эконометрика фани

DOC 7 стр. 2,4 МБ Бесплатная загрузка

Предварительный просмотр (5 стр.)

Прокрутите вниз 👇
1 / 7
абдурахмонова иқ болой. мм62 гуруҳ талабаси 2-вариант 1. эконометрика фанининг тарихи ва предмети моделлаштиришни қўллашнинг тарихи ҳақида нима биласиз ва иқтисодий-математик усуллар деб нимага айтилади? эконометрика — иқтисодиётдаги миқдорий қонуниятлар ва ўзаро боғлиқликларни математик статистика усуллари ёрдамида тадқиқ қилувчи фан. бу усулларнинг асоси — корреляцион-регрессион таҳлил. эконометрика эмпирик маълумотларни ўрганиш асосида иқтисодий боғлиқликлар ва моделларни статистик баҳолаш ва таҳлил қилиш билан шуғулланади. эконометрика фанининг предмети- ижтимоий - иқтисодий жараён ва ҳодисаларни ўзаро боғланишини миқдор жиҳатдан ифодалашдан иборат бўлиб унинг вазифаси: – иқтисодий кўрсаткичларини таҳлил қилишда ва ушбу соҳада вужудга келиши мумкин бўлган амалий муаммоларни ечишда эконометрик усуллар ва моделлар ҳамда замонавий ахборот технологияларидан самарали фойдалана олишни ўргатиш; – бозор конъюнктурасини таҳлил қилиш йўллари ва усулларини билиш; – истеъмолчилар ва ишлаб чиқарувчилар бозорида вужудга келиши мумкин бўлган турли вазиятларни ва турли иқтисодий кўрсаткичларни эконометрик моделлар ёрдамида таҳлил қилиш ва башоратлашни амалга ошириш йўлларини; – фирманинг бозор стратегиясини танлаш бўйича турли ҳолатларни …
2 / 7
ка” ва “метрика” сўзларининг бирлашмасидан ташкил топган. шундай қилиб, иборанинг ўзида эконометрикани фан сифатида унинг хусусияти ва мазмуни ифодаланади. унинг мазмуни: иқтисодиёт назарияси томонидан очилган ва асосланган алоқа ва муносабатларни миқдорий ифодалашдан иборат. демак эконометрика иқтисодий ҳодисаларни ўлчаш ва таҳлил қилиш ҳақидаги фандир. эконометриканинг юзага келиши иқтисодиётни ўрганишда бир нечта фанларни бирлаштирган ёндашув натижаси билан боғлиқ. бу фан иқисодиёт назарияси, статистика ва математик усулларни бирлаштириш ва ўзаро тўлдириш натижасида юзага келган. кейинчалик эконометрикани ривожлантириш учун ушбу усулларга ҳисоблаш техникаси тадбиқ этилган. 1933 йилда р.фишер томонидан “эконометрика” журналига асос солинди. журналда у эконометрикага қуйидагича таъриф берган: “эконометрика-бу ўша иқтисодий статистика эмас. асосий қисми миқдорий хусусиятга эга бўлган иқтисодий назариянинг ҳам ўзи эмас. эконометрика математикани иқтисодга қўллаш ҳам эмас. тажриба шуни кўрсатадики ҳар уччала иқтисодиёт назарияси, статистика ва математика фанларининг компоненталари замонавий иқтисодий ҳаётни миқдорий томонларини англаш учун зарурий, лекин етарли бўлмаган шартларидир. бу-учта фаннинг бирлигидир. бу бирлик эконометрикани ташкил этади”. шундай …
3 / 7
) тадқиқот объекти; 3) ўрганувчи субъект билан ўрганилаётган объектнинг муносабатларини воситаловчи модель. илмий изланишларда моделлаштириш қадимги замонлардаёқ қўлланила бошланди ва аста-секин илмий билимларнинг қурилиш ва архитектура, астрономия, физика, химия, биология ва ниҳоят, ижтимоий фанлар каби тобора янги соҳаларини қамраб ола бошлади. биринчи математик моделлар ф.кенэ (1758 й., иқтисодий жадвал), а.смит (классик макроиқтисодий модель), д.рикардо (халқаро савдо модели) томонидан ишлатилган. xx аср замонавий фаннинг амалда барча соҳаларида моделлаштириш усулига катта муваффақиятлар ва обрў-эътибор келтирди. турли иқтисодий ҳодисаларни ўрганиш учун уларнинг иқтисодий моделлар деб аталувчи соддалаштирилган формал тасвирларидан фойдаланилади. истеъмол танлови моделлари, фирма моделлари, иқтисодий ўсиш моделлари, товар ва молия бозорларидаги мувозанат моделлари ва бошқа кўп моделлар иқтисодий моделларга мисол бўлади. иқтисодиётда математик модель — бу иқтисодий объектлар ёки жараёнларни таҳлил қилиш ёки бошқариш мақсадида уларнинг математик тасвирланиши, яъни иқтисодий масаланинг математик ёзуви. иқтисодий объектнинг математик модели — бу унинг функциялар, тенгламалар, тенгсизликлар, мантиқий муносабатлар, графиклар мажмуаси кўринишидаги акс эттирилиши. бундай акс …
4 / 7
айди. чизиқли регрессияни тузиш унинг a ва b параметрларини баҳолашга олиб келади. чизиқли регрессиянинг параметрларини баҳолаш турли усуллар билан амалга оширилади. чизиқли регрессиянинг параметрларини баҳолашнинг классик усулларидан бири энг кичик квадратлар усули(экку) дир. экку тенгламасининг a ва b параметрларини шундай қийматларини топиш имкониятини берадики, натижавий у белгининг ҳақиқий қийматларини ҳисобланган назарий қийматларидан оғиши(фарқи)нинг квадратлари йиғиндиси минимум даражада бўлади ва у қуйдагича ифодаланади: (3.6) агар нуқталардаги оғишларни деб белгиласак (3.6) қуйидаги кўринишни олади: ни s билан белгилаб қуйидаги ифодани ёзамиз, (3.7) (3.6) функциянинг минимум қийматини топиш учун (3.7) ифодада а ва b параметрлар бўйича хусусий ҳосилаларни топиб, ҳосилаларни нолга тенглаб икки номаълумли иккита тенламалар системасини ҳосил қиламиз: бундан қуйдаги нормал тенгламалар системасини оламиз: (3.8) ушбу тенгламалар тизимдан a ва b ларни топиш мумкин. топилган параметрларни мос равишда a0 ва b0 деб белгилаймиз. шу a0 ва b0 қийматларда шарт бажарилади. чизиқли регрессия тенгламасида b параметр регрессия коэффициенти дейилади. унинг қиймати таъсир этувчи …
5 / 7
ботлаш учун омил ва натижанинг нисбий ўзгаришларини таққослаб кўрамиз: бундан a>0 эканлиги келиб чиқади. 3. кичик корхоналарнинг йиллик товар обороти ва муомала ҳаражатларининг нисбий даражаси тўғрисида қуйидаги маълумотлар келтирилган: йиллик товар обороти, млн.сўм 45 35 56 62 75 81 муомала ҳаражатларининг нисбий даражаси,% 25,0 23,0 22,0 22,5 22,2 22,0 бу маълумотлар асосида қуйидагиларни аниқланг: 1) товар обороти ва муомала харажатларининг нисбий даражаси ўртасидаги боғланишни гипербола шаклидаги регрессия тенгламасини тузинг 2) ҳосил қилинган модель ва унинг параметрларини 5% муҳимлик даражаси бўйича моҳиятлилигини текширинг. хулосалар беринг. т/р йиллик товар айлан маси, млн.сўм (х) муомала ҳаражатларининг нисбий даражаси,% (у) 1/х у/х 1/х2 yx=20,093+ 146,721/x (у-ух)2 (у-уўр)2 1 45 25 0,022 0,556 0,000494 23,35346667 2,711072018 4,915089 2 35 23 0,029 0,657 0,000816 24,28502857 1,651298429 0,047089 3 56 22 0,018 0,393 0,000319 22,71301786 0,508394465 0,613089 4 62 22,5 0,016 0,363 0,000260 22,45946774 0,001642864 0,080089 5 75 22,2 0,013 0,296 0,000178 22,04928 0,022716518 0,339889 6 81 …

