hotira, diqqat, patologiyasi va sindromlari

DOC 10 sahifa 95,5 KB Bepul yuklash

Sahifa ko'rinishi (5 sahifa)

Pastga aylantiring 👇
1 / 10
мавзу № 4. хотира, диққат, патологияси ва синдромлари хотира — бу бизнинг онгимиздаги хаётий тажриба, билим ва воқеликларимизнинг акс этиши, қисқа ва узоқ вақт сақланишидир. хотира руҳий ҳолатнинг асосий ва мураккаб қисмини ташкил этади. маълумки, одам туғилган соатидан то сўнгги нафасигача доимий ташқи мухитнинг таъсирида бўлади. кузатишлардан олинган, ўқилган ва эшитилган маълумотлар ёки киши шохид бўлган хар хил ходисалар одамнинг онгида маълумот сифатида сақланиб қолади. шу сақланиб қолган маълумотларнинг хаммаси хотира деб аталади. хотира шартли равишда уч қисмга бўлинади: 1.эслаб қолиш (фиксация). 2.уларни узоқ муддат ичида сақлаш (ретенция) қобилияти ва 3.қайтадан эслаш, ёдга олиш (репродукция). хотиранинг бу хусусиятлари вақтга боғлиқ бўлади, яъни таассуротларни ёдлаб олиш, сақлаб қолиш ва уларни зарур вақтида кайтадан тиклаш жараёнлари маълум бир тартибда вақтга нисбатан кетма-кетлик билан ва мантиқ қоидаларига амал этилган холда кечади. хотиранинг яна бир бошқа сифати шундан иборатки, инсон хаёти учун зарур бўлмаган маълумотлар қисқа муддат ичида (баъзан тез кунда, баъзан секин-аста) эсдан …
2 / 10
гра унга нисбатан секинрок бўлса хам унинг ривожи 22-25 ёшларгача давом этади.одам бу ёшда хар томонлама камол топади. 45-50 ёшдан бошлаб хотира руҳий соғлом кишиларда хам аста-секин пасаяди. шахснинг ёлғиз ўзига хос хусусиятлари унинг тарбияси ва бошқа омилларга қараб,хотирани кўрув, эшитув, харакат ёки аралаш турларга ажратиш мумкин. кейинги пайтларда хотирани қисқа муддатли (оператив) ва узоқ муддатли (долгосрочний) турлари устида хам мулохазалар юритилаяпти. 1) қисқа вақтли хотира (бунда хотирада ташқи таъсиротларнинг излари товуш манбалари содир бўлгунча туради, сўнгра учиб кетади). 2) узоқ вақтли хотира (ахборот узоқ вақт сақланади) - инсонларда билимлар, тажрибалар, ихтиролар манбаи бўлиб хизмат қилади. ундан ташқари, хотирани тақлид қилиш (механик) ва мантикий (логик) туркумларга хам бўладилар. механик тури кўпрок ёш болалик даврига тўғри келиши керак. чунки сўз ва гапнинг мазмунини тушунмасдан туриб болалар тақлид этиш қобилиятига асосланиб хотирани ривожлантиришлари мумкин. бундай аломатлар туғма ақли норасолиги бўлган беморларда хам узоқ вақтгача кузатилиши мумкин. маьлумотларни ўзлаштириш ва умуман хотиранинг сифатлари …
3 / 10
ион амнезия конфабуляция (псевдореминесценция) дезориентировка (фиксацион амнезия натижасида) полиневритдан бошқа хамма белгилари кузатилади дисмнезия деб, хотира пасайишининг қўйидаги турларига айтилади — эсда сақлаш қобилиятининг пасайиши, қабул қилиш ва татбиқ этиш қобилиятинииг пасайиши. хотиранинг пасайиши руҳий касалликларнинг кўп турларида кузатилади. хотира бузилишининг эрта кўриниши — бу танлаш репродукциясининг пасайишидир, яъни хотирадаги маълум бир вақтда керак бўлган маълумотни эсга келтиришнинг қийинлашувидир. бунда бирор ном ва атамаларнинг асл маъносини, яъни хотирадаги индивидуал, дифференциал маълумотлари татбиқ қилишнинг қийинлашуви кузатилди. дисмнестик бузилиш турларида хотиранинг сусайиш ёки кучайиш белгилари учрайди. хотиранинг пасайиш ҳолатларида маьлумотларни ўзлаштириш, сақлаб қолиш ва ёддан билиш қобилиятлари алохида-алохида ёки уларнинг хаммаси ялписига сусайиши мумкин. бундай ҳолатлар ўта ақли заифлик синдромларининг хамма турларида учрайди. факат шизофрения таркибида учрайдиган ақли заифлик бундан мустасно. хотиранинг кучайиш ҳолатлари баьзи бир беморларда кузатилиб, кўпрок одам онгидаги аниқ ва туйғу-хислатларга ўта боғланган маьлумотлар ёдга тушади. мисол учун бу ҳол маниакал хамда паранойял синдромлари таркибида кузатилади. баьзан интоксикацион ёки …
4 / 10
бу белги, яьни хотиранинг бузилиши ретроград амнезия деб аталади. демак, ретроград амнезияда касаллар онгининг бузилишигача бўлган воқеалар, ходисаларнинг хаммаси уларнинг эсидан чиқиб қолади. бундай ходисалар минутлар, соатлар ёки бир неча кунлар ичида юз берган бўлиши мумкин. антероград амнезия — бу беморнинг хушсизлик ҳолатидан кейинги ёки бирор руҳий бузилишлардан кейинги воқеаларни эслай олмаслигидир. бундай эслай олмаслик ретроград амнезиядек соатлаб давом этиши мумкин. баъзи холларда бир неча кун ва ҳафталарга чўзилиши мумкин. бу вақт ичида бўлган воқеалар бемор хотирасидан изсиз йўқолади. антероград амнезияда - беморларда онгнинг бузилишидан ёки бошқа бир ўткир психоз ҳолатлардан чиқиб, хуши тиклангандан кейин бўлиб ўтган ходисалар эслаб қолинмайди. бу ҳолат бир неча минут ёки бир неча соатлар давом этиши мумкин. қизиғи шундаки, касаллардаги бу ҳолатнинг давом этишига қарамасдан улар шу даврда хатти-харакатлари тўғри бўлади, эс-хушлари бутун бўлиб, атрофдагилар билан мантиқли муомалада бўладилар. шу билан бирга ўткир касаллик ҳолатидан тузалганларидан сўнг шу давр ичида бўлиб ўтган ходисаларнинг хаммаси хотирадан …
5 / 10
еаларни, таассуротларни кўрган ва кечирган маьлумотларнинг хеч қайси бири эсда сақланиб қолмайди. кишиларнинг қиёфасини, исмларини, шу билан бирга вақтга ва турган жойларига бўлган хотиралар ҳам сақланмайди. беморлар шифохонадаги ходимларнинг ёки ўзлари ётган хонадаги касалларнинг исмларини эсларидан чиқариб қўядилар. улар билан қисқа муддат ичида бир неча марта кўришганларига қарамасдан хар сафар биринчи марта кўришган кишидек қуюқ саломлашишади ва бир неча марта номларини айтилганига қарамасдан хар сафар исми-шарифларини эсда сақлаб туролмайдилар. кундалик таассуротлар ёдда сақланмагани учун улар атроф мухитга, борликка ва вақтга бўлган хушёрлик-аниқлик (мўлжал) тўлиқ равишда йўқолади. шунинг учун кишилар билан хар сафар кўришганларида худди хозир-бугун биринчи маротаба учрашиб саломлашибгина қолмасдан, шифохонага қачон келганларини хам эсдан чиқариб юборишади.узоқ муддат ичида даволаниб турган касалдан қачон бу ерга келдингиз деб сўрашса- "мен кеча ёки илгари куни келдим" деб жавоб беради. бўлимнинг ичида юриб бир неча ой даволанганларига қарамай, ўзларининг палаталарини қидириб топиша олмайди,адашиб юришади. фиксацион амнезия корсаков психози номи билан юритиладиган синдромларда кузатилади …

