тоғ жинси массивида кон босимини динамик ҳолда намоён бўлиши

DOC 4 sahifa 42,0 KB Bepul yuklash

Sahifa ko'rinishi (4 sahifa)

Pastga aylantiring 👇
1 / 4
маъруза-15. тоғ жинси массивида кон босимини динамик ҳолда намоён бўлиши режа: 1. умумий холатлар. 2. кон зарбасининг пайдо бўлиш шароитлари ва уларнинг кўриниш турлари. 3. кон зарбасини бошқариш тадбирлари ва уларни олдини олиш. кон шароитида тоғ жинслар массиви хажмий кучланганлик ҳолатида бўлади, худди шунга ўхшаш ер ости лаҳим ва ўйилмалар конструкция элементлари, ҳажмий кучланиш таъсири остида бўлади. шу билан бирга ер ости кон ўйилмалари (иншоотлари) механикаси (уч ўқли ) ҳажмий, (икки ўқли) ясси ва бир ўлчамли масалаларни ҳал этишига тўғри келади. кучланиш ва силжиш параллел бир текисликда жойлашган бўлиб, икки координатга боғлиқ бўлган ҳолатда аниқланса, бундай масалага икки ўлчамли ясси геомеханик маслада дейилади. агар аниқланиётган кучланиш ва силжиш бир ўзгарувчининг функцияси бўлса, бундай масалага бир ўлчамли геомеханик масала дейилади. кучланиш бу деформацияланиётган жисимнинг ички нуқтасидаги куч ўлчамидир. қазилма бойликларини ер ости услубида қазиб чиқаришда, қазиб чиқариш лаҳимларининг асосий ва ёрдамчи лаҳимлари атрофида, тоғ жинслар массиви кон босимининг статик шаклидаги кўриниши …
2 / 4
оғ жинисларининг пластинка бўлиб емирилиш (шелушение), тоғ жинсларини майда бурма бузилиши (заколообразоввание), отилиш (стреляние), туртки (толчки), микрозарбалар, кон зарбаси, техноген ер қимирлаш кўринишларида содир бўлади. физик нуқтаи назардан, барча кон босимининг динамик кўринишлари катта майдонда тоғ жинсларини бузилиши (дарзланиши) кўринишида ва ҳар ҳил хажимда кон массивида содир бўлади, бунда кон лаҳимларидаги мустахкамлагичларга, целикларга таъсир этаётган босимнинг ошиши кўринишида, лаҳим тоғ жинсларини кўпчиши, атроф тоғ жинсларни лаҳимга эзиб чиқиш жараёнлари содир бўлиши ва кон босимининг қайта тақсимланиши натижасида атроф массив участкаларида кучланишнинг зўриққан ва ҳолисланган ( кучланишнинг камайган ) майдонлари содир бўлади. кон босимининг динамик кўринишлари кончилик амалиётида ҳозирги кунгача ўзаро фарқланмасдан умумий кўринишда кон зарбаси деб юритилган. кон босимини динамик кўринишини кон зарбаси деб юритилиши сабаби , динамик жараённинг умумий физик маънога эгалиги, у фақат динамик жараённинг қуввати ва жараёнга таълуқли массив худуди ўлчамлари орқали фарқланишидан иборат. кон қазиб чиқариш ишларида кон зарбаси ҳақидаги бошланғич маълумот 1738 йил англя конида …
3 / 4
салаларидан биридир. кон қазиш ишлари чуқурлашган сари ва кон ишлари олиб борилаётган массивнинг кучланганлик даражаси ортган сари кон босимининг динамик содир бўлиш кўринишлари жадаллиги янада ортиб боради. кон қазиб чиқариш ишларининг аниқ шароитига ва турли босқичларига боғлиқ бўлган ҳолда, кон босимининг динамик содир бўлиш кўринишларининг турли шакллари содир бўлиши мумкин. улар қазилма бойликдан ва ён атроф тоғ жинсларидан ўтказилган лаҳимларда содир бўлиши мумкин. бузилиш жараёнлари шип ва ост тоғ жинсларини бузилишига олиб келади. босимнинг динамик кўринишлари қазилма бойлик массивининг чекка қирраларида ва шунга ўхшаш целикларда содир бўлиши кузатилади. кўп ҳолларда кон босимининг динамик кўринишлари қазилма бўшлиқларда қолдирилган целикларда, яъни кон ишлари олиб бориш учаскаларига яқин ёки удан узоқ жойлашган целикларда ва айрим ҳолларда, қазиш ишлари тугатилган горизонтлардаги целикларида содир бўлиши ҳам мумкин. руда қазилма бойликларини қазиш ишларида кон босимининг динамик содир бўлиш кўринишлари асосан, руда қазиш ишларини катта чуқирликда олиб бориш шароитларида намоён бўлади. чсср нинг пширбрам руда районида кон …
4 / 4
ни ташкил этди. гдрнинг верра калий комбинатининг тельман руднигида 1958 йилда бўлиб ўтган кон зарбасини москва,туркия, испания сейсмик стацияларида қайд қилинган. канаданинг “киркланд-лейк “ руднигида бўлиб ўтган кон зарбаси 900 км дан нарида жойлашган сейсмик станцияларда қайд этилган. 1986 йил калий руда управлениясига қарашли учинчи березников рудниги (бкру – 3) кон лаҳимида кон зарбаси таъсири натижасида лаҳимларни тўсатдан сув босиши кузатилди, натижада рудник сувга тўлди. верхнекамьеда 25 октябр 1993й. бкру – 3 руда управлвениясига қарашли сувга тўлган рудникда рихтер шкаласи бўйича 4 балли ер қимирлаш содир бўлганлиги аниқланган. 5 январь 1995 й. соликамск шаҳри ва атрофида кучи 5 балл бўлган ер қимирлаши содир бўлган. бир неча муддат ичида ер сиртининг 600 х 700 м2 майдони 3.0 – 4.5 м чуқурликга чўкди. иккинчи соликамск руднигининг шимоли-шарқий томонида жойлашган 1- ва 2-панели районида камералараро қолдирилган целик ва қатламлараро шип тоғ жинслари бузилди, бузилиш жараёни газодинамик тарзда 1 млн.м3 га яқин газ ажралиб …

