termoenergetika va tortuvchi nimstansiyaning ta'minlochi sxemalari

DOC 17 sahifa 246,5 KB Bepul yuklash

Sahifa ko'rinishi (5 sahifa)

Pastga aylantiring 👇
1 / 17
kirish 1-мавзу: kirish. tortuvchi nimstansiyalarining ta’minlovchi sxemalari, asosiy anjomlari режа: 1. электр энегиянинг темир йўл транспортида ахамияти 2. энергетика тизими ва юкламалар 3. иссиқлик электр станциялари 4. турли электр станциялар kirish тикланувчи ва тикланмас энергия. бирон ишни бажариш учун, албатта, қандайдир энергия сарфланади. бу одам, ҳайвоннинг мускул энергияси, ёки электр, ёриғлик, иссиқлик ва бошқа турдаги энергия бўлиши мумкин. меҳнаткаш одам бир кунда w0=8*106 дж ишлатса, хозир бутун дунё бўйича киши бошига ўртача 50w0 энергия истеъмол қилинмоқда, ривожланган мамлакатларда эса янада кўпроқ — 150w0 га яқин. бу бир киши 100 дан ортиқ одамнинг ишини бажармоқда деса бўлади. ёқилғи (тошкўмир, ўтин, торф) ва ёнилғи (бензин, керосин, дизель мойи, табий газ) ёнганида кимёвий жараён содир бўлиб, иссиқлик ажралиб чиқади. иссиқликнинг замонавий манбаъи атом ва термоядро энергиясидир. булар кайта тикланмас энергия манбаъларидир. сувнинг сатҳи турлича бўлган ҳолатда сув босими ҳосил бўлади. сув босими ва ўтган сув ҳажми қанча катта бўлса, сув оқимининг қуввати шунча …
2 / 17
ергиялари қайта тикланувчи энергия сафига киради. электр энергиясининг ахамияти. электр энергиясидан фойдаланиш туфайли меҳнат унумдорлиги юзлаб марта оширилади. ҳозирги замон машина — автоматлари, автоматлаштирилган ясаш ва йиғиш цехлари, чизиқлар ва бутун корхоналарда яратилди ҳамда ишлаб чиҳаришнинг янги тармоқларини (электро металлургия, электролиз, электр пайванд, материалларни юқори частотали ток ёрдамида ишлаш ва ҳоказо) тез тараққий қилдириш имконияти пайдо бўлди. темир йўл транспртини электрлаштириш юк ва йўловчиларни ташиш оқимини катталаштириш ва электр поезди тезлигини ҳамда поезд вагонларини сонини ошириш ҳисобига мехнат унимдорлигини тезда ошириш, ҳаракат ҳавфсизлигини таъминлаш имконини беради. ғилдирак жуфтлик замоновий поездларнинг тезлиги 350 км/соатга етган ва ундан ҳам ошган. ғилдирак жуфтлиги ўрнига магнит осма қўлланган тезюрар электропоездлар тезлиги 450 — 500 км/соатга етган. электр энергиясидан турли мақсадларда кенг фойдаланишнинг сабаби унинг бошқа энергияларга нисбатан қуйидаги афзалгидадир: · электр энергияси ишлаб чиҳариш учун кўпчилик табиий энергия манбаларидан, биринчи навбатда, ёқилғи ва сув манбаларидан фойдаланиш имкони; · электр энергиясини унча кўп маблағ сарфламасдан …
3 / 17
лектр генераторининг ротарини ҳаракатлантириб, механик энергияни электр энергияга айлантирилади. иссиқлик энергиягисидан ёки атомнинг ички энергиясидан фойдаланиб, электр энергияси ишлаб чиҳариладиган станцияларда энергия уч марта турдан турга айланади. дастлаб ёнувчи материалнинг энергияси иссиқлик энергиясига айланади, сўнг бирламчи турбиналарда иссиқлик энергияси механик энергияга айланади ва электр генератори механик энергияни электр энергияга айлантириб беради. энергиянинг бир турдан бошқа турга айланишида албатта маълум исроф бўлади. исрофлар миқдори шу энергияни бир турдан иккинчи турга айлантирувчи қурилмаларнинг мукаммалигига боғлиқдир. электр энергияси истеъмол қилинаётганида, у бошқа турдаги энергияларга қайта угирилади: электр двигательда у механик энергияга; чўғланма лампаларда, дастлаб, иссиқлик энергиясига, сўнгра эса ёруғлик оқими энергиясига; электр печьларида иссиқлик энергиясига; темир йўлда — поезднинг кинетик энергиясига айланади ва ҳоказо. бундай турдан турга айланишларда ҳам, шубхасиз, исрофлар бўлади. электр энергиясининг электр станциясидан истеомол қилиш жойига узатиш жараёнида ҳам исроф бўлади. натижада, энергиянинг кичик қисми турли машина, механизм ва қурилмаларда бўладиган исрофга, катта қисми эса фойдали иш бажаришга сарф бўлади. …
4 / 17
атом электр станциялари деб аталади. ёқилги ёнишидан ҳосил бўлган иссиқлик энергиясининг кўпгина қисмини иэм ўзининг яқинида жойлашган истемолчиларга иссиқ сув ва бyғ тарзида беради, бунда иэм айни вақтда электр энергия ҳам ишлаб чиқаради . гидравлик электр станцияларида сув оқими энергиясидан фойдаланилади. уларнинг қурилиши ва жойлашиши дарёнинг оқиши тавсифига боғлиқ бўлади. шамол электр станцияларида ҳавонинг ҳаракатчан оқимларидан фойдаланилади. шамол электр станциялари хозирча ноёб бўлиб, қуввати кам бўлади. электр энергиясинидан фойдаланиш. электр станциялари бирламчи энергия манбаъларига яқин жойлаштирилади ва истеъмолчиларга электр узатгичлар ёрдамида етказиб берилади. электр узатгичлар уч фазали 50 гц частотали ўзгарувчан токда ишлайди, ва кучланиши одатда 35 кв, 110 кв, 220 кв бўлади. бош подстанция узаткичлардан электр энергияни тақсимловчи қабул қилиб олади, ва 6(10) кв, 35 кв, 110 кв ли узаткичлар орқали истеъмолчилариииг берк подстанция, ўтказувчи подстанция ва тугун подстанцияларга беради. темир йўлда эса тортувчи подстанция ва нотортувчи подстанциялар қулланилади. тортувчи подстанция 27,5 кв кучланишли ўзгарувчан токни электрлашган темир йўлнинг …
5 / 17
иялар трансформатор (кучланишни ўзгартирувчи); токни ўзгартириб берувчи (ўзгарувчан токни ўзгармас токка ўзгартирувчи) ва тақсимлаш подстанцияларига бўлинади. саноат ва шаҳар тармоқларидаги кичик (иккиламчи кучланиши 400 в гача бўлган) трансформатор ва тақсимлаш подстанциялари трансформатор пунктлари дейилади. электр узатгичлар (эу) конструкцияларига кўра ҳаво узатгичлар ва ер ости кабель узатгичлар (ку) га бўлинади. энг кўп юклама (чўққи) талаб этилган соатларда тизимга уланадиган электр станциялар чўққи станциялар дейилади. узоқ муддат ишлаш учун суви етарли бўлмайдиган гидростанциялардан кўпинча чўққи станциялар сифатида фойдаланилади. турли туманлардаги истеъмолчиларнинг максимал юклама билан ишлаш вақтлари турлича бўлгани учун бу туманларни ягона тизимга бирлаштиргандаги максимал юклама, айрим истеомолчилар ёки туманлар алоҳида ишлагандаги максимал юкламалар йиғиндисидан кичик бўлади. электр станциялар умумий энергетика тизимига бирлаштирилганда ҳар қайси станцияда заҳира генератор бўлишга зарурат қолмайди. турли электр станциялар турлича, баъзи ҳолларда мажбурий тартибда ишлайди. масалаи, конденсация иссиқлик станциялари йил давомида тўла қувват билан ишлаши мумкин, иссиқлик электр марказлари иссиқлик кўп истеомол қилинадиган қиш мавсумида электр энергиясини …