Хотите читать дальше?

Скачайте все 7 страниц бесплатно через Telegram.

Скачать полный файл

О "эконометрика фани"

абдурахмонова иқ болой. мм62 гуруҳ талабаси 2-вариант 1. эконометрика фанининг тарихи ва предмети моделлаштиришни қўллашнинг тарихи ҳақида нима биласиз ва иқтисодий-математик усуллар деб нимага айтилади? эконометрика — иқтисодиётдаги миқдорий қонуниятлар ва ўзаро боғлиқликларни математик статистика усуллари ёрдамида тадқиқ қилувчи фан. бу усулларнинг асоси — корреляцион-регрессион таҳлил. эконометрика эмпирик маълумотларни ўрганиш асосида иқтисодий боғлиқликлар ва моделларни статистик баҳолаш ва таҳлил қилиш билан шуғулланади. эконометрика фанининг предмети- ижтимоий - иқтисодий жараён ва ҳодисаларни ўзаро боғланишини миқдор жиҳатдан ифодалашдан иборат бўлиб унинг вазифаси: – иқтисодий кўрсаткичларини таҳлил қилишда ва ушбу соҳада вужудга келиши мумкин бўлган амалий муаммоларни ечишда экон...

Этот файл содержит 7 стр. в формате DOC (2,4 МБ). Чтобы скачать "эконометрика фани", нажмите кнопку Telegram слева.

Теги: эконометрика фани DOC 7 стр. Бесплатная загрузка Telegram