дарёдаги гидроузеллар ва сувомборлар

PPTX 25 sahifa 390,0 KB Bepul yuklash

Sahifa ko'rinishi (5 sahifa)

Pastga aylantiring 👇
1 / 25
презентация powerpoint 6- маъруза: дарёдаги гидроузеллар ва сув омборлар дарёдаги гидроузелларни жойлаштириш. режа: 1.дарёдаги гидроузелларни таснифи. 2.гидроузелларни жойлаштиришда қўйиладиган талаблар. 3.паст, ўрта ва юқори босимли гидроузеллар иншоотларини жойлаштириш. дарёдаги гидроузелларни жойлаштириш 1. дарёдаги гидроузеллар таснифи гидроузеллар ва улар ёрдамида ҳосил қилинадиган сув омборлари одатда комплекс, яъни суғориш, сув таъминоти, балиқчилик, энергетика, сув, автомобил ва темир йўл транспорти эҳтиёжларини қондириш учун мўлжалланади. гидроузел турига кўра унинг таркиби сув димловчи, сув ташлама, сув ўтказувчи, энергетик, сув олувчи, кемаларни ўтказувчи, ёғоч оқизувчи, балиқларни ўтказувчи ва балиқларни ҳимояловчи иншоотлардан иборат бўлиши мумкин. гидроузеллар босимсиз ва босимли бўлади. босимсиз гидроузелларга дарёларда барпо этилган портлар, тўғонсиз сув олиш иншоотлари мисол бўла олади. босимли гидроузеллар: паст босимли (н 50 м) каби турларга бўлинади. паст босимли гидроузеллар замини қандай бўлишидан қатъий назар текисликдаги ёки тоғ дарёларида катта сиғимли сув омборларини қуриш имкони бўлмаган, лекин кемалар қатнови, ёғочларни оқизиш, хўжалик эҳтиёжи учун сув олиш шароитларини яхшилаш ва электр таъминоти …
2 / 25
йиллик бўлиши мумкин. сув омборининг тўлиқ ҳажми: динамик (ндсс ва ждсс), ростловчи-фойдали (фойдаланилмайдиган сув сатҳи фссҳ билан ндсс оралиғида) ва фойдаланилмайдиган ҳажмларга бўлинади. фойдаланилмайдиган ҳажм сув омборидан фойдаланиш даврида ишлатилмайди. асосий иншоотлар заминининг тавсифи гидроузел конструкцияси ва уни жойлаштиришга жуда кучли таъсир кўрсатади; ушбу белгиларга кўра гидроузеллар қояли ва қоямас заминли турларга бўлинади. 2. гидроузелларни жойлаштиришда қўйиладиган асосий талаблар. гидроузелни жойлаштириш жуда мураккаб ва маъсулиятли вазифа ҳисобланади. i ва ii синфли гидроузеллар учун жойлаштириш схемаси лаборатория тадқиқотлари натижаларига кўра асосланиши керак. iii ва iv синфли гидроузеллар учун лаборатория тадқиқотлари жойлаштиришнинг янги схемалари қўлланилганда мажбурий ҳисобланади. гидроузел иншоотларини таркиби, конструкцияси ва уларни жойлаштириш масалаларини ишлаб чиқишда қуйидаги талабларга риоя этиш тавсия этилади: иншоотларининг ишончли ишлаши таъминланган гидроузел сув хўжалиги масалаларини ҳал этганда энг яхши ва кўпроқ иқтисод қиладиган ечимга эга бўлиши; қурилиш қийматини пасайтириш ва муддатини қисқартириш учун табиий имкониятлардан (топографик, геологик, гидрологик) тўлароқ фойдаланиш, маҳаллий грунт материалларини ишлатиш ва ҳ.к.; …
3 / 25
қарувчи шароитлар ёки сабабларни олдини олиш; санитар тайёргарлик ва сув омбори зонасини қўриқлаш ва санитар хавфсизлик (сув таъминоти учун сув олиш зарурати бўлганда) талабларини ҳисобга олиш; хизмат кўрсатувчи механизмларни, ёрдамчи хоналарни ва бошқа объектларни мақбул жойлаштириш, конструкция ва иншоотларни кузатиш ва таъмирлаш қулай бўлиши; юқори ва пастки бьефларда ўзан деформациясини (лойқа босиши, дарёдаги сув сатҳи ва грунт сувлари оқимида қўшимча димланиш юзага келиши ва унинг кучайиши, умумий ювилишда сув сатҳининг пасайиши, қирғоқдаги деформациялар) инобатга олиш; юқори ва пастки бьефларда иссиқлик режимининг ўзгариши мумкинлигини (ҳамда юқори бьефда музнинг тўпланиб ва тиқилиб қолиши содир бўлганда сув сатҳи кўтарилиши мумкинлигини) инобатга олиш; гидроузелга эстетик кўриниш бериш учун ландшафтдан унумли фойдаланиш; келажакда қўшимчалар ва ўзгартиришлар киритиш (масалан, сув оқими тўлиқ ростланганда гэс, наэс ва гаэс учун қўшимча агрегатлар ўрнатиш, сув олиш ҳажмининг ортиши ва ш.к.) имкони бўлиши учун заҳира бўлиши, келгусида тўлиқ механизациялаш ва телебошқариш учун имкониятлар бўлишини инобатга олиш; қулай рекреацион шароитлар яратиш, …
4 / 25
таркибига тўғондан ташқари кема қатнови шлюзи, ёғоч оқизиш ва сув олувчи иншоотлар, баъзида гидроэлектростанциялар бинолари (кема қатновли – энергетик тугунларда), қуйи ҳолларда балиқларни ўтказиш қурилмалари киради. ташиш ва энергетик иншоотларни, одатда, турли қирғғоқларда жойлаштирилади (11.1-расм), чунки шлюзлар ишлаши гидроэлектростанция иши билан боғлиқ эмас. биринчи навбатда, гидроэлектростанция биносини қуришга киришилади, чунки у қурилмаларни бириктириш учун кўп вақт талаб этади. шлюз иложи борича гидроэлектростанция билан бир вақтда барпо этилади, шу билан бирга агар маҳаллий шароит тақозо этса, шлюзни деривацион каналга чиқариш энг қулай ҳисобланади. гидроэлектростанция биноси ва шлюзларни бир қирғоқда жойлаштириш уларга хизмат кўрсатишда бир мунча қийинчиликлар туғдиради, лекин бир мажмуадаги бетон иншоотлари қурилишини енгиллаштиради. ушбу вариантда гидроэлектростанцияга оғир қурилмаларни келтириш шлюзлар орқали амалга оширилиб, махсус кўприклар қуришни талаб этсада, гидроэлектростанция биносини дарё ўзанига яқинроқ жойлаштириш афзал ҳисобланади (11.2-расм). 11.1-расм. шлюз ва гэс биносининг турли қирғоқларида жойлашган транспорт – энергетик тугун: 1- электр станцияси; 2- гэс биноси; 3- кема ўтказувчи шлюз; 4- …
5 / 25
сағали кўринишида, юқори бефда сув сатҳи ўзгариб турадиган бўлса – затворсиз барпо этилади. ўрта босимли гидроузелларда иншоотларни жойлаштириш. ўрта босимли гидроузеллар 2 хил бўлади: биринчи серсув кенг қайирли текисликдаги дарёларда қурилганлари, уларда иншоот замини грунти, одатда, қоя тоғ жинсли грунтлар бўлмайди ва иккинчи хил нисбатан тик қияли тор қайир тоғ ва тоғ олди дарёларида қурилган тугунлар бўлиб, улар замини ярим қоя ва қоя тоғ жинсларидан иборат бўлади. ўрта босимли гидроузеллар, асосан, энергетик мақсадлар учун қури-лади. одатда, бундай гидроузеллар таркибида кема қатновига мўлжалланган иншоотлар ва сув олиш қурилмаси бўлади. асосий бетон иншоотларига: бетонли ёки темир-бетонли сув ташловчи тўғон, гидроэлектростанция биноси ва кема қатновига мўлжалланган шлюзлар киради, босимли иш фронтининг қолган қисми грунтли тўғондан иборат. биринчи хил гидроузелни жойлаштиришнинг икки схемаси мавжуд: -ўзанли, бунда сув ташловчи тўғон дарё ўзанида секцияли сув тўсгичлар усулида қурилади (11.7-расм) ва кема қўлланиладиган қайирли бунда водослив қайир жойда жойлаштирилади, дарё ўзани эса тўғон билан тўсилади (11.8-расм); - …

