ekstremizm va transmilliy terrorizm tarixi

PPT 52 sahifa 6,2 MB Bepul yuklash

Sahifa ko'rinishi (5 sahifa)

Pastga aylantiring 👇
1 / 52
powerpoint presentation ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги самарқанд давлат университети тарих факулътети умумий тарих кафедраси магистранти бегалиев жўрабекнинг xoзирги замон диний экстремизми ва трансмиллий терроризми тарихидан мавзусидаги магистрлик даражасини олиш учун д и с с е р т а ц и я т а қ д и м о т и экстремизм (лотинча – «ақл бовар қилмас даражада», «ҳаддан ошиш») жамиятда қабул қилинган қонун-қоидаларга зид бўлган, кескин радикал қарашлар ва ҳаракатларни англатади. бундай ҳаракатларга диний тус бериш диний экстремизмга олиб келади. диний экстремизм - жамият учун анъанавий бўлган диний қадриятлар ва ақидаларни рад этиш, уларга зид бўлган ғояларни алдов ва зўрлик билан тарғиб қилишга асосланган назария ва амалиётни англатади. фундаментализм – (лотинча – «асос») маълум дин вужудга келган илк даврига қайтиш ва бу йўл билан замонанинг барча муаммоларини ҳал қилиш мумкин деган фикрни илгари суриш таълимотини англатади. диний фундаментализм – ақиданинг ўзгармаслигини ҳимоя қиладиган, уларнинг ҳар қандай …
2 / 52
а, уларни тан олмасликда намоён бўлади. мутаассиблик барча даврларда турли дин ва йўналишлар орасида кескин низо ва тўқнашувлар келиб чиқишига сабабчи бўлган. терроризм – (лотинча – «қўрқитиш», «ваҳимага солиш») – аҳолининг кенг қатламларида ваҳима ва қўрқув уйғотиш, жамиятда беқарорлик келтириб чиқариш орқали давлат ҳокимиятини эгаллаш мақсадига қаратилган жиноий фаолиятдир. * халқаро терроризм тушунчаси давлатлар, халқаро ташкилотлар, сиёсий партия ва ҳаракатларни беқарорлаштиришга қаратилган сиёсий қўпорувчилик фаолиятини ифодалайди. у энг оғир жиноят бўлиб, узоқ давом этган жараёнларнинг ҳосиласи ҳисобланади. ислом ниқобидаги экстремизмнинг эволюцияси «хорижийлар» «азрақийлар» «қарматийлар» «ҳашшошийлар» «салафийлар» «замонавий кўринишдаги оқимлар» * ислом ниқобидаги экстремистик оқимларнинг ғоявий илдизлари «хорижийлар» ўз амалларига қўшилмаганлар-ни кофирга чиқариш, уларга қарши “жиҳод” олиб бориш каби ғояларини ишлаб чиққан эдилар. «азрақийлар» оқими уларнинг ғояларига эргаш-маган мусулмон-ларга қарши “жиҳод” эълон қилиш, кишиларни оммавий қатл этиш даражасигача борганлар. «қарматийлар» ҳаракати ислом қонун-қоидаларига итоат этмаслик, ҳаж амалини бидъат, бутпарастлик деб ҳисоблашлари билан ажралиб турганлар. «ҳашошийлар» ҳокимият тизгинини қўлга олиш мақсадида ўзини …
3 / 52
б, сохта салафийлар пайдо бўлганини алоҳида қайд этиш лозим. ҳозирда сохта салафийлик ғоялари остида асосан шимолий африка, яқин шарқ, кавказ ва марказий осиёнинг айрим ҳудудларида фаолият олиб борадиган ҳаракатлар жамиятдаги эътиқодий бирлик, барқарорлик ва тараққиёт учун реал таҳдидга айланганини алоҳида таъкидлаш зарур. қандай шаклда чиқмасин ва қандай ғоя остида ҳаракат қилмасин сохта салафийликнинг бузғунчи моҳияти ўзгармай қолмоқда. буни унинг ислом асослари бузилишига олиб борадиган: қуръон оятларини сўзма-сўз талқин қилиш; оятларнинг мажозий маъноси борлигини рад этиш; пайғамбар муҳаммад (а.с.) мавлудларни нишонлашни инкор этиш; ўзларига эргашмаган мусулмонларни кофирликда айблаш; ҳар қандай янгиликнинг «бидъат» ҳисобланиши; анъанавий мазҳабларнинг инкор қилиниши; марҳумлар руҳига қуръон тиловат қилиш каби ғоялар мисолида кўриш мумкин. марказий осиёдаги барқарорликка таҳдид солаётган гуруҳлар бугунги кунда сиёсий ҳокимиятга интилаётган, диний шиорларни ниқоб қилиб олган баъзи гуруҳлар марказий осиё минтақаси, хусусан ўзбекистондаги ижтимоий-сиёсий вазиятга ҳам салбий таъсир ўтказди. жумладан, 1996 йилда ташкил топган «туркистон ислом ҳаракати» экстремистик ташкилоти фаолиятида юқоридаги хусусиятлар кўзга ташланади. …
4 / 52
азий осиё минтақаси, жумладан, ўзбекистонда бундай таҳдиднинг юзага келишига қуйидагилар сабаб бўлди: – «қайта қуриш» даврида нафақат сиёсий ва иқтисодий инқироз, балки мафкуравий парокандалик ҳам юзага келган эди. совет империяси барбод бўлгач эса, мафкуравий бўшлиқ ўзининг хатарли оқибатларини намоён қилди; – эътиборли диний уламолар ўрнини сохта «исломчилар» эгаллашга интилишлари ва улар томонидан ислом асослари бузиб талқин қилиниши бошланди; – аҳолининг ислом динига бўлган катта қизиқишидан фойдаланиб, халқаро экстремистик марказлар томонидан минтақада диний мутаассиблик руҳидаги адабиётларни тарқатиш кенгайтирилди; марказий осиё минтақаси, жумладан, ўзбекистонда бундай таҳдиднинг юзага келишига қуйидаги омиллар сабаб бўлди: – дин ниқоби остида фаолият олиб борувчи, аслида айрим давлатларнинг ғаразли геосиёсий ва геостратегик қарашлари натижаси ўлароқ шаклланган, қўпорувчилик мақсадини кўзлаган турли оқим ва йўналишларга мансуб хорижий даъватчилар минтақага ўз ғояларини олиб кира бошладилар; – минтақа давлатлари чегараларининг мустаҳкам эмаслиги турли экстремистик кучларга наркотрафик, қурол-яроғларнинг ноқонуний савдоси орқали молиявий имкониятларини мустаҳкамлаб олишга ва минтақа бўйлаб эркин ҳаракат қилишга замин яратди. …
5 / 52
к, яширин гуруҳлар тузилиб, улар томонидан ақидапарастлик руҳидаги диний ташвиқот юритилади, террорчилик амалиётлари амалга оширилади; – хорижда фаолият юритаётган диний-экстремистик ташкилотлар билан мустаҳкам алоқалар ўрнатиш, улар ёрдамида жангарилар тайёрлаш. «ҳизбут-таҳрир ал-исломий» («ислом озодлик партияси») «ҳизбут-таҳрир ал-исломий» ҳаракатига 1953 йилда «мусулмон биродарлар» аъзоси фаластинлик тақийиддин набаҳоний (1909-1979) томонидан асос солинган. * “ҳизбут-таҳрир ал-исломий” – ташкилоти демократия, конституция, сайловни инкор этади, сиёсий ҳокимиятни қўлга киритиш ҳамда халифаликка асосланган тузумни ўрнатишни мақсад қилиб белгилаган. “ҳизбут-таҳрир” ташкилоти асосан яширин “халқалар” тузиш, оғзаки ва варақа тарқатиш орқали экстремистик ғояларни тарғиб қилади. шу билан бирга, террорчи гуруҳлар учун “зомбилаштирилган” жангарилар етказиб бериш билан ҳам шуғулланади. «... ҳизбийлар ўз қариндошлари, дўстлари, улфатлари, танишлари, қўшнилари орасида ўзлари танийдиган ҳарбийлар билан алоқа боғлашлари талаб қилинади». диний-экстремистик ташкилотлар янги аъзоларни жалб этишда турли омилларга эътибор беради «акромийлар» ҳаракати акром йўлдошев (1963-2009) фарғона водийсида 1990-йилларнинг ўртасида вужудга келган, ноанъанавий, конституцион тузум ва ислом ақидаларига зид ғояларни тарғиб қилувчи диний-сиёсий ҳаракат ҳисобланади. …

