интеллектуал ва эксперт системалар

DOC 86,5 KB Bepul yuklash

Sahifa ko'rinishi (5 sahifa)

Pastga aylantiring 👇
1
1705053159.doc интеллектуал ва эксперт системалар режа: 1. интеллектуал программалар ва системалар ҳақида тушунча. 2. эксперт системаларнинг асосий турлари ва ишлатилиш соҳалари. 3. интеллектуал ва эксперт системаларнинг тузилиши ва асосий қисмлари. 4. интеллектуал системалар яратишда ишлатиладиган асосий амалий программа пакетлари ва уларнинг ишлатилиши. 5. интеллектуал системаларнинг молия органларида иқтисодий асосланган қарорлар қабул қилишдаги роли ва ахамияти. интеллектуал программалар ва системалар ҳақида тушунча. қандай қилиб инсоннинг кўп йиллик тажрибасини ва билимларини компьютерга киритиш ва ундан унумли равишда фойдаланиш мумкин? умуман бу ишни хал қилиб бўладими ёки йўқми? билимларни ифодалашнинг қандай усулларини таклиф қила оласиз? сунъий интеллект деганда нимани тушунасиз? нима қилса компьютер хам инсонларга ўхшаб фикрлаши ва маълум бир холатларда бизга ёрдам бериши мумкин? ушбу муаммоли саволларга жавоб беришга харакат қилинг ва уларни гурухдошларингиз хамда устозингиз билан ўртоқлашинг. сунъий интеллект-бу дастурий система бўлиб, компьютерда инсон каби фикрлашни амалга оширади. бундай системани яратиш учун маълум бир масалаларни ечиб, маълум соҳада қарор қабул қилувчи …
2
еллект системасига мустақил ўрганиш ва янги фойдали маълумотларни йиғиш қобилиятини назарда тутади. инсон ўз билимларини оширгани сари ўз фикрлаш усулларини ўзгартирмаслиги ва ўзига маълум маълумотларни эсдан чиқармаслиги мумкин. сунъий интеллект системаси ҳам худди шундай ишлаши керак. сунъий интеллект методлари программалар қисмларининг юқори даражадаги мустақиллигини назарда тутади. программа қисмлари бир ёки бир неча масалаларнинг маълум босқичини амалга оширади. программанинг мустақил қисмларини инсон миясидаги маълумотларнинг алоҳида блокига қиёслаш мумкин. керакли маълумотни танлашда инсон мияси миядаги барча билимларни қараб чиқмай, автоматик тарзда фақат шу ишга таъллуқли маълумотларни ажратади. бир масалани ечиш учун анъанавий усуллардан ва сунъий интеллект усулларидан фойдаланиб, программа тузиш мумкин. сунъий интеллект усулларидан фойдаланиш программа яратишни соддалаштиради ва тезлаштиради. иккала турдаги программаларда ҳам унинг алоҳида қисмлари қатъий белгиланган амалларни бажаради. лекин сунъий интеллект программалари махсус, инсон интеллектига хос хусусиятларга ўхшаш хусусиятга эга бўлиб, маълумотларнинг исталганча ўзгариши программанинг бутун тузилишига жиддий таъсир этмайди. бундай хусусият программалаштириш жараёнига катта самарадорлик бахш этиб, “тушунувчи”, …
3
арда туғилиши мумкин бўлган барча масалаларни ечиш учун чексиз маълумотлар ва қоидалар зарур. агар шундай система яратилганида уни билимлар билан тўлғазишга жуда кўп вақт талаб этиларди. шунинг учун хозирча маълум предмет соҳаси билан чекланиш мақсадга мувофиқдир. интеллектуал системалар ишлаши учун зарур бўлган маълумотлар ва қарор қабул қилишда ишлатиладиган қоидалар компьютерда йиғилади ва у билимлар базаси деб юритилади. эксперт системаларнинг асосий турлари ва ишлатилиш соҳалари. эксперт деган сўз сизга нимани англатади ва эксперт деб аталган инсон қандай ишларни бажаради? экспертнинг бажарадиган ишларини компьютер амалга ошира олса биз қандай афзалликларга эришишимиз мумкин? бу муаммолар устида дўстларингиз билан биргаликда бош қотиринг ва бирор бир ечимга келгандан сўнг қуйидаги материал билан танишишни давом эттиринг. маълум муаммо соҳасидаги масалаларни ечишга мўлжаллаб яратилган интеллектуал система эксперт системаси дейилади. эксперт системалари билимларини тўлғазиш манбаи бўлиб, шу соҳа экспертлари хизмат қилади. барча эксперт системаларнинг иши конкрет муаммо соҳасидан олинган қатъий эксперт маълумотларига асосланади. фараз қилайлик, қуйидаги масалани ечиш …
4
даги юқорида бир корхона жойлашган бўлса, у холда шу корхона нефтни дарёга оқизган . 32 қоида: агар нефть ташланган жойдан дарё оқими бўйича 1 км оралиқдаги юқорида бирнеча корхона жойлашган бўлса, у холда энг кўп нефть ишлатувчи корхона нефтни дарёга окизган. мақсадга эришиш учун кўриб чиқилаётган вариантлар сонини камайтиришга хизмат қилувчи ва фикрлаш самарасини оширувчи соддалаштиришлар қўлланилади. эксперт системаларида эвристик қоидалар асосида ишлатиладиган соддалаштириш механизми эвристик қидирув механизми дейилади. қуйида эвристик қидирув механизми келтирилган. информация эвристик қидирув механизми агар а шарт бажарилса, агар б шарт бажарилса, у холда а учун қоида у холда б учун қоида эвристик қидирув механизми сувни ифлослантирган энг эхтимоли кўп бўлган айбдорни аниқлаганидан кейин, илгари сурилган гипотезани текшириш учун эксперт система бошқа қоидалар тўпламини ишлатиши мумкин. энг аввало корхона нефть қувури системасидаги носозликлар қаралади. бундай эвристик қоида фойда келтириши мумкин: агар фабрика нефть қувурининг 1-участкасидаги босим сув босимидан кичик бўлса, у холда 2 ёки 3-участкаларни текшириш …
5
ётган билимларини янада фойдали равишда ишлата олишимиз мумкин? бу муаммолар жуда хам мухим ва балки сиз янги оригинал ечимлар таклиф қиларсиз деб ўйлаймиз. интеллектуал ва эксперт системалар уч асосий қисмдан тузилган: фактлар ва эвристикалар ҳақидаги билимлар базаси, хулоса ва ечим машиналари, инсоннинг машина билан мулоқотини таъминловчи система. хулоса ва ечим машинаси системанинг бир қисми бўлиб, билимлар базасидаги маълумотларга қоида ва мантиқни татбиқ этиш имконини беради. масалан, қоидалар асосида кўрилган эксперт системаларида “агар-у холда” қоидаси икки хил йўлда таҳлил қилиниши мумкин: · тўғри йўналишда ёки маълумотлар асосида, яъни муаммони ечиш учун янги маълумотлар ёки шартлар қаралади, хамда мос хулоса ва оқибатлар текширилади. · тескари йўналишда ёки мақсад томонидан, яъни муаммони ечиш учун назарий оқибатлар ишлаб чиқилади ва унинг хақлигини аниқлайдиган шартлар текширилади. инсоннинг машина билан мулоқотини таъминловчи система шундай бўлиши керакки, унда фақат эксперт эмас, балки янги ходимлар ҳам ишлай олсин. бунда қулайлик яратувчи “меню”, пиктограммалар, сичқончадан фойдаланиш йўллари ишлатилади. билимлар …

