maktabgacha ta'lim tizimini tubdan takomillashtirish choratadbirlari tushunchalari

DOCX 3 pages 37.0 KB Free download

Page preview (3 pages)

Scroll down 👇
1 / 3
2017 йил 9 сентябрь, пқ-3261-сон ўзбекистон республикаси президентининг қарори мактабгача таълим тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида ўтган давр мобайнида соғлом ва ҳар томонлама ривожланган ўсиб келаётган авлоднинг шаклланишини таъминлашга қаратилган самарали мактабгача таълим тизимини ташкил қилиш бўйича комплекс ташкилий-ҳуқуқий чора-тадбирлар амалга оширилди. шу билан бирга, мавжуд тизимли камчиликлар мактабгача таълим соҳасида давлат сиёсатини тўлиқ амалга оширишга тўсқинлик қилмоқда, хусусан: биринчидан, мактабгача таълимни бошқаришнинг амалдаги ҳолати тизимли муаммоларни ўз вақтида аниқлаш ва бартараф этиш, мазкур соҳада, шу жумладан, нодавлат секторда замонавий инновацион технологияларни ишлаб чиқиш ва жорий этиш имконини бермаяпти; иккинчидан, мактабгача таълим соҳасига инвестицияларни жалб қилишга, шу жумладан, ижтимоий-ҳаммабоп мактабгача таълим муассасаларини ташкил этиш, уларни моддий-техник жиҳатдан қайта жиҳозлаш ва илғор педагогик технологияларни қўллашга қаратилган давлат-хусусий шериклик механизмлари жорий қилинмаган; учинчидан, мактабгача таълим муассасалари инфратузилмаси ва моддий-техник базасининг амалдаги ҳолати болаларни мактабгача таълим муассасалари билан тўлиқ қамраб олишни таъминлашга имкон бермаяпти, мамлакатда аҳоли сонининг ўсиши айрим мактабгача таълим муассасаларининг ҳаддан …
2 / 3
имларини моддий рағбатлантириш тизимининг паст даражада эканлиги малакали кадрларни жалб қилиш имконини бермаяпти; еттинчидан, мактабгача таълим муассасаларида болаларга тиббий хизмат кўрсатиш бўйича ҳудудий соғлиқни сақлаш органлари ишини ташкил этишдаги камчиликлар болаларнинг ҳаёти ва соғлиғини ҳимоя қилиш, шу жумладан, соғлом овқатланишини таъминлаш бўйича профилактик чора-тадбирлар самарадорлигининг пасайишига олиб келмоқда. мактабгача таълимни бошқаришнинг замонавий механизмларини жорий этиш, тарбия ва ўқув жараёнини такомиллаштириш, мактабгача таълим муассасаларини юқори малакали мутахассислар билан тўлдириш, уларнинг инфратузилмаси ва моддий-техник жиҳозланишини яхшилаш мақсадида: 1. ўзбекистон республикаси халқ таълими вазирлиги, соғлиқни сақлаш вазирлиги, бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги, маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг мактабгача таълим соҳасидаги фаолияти қониқарсиз деб топилсин. 2. белгилаб қўйилсинки, 2018 йил 1 январдан бошлаб тошкент, нукус шаҳарларида, вилоятлар марказларида эксперимент тариқасида давлат-хусусий шериклик шартларида, шу жумладан, қуйидагиларни назарда тутган ҳолда янги мактабгача таълим муассасалари ташкил этилади: замонавий ижтимоий-ҳаммабоп мактабгача таълим муассасаларини ташкил этиш мақсадида инвесторларга ер участкалари, бўш турган бинолар, шу жумладан, фаолият юритмаётган ва тарбияланувчилар …
3 / 3
т талабларига, санитария-гигиена нормаларига қатъий риоя этиш, келишув амал қилишининг бутун муддати давомида фаолият йўналишини сақлаб қолиш бўйича мажбуриятларни қабул қилиш, шунингдек, мактабгача таълим муассасалари хизмати нархининг ижтимоий ҳаммабоплигини таъминлаш; давлат-хусусий шериклик тўғрисидаги келишув шартларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳамда уларни бекор қилиш механизмлари. ўзбекистон республикаси халқ таълими вазирлиги иқтисодиёт вазирлиги, молия вазирлиги, хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси, қорақалпоғистон республикаси вазирлар кенгаши, вилоятлар ва тошкент шаҳар ҳокимликлари билан биргаликда 2018 йилда ўтказилган эксперимент якунлари юзасидан ўзбекистон республикаси вазирлар маҳкамасига республиканинг бошқа ҳудудларида мактабгача таълим соҳасида давлат-хусусий шериклик механизмларини жорий этиш бўйича таклифлар киритсин. 3. тошкент шаҳрида жойлашган давлат мактабгача таълим муассасаларига тадбиркорлик субъектлари билан сифат талабларига ва санитария-гигиена нормаларига жавоб берадиган озиқ-овқат маҳсулотлари ва тайёр овқатларни етказиб бериш бўйича тўғридан-тўғри шартномалар тузишга эксперимент тариқасида рухсат берилсин. ўзбекистон республикаси халқ таълими вазирлиги молия вазирлиги, иқтисодиёт вазирлиги, соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳамда хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси …

Want to read more?

Download all 3 pages for free via Telegram.

Download full file

About "maktabgacha ta'lim tizimini tubdan takomillashtirish choratadbirlari tushunchalari"

2017 йил 9 сентябрь, пқ-3261-сон ўзбекистон республикаси президентининг қарори мактабгача таълим тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида ўтган давр мобайнида соғлом ва ҳар томонлама ривожланган ўсиб келаётган авлоднинг шаклланишини таъминлашга қаратилган самарали мактабгача таълим тизимини ташкил қилиш бўйича комплекс ташкилий-ҳуқуқий чора-тадбирлар амалга оширилди. шу билан бирга, мавжуд тизимли камчиликлар мактабгача таълим соҳасида давлат сиёсатини тўлиқ амалга оширишга тўсқинлик қилмоқда, хусусан: биринчидан, мактабгача таълимни бошқаришнинг амалдаги ҳолати тизимли муаммоларни ўз вақтида аниқлаш ва бартараф этиш, мазкур соҳада, шу жумладан, нодавлат секторда замонавий инновацион технологияларни ишлаб чиқиш ва жорий этиш имконини бермаяпти; иккинчидан, мактабгача таъли...

This file contains 3 pages in DOCX format (37.0 KB). To download "maktabgacha ta'lim tizimini tubdan takomillashtirish choratadbirlari tushunchalari", click the Telegram button on the left.

Tags: maktabgacha ta'lim tizimini tub… DOCX 3 pages Free download Telegram