оила институти фаолияти тизими

DOC 6 pages 43.5 KB Free download

Page preview (5 pages)

Scroll down 👇
1 / 6
махаматкаримов музаффар абдукарим ўғли ўзбекистон халқаро ислом академияси дин психологияси мутахассислиги 1-курс магистранти +99890-114-35-39 оилада миллий ва диний қадриятлар тизимининг ривожланишига тўсиқ бўлаётган салбий омиллар таҳлили сўнгги йилларда юртимизда оила институти ривожига хизмат қилувчи бир қатор ўзгаришлар амалга оширилмоқда. оила, аёллар, ёшлар ва нуронийларни ижтимоий-иқтисодий қўллаб-қувватлаш, маҳалла институтини фаол ижтимоий бирикма сифатида такомиллаштириш каби масалалар давлат сиёсати даражасига чиқиб, бу борада фундаментал ҳуқуқий асоси яратилди. жумладан, ўзбекистон республикаси президентининг 2022 йил 1 март кунидаги “оила ва хотин-қизлар билан ишлаш, маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги пф-81-сон , 2022 йил 7 мартдаги “оила ва хотин-қизларни тизимли қўллаб-қувватлашга доир ишларни янада жадаллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги пф-87-сон фармонлари , 2022 йил 1 мартдаги “оила ва хотин-қизлар давлат қўмитаси фаолиятини ташкил этиш тўғрисида”ги пқ-146-сон қарори қабул қилинишининг ўзи оила тизимига ҳукумат эътибори қай даражада юқори эканлигини кўрсатади. оила институтига берилаётган бу эътибор ўз-ўзидан амалга ошмоқда дейиш хато ҳисобланади. бунинг замирида бугунги глобаллашув жараёнининг …
2 / 6
уҳити йўқолиши, моддий манфаатларнинг устувор бўлиб қолаётганлиги, оилада фарзанд тарбиясига эътибор ва маъсулият ҳисси пасайиб бораётганлигини кўришимиз мумкин. шунингдек, оила институтида қадриятлар тизимининг муҳим бўғини ҳисобланган оила аъзолари ўртасидаги муносабат механизмларининг шаклан ва мазмунан шундай ўзгаришлар рўй бермоқдаки, бу ўзгаришлар ортида оиладаги соғлом психологик муҳит, аъзолар ўртасидаги мулоқот ва муносабатларнинг гуманистик қадриятларига салбий таъсир кўрсатмоқда. биз бу каби салбий омиллар ва улар келтириб чиқаётган оқибатларни қуйидагича таснифладик: · оилавий ажримлар ва нотўлиқ оилаларнинг кўпайиб бориши; · оилада ўзаро ижтимоий роллардаги ўзгаришлар, оила аъзоларининг ўз маъсулияти, бурч ва ҳуқуқларини яхши англамасликлари; · оилада ота-оналарнинг таълим муассасалари билан фарзанд таълим-тарбияси масаласида ҳамкорликни йўлга қўймасликлари; · ота-оналар ўз фарзандларига шахсий наъмуна кўрсатиш, миллий-диний қадриятлар, анъаналарни ўргатишга интилмасликлари; · эрта никоҳ ва эрта туғруқ ҳолатларининг кўпайиб бориши; · ёшларнинг бўш вақтларини мазмунли ўтказишга, соғлом турмуш тарзи ва репродуктив саломатликларига етарли эътибор қаратилмаслиги ва ҳ.к. биз қуйида мазкур салбий ҳолатларнинг иккитасига: оилавий ажрим ва нотўлиқ …
3 / 6
статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 57% ни ташкил қилган . нотўлиқ оила ва ундаги бола тарбияси энг катта ижтимоий муаммо саналадиган россия федерациясининг ўзида в.бодрова, я.николаева, а.гросс, о.юсупова, в.титаренко, г.кантемирова, е.лапшина, т.андреева, л.овчарова, с.ярошенко ва бошқа олимлар томонидан ўрганилган. социолог олима г.кантемированинг диссертация тадқиқотида келтирилишича, 2008 йилнинг ўзида, вояга етмаган вақтинча жамиятдан «изоляция» қилинган (махсус муассасаларда тутилаётган) ёшларнинг 39,2% ва девиант хулқи сабабли ички ишлар органларининг рўйхатига олинган вояга етмаган болаларнинг 36,8% нотўлиқ оилалардан бўлган . я.николаеванинг тадқиқоти натижаларига кўра, нотўлиқ оилалардаги 92% аёллар фарзандларининг отадан олаётган моддий ёрдами етарли эмас деб биладилар . унинг тадқиқотларига кўра аёлларнинг 61% оилада ота – эркак кишининг йўқлиги бола шахсига салбий таъсир қилишини кўрсатди, 69% аёллар нотўлиқ оила ҳам моддий, ҳам маънавий қийинчиликларга учрашини қайд этди. нотўлиқ оилада ўсмирлар тарбиясининг ижтимоий шарт-шароитлар масаласи с.зеленчукова олиб борган тадқиқотда германия ва россиядаги нотўлиқ оилаларда тарбияланаётган ўсмирлар қиёслаб ўрганилган . эрта никоҳ ва эрта туғруқ ҳолатларининг кўпайиб …
