s++ программалаш тили

DOC 20 pages 234.0 KB Free download

Page preview (5 pages)

Scroll down 👇
1 / 20
ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги мирзо улуғбек номидаги ўзбекистон миллий университети мадрахимов ш.ф., гайназаров с.м. с++ программалаш тили тошкент 2008 мундарижа с++ тилининг лексик асоси маълумки, программа машина кодларидаги қандай кетма–кетлиги бўлиб, аниқ бир ҳисоблаш воситасини амал қилишини бошқаради. программа воситаси яратиш жараёнини осонлаштриши учун юзлаб програмалаш тиллари яратилган. барча программалаш тилларини иккита тоифага ажратиш мумкин: · қуйи даражадаги программалаш тиллари; · юқори даражадаги программалаш тиллари. қуйи даражадаги программалаш тилларига ассемблер тиллари киради. бу тиллар нисбатан қисқа ва тезкор бажарилувчи кодларни яратиш имкониятини беради. лекин, асссемблер тилида программа тузиш заҳматли, нисбатан узоқ давом этадиган жараёндир. бунга қарама–қарши равишда юқори босқич тиллари яратилганки, уларда табиий тилнинг (инглиз тилининг) чекланган кўринишидан фойдаланган ҳолда программа тузилади. юқори босқич тилларидаги операторлар, берилганларнинг турлари, ўзгарувчилар ва программа ёзишнинг турли усуллари тилнинг ифодалаш имконияти оширади ва программани «ўқимишли» бўлишини таъминлайди. юқори босқич тилларига fortran, pl/1, …
2 / 20
рамма яратиш бир нечта босқичлардан иборат бўлади. дастлаб, матн таҳририда (одатда программалаш муҳитининг таҳририда) программа матни терилади, бу файлнинг кенгайтмаси “.срр” бўлади, кейинги босқичда программа матн ёзилган файл компиляторга узатилади, агарда программада хатоликлар бўлмаса, компилятор “.obj” кенгайтмали объект модул файлини ҳосил қилади. охирги қадамда компоновка (йиғувчи) ёрдамида “.exe” кенгайтмали бажарилувчи файл - программа ҳосил бўлади. босқичларда юзага келувчи файлларнинг номлари бошланғич матн файл номи билан бир хил бўлади. компиляция жараёнининг ўзи ҳам иккита босқичдан ташкил топади. бошда препроцессор ишлайди, у матндаги компиляция директиваларини бажаради, хусусан #include директиваси бўйича кўрсатилган кутубхоналардан с++ тилида ёзилган модулларни программа таркибига киритади. шундан сўнг кенгайтирилган программа матни компиляторга узатилади. компилятор ўзи ҳам программа бўлиб, унинг учун кирувчи маълумот бўлиб с++ тилида ёзилган программа матни ҳисобланади. компилятор программа матнини лексем (атомар) элементларга ажратади ва уни лексик, кейинчалик синтаксик таҳлил қилади. лексик таҳлил жараёнида у матни лексамаларга ажратиш учун “пробел ажратувчисини” ишлатади. пробел ажратувчисига – пробел белгиси …
3 / 20
include // сарлавҳа файлни қўшиш int main () // бош функция тавсифи { // блок бошланиши cout > ўзгарувчи; бу ерда ўзгарувчи қиймат қабул қилувчи ҳисобланади. мисол. int yosh; cout >yosh; бутун турдаги yosh ўзгарувчиси киритилган қийматни ўзлаштиради. киритилган қийматни ўзгарувчи турига мос келишини текшириш масъулияти программа тузувчи зиммасига юкланади. бир пайтнинг ўзида пробел белги (‘└┘‘) воситасида бир нечта ва турли тоифадаги учун қийматлар киритиш мумкин. қиймат киритиш тугмасини босиш билан тугайди. агар киритилган қийматлар сони ўзгарувчилар сонидан кўп бўлса, «ортиқча» қийматлар буфер хотирада сақланиб қолади. # include int main () { int x, y; float z; cin >>x>>y>>z; cout ҳаракати амалга оширилади. программа матни тушунарли бўлиши учун изоҳлар ишлатилади. изоҳлар компилятор томонидан «ўтказиб» юборилади ва улар программа амал қилишига ҳеч қандай таъсир қилмайди. с++ тилида икки хил кўринишдаги изоҳлар ишлатилади. биринчиси, ‘/*’ белгилари билан бошланадиган ва ‘*/’ белгилари билан тугайдиган матн оралиғи изоҳ ҳисобланади, иккинчи кўринишга «сатр изоҳ» дейилади …