Ko'proq o'qimoqchimisiz?

Barcha 52 sahifani Telegram orqali bepul yuklab oling.

To'liq faylni yuklab olish

"ekstremizm va transmilliy terrorizm tarixi" haqida

powerpoint presentation ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги самарқанд давлат университети тарих факулътети умумий тарих кафедраси магистранти бегалиев жўрабекнинг xoзирги замон диний экстремизми ва трансмиллий терроризми тарихидан мавзусидаги магистрлик даражасини олиш учун д и с с е р т а ц и я т а қ д и м о т и экстремизм (лотинча – «ақл бовар қилмас даражада», «ҳаддан ошиш») жамиятда қабул қилинган қонун-қоидаларга зид бўлган, кескин радикал қарашлар ва ҳаракатларни англатади. бундай ҳаракатларга диний тус бериш диний экстремизмга олиб келади. диний экстремизм - жамият учун анъанавий бўлган диний қадриятлар ва ақидаларни рад этиш, уларга зид бўлган ғояларни алдов ва зўрлик билан тарғиб қилишга асосланган назария ва амалиётни англатади. фундаментализм – (лотинча ...

Bu fayl PPT formatida 52 sahifadan iborat (6,2 MB). "ekstremizm va transmilliy terrorizm tarixi"ni yuklab olish uchun chap tomondagi Telegram tugmasini bosing.

Teglar: ekstremizm va transmilliy terro… PPT 52 sahifa Bepul yuklash Telegram