terrorizmning mohiyati va uning shakllari

PPT 165 sahifa 13,5 MB Bepul yuklash

Sahifa ko'rinishi (5 sahifa)

Pastga aylantiring 👇
1 / 165
powerpoint presentation 13-mavzu .terrorizmning mohiyati va uning shakllari 1.mutaasablik, ekstremizm, aqidaparastlik, radikalizm, fundamentalizm, terrorizm, xalqaro terrorizm tushunchalarining mazmun mohiyati. diniy fundamentalizmning tarixi va rivojlanish bosqichlari. 2.markaziy osiyo mintaqasida faoliyati kuzatilgan diniy ekstremistik harakatlarning maqsadlari. 3.al-qoida, ixvanul muslimin, ishid, boko xaram tashkilotlarining dunyo hamjamiyati xavfsizligiga tahdidi, ularga islom tashkilotlari va musulmon ulamolari tomonidan berilgan raddiyalar. экстремизм (лотинча – «ақл бовар қилмас даражада», «ҳаддан ошиш») жамиятда қабул қилинган қонун-қоидаларга зид бўлган, кескин радикал қарашлар ва ҳаракатларни англатади. бундай ҳаракатларга диний тус бериш диний экстремизмга олиб келади. диний экстремизм - жамият учун анъанавий бўлган диний қадриятлар ва ақидаларни рад этиш, уларга зид бўлган ғояларни алдов ва зўрлик билан тарғиб қилишга асосланган назария ва амалиётни англатади. фундаментализм – (лотинча – «асос») маълум дин вужудга келган илк даврига қайтиш ва бу йўл билан замонанинг барча муаммоларини ҳал қилиш мумкин деган фикрни илгари суриш таълимотини англатади. диний фундаментализм – ақиданинг ўзгармаслигини ҳимоя қиладиган, уларнинг ҳар қандай …
2 / 165
французча-«ибодат») муайян ғояларнинг тўғри эканига қаттиқ ишониш, уларга муккасидан берилиш, «ўзгалар» ва «ўзгача» қараш ва ғояларга муросасиз муносабатда бўлиш, бошқа фирқа ва мазҳабларни бутунлай рад этган ҳолда, уларни тан олмасликда намоён бўлади. мутаассиблик барча даврларда турли дин ва йўналишлар орасида кескин низо ва тўқнашувлар келиб чиқишига сабабчи бўлган. терроризм – (лотинча – «қўрқитиш», «ваҳимага солиш») – аҳолининг кенг қатламларида ваҳима ва қўрқув уйғотиш, жамиятда беқарорлик келтириб чиқариш орқали давлат ҳокимиятини эгаллаш мақсадига қаратилган жиноий фаолиятдир. * халқаро терроризм тушунчаси давлатлар, халқаро ташкилотлар, сиёсий партия ва ҳаракатларни беқарорлаштиришга қаратилган сиёсий қўпорувчилик фаолиятини ифодалайди. у энг оғир жиноят бўлиб, узоқ давом этган жараёнларнинг ҳосиласи ҳисобланади. ислом ниқобидаги экстремизмнинг эволюцияси «хорижийлар» «азрақийлар» «қарматийлар» «ҳашшошийлар» «салафийлар» «замонавий кўринишдаги оқимлар» * ислом ниқобидаги экстремистик оқимларнинг ғоявий илдизлари «хорижийлар» ўз амалларига қўшилмаганлар-ни кофирга чиқариш, уларга қарши “жиҳод” олиб бориш каби ғояларини ишлаб чиққан эдилар. «азрақийлар» оқими уларнинг ғояларига эргаш-маган мусулмон-ларга қарши “жиҳод” эълон қилиш, кишиларни оммавий …
3 / 165
» ёки «салафий»лар тушунчаларини ишлатиш мумкин эмас. бироқ, сўнгги йилларда «салаф солиҳларга эргашиш» шиорини ниқоб қилиб олган ва мусулмон жамиятларини илк ислом даври ҳолатига қайтаришни тарғиб қилувчи мутаассиб, сохта салафийлар пайдо бўлганини алоҳида қайд этиш лозим. ҳозирда сохта салафийлик ғоялари остида асосан шимолий африка, яқин шарқ, кавказ ва марказий осиёнинг айрим ҳудудларида фаолият олиб борадиган ҳаракатлар жамиятдаги эътиқодий бирлик, барқарорлик ва тараққиёт учун реал таҳдидга айланганини алоҳида таъкидлаш зарур. қандай шаклда чиқмасин ва қандай ғоя остида ҳаракат қилмасин сохта салафийликнинг бузғунчи моҳияти ўзгармай қолмоқда. буни унинг ислом асослари бузилишига олиб борадиган: қуръон оятларини сўзма-сўз талқин қилиш; оятларнинг мажозий маъноси борлигини рад этиш; пайғамбар муҳаммад (а.с.) мавлудларни нишонлашни инкор этиш; ўзларига эргашмаган мусулмонларни кофирликда айблаш; ҳар қандай янгиликнинг «бидъат» ҳисобланиши; анъанавий мазҳабларнинг инкор қилиниши; марҳумлар руҳига қуръон тиловат қилиш каби ғоялар мисолида кўриш мумкин. ҳаракатга муҳаммад илёс кандеҳлавий (1885-1944) исмли шахс томонидан 1927 йилда шимолий ҳиндистоннинг меват шаҳрида асос солинган. «таблиғчилар» …
4 / 165
ун ҳар йили 40 кун «таблиғчилар» жамоаси қуйидаги сабабларга кўра жамият учун хатарли саналади: таблиғчиларнинг бу тарзда минтақада тарқалиши ва одамлар орасига кириб боришида ҳаракатга хос хусусиятларининг ҳам муҳим ўрни бор. жумладан, таблиғчиларнинг вазиятга мослашувчанлиги ва даъват қилинаётган одамлар урф-одатини номига бўлса-да, қабул қилишга ҳаракат қилишини алоҳида қайд этиш лозим. бундай кўзбўямачилик эвазига кўплаб инсонлар таблиғчиларни бегона санамай, уларнинг хатарли тўрига осонгина тушиб қолди. масалан, эронда фаолият олиб бораётган таблиғчи ўзининг шиа эканини даъво қилса, ҳанбалийлар орасида ҳанбалий, ҳанафийлар ичида ҳанафийман, деб эълон қилади. жумладан, аҳолисининг аксарияти ҳанафий мазҳабига амал қилувчи тожикистонда таблиғчилар экстремистик ва террорчилик ҳаракатларида айблангач, ўзларини ҳанафий мазҳаби асосчиси “имоми аъзам издошлари” деб эълон қилди. таблиғчиларнинг бу каби риёкорона хатти-ҳаракатлари эса, уларнинг оддий инсонлар ичига тез киришиш ва дунё бўйлаб кенг тарқалиш имконини бермоқда. «туркистон ислом ҳаракати» «туркистон ислом ҳаракати» (собиқ «ўзбекистон ислом ҳаракати») 1996 йилда ташкил топган диний-экстремистик ташкилотдир. тоҳир юлдашев (тоҳир йўлдош) жума ҳожиев (жума …
5 / 165
ўра, «туркистон ислом ҳаракати»дан ажралиб чиққан «ислом жиҳоди уюшмаси» террорчи гуруҳи сафлари 1990-йилларда ота-оналари билан ўзбекистонни тарк этган жангариларнинг ўсмир ёшдаги фарзандларидан фаол фойдаланиш ҳисобига тўлдирилмоқда. дарҳақиқат ҳозирги кунга келиб диний экстремистик ташкилотлар кенг тармоқли тизимга айланиб улгурди. бу чуқур ўйланган стратегиянинг бир қисмидир. аввало, барча экстремистик ташкилотлар бир тадқиқот марказлари, таъбир жоиз бўлса “ғоявий лаборатория”лар маҳсули эканини алоҳида қайд этишимиз лозим. биринчи гуруҳ қаторига “таблиғчилар жамоаси”, иккинчи гуруҳга “нурчилик”, “ҳизбут-таҳрир” каби диний-экстремистик ҳаракатлар ва учинчи гуруҳга барча террорчи ташкилотларни киритиш мумкин. * бугун дунёда 500га яқин экстремистик гуруҳ ва ташкилотлар фаолият юритмоқда. улар томонидан хх асрнинг 60 йилларидан бошлаб то шу кунгача 7000 га яқин йирик террористик амалиётлар содир этилган. маълумотларга қараганда, дунёда ҳар йили 300-600 тагача террорчилик ҳаракатлари содир этилади. * «мусулмон биродарлар» диний-сиёсий ташкилоти «мусулмон биродарлар» диний-сиёсий ташкилотига 1928 йилнинг март ойида мисрнинг исмоилия шаҳрида ҳасан ал-банно (1906-1949) томонидан асос солинган. * ислом ниқобидаги экстремизмнинг ғоявий асосчиси …

