respublika ma'naviyat va ma'rifat markazi

DOC 41 стр. 242,5 КБ Бесплатная загрузка

Предварительный просмотр (5 стр.)

Прокрутите вниз 👇
1 / 41
республика маънавият ва маърифат маркази абдухалил маврулов бўлар эканку ёҳуд кечанинг бугундан фарқи нимада? тошкент – 2024 масъул муҳаррир: о.давлатов – филология фанлари номзоди тақризчилар: а.тагаев – тарих фанлари номзоди о.базаров – фалсафа фанлари номзоди ушбу рисолада мамлакатимизнинг мустақиллик йилларида, айниқса, кейинги 7-8 йиллар давомида ижтимоий-иқтисодий, маънавий-маърифий соҳаларда эришган ютуқлари таҳлил этилган. шунингдек, асарда ўзбекистон тарихининг жаҳон майдонида тутган ўрни, халқимиз томонидан яратилган бой илмий-маданий мерос, унга турли тарихий даврларда бўлган муносабатлар ўрганилган. айниқса, 2016 йилдан бошланган туб ислоҳотлар, янги ўзбекистонни, учинчи ренессанс асосларини барпо этиш йўлидаги саъй-ҳаракатлар мазмун-моҳияти таҳлил этилган. ушбу рисола мамлакатимиз миллий мустақиллигининг 33 йиллиги даврида эришилган ютуқ ва муваффақиятларни тарғиб этишда қўл келади. асар маънавий-маърифий соҳадаги тарғиботчилар, таълим соҳасида меҳнат қилаётган зиёлилар, ўқувчи ва талабалар, кенг жамоатчиликка мўлжалланган. рисола алм 202403110247 “ёшларни турли мафкуравий хуружлардан ҳимоя қилиш ва маънавий-ахлоқий тарбиялаш бўйича ўқув ва илмий-методик қўлланмалар, услубий тавсия, маърифий адабиёт ва медиа маҳсулотлар мажмуасини яратиш” номли лойиҳа …
2 / 41
. шунингдек, жаҳон айвонида икки марта ренессанс, буюк уйғониш даврига асос солганлар ҳам бизнинг бобокалонларимиз бўлади. айни пайтда ютимизнинг ер ости ва ер усти бойликларини ўзлаштириш, меҳнаткаш, яратувчанлик салоҳиятига эга бўлган халқимизни қул қилиб, унинг меҳнатидан фойдаланиш ҳар доим ҳам узоқ ва яқин босқинчиларнинг асл мақсади бўлган. уч минг йиллик кўҳна тарих давомида 860 йил халқимиз турли давлатлар мустамлакачилиги остида яшаганини ҳам шу маънода тушуниш мумкин. бироқ, халқимиз энг оғир даврларда ҳам ўз миллий ўзлигини, ғурурини йўқотмади, яратувчанлик, йирик кашфиётлар қилиш, жаҳон тамаддунига ўзининг муносиб ҳиссасини қўшишдан иборат жаҳоний миссиясидан тўхтамади. ана шу юксак мақсадлар бугун, янги ўзбекистон, учинчи ренессансни барпо этишга аҳд қилган халқимизни янги марралар сари илҳомлантирмоқда. бугун жаҳонда жиддий глобаллашув жарёнлари юз бераётган, турли ғоявий-мафкуравий таҳдидлар авж олаётган, қатор давлатларнинг ўз миллий манфаатларини амалга ошириш мақсадида барча воситалардан фойдаланишга авж бериши шароитда халқимизда юксак ватанпарварлик туйғуларини шакллантириш, миллий бирликни мустаҳкамлашдан ҳам муҳимроқ вазифа йўқ. бу масалаларга ўзбекистон …
3 / 41
ниқса кейинги 7-8 йили давомида ижодкор, меҳнаткаш халқимиз билан бирга эришган барча соҳаларидаги ютуқларни аҳолининг барча табақаларига кенг, тушунарли тарзда тарғиб этиш вазифаси қўйилган. асарда муҳтарам президентимиз шавкат мирзиёв асарларидан, турли ҳукумат тадбирларида қилинган маърузаларидан фойдаланилди. рисола маънавият ва маърифат тарғиботчилари, таълим тизимидаги талаба ва ўқувчиларга, кенг китобхонларга мўлжалланган. ватан нима, ватанпарварликчи? инсон руҳияти, дунёқараши, маънавий дунёсида орзу қилиш ҳар доим алоҳида ўринга эга. орзу қилиш инсонга хос. бу дунёда ниманидир орзу қилмаган, унга эришиш йўлида ҳаракат қилмаган, керак бўлса, ўз жонини фидо қилишга тайёр бўлмаган инсон бўлмаса керак. яхши яшаш, тўкин-сочинлик, фаровонликда ҳаёт кечириш, бировдан кам бўлмасликка интилиш, бу дунёда яратилган барча моддий ва маънавий неъматларга эга бўлиш истаги ҳар биримизни тинимсиз ўз тафаккуримизни чархлаш, меҳнат қилиш, ижод билан шуғулланишга ундайди. аслида, ҳаётнинг мазмуни ҳам шунда. аммо, биз кўпинча эътибор бермайдиган, кундалик қувонч ва ташвишлар оғушида баъзан унутиб қўядиган қатор муҳим қадриятлар борки, уларнинг қадри, аҳамияти ҳамма нарсадан устун. …
4 / 41
лион йиллар аввал энг қадимги инсон фаолиятининг маданий изларини жанубий фарғона (селунғур ғори)дан топилган ёдгорликлар яққол кўрсатиб турганини, бундан 4-5 минг йиллар аввал мамлакатимизда сунъий суғориш ва шудгорлаб экишга асосланган деҳқончилик маданияти шаклланганини, бақтрия, хоразм, сўғдда узунлиги 15-20 километрга етадиган каналлар қазилганини билмасдан бу ватанни севиш мумкинми? эътибор берайлик: бундан 2,5-3 минг йиллар бурун биргина бақтриянинг ўзида 1000 шаҳар бўлган. ҳар қандай маданиятли, маърифатли инсон, ўз ватани олдида масъулиятни сезган фуқаро 2750-2500 йиллар олдин бақтрия, хоразм, сўғд каби подшоҳликлар, 2100-1800 йиллар аввал қудратли кушон салтанати, ix-xii асрларда қорахонийлар, хоразмшохлар сулоласи, xiv-xv асрларда буюк амир темур салтанати давлат сифатида тарих саҳнасида муносиб ўринга эга эканидан ифтихор қилиши табиий. дарҳақиқат, ҳозирги ўзбекистон деб аталувчи ҳудудни умумжаҳон цивилизациясидан айро ҳолда тасаввур этиб бўлмайди. бу ердан шарқ билан ғарбни, жануб билан шимолни боғлаб турувчи, иқтисодий алоқалар, ҳунармандчилик, савдо, илм-фан ва санъатни, миллий ва умумбашарий маънавият, қадриятларни ўзаро туташтириш учун кўприк вазифасини ўтаган 12 000 …
5 / 41
нки, биз, ўзбеклар эрамиздан аввалги ii-i минг йилликлар давомида энг дастлабки тамаддунлар, шаҳар маданияти ва буюк давлатчилик анъаналарини яратган, ўзидан ҳар доим яхши ном қолдирган буюк халқмиз. дунёда буюк цивилизациялар яратган халқлар ва давлатлар жуда ҳам кўп эмас. агар кўҳна тарихга мурожаат қиладиган бўлсак, эрамиздан аввалги i ва эрамизнинг iii асрларида бутун дунёда тўртта – рим, парфия, хан империялари қаторида ота-боболаримиз, мутафаккир алломаларимиз томонидан яратилган кушонлар империяси ҳам жаҳон сиёсатида ўзига хос ўрин эгаллаганини кўриш мумкин. кейинчалик, vi-vii асрларда дунёга эгалик қилиш ҳисси билан яшаган буюк турк ҳоқонлари ҳам бизнинг аждодларимиз ҳисобланади. шунингдек, ўзбекистон халқи ўзининг ўтмиш тарихида бир неча бор маданий юксалиш босқичини – уйғониш даврларини кечирган. ix-xii асрлар ва xiv-xvi асрларни ўз ичига олган буюк биринчи ва иккинчи ренессанс даврларида бизнинг қадимий ва муқаддас заминимиздан тарихимиз, маданиятимиз, маънавиятимиз ва маърифатимизни, адолат ва қонунчиликни ҳамда жаҳон цивилизациясини ривожлантиришга бебаҳо ҳисса қўшган, илму урфон, қонунчилик, юксак маданият соҳасида таълимот ва …