Ko'proq o'qimoqchimisiz?

Barcha 25 sahifani Telegram orqali bepul yuklab oling.

To'liq faylni yuklab olish

"дарёдаги гидроузеллар ва сувомборлар" haqida

презентация powerpoint 6- маъруза: дарёдаги гидроузеллар ва сув омборлар дарёдаги гидроузелларни жойлаштириш. режа: 1.дарёдаги гидроузелларни таснифи. 2.гидроузелларни жойлаштиришда қўйиладиган талаблар. 3.паст, ўрта ва юқори босимли гидроузеллар иншоотларини жойлаштириш. дарёдаги гидроузелларни жойлаштириш 1. дарёдаги гидроузеллар таснифи гидроузеллар ва улар ёрдамида ҳосил қилинадиган сув омборлари одатда комплекс, яъни суғориш, сув таъминоти, балиқчилик, энергетика, сув, автомобил ва темир йўл транспорти эҳтиёжларини қондириш учун мўлжалланади. гидроузел турига кўра унинг таркиби сув димловчи, сув ташлама, сув ўтказувчи, энергетик, сув олувчи, кемаларни ўтказувчи, ёғоч оқизувчи, балиқларни ўтказувчи ва балиқларни ҳимояловчи иншоотлардан иборат бўлиши мумкин. гидроузеллар босимсиз ва бос...

Bu fayl PPTX formatida 25 sahifadan iborat (390,0 KB). "дарёдаги гидроузеллар ва сувомборлар"ni yuklab olish uchun chap tomondagi Telegram tugmasini bosing.

Teglar: дарёдаги гидроузеллар ва сувомб… PPTX 25 sahifa Bepul yuklash Telegram