ахборот ва коммуникация (2)

DOC 63,0 KB Bepul yuklash

Sahifa ko'rinishi (5 sahifa)

Pastga aylantiring 👇
1
1404133086_51353.doc ахборот ва коммуникация ахборот ва коммуникация режа: 1.ўкув модули бирликлари. 2. бошкарув жараёнини ахборот билан таъминлаш. 3. бошкарув техникаси тушунчаси ва классификацияси. таянч иборалар: ахборот, коммуникация. коммуникацион жараён, бошқариш техникаси, вертикал коммуникация. горизонтал коммуникация, ахборотни алмашиш жараёни, ахборотни узатиш каналлари, фильтраци, кайта алоқа. аниқлаштирилган ўқув мақсадлари (талабанинг вазифалари).талаба бу мавзуни ўзлаштиргандан сўнг қуйидагиларни билади: · бошқарув жараёнидаги ахборотлар тўғрисида тушунчага эга бўлади; · бошқарув жараёнини ахборот билан таъминлашни ўрганади; · бошқарув техникаси турлари ва уларнинг классификациясини ўрганади, щамда уларни тащлил қилади. · мавзуга тааллуқли бўлган хуқуқий-меъёрий хужжатларнинг мазмун-мощияти тўғрисида тушунчага эга бўлади. 1. бошқарув жараёнини ахборот билан таъминлаш. “информация” ахборот - атамаси лотинча сўз бўлиб, хабардорлик, бирор ҳодиса ёки бирор киши фаолияти ҳақида хабарга эга бўлиш маъносини билдиради. ахборот бошқарув тизимига уни ривожлантириш ва такомиллаштириш мақсадида фаол таъсир этиш учун зарур маълумотлар йиғиндисидан иборатдир. етарли ва аниқ ахборотга эга бўлмай бошқариш мумкин эмас. ишлаб чиқариш ахбороти бошқарувчи ва бошқарилувчи …
2
хажми ортиши билан бошқарув ахборотининг сифат кўрсаткичларига бўлган талаб ҳам ортиб боради. бошқариш жараёни бошқарув қарорларини қабул қилиш мақсадида ахборот тўплаш, узатиш ва қайта ишлаш, бошқарув буйруқлари кўринишида ахборот бериш ва уни ижрочиларга етказишдан иборат. ахборотнинг қуйидаги турлари мавжуд: статистик, оператив, иқтисодий, ҳисоб, молия, таъминот, кадрлар бўйича, технологик, конструкторлик, маркетинг, ижтимоий ва бошқалар. ишлаб чиқаришни бошқаришда иқтисодий ахборот алоҳида ўрин эгаллайди, чунки у кишиларнинг моддий бойликларни ишлаб чиқариш , тақсимлаш, айирбошлаш ва истеъмол қилиш жараёнидаги мносабатларини акс эттиради. шу билан бирга фан-техника тараққиёти асосида ишлаб чиқариш ривожланишини акс эттирувчи илмий-техникавий ахборот аҳамиятини ҳам таъкидлаб ўтиш лозим. келиб чиқиш манбаасига боғлиқ равишда ахборот ташқи ва ички ахборот турларига бўлинади. ташқи ахборот ташқи муҳитдан олинадиган хабарлардан иборат бўлади. булар жумласига юқори ташкилотлар фармойишлари, режа топшириқлари, маҳсулотни сотиш шартлари ҳақида ахборотлар киради. ички ахборот корхона ёки унинг бошқарув бўғинида шаклланиб, истеъмол қилинади. корхона миқёсида улар жумласига цехлар томонидан режанинг бажарилиши, моддий-техникавий таъминот, махсулот …
3
уради. корхона миқёсида бундай ахборотга турли меъёр ва меъёрий хужжатларни (моддий, меҳнат сарфи, тарифлар меъёрлари)ни киритиш мумкин. ахборотнинг бундай тури корхона бўйича умумий ахборотнинг 35% дан кўпини ташкил этади. ўзгарувчан ахборот бошқарув объекти фаолияти ва унга мос ҳолда бошқарув жараёнлари ўзгарувчанлигини акс эттириб, қарор қабул қилиш учун тез қайта ишлашни талаб этади. бошқарув фаолиятида шунингдек, бошланғич ахборотни қайта ишлаш натижасида олинган хосила (иккиламчи) ахборотдан ҳам фойдаланилади. ахборотни рўйхатга олиш ва сақлаш мақсадида уни сақловчи турли воситалар инсон хотираси, хужжат, перфорация карталари, магнит ленталари, барабан диск, электр импульслар комбинациясидан фойдаланилади. ахборот йиғиндиси бошқарувнинг ахборот тизимини ташкил этиб, у бошқарув жараёнини ахборот билан таъминлаш шаклида намоён бўлади. ахборот тўғри, аниқ, ўз навбатида, объектив. мазмунли ва қарорларни қабул қилиш учун тушунарли бўлиши керак. ахборот хажми жиҳатидан кичик, мазмун жиҳатидан чуқур, унинг матни тушунарли ва содда бўлиши лозим. корхонани ахборот билан тўғри алоқалар кўринишидаги турли-туман ахборот оқимлари воситасида таъминланиб, улар аниқ ишлаб чиқариш вазифасини …
4
диси бошқарувнинг ахборот тизимини ташкил этади. ахборот тизими - хужжатлар ахборот оқимлари, алоқа каналлари ва бошқарув объектининг техникавий воситаларини қамраб олувчи мураккаб ахборот мажмуидир. бошқарув объектининг қандайдир бир қисми бўйича ахборот йиғиндиси кичик тизимни ташкил этади. мақбул ахборот тизимини ташкил этиш бошқарувнинг у ёки бу ташкилий тизимини лойихалаштириш ва унинг самарали фаолият юритишининг муҳим шартларидан бўлиб ҳисобланади. ахборот тизимлари оддий ва мураккаб тизим бўлиши мумкин. оддий ахборот тизими уни қайта ишлашни талаб этмайди, ахборот манбасидан у истеъмол қилиниши жойигача етказишда ўзгариш юз бермайди. бундай ахборот телефон ёки бошқа хабар бериш воситалари ёрдамида бир марта берилувчи хабар сифатида етказилади. мураккаб ахборот тизимлари ахборотни қайта ишлашнинг механизациялаштириш ва автоматлаштириш даражаси бўйича турларга ажратилади. биринчи гуруҳга қўлда ёки энг оддий механизмлар ёрдамида қайта ишланувчи ахборот тизимлари киради.. иккинчи гуруҳга ахборотни тўплаш, қабул қилиш ва қайта ишлашда механизация кенг қўлланиладиган ахборот тизимлари киради. учинчи гуруҳга маълумотларни комплекс механизация воситаси билан бирга автоматлаштириш элементларини қўллаб …
5
ишлаш учун техникавий воситаларни аниқлаш; ахборотни қайта ишлаш технологиясини яратиш; ахборот вужудга келиши ва фойдаланиш даврийлигини белгилаш; корхонада қўлланиладиган ахборот учун шифрлар тизимини яратиш; ахборотни узатиш ва қайта ишлашни автоматлаштириш ва механизациялаштириш қулай бўлиши учун стандарт маълумотларни лойихалаштириш; лойихалаштириш жараёнида олинган барча материалларни тартибга солиш ва расмийлаштириш. бозор шароитида ишлаб чиқариш ахборот тизимларини улар ривожланиши ва лойихалаштиришга тизимий ёндашиш асосида комплекс ташкил этишни талаб этади. бу талабларга маълумотларни қайта ишлашнинг интеграцион тизими жавоб беради. уни турли даражадаги замонавий ҳисоб машиналари, эҳм, инсон машина тизимини ҳар томонлама қўллаш асосида лойихалаштириш мумкин. бошқарув техникаси тушунчаси ва классификацияси бошқарув техникаси - бу ақлий меҳнат техникаси, бошқарув тизимида ахборотни қайта ишлаш техникаси, бошқарув тизимида ахборотни қайта ишлаш техникаси. техника воситалари қанчалик такомиллашган бўлса бошқарув технологияси, бошқарув меҳнатини ташкил этиш ва бутун бошқарув жараёни шунчалик самарали бўлади. ҳисобларга асосан мамлакат иқтисодиётини мақбул бошқариш учун йил давомида 10​​​ та элементар арифметик операция бажариши зарур бўлса, бошқарув …

