bolaning rivojlanish haritasi

DOC 38 pages 982.5 KB Free download

Page preview (5 pages)

Scroll down 👇
1 / 38
ўзбекистон республикаси мактабгача таълим вазирлиги боланинг ривожланиш харитаси тошкент- 2021й боланинг ривожланиш харитаси боланинг фамилияси ва исми____________________________________________ туғилган санаси ___________________________________________________ болалар боғчасига келган сана _____________________________________________ кузатув бошланган сана _____________________________________________ кузатув бошланган вақтдаги ёши ___________________________________________ кузатувлар тугаган сана _____________________________________________________ боланинг расми кириш болаларнинг билим, кўникма ва малакалари, уларнинг ҳар томонлама ривожланиши ўзбекистон республикасининг илк ва мактабгача ёшдаги болалар ривожланишига қўйиладиган давлат талабларида кўрсатилган кутилаётган натижаларни бола томонидан қандай ўзлаштирилаётгани орқали аниқланади. педагоглар ўзбекистон республикасининг илк ва мактабгача ёшдаги болалар ривожланишига қўйиладиган давлат талабларида кўрсатилган кутилаётган натижаларни бола томонидан қандай ўзлаштирилаётгани кузатиш, ўрганиш, таҳлил қилиш орқали аниқлайдилар. педагогларга болаларнинг билим, кўникма ва малакалари, уларнинг ҳар томонлама ривожланишини кузатиш, ўрганиш, таҳлил қилиш учун энг қулай шакл бу – мактабгача ёшдаги боланинг ривожланиш харитасидир. мазкур харита орқали педагоглар бола ривожланишини тизимли қайд этиб борадилар. боланинг индивидуал ривожланишини кузатиш учун “илк қадам” давлат ўқув дастурининг 6-иловасида берилган “боланинг ривожланиш харитаси”да кўрсатилган кутилаётган натижалар (кўникма ва …
2 / 38
ан маълумотлардан болалар олдига мақсадлар қўйиш ва уларни ривожлантиришга ёрдам берадиган ҳаракатларни режалаштиришда фойдаланамиз. мттда таълим-тарбия жараёни болаларга йўналганлиги боис (уни индивидуаллигига зид бўлмаган ҳолда) ривожланиш харитаси индивидуал тарзда юритилади. ривожланиш харитасида бола ривожланишининг барча соҳалари бўйича давлат талабларига мувофиқ мезонлар келтирилган. боланинг ривожланиш харитаси ҳар бир бола учун ҳар йили камида уч мартa алоҳида тўлдирилган 3 дан 5 ёшгача, 5 дан 7 ёшгача бўлган даврни ўз ичига олади. ривожланиш харитасининг мақсади ривожланишнинг умумий қабул қилинган ёш меъёрларига (давлат талабларига) мувофиқ, болалар ривожланишининг индивидуал ва жамоавий ҳолатини аниқлашга имкон берувчи оддий ва қулай восита билан педагогни таъминлашдир ва зарур ҳолларда жорий таълим жараёнини ташкил этиш тактикасини ўзгартиришдир (бўшлиқ соҳаларни ривожлантириш ёки ривожланишнинг эришилган даражасини инобатга олган ҳолда мазмунни мураккаблаштириш). биринчи саҳифада бола ҳақида қисқача маълумот, кузатув олиб борилган давр: бола ёши, боланинг мттга қабул қилинган сана, кузатув бошланган ва кузатув якунидаги саналар аниқ кўрсатилади. бу маълумотлар кузатувнинг боланинг ривожланишнинг қайси …
3 / 38
йича натижаларини белгилаб борилади. юқоридаги икки бўлимда бола эришаётган ютуқларни белгилаш лозим бўлган ёш даврлари ва мактабгача таълим ва тарбиянинг давлат стандартига 1-илова илк ва мактабгача ёшдаги болалар ривожланишига қўйиладиган давлат талаблари асосида кичик соҳалар бўйича малака ва кўникмалар эгалланиши лозим бўлган даврлар кўрсатиб берилган. 6-7 ёшдаги боланинг мактабга тайёрлик харитасида боланинг мактабга тайёрлик даражаси белгиланади. бола ривожланишини кузатишда боланинг ривожланиш соҳалари компитенцияларини билиш муҳимдир. кузатувлар “илк қадам” давлат ўқув дастурида белгиланган бешта соҳа компетенциялари асосида олиб борилади. бола ривожланишини кузатиб бориш педагог фаолиятида муҳим аҳамият касб этади. педагог болани ва унинг ўзини тутиши сабабларини яхшироқ тушуниш, унинг ички дунёсини кўриш, қўллаб-қувватлаш, ривожланиш йўлларини белгилаш, эҳтиёж ва манфаатларини аниқлаш учун бола ҳаётини тизимли кузатиб боради. бола бажараётган ижодий ишлари, таълим-тарбия жараёнидаги эришаётган иш натижалари асосида педагог мутахассислари-тарбиячи, психолог, жисмоний тарбия йўриқчиси, тил ўқитувчиси, мусиқа раҳбари томонидан кузатувларга кўра ютуқлари белгилаб борилади. бола ривожланишидаги салбий ҳолатлар педагогларнинг ҳамкорлигида бартараф этиш муҳим …
