интернет ҳақида нималарни билиш зарур

DOC 790.0 KB Free download

Page preview (5 pages)

Scroll down 👇
1
1695384300.doc интернет ҳақида нималарни билиш зарур режа: 1. тадбиркор учун интернетнинг имкониятлари 2. тавсифи 3. имкониятлари 4. интернетдан иш фаолиятида фойдаланиш бўйича маслаҳатлар тадбиркор учун интернетнинг имкониятлари интернет бу турли-туман маълумотлар омборидир. ушбу маълумотлардан фойдаланиш учун омборга кириш имкониятига эга бўлиш етарлидир. айнан шу имконият интернет фойдаланувчиларини ўзига жалб этади. айниқса, бу тадбиркорликда жуда асқотади. интернет ёрдамида маълумотни олиш билан бирга, савдо-сотиқни амалга ошириш мумкин. бунинг учун ундан унумли фойдаланиш зарур. келинг, интернетнинг тадбиркорликдаги имкониятларини санаб ўтайлик ва уларни мисолларда кўрайлик. бир андижонлик мўйсафид уста интернетдаги бунёдкорликка оид шакллардан анчадан бери иш фаолиятида фойдаланиб келмоқда. дехқончилик билан шуғулланувчи фермерлар эса обҳавони билиш учун ва уруғ танлашда интернетдан фойдаланмоқдалар. шунинг учун бўлса керак, кейинги пайтларда бозорларда турли хорижий номдаги сабзавотлар сотилмоқда. айниқса, фермерлар қишлоқ хўжалик учун зарур технологиялар анжомларини сотиб олиш учун ундан унумли фойдаланмоқдалар. интернетда ўз маҳсулотлари ҳамда хизматлари ҳақидаги маълумотларни берувчи корхоналар сони ўсиб бормоқда. ҳаттоки, озиқ-овқат маҳсулотлари харид …
2
р мониторингини амалга ошириш. · рақобатчиларнинг иш фаолиятини назорат қилиш. · янги ғояларни олиш ва бизнесни ривожлантириш. · тезкор алоқа қилиш. ушбу имкониятларга эришиш учун интернетдан унумли фойдаланиш зарур. шу билан бирга, корхона ҳақидаги ахборотни интернет омборига жойлаштириш ва уни оммавийлаштиришни йўлга қўйиш муҳимдир. ахборотни жойлаштиришда, унинг мижозлар эътиборини тортиш заруратига эътибор қаратиш лозим, яъни дизайн ва шакли ёқимли бўлиши муҳимдир. ушбу қўлланмада интернет технологиялари тавсифи ва улардан фойдаланиш бўйича тавсия ва маслаҳатлар билан танишасиз. интернет оламига саёҳатингизда муваффақиятлар тилаймиз. агар ушбу саёҳат натижасида сизда савол ва тавсиялар пайдо бўлса, уларни www.bfu.uz ва www.chamber.uz саҳифалари орқали юборишингиз мумкин. тавсифи интернет бу глобал тармоқдир. уни бутун жаҳон ўргимчак тўри (world wide web) деб ҳам атайдилар. бу тармоқ миллионлаб компьютерлар (веб-серверлар) тўридан ташкил топади. улар ўзаро телефон тармоғи, кабеллар ва сунъий йўлдош тармоқлари орқали боғланади. ахборотлар ушбу компьютерларда жойлашган бўлиб, улар жаҳон ягона ахборот оламини яратади. ушбу ахборот олами тармоқдаги барча компьютерларга …
3
алар ва мамлакатларда интернет фойдаланувчилари статистикаси билан танишиш мумкин. ушбу сайтнинг баъзи жадвалларини ўрганиб чиқишни тавсия этамиз. ушбу маълумотлар интернет барча фойдаланувчилари ва айниқса, тадбиркорлар учун улкан истиқболлар мавжудлигини тасдиқлайди. ўзбекистон интернет фойдаланувчилари динамикаси ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш агентлиги саҳифасида мунтазам равишда бериб борилади. имкониятлари интернет дастлаб бир-неча ҳарбий тадқиқотчилик марказлари ўртасида ахборот ресурсларидан биргаликда фойдаланиш учун яратилган эди. кейинчалик ушбу имкониятдан олимлар ва тадқиқотчилар фойдалана бошлади. йилдан-йилга унинг имкониятлари ортиб борди. натижада унинг фойдаланувчилари доираси ҳам кенгайиб борди. бугун интернет бир қатор имкониятларга эга. айнан ушбу имкониятлар унинг кенг оммага манзур бўлишига сабабчи бўлди. шунинг учун ҳозирги кунда интернет каттаю-кичикнинг энг яқин дўстига айланди. интернетнинг қуйидаги имкониятлари мавжуд: маълумотларни топиш. · электрон почта хизмати. · файлларни узатиш (ftp). · мулоқот қилиш (чат, форум, видеоконференция). · маълумотларни тарқатиш (веб-саҳифалар, веб-блоглар, жамоа тармоқлари, ахборотномалар, янгиликлар). · электрон кутубхоналар. · масофадан ўқитиш. · телемедицина. · электрон тижорат. · электрон офис. маълумотларни топиш …
4
зарур. бу махсус почта тармоғи ёки интернет тармоғидаги электрон почта хизматлари орқали амалга оширилади. интернет фойдаланувчиси электрон манзил ёрдамида интернетнинг турли хизматларидан фойдаланиш имкониятига эга бўлади. файлларни узатиш - баъзан катта ҳажмдаги файлларни юбориш ёки қабул қилиш зарурати пайдо бўлади. электрон почта орқали катта ҳажмдаги файлларни узатиш ноқулай. масалан, дастурларни ёки видеофильмларни жўнатиш зарур бўлиши мумкин. ушбу амал ftp (file transfer protocol (инглиз тилидан файлни кўчириш протоколи) протоколи ёрдамида амалга оширилади. ftp икки компьютер ўртасида файлларни кўчиришни таъминлайди. натижада файлларни компьютерга кўчириш мумкин бўлади. ftp дан фойдаланиш учун логин ва пароль зарур. улар ёрдамида ftp сервери билан алоқа ўрнатилади ва файлларни кўчириш мумкин бўлади. ftp сервер - файллари билан фойдаланиш мумкин бўлган компьютердир. мулоқот қилиш – интернет фойдаланувчилар ўзаро мулоқот қилиши учун муҳит яратади. матн, овоз ва видеоалоқа ёрдамида мулоқот қилиш мумкин бўлади. форум ва чатда клавиатура ёрдамида чоп этиш орқали мулоқот қилиш мумкин. gmail, mailagent, skype орқали аудио ва …
5
нг интернетдаги электрон шаклидир. бу кутубхона фонди улканлиги ва 24 соат сифатли хизмати билан афзалдир. унда зарур китоб ёки мақолани бир зумда топиш мумкин. интернет ёрдамида дунёнинг ихтиёрий кутубхонаси электрон жавонларидаги адабиётлар сизга мунтазир. электрон кутубхоналарнинг аксариятида адабиётлардан бепул фойдаланиш мумкин. баъзи кутубхоналар қисман ёки тўлиқ пуллик хизмат кўрсатиши мумкин. масофадан ўқитиш - интернет тармоғи орқали сизга қулай бўлган вақтда ва жойда ўқиш имкониятидир. масофадан ўқитиш қулайлиги билан ривожланиб бормоқда, айниқса, иккинчи касбни танлашда ва малакани оширишда жуда қўл келмоқда. чунки иш фаолиятидан ажралмаган ҳолда ўқиш мумкин, яъни ишдан бўш вақтда ўқув жараёнида иштирок этилади. шунинг учун бу имконият тадбиркорлар учун қулайдир. масалан, ишдан узилмаган ҳолда, мунтазам равишда, ходимлар малакасини ошириш мумкин. телемедицина интернет орқали беморларни даволаш имкониятидир. масофадан туриб, беморнинг ҳолатини кузатиш, операция жараёнида қатнашиш, ташҳис натижалари билан танишиш ва таҳлил қилиш имкониятлари телемедицина деб аталади. махсус электрон микроскопли компьютерлар ва камералар ёрдамида беморларнинг ташҳисини аниқлаш, уларни даволаш ҳамда …

