реляцион маълумотлар модели тушунчалар муносабатлар

DOC 192.0 KB Free download

Page preview (5 pages)

Scroll down 👇
1
1452790796_63516.doc реляцион маълумотлар модели тушунчалар муносабатлар маълумотларнинг реляцион модели 1970 йил ibm фирмасининг ходими эдгар кодд томонидан таклиф этилган. реляцион маълумотлар базасининг асосий ғояси маълумотлар базаси структурасини соддалаштиришга қаратилган. унда иерархик моделдаги каби авлод ва аждодларга яққол кўрсатгичлар йўқ, барча маълумотлар стар ва устунларга бўлинган оддий жадвалларда тасвирланади. реляцион моделдаги асосий тушунча “муносабат” (relation) хисобланади.. реляцион моделда ўзига хос атамалар ишлатилади, бироқ бу модел мохиятини ўзгартирмайди. масалан, мантиқий даражада элемент атрибут деб аталади. бундан ташқари у учун “колонка”, “устун” ва “майдон” атамалари ҳам ишлатилади. атрибутлар тўплами кортежни (қатор, ёзув, сатр) хосил қилади. кортежлар тўплами муносабатни (мб жадвали ёки файлини) хосил қилади. реляцион моделда файллар ўртасидаги боғланишлар яққол тарзда тавсифланмаслиги ҳам мумкин. бу боғланишлар маълумотларни қайта ишлаш вақтида динамик равишда мос майдонларнинг қийматлари бўйича ўрнатилади. реляцион мб да ёзувлар чизиқли структурага эга. ҳар бир муносабат калитга, яъни кортежни бир қийматли идентификацияловчи атрибутга (оддий калит) ёки атрибутлар тўпламига (таркибий калит) эга. қаралаётган …
2
назарияси асосида яратилган бўлиб, қуйидаги асосий тушунчаларга асосланади жадвал, муносабат, сатр, устун, бирламчи калит, ташқи калит. маълумотларнинг шундай моделига реляцион модел дейилади, унда барча маълумотлар фойдаланувчига жадвал шаклида хавола этилади ва маълумотлар базаси устидаги барча амаллар жадвалллар устига амалларга олиб келинади. ҳар бир жадвал маълумотлар базаси таркибида ўз номига эга бўлади, ҳамда сатр ва устунлардан иборат бўлади. ҳар бир жадвал реал дунёдаги объектлар (моҳият) типини акс эттиради, ҳар бир сатри эса объектнинг конкрет нусхасини билдиради. реляцион моделнинг ҳар бир тушунчасини “ходим” – моҳияти (объекти) мисолида кўриб чиқамиз: ҳар бир устун ўз номига эга бўлади ва устун номи одатда жадвалнинг устки қисмида кўрсатилади. унинг номи жорий жадвалда бошқа устун учун такрорланмаслиги керак, бироқ бу ном бошқа жадвалнинг устун номи сифатида ишлатилиши мумкин. яъни турли жадваллар бир хил номли устунга эга бўлиши мумкин. ихтиёрий жадвал камида битта устунга эга бўлади; устунлар жадвалда уларни яратиш тартибида жойлашади. сатрлар устунлардан (атрибутлар) фарқли равишда номга …
3
бошлиқлар (“бошлиқлар” жадвали) ҳақидаги маълумотларни кўриб чиқамиз. (расм. 2). “бошлиқлар” жадвалида бирламчи калит “номер” устини. “фамилия” устунининг қийматлари такрорланувчи бўлганлиги учун бирламчи калит сифатида қўллаш мумкин эмас. “ходимлар” жадвалида “бошлиқ номери” устуни ташқи калит хисобланади. мб да маълумотлар билан бирга маълумотлар луғати ва бошқа объектлар, масалан, экран формалари, хисоботлар, тасвирловчи формалар (views) ва амалий дастурлар жойлашади. реляцион мб ни бутунлик чекланиши баъзи талабларни, масалан, атрибут қиймати фақат мос домен ичидан олинишини ёки ташқи калит жадвалдаги мавжуд бўлмаган сатрни кўрсатмаслиги керак (кўрсатгич бўйича яхлитлик). “муносабат” тушунчасини батафсил кўриб чиқамиз. реляцион моделларда ўзгарувчи муносабатлар ва муносабат қийматини фарқлаш керак. ўзгарувчи муносабат – бу худди дастурлаш тилидаги каби оддий ўзгарувчилар, яъни қиймати вақт ўтиши билан ўзгарувчи номланган объект. ушбу ўзгарувчининг ихтиёрий вақт моментидаги қиймати муносабат қиймати хисобланади. ходимлар №” фамилия № бошлиқ лавозим 4781 иванов 5742 м.н.с 5325 петров 6931 с.п.с 3120 сидоров 5742 п.с 1230 яшин 2345 инж 2138 юдин 6931 бош …