4 / 20
гиларидан ташкил топган ва рақамдан бошланмайдиган белгилар кетма–кетлиги тушунилади. идентификаторларда ҳарфларнинг регистрлари ҳисобга олинади. масалан, run, run, run бу ҳар хил идентификаторлардир. идентификатор узунлигига чегара қўйилмаган, лекин улар фақат биринчи 32 белги билан фарқланади. идентификаторлар калит сўзларни, ўзгарувчиларни, функциялар, нишонларни ва бошқа объектларни номлашда ишлатилади. с++ тилининг калит сўзларига қуйидагилар киради: asm, auto, break, case, catch, char, class, const, continue, default, delete, do, double, else, enum, explicit, extern, float, for, friend, goto, if, inline, int, long, mutable, new, operator, private, protected, public, register, return, short, signed, sizeof, static, struct, swith, template, this, throw, try, typedef, typename, union, unsigned, virtual, void, volatile, while. юқорида келтирилган идентифиқаторларни бошқа мақсадда ишлатиш мумкин эмас. процессор регистрларини белгилаш учун куйидаги сўзлар ишлатилади: _ah, _al, _ax, _eax , _bh, _bl, _bx, _ebx, _cl, _ch, _cx, _ecx, _dh, _dl, _dx, _edx, _cs, _esp, _ebp, _fs, _gs, _di, _edi, _si, _esi, _bp, _sp, _ds, _es, _ss, _flags. булардан …
5 / 20
к константа 0 рақамидан фарқли рақамдан бошланувчи рақамлар кетма–кетлиги ва 0 ҳисобланади: 0, 123; 7987, 11. ўнли константа 0 дан 4294967295 гача сон бўлиши мумкин, ундан катта сонлар хато ҳисобланади. манфий константа – бу ишорасиз константа бўлиб, унга фақат ишорани ўзгартириш амали қўлланилган деб ҳисобланади. энг кичик манфий константа -2147483648. ўнли сон саккизлик сон ўн олтилик сон константа тури ўлчови (16 битли учун байтда) 0 .. 32767 00..077777 0х00 ..0х7fff int 2 0100000 ..0177777 0х8000..0хffff unsigned int 2 32768.. 2147483647 0200000 ..017777777777 0х10000 ..0х7fffffff long 4 2147483647.. 4294967295 0200000000000 ..37777777777 0х800000000 0xffffffff unsigned long 4 саккизлик константа 0 рақамидан бошланувчи саккизлик саноқ системаси (0,1,..,7) рақамларидан ташкил топган рақамлар кетма–кетлиги: 023; 0777; 0. саккизлик константа 00 дан 037777777777 гача сон бўлиши мумкин, ундан катта сонлар хато ҳисобланади. манфий саккизли сонлар -020000000000 дан 017777777777 гача ёзилиши мумкин акс ҳолда хато. ўн олтилик константа 0х ёки 0х белгиларидан бошланадиган ўн олтилик саноқ системаси …

Want to read more?

Download all 20 pages for free via Telegram.

Download full file

About "s++ программалаш тили"

ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги мирзо улуғбек номидаги ўзбекистон миллий университети мадрахимов ш.ф., гайназаров с.м. с++ программалаш тили тошкент 2008 мундарижа с++ тилининг лексик асоси маълумки, программа машина кодларидаги қандай кетма–кетлиги бўлиб, аниқ бир ҳисоблаш воситасини амал қилишини бошқаради. программа воситаси яратиш жараёнини осонлаштриши учун юзлаб програмалаш тиллари яратилган. барча программалаш тилларини иккита тоифага ажратиш мумкин: · қуйи даражадаги программалаш тиллари; · юқори даражадаги программалаш тиллари. қуйи даражадаги программалаш тилларига ассемблер тиллари киради. бу тиллар нисбатан қисқа ва тезкор бажарилувчи кодларни яратиш имкониятини беради. лекин, асссемблер т...

This file contains 20 pages in DOC format (234.0 KB). To download "s++ программалаш тили", click the Telegram button on the left.

Tags: s++ программалаш тили DOC 20 pages Free download Telegram