Ko'proq o'qimoqchimisiz?

Barcha 17 sahifani Telegram orqali bepul yuklab oling.

To'liq faylni yuklab olish

"termoenergetika va tortuvchi nimstansiyaning ta'minlochi sxemalari" haqida

kirish 1-мавзу: kirish. tortuvchi nimstansiyalarining ta’minlovchi sxemalari, asosiy anjomlari режа: 1. электр энегиянинг темир йўл транспортида ахамияти 2. энергетика тизими ва юкламалар 3. иссиқлик электр станциялари 4. турли электр станциялар kirish тикланувчи ва тикланмас энергия. бирон ишни бажариш учун, албатта, қандайдир энергия сарфланади. бу одам, ҳайвоннинг мускул энергияси, ёки электр, ёриғлик, иссиқлик ва бошқа турдаги энергия бўлиши мумкин. меҳнаткаш одам бир кунда w0=8*106 дж ишлатса, хозир бутун дунё бўйича киши бошига ўртача 50w0 энергия истеъмол қилинмоқда, ривожланган мамлакатларда эса янада кўпроқ — 150w0 га яқин. бу бир киши 100 дан ортиқ одамнинг ишини бажармоқда деса бўлади. ёқилғи (тошкўмир, ўтин, торф) ва ёнилғи (бензин, керосин, дизель мойи, табий газ) ёнганида ким...

Bu fayl DOC formatida 17 sahifadan iborat (246,5 KB). "termoenergetika va tortuvchi nimstansiyaning ta'minlochi sxemalari"ni yuklab olish uchun chap tomondagi Telegram tugmasini bosing.

Teglar: termoenergetika va tortuvchi ni… DOC 17 sahifa Bepul yuklash Telegram