4
да сатр ва устунлар ихтиёрий тартибда қаралади ва ихтиёрий кетма – кетликда ишлатилиши мумкин. бундай хусусиятли жадваллар муносабат деб келишилган (отношения - relation). муносабат асосида курилган мб реляцион мб дейилади. мисол учун жадвални схематик кискартирилган куриниши (схемаси) хизматчи (хиз.ном ф.и,ш, унвони, тугилган йили, булим, мут.коди. мансаб, маош); бундай ёзув маълумот база схемаси дейилади шундай килиб, реляцион мб маълумот элементлар туплами асосида курилади. муносабат ёки жадвални кортежлар туплами деб караш мумкин. агар жадвалда n та устун булса, у n тартибли кортеждан иборат дейилади ва муносабат хам n-даражали дейилади. хар бир атрибут кийматлари туплами домен дейилади. муносабатда хар бир кортеж узининг калит идентификаторига (номига) эга булиши керак ва калит куйидаги хусусиятларга эга булади:: 1) кортеж калит киймати билан бир кийматли ифодаланиши керак. 2) калитда ортикчалик булмаслиги керак, яъни хеч кандай атрибутни калитдан олиб ташлаш мумкин эмас. файл жадвал муносабат мохият ёзув сатр картеж мохият нусхаси майдон устун атрибут атрибут реляцион алгебра ва …
5
лади. иккинчи гурух махсус реляцион амалларни ташкил этади: танлаш, проекция, бирлаштириш ва бўлиш. ушбу амалларнинг муносабаларда қўллагандаги натижаларни батафсил кўриб чиқамиз. реляцион алгебра амалларини опперандлари сифатида доимий ёки ўзгармас ва ўзгарувчан муносабатлар ишлатилади. реляцион алгебрада 5та амал ишлатилади: 1) бирлаштириш (u). берилган иккита муносабатдан бирига ва иккаласига ҳам тегишли бўлган кортежлардан иборат янги муносабатни қайтаради r ва s муносабатларни бирлаштириш rus кўринишида берилиб, бу амални натижаси r муносабатга тегишли бўлган ёки s муносабатга тегишли бўлган ёки иккаласига ҳам тегишли бўлган картежлар тўпламидир. бу амалларни бажараётганда бир хил тартибда бўлиши керак. натижани тартиби ҳам операндлар тартибига тенг бўлади (5.1, а). 2) кесишма (∩). бир вақтнинг ўзида иккала муносабатга ҳам тегишли бўлган барча кортежлардан иборат янги муносабатни қайтаради. (5.1, б). 3) айириш (–). берилган иккала муносабатдан фақат биринчисига тегишли бўлган кортежлардан иборат янги муносабатни қайтаради. айирма r ва s муносабатларни айирмаси r-s кўринишида ёзилади ва ундаги кортежлар тўплами r муносабатга тегишли, лекин …

Want to read more?

Download the full file for free via Telegram.

Download full file

About "реляцион маълумотлар модели тушунчалар муносабатлар"

1452790796_63516.doc реляцион маълумотлар модели тушунчалар муносабатлар маълумотларнинг реляцион модели 1970 йил ibm фирмасининг ходими эдгар кодд томонидан таклиф этилган. реляцион маълумотлар базасининг асосий ғояси маълумотлар базаси структурасини соддалаштиришга қаратилган. унда иерархик моделдаги каби авлод ва аждодларга яққол кўрсатгичлар йўқ, барча маълумотлар стар ва устунларга бўлинган оддий жадвалларда тасвирланади. реляцион моделдаги асосий тушунча “муносабат” (relation) хисобланади.. реляцион моделда ўзига хос атамалар ишлатилади, бироқ бу модел мохиятини ўзгартирмайди. масалан, мантиқий даражада элемент атрибут деб аталади. бундан ташқари у учун “колонка”, “устун” ва “майдон” атамалари ҳам ишлатилади. атрибутлар тўплами кортежни (қатор, ёзув, сатр) хосил қилади. кортежлар тўп...

DOC format, 192.0 KB. To download "реляцион маълумотлар модели тушунчалар муносабатлар", click the Telegram button on the left.