4 / 6
арига кўра, 18 ёшга тўлмасдан турмуш қурган ўғил болалар 115 миллионни ва бу ўртача 10-30%ни ташкил қилмоқда . жумладан, бутун дунёда эрта турмуш қуриш даражаси юқори кўрсаткичи африка мамлакатига тўғри келиб, бу ерда 35% ёш аёллар 18 ёшга қадар турмуш қурган, ундан кейинги ўринда жанубий осиё мамлакатлари ҳисобланади (30%). лотин америка мамлакатларида (24 %), яқин шарқ ва шимолий африкада (17%), шарқий европа ҳамда марказий осиё мамлакатларида (12%) бу ҳолат юқори ҳисобланади . эрта никоҳ кўрсаткичи юқори бўлган давлатларда никоҳ ёши 9-15 ёш оралиғини ташкил этади. оила жамиятимизда юксак қадрият сифатида кўп асрлардан бери комил шахс тарбиясида ўз ўрнига эга бўлиб келган. ижтимоий жамиятимизнинг бир қисми ҳисобланган ислом динида ҳам оила юритиш ва фарзанд тарбиясига оид ғоялар ўз тасдиғини топган. ёшлар тарбиясида оила ва оилавий муносабатларнинг аҳамияти борасида бир қатор ҳадислар ҳам келтирилган. пайғамбаримиз (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) марҳамат қилиб айтадилар: «кишининг ўз фарзандини чиройли одоб-ахлоқ билан тарбиялаши кўп миқдордаги нафл …
5 / 6
кандидата соц. наук. – москва, 2008. 4. лапшина е.а. педагогические условия формирования конкурентоспособной личности учащихся из неполных семей в воспитательной системе школы. /диссер. и автореф. на соискание учёной степени кандидата педагогических наук. – ульяновск, 2010. 5. николаева я.г. педагогические условия совершенствования процесса воспитания детей в неполной семье: на материале чувашской республики. /диссер. и автореф. на соискание учёной степени кандидата педагогических наук. – чебоксары, 2003. 6. unicef global databases, 2019, based on dhs, mics and other national surveys, 2007-2017. 7. https://www.globalcitizen.org/en/content/5-countries-with-highest-child-marriage/ 8. https://data.unicef.org/topic/child-protection/child-marriage/ 9. ўзбекистон республикаси қонунчилик маълумотлари миллий базаси – lex.uz � � hyperlink "https://lex.uz/uz/docs/5884143" ��https://lex.uz/uz/docs/5884143� � � hyperlink "https://lex.uz/pdfs/5899498" ��https://lex.uz/pdfs/5899498� � � hyperlink "https://lex.uz/ru/docs/5884084" ��https://lex.uz/ru/docs/5884084� � лапшина е.а. педагогические условия формирования конкурентоспособной личности учащихся из неполных семей в воспитательной системе школы. / диссертация и автореферат на соискание учёной степени кандидата педагогических наук. – ульяновск, 2010. � кантемирова г.а. социализация детей в неполной семье. / диссертация и автореферат на соискание …

Want to read more?

Download all 6 pages for free via Telegram.

Download full file

About "оила институти фаолияти тизими"

махаматкаримов музаффар абдукарим ўғли ўзбекистон халқаро ислом академияси дин психологияси мутахассислиги 1-курс магистранти +99890-114-35-39 оилада миллий ва диний қадриятлар тизимининг ривожланишига тўсиқ бўлаётган салбий омиллар таҳлили сўнгги йилларда юртимизда оила институти ривожига хизмат қилувчи бир қатор ўзгаришлар амалга оширилмоқда. оила, аёллар, ёшлар ва нуронийларни ижтимоий-иқтисодий қўллаб-қувватлаш, маҳалла институтини фаол ижтимоий бирикма сифатида такомиллаштириш каби масалалар давлат сиёсати даражасига чиқиб, бу борада фундаментал ҳуқуқий асоси яратилди. жумладан, ўзбекистон республикаси президентининг 2022 йил 1 март кунидаги “оила ва хотин-қизлар билан ишлаш, маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги пф-81-сон , 202...

This file contains 6 pages in DOC format (43.5 KB). To download "оила институти фаолияти тизими", click the Telegram button on the left.

Tags: оила институти фаолияти тизими DOC 6 pages Free download Telegram