монолит бинолар зилзилабардошлиги

DOC 9 sahifa 50,0 KB Bepul yuklash

Sahifa ko'rinishi (5 sahifa)

Pastga aylantiring 👇
1 / 9
мавзу 14. монолит бинолар зилзилабардошлиги режа: 1. умумий талаблар 2. монолит биноларни қуришда қурилиш сифатини таъминлаш. 3. бетон ишлари сифатига қўйиладиган талаблар. 1. умумий талаблар монолит бетондан барпо этиладиган биноларни лойиҳалашда, одатда, ораёпмалари монолит ёки йиғма темирбетондан иборат, деворлари ўзаро кесишадиган конструктив тизимлардан фойдаланиш мақсадга мувофиқ. тўсинли схемада ишлайдиган темирбетон плиталарни ишлатишга рухсат берилади. бунда: девор ва ораёпма панелларини ўзаро бириктириш учун чиқариб қолдирилган арматура стерженлари ва бириктирувчи деталларини пайвандлаш, вертикал ва горизонтал чокларни майда донали бетон билан яхлитлаш зарур.бунда панелларнинг атрофи бўйлаб четларида ботиқлар ёки шпонка шаклида ўйиқлар бўлиши керак. монолит биноларнинг юк кўтарувчи ички деворлари учун синфи в7,5 дан паст ва ўртача зичлиги d1700 дан кам бўлмаган, сейсмиклиги >9 ва 9* балли ҳудудларда эса синфи в15 дан паст бўлмаган оғир ёки енгил бетон ишлатилади. ташқи деворларни бир ёки кўп қатламли қилиб, синфи в5 дан паст бўлмаган монолит бетон, йиғма панеллар ва донали материаллардан барпо этилиши мумкин. ташқи деворнинг …
2 / 9
ши зарур. йиғма темирбетон ораёпмалар ва том ёпмалар сатҳида ички ва ташқи деворлар бўйича узлуксиз арматуралаш кўзда тутилиши лозим. арматуранинг кўндаланг кесими ҳисобий сейсмиклик 7-8 баллда - камида 1 см2, 9 баллда - камида 2 см2, >9 ва 9 баллда - камида 3 см2 олиниши керак. ташқи ва ички деворларнинг сирти ҳар бир девор кесим юзасининг 0,025% дан кам бўлмаган фоизда арматура билан жиҳозланади. ўзаро перпендикуляр жойлашган деворлар бир пайтнинг ўзида бетонланмаса ёки ташқи ва ички деворлар учун турли хил материаллар ишлатилса, қамровлар чегарасида бўлган вертикал технологик чокларда баландлик бўйлаб бир текис жойлашган шпонкалар ҳосил қилиниши ва элементлардан чиқиб турадиган горизонтал арматура стерженлар қолдирилиши лозим. 2. монолит биноларни қуришда қурилиш сифатини таъминлаш. монолит уйлар барпо этиш жараёнида бетон қоришмасининг ҳаракатчанлигига алоҳида эътибор берилади. қоришманинг ҳаракатчанлиги қуйидагича бўлиши лозим: керамзитобетон учун ёзги даврда 4…6 см , қишда 3-4 см; оғир бетон учун ёзги даврда 6…8 см , қишда 4-6 см. бетон …
3 / 9
оширувчи, ҳарорат-киришиш деформациясини ва ёриқлар ҳосил бўлишини олдини олувчи муҳим технологик тадбирлар йиғиндиси тушунилади. бетонни парваришлаш ишларининг таркиби, тартиби, ўтказиш муддатлари ва уларнинг бажарилиши устидан назорат ишлари қурилиш лабораторияси томонидан амалга оширилади ва қурилиш раҳбарияти томонидан тасдиқланади. парваришлаш усуллари иссиқ ва қуруқ об-ҳавода зарур давр ичида бетондан йўқотилиши мумкин бўлган катта намликни сақлаб қолиши керак. бунда гидратация жараёни таъминланади ва имконияти борича катта мустаҳкамлик ва чидамлиликка эришилади. қотувчи бетонни парваришлаш учун қўлланиладиган тадбирлар икки гуруҳга бўлинади. булардан биринчиси узлуксиз намлик берувчи парваришлаш усули бўллса, иккинчиси қўшимча намлик бермайдиган парваришлаш усулидир. биринчи гуруҳ усуллар қўлланганда конструкцияларнинг очиқ сиртлари ҳўл сиғимли материаллар (қопли газмолли, самонли мата, қум қатлами, ёғоч қипиқлари ва шуларга ўхшаш) билан ёпиб турилади, яъни бетон ёки темирбетон конструкцияларнинг очиқ сиртлари кўрсатилган муддатда узлуксиз ҳўлланади. конструкцияларнинг очиқ сиртларига даврий сув сепиб туриш тавсия этилмайди. исиб турган конструкциядан кўра совуқ бўлган сувнинг унга сепилиши катта ҳарорат кучланишларини ҳосил қилади. ўз навбатида …
4 / 9
қуйишданоқ бошланади. бунда конструкциялар сирти намлик ўтказмайдиган қопламалар, яъни тайёр полимер плёнкалар, брезентлар ва шунга ўхшаш материаллар билан ёпилади ва шу йўл билан бетон сувсизланишдан асралади. бу даврда бетонга ташқаридан сув бериб туриш яхши натижаларга олиб келмаслиги мумкин. бошланғич парваришлаш даври вақт билан аниқланади. бошланғич парваришлаш даври цементнинг активлиги, хиллари, ташқи ҳарорат ва бошқа омилларга боғлиқ бўлиб, бетоннинг мустаҳкамлиги 0,5 мпа га етгунга қадар давом эттирилади. интенсив сув йўқотиш натижасида ҳосил бўладиган пластикли киришишни минимумга тушириш мақсадида бетон қуйилгач ва конструкция сирти текислангач, бошланғич парваришлаш ишлари дарҳол бошланади. конструкциялар очиқ сиртларидаги ёрилишни олдини олиш учун ишончли воситалар ёрдамида бетондан намликни кетишини олди олинади. парваришлаш тадбирини вақтида амалга оширмаслик, пластиклик киришишни ривожланишига ва ёриқларнинг кўпайишига сабаб бўлади. бошланғич парваришлаш ишлари тугаши биланоқ, сўнги парваришлаш ишлари амалга оширилади. бунда қуйидаги усуллардан фойдаланиш мумкин: конструкциялар устига ҳўл сиғимли материалларни (қопгазмол, самонли қоплама, қум қатлами, ёғоч қипиқлари ва шунга ўхшаш материалларни) ёпиш ва уларни …
5 / 9
иясида асосланган бўлса, бу кўрсаткич в 30 синфли бетонлар учун 50% ни ташкил этиши мумкин. бетонни самарали парваришлаш усулларига плёнка ҳосил қилувчи моддаларни мисол қилиш мумкин. шундай моддалар қаторига экч-47 кириши мумкин. конструкциялар учун унинг сарфи 150-200 г/м2 миқдорда бўлади. бу модда қуригач кўринувчи, бузилишга эга бўлмаган оқ рангли плёнкани (нурни қайтариш коэффициенти 50 % дан ортиқ) ҳосил қилади. об-ҳаво ҳарорати 40 0с ва намлиги 30 % бўлган ҳолатда плёнка остидаги бетоннинг 3 соат давомидаги сув йўқотиш миқдори 3 % дан ошмайди. қотиш жараёнида бетондаги намликни сақловчи ёпмалар сифатида оч рангли плёнка ҳосил қилувчи пм-86 (памароль) пм-100а, пм-100ам сингари материалларни ва тўқ рангли плёнка ҳосил қилувчи материаллар этиноль лаки, полимер битумли ва битумли эмульциялар, суюлтирилган битум, тайёр полимер плёнкаларни ишлатиш мумкин. пурковчи қурилмаси бўлган экц-3 ва бошқа маркали махсус машиналар ёрдамида плёнка ҳосил қилувчи моддалар конструкциялар сиртига бўялади. этиноль лаки, памароль ва шунга ўхшаш қатлам ҳосил қилувчи моддаларни ишлатишдаги энг …

