интернетда тез мулоқот қилиш имкониятлари

DOC 875,5 KB Bepul yuklash

Sahifa ko'rinishi (5 sahifa)

Pastga aylantiring 👇
1
1695384360.doc интернетда тез мулоқот қилиш имкониятлари режа: 1. чат ёрдамида мулоқот 2. веб-блог 3. форум орқали мулоқот 4. видеоконференция 5. интернет телефония интернет тез мулоқот учун имкониятларга эга. бу имконият қуйидаги мулоқот дастурлари ёрдамида амалга оширилади: · чат · веб-блог · веб-саҳифа · форумда мулоқот қилиш тартиби · видеоконференция · интернет телефония қуйида улардан фойдаланиш тартиблари билан танишамиз. чат ёрдамида мулоқот чат бу махсус дастур бўлиб, унинг ёрдамида фойдаланувчилар бир пайтнинг ўзида ўзаро мулоқот қилиши мумкин. чат сўзи инглиз тилида гаплашиш (суҳбатлашиш) маъносини англатади. баъзан чат хонаси деб ҳам аталади. “чатлашайлик” дегани келинг, чат хонасида суҳбатлашайлик маъносини билдиради. одатда, чатда бир неча киши мулоқот қилади. икки киши мулоқот ҳам қилиши мумкин. лекин бунинг учун бошқа қулайроқ имкониятлар мавжуд. чатда мулоқот тезроқ амалга оширилади. чатда мулоқот қисқа матнлар ёрдамида амалга оширилади. чат тизими 1980 йилда яратилган. ушбу тизим 1988 йилда internet relay chat (irc) протоколи яратилгандан сўнг машҳур бўлган ва чат …
2
нг. бунинг учун ник ва паролингизни киритинг. 4. чат хонасида қисқача матн киритинг. масалан, чатдагилар билан саломлашинг. 5. хабар сатрида хабарингизни ёки саволингизни киритинг. масалан, режалаштирилган йиғилиш ҳақидаги маълумотни киритинг. 6. чат хонасида хабарларни барчага ёки айнан бирор иштирокчига ёзиш мумкин. 7. мулоқот тугагандан сўнг чат хонасидан чиқинг. бунинг учун выход тугмачасини босиш етарли. топшириқ: интернетда қидирув тизими ёрдамида чатлар рўйхатини топинг. улардан бирини танланг ва унда мулоқот қилиб кўринг. мулоқотингиз қизиқарли бўлишига аминмиз. веб-блог веб-блог инглиз тилида интернет кундалик маъносини англатади ва у блог деб аталади. блог бу веб-саҳифа бўлиб, унинг мазмуни доимий равишда, матн, расм ва видео маълумотларни ўз ичига олади. блог жамоага мўлжалланган қисқа янгилик, фикр ва мулоҳазалардан иборат бўлади. блогда муаллиф каби фойдаланувчилар ҳам ўз фикр ва муносабатларини ёзиши мумкин, яъни блог тармоқда мулоқот муҳитини яратади. блог муаллифи блоггер деб аталади. биринчи блог 1992 йили янгиликларни ёритиш учун яратилган. 1999 йилда эса блоглар ҳақидаги сайт blogger …
3
. · корпоратив блоглар эса корхоналар томонидан яратилади ва олиб борилади. · мавзу блоглари — таълим, маданият, туризм ва бошқа мавзудаги блоглар. масалан, таомлар ҳақидаги блогларда таомларни тайёрлаш ва улар учун маҳсулотларни танлашга оид маслаҳатлар берилиши мумкин. блоглар яратиш бўйича маслаҳатлар дизайн дизайн блог муаллифи ва фойдаланувчилари ишининг қулайлиги билан баҳоланади. масалан, http://blog.cer. uz/ ва http://blog.olam.uz/ блоглари дизайнларини солиштиринг. блогнинг дизайни тайёр шакллардан олиниши мумкин. шахсий дизайнни ёки шаклни яратиш мумкин. тайёр шакллар интернетда мавжуд. бу шакллар одатда янгиликларни киритиш функциясига эгадир. бундай шаклларни қуйидаги манзиллардан олиш мумкин. баъзи провайдерлар ушбу шаклларни таклиф этади, улардан ҳам фойдаланиш мумкин. мазмун авваламбор, блог мавзусини аниқланг ва номини танланг. блог номида унинг мавзуси акс этгани мақсадга мувофиқ. масалан, агар мавзу таомлар ҳақида бўлса, блогни «taom» деб, ёки тижорат ҳақида бўлса «tijorat” деб аташ мумкин. блог мазмуни қисқа маълумот, ҳикоя ва янгиликлардан иборат бўлиши зарур. маълумотлар оддий ва равшан тилда ёзилиши тавсия этилади. уларни …
4
ўлади, яъни бу пуллик хизматдир. одатда, интернет хизмати кўрсатаётган пройвайдер хостинг билан таъминлаши мумкин. реклама ва фаоллаштириш блогдан реклама учун фойдаланиш мумкин. одатда муаллиф бу имкониятга эга бўлади. шу билан бирга, блогни фаоллаштириш мумкин. бунинг учун қидирув тизимларида уни қайд этиш зарур. ҳозирги кунда блоглар одатдаги газета вазифасини бажаради. одатда, газетанинг мухлисларининг сони газета тиражига боғлиқ бўлади, блог ўқувчилари сони эса унинг фойдаланувчилари сонига боғлиқдир. форум орқали мулоқот форум – бу бирор аниқ мавзу, муаммо ёки лойиҳаларни биргаликда интернетда муҳокама қилиш имкониятидир. бу семинар, учрашув, муҳокама, конференция, йиғилиш ёки дарс тадбирлари бўлиши мумкин. форумда иштирокчи ва модератор қатнашади. · модератор – администратор ҳуқуқига эга бўлган форум қатнашчиси. бу форумни олиб борадиган ва форум мавзусини юқори даражада биладиган тажрибали мутахассисдир. чунки форумда одатда маълум бир тажрибага эга фойдаланувчилар қатнашади. шу билан бирга, у ҳар бир қатнашчининг қизиқишларини ҳисобга олиши лозим. модератор форумни бошқаради, маслаҳатлар беради, зарурат туғилганда, саволларга жавоб беради, қатнашчиларни …
5
йлиги ва виртуаллиги қатнашчига дадиллик ва ишонч беради, уни суст қатнашчидан фаол иштирокчига айлантиради. муҳокама қилинаётган мавзуни ўрганиш устида фаол иш бошланади, бу эса ундан муҳокама қилинаётган мавзу бўйича билимларни такомиллаштиришни талаб этади. шунингдек, масъулият ҳисси ортади, чунки унинг фикрлари ва саволлари барча учун очиқ. иштирокчилар корхона ходимлари ва маъмурияти, мижозлар, ҳамкорлар ва рақобатчилар ҳамда интернетнинг бошқа фойдаланувчилари бўлиши мумкин. форумда рўйхатдан ўтган ҳамда меҳмон - рўйхатдан ўтмаган иштирокчи сифатида қатнашиш мумкин. масалан, форумда янги ғоя лойиҳасини ёки ҳисоботни муҳокама этиш ёки бирор-бир мутахассис билан учрашиш ёки истеъмолчилар талабини ўрганиш мумкин. форумни оффлайн ёки онлайнда (яъни реал вақтда) ўтказиш мумкин. қуйида форумнинг имкониятлари ҳамда унинг ишлаш тартиблари билан танишамиз. форумнинг тадбиркор учун имкониятлари: мулоқотнинг қулайлиги қулай вақтда мулоқотда қатнашиш, материаллар билан танишиш, ўйлаш, кейин ўз фикри ёки жавобини ёзиш имконияти. яъни иштирокчи иш вақтини бошқариш имконияти туғилади. бу эса мулоқотни унумли бўлишини таъминлайди. одатда, эрталаб ёки кечқурун форум билан ишлаш …

