davlat narx siyosati

PPTX 19 pages 1.1 MB Free download

Page preview (5 pages)

Scroll down 👇
1 / 19
raqobatning turli ko’rinishlari sharoitida narxning shakllanish hususiyatlari ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги мавзу: «давлат нарх сиёсати» режа: давлатнинг нарх сиёсати. нарх белгилаш йиғма бошқармасининг вазифалари нархлар декларациясини тузиш ва тасдиқлаш тартиби. давлатнинг антимонопол сиёсати. хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитасининг нарх сиёсатидаги роли ва вазифалари. рақобат бозор иқтисодиётининг асосий белгиларидан бири деб таърифласак ҳам бўлади. рақобат шароитида ишлаб чиқарувчилар доимо харидорлар ёки истеъмолчиларнинг эҳтиёжларини олдиндан билиб, уларнинг молиявий аҳволига мос маҳсулот ишлаб чиқарилишини талаб қилади. бундан бизга маълум бўладики, демак рақобат шароити ишлаб чиқарувчиларни харидорларга бўйсунишига олиб келар экан. рақобат шароитида кўплаб харидорлар билдирган талаб ва сотувчиларнинг таклифи бозор нархларини белгилайди. рақобат шароитида харидорлар шох, ишлаб чиқарувчилар уларнинг хизматкоридир. аммо монополияда аксинча жараён кузатилади. яъни энди бозор харидорларнинг хоҳиш истаги эмас, балки ишлаб чиқарувчининг хоҳиш истаги асосида амалга оширилади. бошқача қилиб айтганда монопол ҳукумдор, харидор унга бўйсунувчидир. 2018 йилга мўлжалланган давлат бюджети халқаро молия институтлари …
2 / 19
лаган демоқда. марказий банкнинг пул-кредит сиёсати департаменти директори илҳом норқулов “газета уз”га кўрсаткичлар бир-бирига зид келаётгани тўғрисида изоҳ берар экан, марказий банк нархни кузатиш учун танлаб олган 135 номдаги маҳсулот давлат статистика қўмитаси мониторинг қилаётган маҳсулотлардан 30 фоизга озлигини рўкач қилган. бундан ташқари, расмий марказий банк нархларни ҳафтасига икки марта – сешанба, чоршанба кунлари маъмурий марказларда ва пайшанба, жума кунлари марказдан олис бўлган туман ва шаҳарларда мониторинг қилишини, статистика қўмитаси эса ҳар ойнинг 10 -кунидан 20 -кунигача мунтазам кузатув олиб боришини ҳам айтган. қишлоқ хўжалигида бозор механизмларини кенг жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисидаги ҳукумат қарори қабул қилинди. бу ҳақда адлия вазирлигининг телеграмдаги «ҳуқуқий ахборот» каналида маълумот берилди. қарор билан 2018 йил учун пахта хом ашёси ва бошоқли экинлар учун давлат нархи белгилаб берилди. масалан, 1 тонна 1 тоифали узун толали пахта учун 5 717 240 сўм, 1 тоифали буғдойнинг 1 тоннаси учун 1 230 570 сўм нарх кафолатланди. 2018 йил 1 …
3 / 19
риш ва бошқа ижтимоий фойдаланишдаги корхоналар маълум даражада шундай тартибга солинади иккинчи усулда, самарали ишлаб чиқариш жуда кўпчилик бозорларда рақобат ривожининг жуда юқори даражасида таъминлаш сабабли давлат рақобатини кучайтириш ва ҳимоя қилиш мақсадида монополияга қарши қонунлар қабул қилишдан иборатдир айнан мана шу икки усулни ўзида мужассамлаштирган давлат ташкилоти ташкил этилган. президентимиз ислом каримов олий мажлис қонунчилик палатаси ва сенатининг қўшма мажлисидаги маърузасида эски маъмурий-тақсимот тизими қолипларидан бутунлай воз кечиш, давлатнинг иқтисодиётга аралашувини янада чеклаш, эркин тадбиркорлик фаолияти учун амалий кафолатларни таъминлаш, иқтисодиёт ва бизнесни барқарор ривожлантириш, тўлақонли бозор инфратузилмасини шакллантириш йўлидаги мавжуд ғов-тўсиқларни бартараф этиш зарурлигига алоҳида эътибор қаратди мустақиллик йилларида мамлакатимиз товар бозорларида бозор иқтисодиёти қонуниятларига мос равишда рақобат муҳити шаклланди. зеро, ҳар қандай хўжалик юритувчи субъектнинг рақобат муҳитида ривожланиши истеъмолчиларни арзон, сифатли маҳсулот билан таъминлашда муҳим ўрин тутади. соғлом рақобат муҳитининг шаклланиши ва самарали амал қилиши, уни ҳимоялаш учун шароитларни таъминлаш монополияга қарши давлат органининг асосий вазифаларидан биридир. …
