нейрожарроҳликда қўлланадиган анъанавий ва замонавий ташхис усуллари

DOC 146 стр. 21,2 МБ Бесплатная загрузка

Предварительный просмотр (5 стр.)

Прокрутите вниз 👇
1 / 146
ii боб. нейрожарроҳликда қўлланадиган анъанавий ва замонавий ташхис усуллари марказий ва периферик нерв тизими патология ва жароҳатларида беморларга ташхис ўтказишда, технологик клиник ва параклиник текширишлар 1. анъанавий текшириш усуллари. 2. замонавий текшириш усулларидир. анъанавий текшириш усулларига: · клиник текширишлар яъни умумий кўрув, хирургик ва неврологик текширишлар; – нейрожарроҳлик ташхисий усуллари яъни люмбал пункция, окципитал пункция, пэг, пвг, пастга тушувчи ва юқорига кўтарилувчи миелография, дискография ва бошқалар киради; · параклиник текширишлар нейрорентгенологик (краниография, спондиолография), электрофизиологик, нейроофтальмологик, ультратовуш (утт), аг, электромиография ва бошқалар) киради; замонавий текшириш усулларига эса, кт, мскт, мрт, ультратовуш допплерография (утдг), чақирилган потенциаллар, трактография, мияни радиоизотоп сканерлаш, замонавий интраоперацион текширув ва нейронавигация усуллари яъни бош мия хавфли ўсмалари резекциясида интраоперацион флюоресценцион мониторинги, интраоперацион электрофизиогик мониторинг усуллари ва бошқалар киради. анъанавий ташхис усуллари клиник текширув усуллари умумий кўрувда беморни анамнестик маълумотлари, касаллик динамикаси ва клиникаси, жароҳатланишларни тури, механизми, гемодинамикаси ва ҳаётий муҳим аъзолар фаолияти бузилишларни характери (нафас ва юрак қон-томир …
2 / 146
бўлмас кома ҳолатлари фарқланади. ўткир бош мия патологияси билан жароҳатланган беморлар аҳволини оғирлик даражасини аниқлаш натижасида, даво тактикасини аниқлаб берувчи ва муҳим прогностик аҳамиятга эга бўлган, беморларни динамикада ҳар соатда кузатиш имкониятини берувчи шахнович а. р. (1982) томонидан таклиф қилинган ҳуш бузилишини миқдорий таснифи муҳим аҳамиятга эгадир. тезкор вазиятларда экспресс – ташхис қўйиш мақсадида 2 гуруҳ симптомларни ўз ичига олган неврологик ташхисни қўллаш мумкин: i гуруҳ белгиларига бош мия жароҳатланиши оғирлик белгилари: – нутқий алоқа борлиги; – оғриққа ҳаракат реакцияси; – қорачиқ реакцияси. ii гуруҳ белгилар бош мия эзилишини ташхисидаги белгилар: анизокория; бош ва назарнинг бир томонга қаратилганлиги; брадикардия; маҳаллий тутқаноқлар. бемор ҳуши ҳолатининг бузилиш ва йўқолиши бир неча хил даражага бўлинади: 1. ҳушнинг равшан ҳолати. 2. юзаки карахтлик ҳолати. 3. чуқур карахтлик. 4. сопор ҳолат. 5. юзаки кома (кома i). 6. чуқур кома (кома ii). 7. ўта чуқур (терминал) кома (кома iii). бемор ҳушининг равшан ҳолатида ташқи таъсиротларга ҳушёр …
3 / 146
ол эътиборнинг сусайиши, нутқли мулоқот сақланган, аммо жавоб олиш учун аксарият ҳолларда, саволларни қайта такрорлаш керак. жавоблар аксарият ҳолларда, тутилиш билан амалга оширилади, саволларга бемор кўзини очади, оғриқ таъсиротларига фаол тўғри йўналишли жавоб қайтаради, мимик ҳаракатларнинг пасайиши, уйқучанлик, чаноқ аъзолари вазифасига назорат сақланган. баъзида ҳулқ – атворнинг ўзгариши. ўзининг кимлигини билган ҳолда, вақтга, жойга, атроф – муҳитга нисбатан мўлжал олиш йўқолган бўлиши. юзаки карахтликда бемор товуш ёки оғриққа кўзини очади, топшириқларни истамайроқ бажаради, саволларга жавоб беради, атрофни англаш қисман бузилган, уйқуга мойиллик кузатилади. чуқур карахтликнинг асосий белгилари: дезориентация, чуқур уйқучанлик ва оддий буйруқларни бажариши холос. чуқур карахтликнинг умумий клиник таърифи. деярли доимо уйқу ҳолатида, ҳаракатланувчи қўзғалувчанлик бўлиши мумкин. нутқли мулоқот қийинлашган ёки чегараланган. жавоблар аксарият ҳолларда, ҳа ёки йўқ кўринишида бўлади. буйруқларни секин тушуниб етади, оддий топшириқларни бажаради холос (кўзни очиш, тилни чиқариш, қўлни кўтариш ва б.). ҳатто, қисқа муддатли мулоқотни давом қилдириш учун оғриқ таъсирловчиларини қўллаш орқали баланд овозда …
4 / 146
рга жавоб бермайди, ўзини ва атрофни англаш бутунлай йўқолган. кома – грекча сўздан олинган бўлиб, “чуқур уйқу” деган маънони англатади, аммо одатдаги уйқудан қуйидаги хусусиятлари билан тубдан фарқланади. – уйғонмаслиги; – ҳаётий муҳим аъзолар тизимида бузилишлар; – ҳушсизлик ҳолатини чуқурлашишига мойиллиги билан. ташхис. 1. ҳаётий муҳим аъзолар вазифасини баҳолаш. 2. ҳуш бузилишининг даражасини аниқлаш. 3. анамнез. 4. умумий кўрик. 5. неврологик кўрик. 6. лаборатор текширувлар. юзаки кома (кома i) асосий белгилари, бу уйғотиб бўлмаслик, оғриқ ва товушга кўзларини очмаслик, оғриқ таъсиротларини жойини билмаслиги (координициялашмаган ҳимоявий ҳаракатлар бўлиши мумкин). кома i ни клиник таърифи: 1. ташқи таассуротларни барча турларига жавоб реакциясини умуман бўлмаслик (фақат оғриқ таъсиротларига мушакларда ёзувчи ёки букувчи дистоник характерга эга ҳаракатлар бўлиши мумкин). 2. сопордан фарқли ўлароқ, ҳимоявий ҳаракат реакциялари координациялашмаганлик. 3. оғриққа кўзларини очмаслик. 4. қорачиқ ва шох парда рефлеклар одатда сақланганлик. 5. қорин рефлекслари сўнган, пай рефлекслари турли ҳолатда бўлиши мумкинлик. 6. орал автоматизм рефлекслари ва …
5 / 146
бўлмаслиги (шу жумладан кучли оғриқ таъсиротларига ҳам). 2.мушаклар тонусини турли хил ўзгаришлари (генерализациялашган горметониядан диффуз гипотониягача). 3. гипо ёки арефлексия икки томонлама мидриаз ҳолатисиз. 4. спонтан нафас олиш сақланган ҳолда витал функцияларни кескин бузилишлари. чуқур кома пайтидаги беморда энг информатив симптом, бу мушаклар атонияси ёки диффуз гипотониядир. бундай беморлар товуш ёки оғриққа кўзини очмайди, топшириқларни бажармайди, саволларга жавоб бермайди, ориентировкаси йўқолган, уйғонмаслик кузатилади, оғриққа ҳимоя ҳаракатлари йўқолган, ҳаётий муҳим аъзоларни фаолиятларида патологик ўзгаришлар кучаяди. ўта чуқур (терминал) кома (кома iii) асосий белгилари, бу уйғотиб бўлмаслик, икки томонлама мидриаз, арефлексия, мушаклар атонияси ва витал функцияларни кескин бузилиши. кома iii ни клиник таърифи: 1. икки томонлама мидриаз. 2. кўз олмалари ҳаракатсиз. 3. арефлексия, диффуз мушаклар атонияси. 4. витал функцияларни кескин бузилиши – нафас олиш ритми ва тезлигини бузилиши ёки апноэ, кескин даражадаги тахикардия ёки пульсни санаб бўлмайдиган даражада бўлиши, ақб кескин пасайиб кетган ёки аниқланмайди. ўта чуқур комадаги беморда мушаклар атонияси ва …

