yuridik xizmatlar faoliyatini tubdan takomillashtirish choradabirlari to'g'risida

DOC 16 sahifa 186,5 KB Bepul yuklash

Sahifa ko'rinishi (5 sahifa)

Pastga aylantiring 👇
1 / 16
пқ-2733 19.01.2017  ўзбекистон республикаси президентининг қарори юридик хизмат фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида ўтган давр мобайнида мамлакатимизда давлат органлари, хўжалик бошқаруви органлари, давлат корхоналари, муассасалари ва ташкилотлари (кейинги ўринларда — давлат органлари ва ташкилотлари деб аталади) фаолиятида қонун устуворлиги ва қонунийликни таъминлаш юзасидан комплекс чора-тадбирлар амалга оширилди. қонунчиликка риоя этишда давлат органлари ва ташкилотларининг норма ижодкорлиги, шартномавий-ҳуқуқий ва талабнома-даъво ишларини амалга оширадиган юридик хизматлари кўмаклашади. шу билан бирга, юридик хизматларнинг ходимлари қонун бузилишини олдини олиш ҳамда улар бўйича ўз вақтида чоралар кўриш учун етарли ва таъсирчан ваколатларга эга эмасликлари сабабли уларнинг фаолияти кутилган самарани бермаяпти. юридик хизматларни ташкил этишнинг тартиби, уларнинг штат бирликларини белгилаш меъёр ва мезонларининг мавжуд эмаслиги турли давлат органлари ва ташкилотларида юридик хизматларнинг ташкилий штат тузилмасини оқилона белгилашни таъминлашга имкон бермаяпти. юридик хизматлар томонидан ҳуқуқни қўллаш амалиётини ўрганиш ва умумлаштириш, қонунчиликни такомиллаштириш юзасидан таклифлар ишлаб чиқиш ишлари самарали ташкил этилмаган. мазкур соҳадаги ишлар ҳуқуқни муҳофаза қилувчи …
2 / 16
тиб қуйидагилар белгилансин: давлат органлари ва ташкилотларининг ҳуқуқни қўллаш фаолиятида қонун устуворлиги ва қонунийликни таъминлашни ташкил этиш; давлат органлари ва ташкилотлари томонидан ишлаб чиқилаётган (қабул қилинаётган) норматив-ҳуқуқий ва бошқа ҳужжатлар лойиҳаларининг қонунчиликка мувофиқлиги устидан назоратни олиб бориш; давлат органлари ва ташкилотларининг норма ижодкорлиги фаолиятида иштирок этиш, қонунчиликни такомиллаштириш юзасидан таклифларни тайёрлаш масалаларида уларнинг таркибий тузилмалари ишини мувофиқлаштириш; давлат органлари ва ташкилотлари ходимларининг ҳуқуқий маданияти ва ҳуқуқий саводхонлигини ошириш, уларга қабул қилинаётган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг мазмун-моҳиятини, шу жумладан замонавий ахборот-коммуникация технологиялари орқали етказишда иштирок этиш; шартномавий-ҳуқуқий ва талабнома-даъво ишларини юритиш, давлат органлари ва ташкилотларининг мулкий ва бошқа манфаатларини ишончли ҳимоя қилинишини таъминлаш. 2. белгилаб қўйилсинки: давлат органлари ва ташкилотларида, шу жумладан уларнинг ҳудудий тузилмаларида, ўзбекистон республикаси вазирлар маҳкамаси томонидан белгиланадиган энг кам меъёр ва мезонларга асосан, мажбурий тартибда юридик хизматлар ташкил этилади. бунда юридик хизматнинг мавжуд штат бирликларини қисқартирилишига йўл қўйилмайди; олдинги таҳрирга қаранг. давлат органлари ва ташкилотларининг юридик хизматлари ходимларига адлия …
3 / 16
базаси, 31.12.2020 й., 07/20/4938/1680-сон) юридик хизмат ходими сифатидаги меҳнат стажи ходим бошқа давлат органлари, шу жумладан ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ва назорат органларига ишга ўтганда мартаба даражалари ва кўп йиллик хизмат устамаларини тўлаш учун мўлжалланган меҳнат стажи ҳисобига олинади; давлат органлари ва ташкилотлари томонидан юридик хизмат ходимларига қонун ҳужжатларида назарда тутилмаган функциялар юклатилишига йўл қўйилмайди; давлат органлари ва ташкилотлари юридик хизматларининг мазкур мутахассислик бўйича уч йиллик стажига эга бўлган ходимлари, лицензия олиш учун адвокат мақомига эга бўлишга талабгор шахс сифатида малака имтиҳонида тегишли стажировка ўтмасдан иштирок этиш ҳуқуқига эга; давлат органлари ва ташкилотларининг юридик хизматлари ходимларининг малакасини ошириш ҳар уч йилда камида бир марта амалга оширилади; давлат органлари ва ташкилотларининг юридик хизматлари ходимлари тегишли равишда ўзбекистон республикаси адлия вазирлигида ва унинг ҳудудий органларида ҳар уч йилда бир марта аттестациядан ўтадилар; давлат органлари ва ташкилотларининг юридик хизматлари тизимли равишда тегишли соҳа фаолиятидаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларининг коррупцияга қарши экспертизасининг амалга оширилишини ташкил этади; …
4 / 16
давлат органлари ва ташкилотларининг қарорлари, улар мансабдор шахсларининг ҳаракати ёки ҳаракатсизлиги юзасидан берилган шикоятлар мажбурий тартибда давлат органлари ва ташкилотларининг юридик хизматлари томонидан ҳам кўриб чиқилади; давлат органлари ва ташкилотларининг юридик хизматлари ходимларини лавозимга тайинлаш ва лавозимдан озод этиш масалалари мажбурий тартибда адлия органлари билан келишилади; адлия органлари юридик хизмат фаолиятини тартибга солувчи қонунчилик талабларини бузган давлат органлари ва ташкилотларининг раҳбарлари ҳамда юридик хизматлари ходимларига нисбатан интизомий иш юритишни қўзғатиш ташаббуси билан чиқиш ҳуқуқига эга; давлат органлари ва ташкилотларида ҳар йили юридик хизматларнинг мазкур давлат органлари ва ташкилотлари фаолиятида қонун устуворлиги ва қонунийлик таъминланиши аҳволи тўғрисидаги ҳисоботи эшитилади; олдинги таҳрирга қаранг. юридик хизмат ходимлари ҳар чоракда судгача ва суд тартибида давлат органи ва ташкилоти фойдасига ҳал қилинган низолар юзасидан ундирилган сумманинг 5 фоизи, бироқ базавий ҳисоблаш миқдорининг 50 баробаридан кўп бўлмаган миқдорда мукофотланади. (3-банднинг тўққизинчи хатбошиси ўзбекистон республикаси президентининг 2019 йил 13 декабрдаги пф-5894-сонли фармони таҳририда — қонун ҳужжатлари маълумотлари …
5 / 16
, қорақалпоғистон республикаси адлия вазирлиги, вилоятлар ва тошкент шаҳар адлия бошқармаларида эса, қўшимча 14 та бошқарув ходими штат бирликларини ажратиш йўли билан тегишли шўъбалар ташкил этилсин. 7. ўзбекистон республикаси адлия вазирлиги икки ойлик муддатда: бошқармани давлат органлари ва ташкилотларининг юридик хизматлари билан ишлаш тажрибасига эга ҳамда ўзларига юклатилган вазифалар ижросини юқори касбий даражада таъминлай оладиган малакали кадрлар билан тўлдирсин, шунингдек уни зарур моддий-техника воситалари билан жиҳозланишини ташкиллаштирсин; ўзбекистон республикаси меҳнат вазирлиги билан биргаликда юридик хизмат ходимининг иш жойини моддий-техника жиҳатидан жиҳозлашга доир минимал талабларни тасдиқласин; ўзбекистон республикаси ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги билан биргаликда адлия вазирлигининг расмий сайтида жойлаштириладиган, давлат органлари ва ташкилотларининг юридик хизматларидаги бўш иш ўринлари тўғрисидаги ягона, ҳамма эркин фойдаланиши мумкин бўлган маълумотлар базасини яратсин ҳамда унинг мунтазам равишда янгиланиб турилишини таъминласин. 8. ўзбекистон республикаси молия вазирлиги ҳар йили ўзбекистон республикаси давлат бюджетидан молиялаштириладиган давлат органлари ва ташкилотларининг харажатлари сметаларида мартаба даражалари ҳамда кўп йиллик хизмат …