Ko'proq o'qimoqchimisiz?

Barcha 10 sahifani Telegram orqali bepul yuklab oling.

To'liq faylni yuklab olish

"hotira, diqqat, patologiyasi va sindromlari" haqida

мавзу № 4. хотира, диққат, патологияси ва синдромлари хотира — бу бизнинг онгимиздаги хаётий тажриба, билим ва воқеликларимизнинг акс этиши, қисқа ва узоқ вақт сақланишидир. хотира руҳий ҳолатнинг асосий ва мураккаб қисмини ташкил этади. маълумки, одам туғилган соатидан то сўнгги нафасигача доимий ташқи мухитнинг таъсирида бўлади. кузатишлардан олинган, ўқилган ва эшитилган маълумотлар ёки киши шохид бўлган хар хил ходисалар одамнинг онгида маълумот сифатида сақланиб қолади. шу сақланиб қолган маълумотларнинг хаммаси хотира деб аталади. хотира шартли равишда уч қисмга бўлинади: 1.эслаб қолиш (фиксация). 2.уларни узоқ муддат ичида сақлаш (ретенция) қобилияти ва 3.қайтадан эслаш, ёдга олиш (репродукция). хотиранинг бу хусусиятлари вақтга боғлиқ бўлади, яъни таассуротларни ёдлаб олиш, сақлаб ...

Bu fayl DOC formatida 10 sahifadan iborat (95,5 KB). "hotira, diqqat, patologiyasi va sindromlari"ni yuklab olish uchun chap tomondagi Telegram tugmasini bosing.

Teglar: hotira, diqqat, patologiyasi va… DOC 10 sahifa Bepul yuklash Telegram