jazo tayinlash

DOC 6 sahifa 61,5 KB Bepul yuklash

Sahifa ko'rinishi (5 sahifa)

Pastga aylantiring 👇
1 / 6
4-мавзу: жазо тайинлаш. 1. таянч тушунчалар: жазо деб - жиноят содир этишда айбдор деб топилган шахсга нисбатан давлат номидан суд ҳукми билан қўлланадиган ва маҳкумни қонунда назарда тутилган муайян ҳуқуқ ва эркинликлардан маҳрум қилиш ёки чеклашдан иборат бўлган мажбурлов чорасига айтилади. жазо тизими деб - жиноят қонунида белгиланган тартибда оғирлик даражасига кўра, енгилидан оғирига қараб жойлаштирилган жазо турлари йиғиндисига айтилади. асосий жазолар деб - фақат ўзи мустақил (якка) кўринишда қўлланиладиган ва жазонинг асосий мақсадини амалга оширишни назарда тутадиган жазо турларига айтилади. қўшимча жазо деб - жазонинг мақсадини амалга ошириш учун ёрдамчи аҳамиятга эга бўлган ва асосий жазо тури билан биргаликда тайинланадиган жазо чорасига айтилади. аралаш турдаги жазодеб– жиноят қонунида назарда тутилган айнан бир жазо турининг содир этилган жиноятлар учун ҳам асосий ҳам қўшимча жазо тури тариқасида тайинланиши мумкин бўлган мажбурлов чорасига айтилади. муайян ҳуқуқдан маҳрум қилиш - жк махсус қисмининг аниқ моддалари санкцияларида асосий жазо тариқасида кўрсатилмаган бўлса, ҳар қандай …
2 / 6
олда уни олти ойдан уч йилгача бўлган муддатга меҳнатга мажбуран жалб қилишдан иборат бўлган жазо чорасига айтилади. хизмат бўйича чеклаш деб– суд ҳукмида кўрсатилган муддат давомида ҳарбий хизматчини муайян ҳуқуқ ва имтиёзлардан маҳрум қилиб, пул таъминотининг маълум миқдорини давлат даромади ҳисобига ушлаб қолган ҳолда мажбурий хизматга жалб қилишдан иборат бўлган жазо турига айтилади. интизомий қисмга жўнатиш деб – жиноят қонунида назарда тутилган ҳолларда, суд томонидан белгиланган муддат мобайнида шахсни ички тартиби анча қаттиқ бўлган махсус ҳарбий қисмга жойлаштириш кўринишидаги жазо турига айтилади. озодликни чеклаш деб- суд томонидан маҳкумга нисбатан яшаш жойини у ёки бу сабаб билан тарк этишни бутунлай тақиқлашдан ёки сутканинг муайян вақтида яшаш жойидан чиқишни чеклашдан иборат бўлган жазо турига айтилади. озодликдан маҳрум қилиш деб - маҳкумни жамиятдан маълум бир муддатга ажратишга айтилади. умрбод озодликдан маҳрум қилиш жазоси деб - фавқулодда жазо чораси бўлиб, ҳаёт ёки жамоат хавфсизлигига қарши қаратилган ўта оғир жиноятлар содир этганлик учун маҳкумни махсус …
3 / 6
хукм юзасидан жазо тайинлаш деб - маҳкум ҳукм чиқарилганидан кейин асосий ва қўшимча жазоларни тўла ўтамай туриб, янги жиноят содир этса, суд янги ҳукм бўйича тайинланган жазо муддатига илгариги ҳукм юзасидан ўталмай қолган жазо муддатини тўла ёки қисман қўшиб жазо тайинлашига айтилади. 2. мавзунинг асосий жиҳатлари: жиноий жазо белгилари: - жиноий жазо давлатнинг мажбурлов чораси ҳисобланади; - давлат номидан унинг органлари томонидан амалга оширилади; - жиноий жазо чораси фақат суд томонидан тайинланади; - жазо тайинлаш учун жиноий қилмишнинг содир этилганлиги асос бўлади; - жазо фақат жиноят содир этишда айбдор деб топилган шахсга нисбатан тайинланади; - жазо шахсни муайян ҳуқуқ ва эркинликлардан маълум вақт оралиғида чеклашида ифодаланади; - махсус ҳуқуқ ва эркинликлардан маҳрум қилиш фақат жиноят қонунида кўрсатилади; - судланганлик ҳолатини келтириб чиқаради. жазонинг мақсади - адолатли ва тўғри жазо тайинланишидан келиб чиқиши кутилган натижа бўлиб, жк 42-модда 2- қисмида жазо мақсадига: - маҳкумни ахлоқан тузатиш; - маҳкумни жиноий фаолиятини давом …
4 / 6
нда; - жк махсус қисмининг тегишли моддаси санкциясида асосий жазо тури сифатида назарда тутилгандагина тайинланади. қўшимча жазо тариқасида эса - жк махсус қисмининг тегишли моддасида асосий жазо тариқасида назарда тутилмаган бўлса, ҳар қандай турдаги асосий жазога қўшимча жазо тариқасида тайинланиши мумкин. ахлоқ тузатиш ишлари суднинг ҳукмига мувофиқ: маҳкумнинг ўз иш жойида; мазкур жазо ижросини назорат қилувчи органлар белгилаб берадиган бошқа жойларда ўталади. мажбурий жамоат ишлари агар маҳкум ишлаётган ёки ўқиётган бўлса, мажбурий жамоат ишлари ишдан ёки ўқишдан бўш вақтда ўталади. мажбурий жамоат ишлари бир юз йигирма соатдан тўрт юз саксон соатгача бўлган муддатга тайинланади ва олти ой давомида кунига тўрт соатдан кўп бўлмаган вақтда, маҳкумга боғлиқ бўлмаган ҳолатлар юзага келган тақдирда эса, бир йилгача бўлган муҳлатда кунига тўрт соатдан кўп бўлмаган вақтда ўталади. мажбурий жамоат ишлари қуйидаги шахсларга нисбатан тайинланмайди: пенсия ёшига етган шахсларга; ўн олти ёшга тўлмаган шахсларга; ҳомиладор аёлларга; уч ёшга тўлмаган болалари бор аёлларга; биринчи ва иккинчи …
5 / 6
жиноят содир этган шахсга; олтмиш ёшдан ошган эркакларга (ушбу ҳолатда, биринчи инстанция суди томонидан айбдорнинг ҳукм чиқариш кунига қадар, апелляция шикояти (протести) берилган ҳолда – иш апелляцияси инстанциясида кўрилган кунга қадар бўлган ёшидан келиб чиқиб қўлланилади). суд жазо тайинлашда: - жк махсус қисмининг жиноят содир этганлик учун жавобгарлик назарда тутилган моддасида белгиланган доирада; - жк умумий қисмнинг қоидаларига мувофиқ; - содир этилган жиноятнинг хусусияти ва ижтимоий хавфлилик даражасини; - қилмишнинг содир қилиниши сабабини; - етказилган зарарнинг хусусияти ва миқдорини; - айбдорнинг шахсини; - жазони енгиллаштирувчи ва оғирлаштирувчи ҳолатларни ҳисобга олиши шарт. асосий жазоларни қўшиб ҳисоблаш озодликдан маҳрум қилиш жазоси миқдорига қараб белгиланади. жк 61-моддасига кўра ҳар-хил турдаги асосий жазоларни кўшганда озодликдан маҳрум қилишнинг бир куни: - озодликни чеклашнинг ёки интизомий қисмга жўнатишнинг бир кунига; - ахлоқ тузатиш ишлари ёки хизмат бўйича чеклашнинг уч кунига; - мажбурий жамоат ишларининг тўрт соатига тўғри келади. жарима ёки муайян ҳуқуқдан маҳрум қилиш тариқасидаги жазолар …