Хотите читать дальше?

Скачайте все 41 страниц бесплатно через Telegram.

Скачать полный файл

О "respublika ma'naviyat va ma'rifat markazi"

республика маънавият ва маърифат маркази абдухалил маврулов бўлар эканку ёҳуд кечанинг бугундан фарқи нимада? тошкент – 2024 масъул муҳаррир: о.давлатов – филология фанлари номзоди тақризчилар: а.тагаев – тарих фанлари номзоди о.базаров – фалсафа фанлари номзоди ушбу рисолада мамлакатимизнинг мустақиллик йилларида, айниқса, кейинги 7-8 йиллар давомида ижтимоий-иқтисодий, маънавий-маърифий соҳаларда эришган ютуқлари таҳлил этилган. шунингдек, асарда ўзбекистон тарихининг жаҳон майдонида тутган ўрни, халқимиз томонидан яратилган бой илмий-маданий мерос, унга турли тарихий даврларда бўлган муносабатлар ўрганилган. айниқса, 2016 йилдан бошланган туб ислоҳотлар, янги ўзбекистонни, учинчи ренессанс асосларини барпо этиш йўлидаги саъй-ҳаракатлар мазмун-моҳияти таҳлил этилган. ушбу рисола мамлакат...

Этот файл содержит 41 стр. в формате DOC (242,5 КБ). Чтобы скачать "respublika ma'naviyat va ma'rifat markazi", нажмите кнопку Telegram слева.

Теги: respublika ma'naviyat va ma'rif… DOC 41 стр. Бесплатная загрузка Telegram