Ko'proq o'qimoqchimisiz?

Faylni Telegram orqali bepul yuklab oling.

To'liq faylni yuklab olish

"интеллектуал ва эксперт системалар" haqida

1705053159.doc интеллектуал ва эксперт системалар режа: 1. интеллектуал программалар ва системалар ҳақида тушунча. 2. эксперт системаларнинг асосий турлари ва ишлатилиш соҳалари. 3. интеллектуал ва эксперт системаларнинг тузилиши ва асосий қисмлари. 4. интеллектуал системалар яратишда ишлатиладиган асосий амалий программа пакетлари ва уларнинг ишлатилиши. 5. интеллектуал системаларнинг молия органларида иқтисодий асосланган қарорлар қабул қилишдаги роли ва ахамияти. интеллектуал программалар ва системалар ҳақида тушунча. қандай қилиб инсоннинг кўп йиллик тажрибасини ва билимларини компьютерга киритиш ва ундан унумли равишда фойдаланиш мумкин? умуман бу ишни хал қилиб бўладими ёки йўқми? билимларни ифодалашнинг қандай усулларини таклиф қила оласиз? сунъий интеллект деганда нимани тушунасиз?...

DOC format, 86,5 KB. "интеллектуал ва эксперт системалар"ni yuklab olish uchun chap tomondagi Telegram tugmasini bosing.