Ko'proq o'qimoqchimisiz?

Barcha 165 sahifani Telegram orqali bepul yuklab oling.

To'liq faylni yuklab olish

"terrorizmning mohiyati va uning shakllari" haqida

powerpoint presentation 13-mavzu .terrorizmning mohiyati va uning shakllari 1.mutaasablik, ekstremizm, aqidaparastlik, radikalizm, fundamentalizm, terrorizm, xalqaro terrorizm tushunchalarining mazmun mohiyati. diniy fundamentalizmning tarixi va rivojlanish bosqichlari. 2.markaziy osiyo mintaqasida faoliyati kuzatilgan diniy ekstremistik harakatlarning maqsadlari. 3.al-qoida, ixvanul muslimin, ishid, boko xaram tashkilotlarining dunyo hamjamiyati xavfsizligiga tahdidi, ularga islom tashkilotlari va musulmon ulamolari tomonidan berilgan raddiyalar. экстремизм (лотинча – «ақл бовар қилмас даражада», «ҳаддан ошиш») жамиятда қабул қилинган қонун-қоидаларга зид бўлган, кескин радикал қарашлар ва ҳаракатларни англатади. бундай ҳаракатларга диний тус бериш диний экстремизмга олиб келади. диний эк...

Bu fayl PPT formatida 165 sahifadan iborat (13,5 MB). "terrorizmning mohiyati va uning shakllari"ni yuklab olish uchun chap tomondagi Telegram tugmasini bosing.

Teglar: terrorizmning mohiyati va uning… PPT 165 sahifa Bepul yuklash Telegram