Ko'proq o'qimoqchimisiz?

Faylni Telegram orqali bepul yuklab oling.

To'liq faylni yuklab olish

"интернетда тез мулоқот қилиш имкониятлари" haqida

1695384360.doc интернетда тез мулоқот қилиш имкониятлари режа: 1. чат ёрдамида мулоқот 2. веб-блог 3. форум орқали мулоқот 4. видеоконференция 5. интернет телефония интернет тез мулоқот учун имкониятларга эга. бу имконият қуйидаги мулоқот дастурлари ёрдамида амалга оширилади: · чат · веб-блог · веб-саҳифа · форумда мулоқот қилиш тартиби · видеоконференция · интернет телефония қуйида улардан фойдаланиш тартиблари билан танишамиз. чат ёрдамида мулоқот чат бу махсус дастур бўлиб, унинг ёрдамида фойдаланувчилар бир пайтнинг ўзида ўзаро мулоқот қилиши мумкин. чат сўзи инглиз тилида гаплашиш (суҳбатлашиш) маъносини англатади. баъзан чат хонаси деб ҳам аталади. “чатлашайлик” дегани келинг, чат хонасида суҳбатлашайлик маъносини билдиради. одатда, чатда бир неча киши мулоқот қилади. икки киши мулоқ...

DOC format, 875,5 KB. "интернетда тез мулоқот қилиш имкониятлари"ni yuklab olish uchun chap tomondagi Telegram tugmasini bosing.