4 / 38
ёш босқичлари асосида кузатилади: мисол тариқасида катта гуруҳ кузатиш даврларини олсак: 5 дан 7 ёшгача бўлган боланинг ривожланиш харитаси бўлимида катта ва мактабга тайёрлов ёшидаги болаларнинг ўзбекистон республикасининг илк ва мактабгача ёшдаги болалар ривожланишига қўйиладиган давлат талабларида акс эттирилган соҳа ва кичик соҳалар асосида бола эгаллаши керак бўлган малака ва кўникмаларни ўқув йили давомида қуйидаги босқичларда(5ёшу 3ой; 5ёшу 6ой; 5ёшу 9 ой; 6ёш) кузатилиши бўйича натижаларини белгилаб борилади. ёши (ойларда) 6-йил 7-йил 5 ёшу 3 ой 5 ёшу 6 ой 5 ёшу 9 ой 6 ёш 6 ёшу 3 ой 5 ёшу 6 ой 5 ёшу 9 ой 7 ёш 1 жисмоний ривожланиш ва соғлом турмуш тарзини шакллантириш 1.1 йирик моторика 1 товондан оёқ учига ўтган тарзда юради тўсиқлардан ҳатлайди ёки айланиб ўтади гимнастика скамейкаси бўйлаб мувозанатни сақлаган ҳолда юради; қия тахтада тўғри ва ёнлама турлича югуриш усулларини бажаради (илонизи, эгри-бугри, мокисимон, тўсиқларни енгиб ўтган равишда) турли усулларда сакрайди · …
5 / 38
имлиги, кузатиш ўтказишдан мақсадни яхши билиб олинг. боланинг ривожланишида ва унинг дастурни ўзлаштиришдаги қийинчиликларни бартараф этишда якка ишлаш ва тарбиячининг мутахассис педагоглар билан ҳамкорлик ишларини ташкил этиш ишлари муҳумлигини ёдда тутинг. педагог боланинг ривожланиш харитасини тўлдириб, эришилган натижани (✔) белгилайди педагог боланинг ривожланиш харитасини тўлдиришда унинг ривожланиш харитасида белгиланган ёшига тўлганини инобатга олиши керак. бунда бола харитада белгиланган ёши масалан, 3ёшу 3ойлик, 3ёшу 6ойлик, 3ёшу 9 ойлик, 4 ёш; 4ёшу 3ойлик, 4ёшу 6ойлик, 4ёшу 9 ойлик, 5 ёш тўлганда болани харитасига айнан туғилган санаси ойи, ҳафтасини инобатга олиб айнан шу даврда кузатади ва кузатиш натижаларини харитага белгилайди. масалан носирова камола 15 сентябрда 3ёш 3ойлик бўлди, камола педагог тамонидан икки ҳафта кузатилиб сўнгра харитасига кузатилган натижа қайд этилади; каримов аброр 20 октябрда 3 ёш 3ойлик бўлди, аброр педагог тамонидан 20 октябргача кузатилиб, сўнгра унинг харитасига кузатилган натижа қайд этилади. насирова раъно 25 ноябрда 3 ёш 3ойлик бўлди, раъно педагог тамонидан 25 …

Want to read more?

Download all 38 pages for free via Telegram.

Download full file

About "bolaning rivojlanish haritasi"

ўзбекистон республикаси мактабгача таълим вазирлиги боланинг ривожланиш харитаси тошкент- 2021й боланинг ривожланиш харитаси боланинг фамилияси ва исми____________________________________________ туғилган санаси ___________________________________________________ болалар боғчасига келган сана _____________________________________________ кузатув бошланган сана _____________________________________________ кузатув бошланган вақтдаги ёши ___________________________________________ кузатувлар тугаган сана _____________________________________________________ боланинг расми кириш болаларнинг билим, кўникма ва малакалари, уларнинг ҳар томонлама ривожланиши ўзбекистон республикасининг илк ва мактабгача ёшдаги болалар ривожланишига қўйиладиган давлат талабларида кўрсатилган кутилаётган натижаларн...

This file contains 38 pages in DOC format (982.5 KB). To download "bolaning rivojlanish haritasi", click the Telegram button on the left.

Tags: bolaning rivojlanish haritasi DOC 38 pages Free download Telegram