Ko'proq o'qimoqchimisiz?

Faylni Telegram orqali bepul yuklab oling.

To'liq faylni yuklab olish

"ахборот ва коммуникация (2)" haqida

1404133086_51353.doc ахборот ва коммуникация ахборот ва коммуникация режа: 1.ўкув модули бирликлари. 2. бошкарув жараёнини ахборот билан таъминлаш. 3. бошкарув техникаси тушунчаси ва классификацияси. таянч иборалар: ахборот, коммуникация. коммуникацион жараён, бошқариш техникаси, вертикал коммуникация. горизонтал коммуникация, ахборотни алмашиш жараёни, ахборотни узатиш каналлари, фильтраци, кайта алоқа. аниқлаштирилган ўқув мақсадлари (талабанинг вазифалари).талаба бу мавзуни ўзлаштиргандан сўнг қуйидагиларни билади: · бошқарув жараёнидаги ахборотлар тўғрисида тушунчага эга бўлади; · бошқарув жараёнини ахборот билан таъминлашни ўрганади; · бошқарув техникаси турлари ва уларнинг классификациясини ўрганади, щамда уларни тащлил қилади. · мавзуга тааллуқли бўлган хуқуқий-меъёрий хужжатларнинг...

DOC format, 63,0 KB. "ахборот ва коммуникация (2)"ni yuklab olish uchun chap tomondagi Telegram tugmasini bosing.

Teglar: ахборот ва коммуникация (2) DOC Bepul yuklash Telegram