Want to read more?

Download the full file for free via Telegram.

Download full file

About "интернет ҳақида нималарни билиш зарур"

1695384300.doc интернет ҳақида нималарни билиш зарур режа: 1. тадбиркор учун интернетнинг имкониятлари 2. тавсифи 3. имкониятлари 4. интернетдан иш фаолиятида фойдаланиш бўйича маслаҳатлар тадбиркор учун интернетнинг имкониятлари интернет бу турли-туман маълумотлар омборидир. ушбу маълумотлардан фойдаланиш учун омборга кириш имкониятига эга бўлиш етарлидир. айнан шу имконият интернет фойдаланувчиларини ўзига жалб этади. айниқса, бу тадбиркорликда жуда асқотади. интернет ёрдамида маълумотни олиш билан бирга, савдо-сотиқни амалга ошириш мумкин. бунинг учун ундан унумли фойдаланиш зарур. келинг, интернетнинг тадбиркорликдаги имкониятларини санаб ўтайлик ва уларни мисолларда кўрайлик. бир андижонлик мўйсафид уста интернетдаги бунёдкорликка оид шакллардан анчадан бери иш фаолиятида фойдаланиб к...

DOC format, 790.0 KB. To download "интернет ҳақида нималарни билиш зарур", click the Telegram button on the left.