4 / 19
а асосан ўзбекистон республикасининг монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси монополиядан чиқариш, рақобат ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш давлат қўмитаси сифатида ташкил этилган эди мамлакатимизда хўжалик юритувчи субъектларнинг фаолият кўрсатиши учун тенг шароитларни таъминлашда бир қатор ҳуқуқий ислоҳотлар амалга оширилмоқда. бу бозорларнинг очиқлиги, яъни, ишлаб чиқарувчи ва товар ҳамда хизматлар таклиф этувчиларни бир-бирига яқинлаштириш, нархларнинг арзонлашишига хизмат қилмоқда. бундай ҳолатда ишлаб чиқарувчилар ва хизмат кўрсатувчилар рақобатбардош таклифлар билан бозорларга чиқишга ҳаракат қилади. бу, авваламбор, истеъмолчиларнинг эркин танлов ҳуқуқини таъминлаш, уларнинг фаровонлигини оширишга қаратилган жараёнларни тезлаштиради. мамлакатимизда рақобат муҳитини яратиш ва ривожлантириш, монополияга қарши курашиш, хўжалик юритувчи субъектларни монополиядан ҳимоя қилиш билан боғлиқ муносабатлар бир қатор қонун ҳужжатлари билан тартибга солинади. хусусан, ўзбекистон республикасининг «товар бозорларида монополистик фаолиятни чеклаш ва рақобат тўғрисида“ги, “табиий монополиялар тўғрисида“ги қонунлари, маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекс, “истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида“ги ва “реклама тўғрисида”ги қонунлар шулар жумласидандир. ўзбекистон республикаси молия вазирлиги тузилмасида 2010 йил 26 февралдаги нарх белгилаш …
5 / 19
инг давлат реестрини юритиш тартиби тўғрисидаги низом; хизматларнинг молия бозорида монопол юқори ва монопол паст нархларни аниқлаш тартиби тўғрисидаги низом; рақобатни чеклайдиган келишиб олинган ҳаракатлар ва битимларни аниқлаш тартиби тўғрисидаги низом; хўжалик юритувчи субъектларни мажбурий тарзда бўлиш ёки ажратиб чиқариш масалаларини кўриб чиқиш тартиби тўғрисидаги низом; хўжалик юритувчи субъектларнинг устав фондидаги (устав капиталидаги) акцияларни (улушларни) ва бошқа мулкий ҳуқуқларни олишга доир битимларни кўриб чиқиш ҳамда бундай битимларни тузиш учун олдиндан розилик олиш тартиби тўғрисидаги низом. товар бозорининг чегаралари истеъмолчилар томонидан товарни эркин сотиб олиш тамойили бўйича аниқланади. товарни эркин сотиб олиш қуйидаги шарт-шароитлар мавжуд бўлганда таъминланади: тегишли минтақада аниқ товарни сотиб олиш имконияти; товар қийматига нисбатан транспорт харажатларининг қопланиши; товарнинг сифати, ишончлилиги ва бошқа истеъмол хусусиятларининг сақланиши; товарни олди-сотди, олиб кириш ва олиб чиқишга чекловлар (тақиқлар)нинг мавжуд эмаслиги; товар бозори чегаралари доирасида рақобатнинг тенг шарт-шароитлари мавжудлиги. бозор улуши хўжалик юритувчи субъект ёки шахслар гуруҳининг аниқ товар бозоридаги савдо-сотиқлар ҳажмининг умумий …

Want to read more?

Download all 19 pages for free via Telegram.

Download full file

About "davlat narx siyosati"

raqobatning turli ko’rinishlari sharoitida narxning shakllanish hususiyatlari ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги мавзу: «давлат нарх сиёсати» режа: давлатнинг нарх сиёсати. нарх белгилаш йиғма бошқармасининг вазифалари нархлар декларациясини тузиш ва тасдиқлаш тартиби. давлатнинг антимонопол сиёсати. хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитасининг нарх сиёсатидаги роли ва вазифалари. рақобат бозор иқтисодиётининг асосий белгиларидан бири деб таърифласак ҳам бўлади. рақобат шароитида ишлаб чиқарувчилар доимо харидорлар ёки истеъмолчиларнинг эҳтиёжларини олдиндан билиб, уларнинг молиявий аҳволига мос маҳсулот ишлаб чиқарилишини талаб қилади. бундан бизга маълум бўладики, демак рақобат шароити ишлаб чиқарувчиларни харидорларга бўй...

This file contains 19 pages in PPTX format (1.1 MB). To download "davlat narx siyosati", click the Telegram button on the left.

Tags: davlat narx siyosati PPTX 19 pages Free download Telegram