Ko'proq o'qimoqchimisiz?

Barcha 6 sahifani Telegram orqali bepul yuklab oling.

To'liq faylni yuklab olish

"jazo tayinlash" haqida

4-мавзу: жазо тайинлаш. 1. таянч тушунчалар: жазо деб - жиноят содир этишда айбдор деб топилган шахсга нисбатан давлат номидан суд ҳукми билан қўлланадиган ва маҳкумни қонунда назарда тутилган муайян ҳуқуқ ва эркинликлардан маҳрум қилиш ёки чеклашдан иборат бўлган мажбурлов чорасига айтилади. жазо тизими деб - жиноят қонунида белгиланган тартибда оғирлик даражасига кўра, енгилидан оғирига қараб жойлаштирилган жазо турлари йиғиндисига айтилади. асосий жазолар деб - фақат ўзи мустақил (якка) кўринишда қўлланиладиган ва жазонинг асосий мақсадини амалга оширишни назарда тутадиган жазо турларига айтилади. қўшимча жазо деб - жазонинг мақсадини амалга ошириш учун ёрдамчи аҳамиятга эга бўлган ва асосий жазо тури билан биргаликда тайинланадиган жазо чорасига айтилади. аралаш турдаги жазодеб– жиноят...

Bu fayl DOC formatida 6 sahifadan iborat (61,5 KB). "jazo tayinlash"ni yuklab olish uchun chap tomondagi Telegram tugmasini bosing.

Teglar: jazo tayinlash DOC 6 sahifa Bepul yuklash Telegram