Ko'proq o'qimoqchimisiz?

Barcha 9 sahifani Telegram orqali bepul yuklab oling.

To'liq faylni yuklab olish

"монолит бинолар зилзилабардошлиги" haqida

мавзу 14. монолит бинолар зилзилабардошлиги режа: 1. умумий талаблар 2. монолит биноларни қуришда қурилиш сифатини таъминлаш. 3. бетон ишлари сифатига қўйиладиган талаблар. 1. умумий талаблар монолит бетондан барпо этиладиган биноларни лойиҳалашда, одатда, ораёпмалари монолит ёки йиғма темирбетондан иборат, деворлари ўзаро кесишадиган конструктив тизимлардан фойдаланиш мақсадга мувофиқ. тўсинли схемада ишлайдиган темирбетон плиталарни ишлатишга рухсат берилади. бунда: девор ва ораёпма панелларини ўзаро бириктириш учун чиқариб қолдирилган арматура стерженлари ва бириктирувчи деталларини пайвандлаш, вертикал ва горизонтал чокларни майда донали бетон билан яхлитлаш зарур.бунда панелларнинг атрофи бўйлаб четларида ботиқлар ёки шпонка шаклида ўйиқлар бўлиши керак. монолит биноларнинг юк кўтарув...

Bu fayl DOC formatida 9 sahifadan iborat (50,0 KB). "монолит бинолар зилзилабардошлиги"ni yuklab olish uchun chap tomondagi Telegram tugmasini bosing.