Ko'proq o'qimoqchimisiz?

Barcha 16 sahifani Telegram orqali bepul yuklab oling.

To'liq faylni yuklab olish

"yuridik xizmatlar faoliyatini tubdan takomillashtirish choradabirlari to'g'risida" haqida

пқ-2733 19.01.2017  ўзбекистон республикаси президентининг қарори юридик хизмат фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида ўтган давр мобайнида мамлакатимизда давлат органлари, хўжалик бошқаруви органлари, давлат корхоналари, муассасалари ва ташкилотлари (кейинги ўринларда — давлат органлари ва ташкилотлари деб аталади) фаолиятида қонун устуворлиги ва қонунийликни таъминлаш юзасидан комплекс чора-тадбирлар амалга оширилди. қонунчиликка риоя этишда давлат органлари ва ташкилотларининг норма ижодкорлиги, шартномавий-ҳуқуқий ва талабнома-даъво ишларини амалга оширадиган юридик хизматлари кўмаклашади. шу билан бирга, юридик хизматларнинг ходимлари қонун бузилишини олдини олиш ҳамда улар бўйича ўз вақтида чоралар кўриш учун етарли ва таъсирчан ваколатларга эга эмасликлари саба...

Bu fayl DOC formatida 16 sahifadan iborat (186,5 KB). "yuridik xizmatlar faoliyatini tubdan takomillashtirish choradabirlari to'g'risida"ni yuklab olish uchun chap tomondagi Telegram tugmasini bosing.

Teglar: yuridik xizmatlar faoliyatini t… DOC 16 sahifa Bepul yuklash Telegram