Ko'proq o'qimoqchimisiz?

Barcha 4 sahifani Telegram orqali bepul yuklab oling.

To'liq faylni yuklab olish

"тоғ жинси массивида кон босимини динамик ҳолда намоён бўлиши" haqida

маъруза-15. тоғ жинси массивида кон босимини динамик ҳолда намоён бўлиши режа: 1. умумий холатлар. 2. кон зарбасининг пайдо бўлиш шароитлари ва уларнинг кўриниш турлари. 3. кон зарбасини бошқариш тадбирлари ва уларни олдини олиш. кон шароитида тоғ жинслар массиви хажмий кучланганлик ҳолатида бўлади, худди шунга ўхшаш ер ости лаҳим ва ўйилмалар конструкция элементлари, ҳажмий кучланиш таъсири остида бўлади. шу билан бирга ер ости кон ўйилмалари (иншоотлари) механикаси (уч ўқли ) ҳажмий, (икки ўқли) ясси ва бир ўлчамли масалаларни ҳал этишига тўғри келади. кучланиш ва силжиш параллел бир текисликда жойлашган бўлиб, икки координатга боғлиқ бўлган ҳолатда аниқланса, бундай масалага икки ўлчамли ясси геомеханик маслада дейилади. агар аниқланиётган кучланиш ва силжиш бир ўзгарувчининг функцияси ...

Bu fayl DOC formatida 4 sahifadan iborat (42,0 KB). "тоғ жинси массивида кон босимини динамик ҳолда намоён бўлиши"ni yuklab olish uchun chap tomondagi Telegram tugmasini bosing.

Teglar: тоғ жинси массивида кон босимин… DOC 4 sahifa Bepul yuklash Telegram