага тропик манзарали ўсимликлардан чечак, мирабилис, тагитислар, шунингдек шимолий американинг баъзи ўсимликлари келтирилди. xvi …
5 / 5
нтика ва тинч океани оролларидан келтирилган тропик ва субтропик ўсимликлар жой олди. ўрта осиѐда xv-xviii асрларга келиб боғдорчилик жуда илгарилиб кетди. боғларда мевали ва манзарали дарахтлардан ташқари ҳар хил ўтчил гуллар ва кўкатларга алоҳида жой ажратилган г. а. пугаченконинг ѐзишича, ўрта осиѐ боғлари ва хиѐбонларининг ўзига хос хусусияти бўлиб, европа боғларидан тубдан фарқ қилади. 1903 йилда самарқанд боғбонлар мактабини очилиши муносабати билан шу мактаб ҳудудида 50 турдаги дарахт ва буталардан иборат дендропарк ташкил қилинади. бу боғда кумуш ва ҳаворанг ель, пхиба, мамонт дарахти, лола дарахти, америка қора қарағайи ва ҳоказолар экилган. ҳозирги кунда уларнинг жуда оз қисми ўзбекистон шароитига мослашиб уруғ ва мева бермоқда. гулчилик бизнинг республикамизга узоқ шарқдан хитой ва ҳиндистондан буюк ипак йўли орқали кириб келган ва биринчи бўлиб самарқандда, сўнгра бухоро, қўқон ва бошқа шаҳарларда тарқалган. 1920 йилдан бошлаб ўрта осиѐ давлат университетининг қошида 12 гектарлик ботаника боғи ташкил қилиниб 60 зиѐд гул навлари етиштирилган. гул навлари …

Ko'proq o'qimoqchimisiz?

Barcha 5 sahifani Telegram orqali bepul yuklab oling.

To'liq faylni yuklab olish

"gulning biologik va hozhalik tavsifi" haqida

фан ҳақида тушунча. гулнинг биологик ва хўжалик тавсифи инсон пайдо бўлибдики, табиат неъматларидан, унинг гўзаллигидан бахраманд бўлиб келмоқда. демак инсон ва табиат бир-бири билан чамбарчас боғлиқ. ибтидоий одамлар ўз гўшаси атрофида ўсувчи егулик ва касалликларга даъво бўлувчи ўсимликларни қидириб топишга ҳаракат қилишган. табиатнинг ям-яшил либосга ўралиши унинг қўйнида очилиб турган ранг-баранг гуллар, барг шохлари, уларнинг тана тузилишларидаги ўзгаришлар билан ҳамоҳанг. гулзорлар ранг-баранглиги ҳамда хушбўй ҳидлари билан инсонни ўзига ром қилиб, сеҳрлаб ўзига тортади. гулларга бўлган интилиш, қизиқиш инсонга хос бўлиб, авлодлардан ўтиб келаѐтган табиатга бўлган туғма муҳаббат белгисидир. гўзал манзаралар, гулзорлар инсон кайфиятини кўтаради, руҳан тетик қилади ва эстетик дид бағиш...

Bu fayl PDF formatida 5 sahifadan iborat (166,7 KB). "gulning biologik va hozhalik tavsifi"ni yuklab olish uchun chap tomondagi Telegram tugmasini bosing.

Teglar: gulning biologik va hozhalik ta… PDF 5 sahifa Bepul yuklash Telegram