Хотите читать дальше?

Скачайте все 146 страниц бесплатно через Telegram.

Скачать полный файл

О "нейрожарроҳликда қўлланадиган анъанавий ва замонавий ташхис усуллари"

ii боб. нейрожарроҳликда қўлланадиган анъанавий ва замонавий ташхис усуллари марказий ва периферик нерв тизими патология ва жароҳатларида беморларга ташхис ўтказишда, технологик клиник ва параклиник текширишлар 1. анъанавий текшириш усуллари. 2. замонавий текшириш усулларидир. анъанавий текшириш усулларига: · клиник текширишлар яъни умумий кўрув, хирургик ва неврологик текширишлар; – нейрожарроҳлик ташхисий усуллари яъни люмбал пункция, окципитал пункция, пэг, пвг, пастга тушувчи ва юқорига кўтарилувчи миелография, дискография ва бошқалар киради; · параклиник текширишлар нейрорентгенологик (краниография, спондиолография), электрофизиологик, нейроофтальмологик, ультратовуш (утт), аг, электромиография ва бошқалар) киради; замонавий текшириш усулларига эса, кт, мскт, мрт, ультратовуш допплеро...

Этот файл содержит 146 стр. в формате DOC (21,2 МБ). Чтобы скачать "нейрожарроҳликда қўлланадиган анъанавий ва замонавий ташхис усуллари", нажмите кнопку Telegram слева.

Теги: нейрожарроҳликда қўлланадиган а… DOC 146 стр. Бесплатная загрузка Telegram