"mustaqillik darsi" namunaviy o'quv dasturi

DOCX 7 sahifa 25,9 KB Bepul yuklash

Sahifa ko'rinishi (5 sahifa)

Pastga aylantiring 👇
1 / 7
самвми академик лицейида “сен – қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон ўзбекистоним!” шиори остида онлайн шаклда ўтиладиган “мустақиллик дарси” бўйича намунавий ўқув дастури академик лицейларда “сен – қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон ўзбекистоним!” шиори остида ўтиладиган “мустақиллик дарси”нинг намунавий режаси № машғулот тури ажратилган соат 1. маъруза 2 2. семинар 2 жами: 4 академик лицейларида “сен – қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон ўзбекистоним!” шиори остида ўтиладиган “мустақиллик дарси” бўйича мавзулар № машғулот тури ажра-тилган соат маъруза 1. мустақиллик – миллий тараққиёт пойдевори. (ўзбекистон республикаси президентининг “ўзбекистон республикаси давлат мустақиллигининг йигирма тўққиз йиллик байрамига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш тўғрисида”ги қарорида илгари сурилган ғоялар хусусида) 2 семинар 3. “сен – қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон ўзбекистоним!” (ўзбекистон республикасида мустақилликка эришилгандан кейинги йиллар давомида амалга оширилган ислоҳотлар жамият ҳаётидаги янгиликлар, ўзбекистон халқининг миллий ғояси хусусида. асосан давра суҳбати шаклида бўлиб, талабаларнинг фикрлари тингланади.) 2 жами: 4 изоҳ: “мустақиллик дарси” юқори курсларда 3-10 сентябрь …
2 / 7
шу маънода ҳар қандай шиор миллатнинг манфаатига мос келиши лозим. куни кеча давлатимиз раҳбари шавкат мирзиёев томонидан мамлакат мустақиллигининг йигирма тўққиз йиллик муқаддас байрамига муносиб тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш бўйича алоҳида қарор қабул қилинди. қарорда ушбу байрамни “сен-қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон ўзбекистоним!” деган эзгу ғояни ўзида мужассам этган шиор остида нишонлаш тавсия этилди. ғоя, шубҳасиз, ўта жозибали, серқирра. у ҳар қандай ўзбекистонликни руҳлантира олади. айни пайтда, мазкур шиор мамлакатимизнинг бугунги кундаги ҳолатига ҳам мос. юртбошимиз қайд этгани каби, мамлакатимиз ва халқимиз шу йилнинг бошида ўз олдига улкан мақсадлар қўйган эди. бироқ, бутун дунёга тарқалган коронавирус инфекцияси март ойида юртимизга кириб келгани, кейинчалик бухоро вилоятидаги қаттиқ шамол, сардобадаги сув тошқини барча режаларимиз ўзгариб кетди. бугун тождор вирус ўзбекистон халқини қийин синовдан ўтказмоқда. шуни алоҳида таъкидлаш лозимки, бу қийинчиликлар олдида халқимиз довдираб қолмади. аксинча, халқимиз ана шундай оғир қийинчиликлар даврида жасорат, аҳиллик ва бирликнинг том маънодаги намунасини кўрсатди. бу бежиз …
3 / 7
ор мамлакатимиз халқларини ўз ватанидан фахрланиш, уни севиш, унинг ҳар бир қарич ерини муқаддас, деб билиш руҳи билан суғорилган. ахир, киндик қони тўкилган, ота-боболар томонидан буюк цивилизация яратилган, маърифатли дунё доимо тан берган ўзбекистондек жаннатмакон юртни қандай қилиб севмаслик мумкин? тарихингдир минг асрлар ичра пинхон, ўзбегим... юртимиз ҳудудида бундан 1,5 миллион йиллар аввал энг қадимги инсон фаолиятининг маданий изларини жанубий фарғона (селунғур ғори)дан топилган ёдгорликлар яққол кўрсатиб турганини, бундан 4,5 минг йиллар олдин мамлакатимизда сунъий суғориш ва шудгорлаб экишга асосланган деҳқончилик маданияти шаклланганлигини, 5 минг йиллар бурун аждодларимиз бронза металл эритиш технологиясини ўзлаштирганини, бақтрия, хоразм, сўғдда узунлиги 15-20 километрга етадиган каналлар қазилганини билмасдан бу ватанни севиш, ундан фахрланиш мумкинми? ҳар қандай маданиятли, ўз ватани олдида масъулиятини сезган фуқаро 2750-2500 йиллар аввал бақтрия, хоразм, сўғд каби подшоликлар, 2100-1800 йиллар олдин қудратли кушон салтанати, 9-12 асрларда қорахонийлар, хоразмшохлар сулолалари, 14-15 асрларда буюк амир темур салтанати ва 20- аср сўнгида мустақил ўзбекистон давлат …
4 / 7
мустақиллик бировга қарам эмаслик, ихтиёри ўзидалик, деган маъноларни англатади. мустақиллик барчамиз учун энг муқаддас туйғу, олий қадрият ҳисобланади. бу бизга ўзбекистон тарихидан маълум. уч минг йиллик миллий давлатчилик тарихимиз давомида халқимиз қандай йўқотишлару, қийинчиликларни кўрмади, дейсиз! ана шу уч минг йиллик буюк давлатчилик тарихимиз давомида халқимиз 900 йилга яқин давр мобайнида мустамлакачилик азобларини бошидан ўтказди. эрон аҳамонийлари, грек-македонлар, араблар, мўғиллар истилолари, сўнгги 130 йилга яқин даврдаги мустабид тузум ҳукмронлиги-буларнинг бари ватанимиз тарихининг энг оғриқли саҳифалари, армонларда ўтказилган кунлар ҳисобланади. ватан тарихи шундан далолат берадики, ота-боболаримиз неча минг йиллар давомида қанчалик оғир бўлмасин юрт тақдирини, миллат ор-номусини ҳар нарсадан баланд қўйдилар. “миллат гуллари”даги ватанни севиш масъулияти биз бугун ўзбекистон тарихини мустақиллик учун курашлар тарихи, яратиш ва бунёд этиш тарихи, дейишга ҳақлимиз. шу ўринда буюк маърифатпарвар чўлпоннинг “турон” газетасининг 1917 йил 22 апрелдаги сонида ёзган қуйидаги юракларни ўртаб ташлайдиган фикрига қулоқ тутайлик: “биз мактаб очдик – бекитдилар. мадрасаларимизни ислоҳ қилишга йўл бермадилар. …
5 / 7
тиқлол фидоийлари. – т.: 1993. – б.26). биз бугун мустақиллигимизнинг муаззам йигирма тўққиз йиллик байрамига тайёргарлик кўрар эканмиз, хали тарихимизда ўқилмаган, ўрганилмаган саҳифалар кўп эканлигини ҳам унутмаслигимиз керак. шубҳасиз, юртимиздан жуда катта ҳажмдаги моддий бойликлар ташиб кетилди, талон-тарож қилинди. мисли кўрилмаган миллий-маданий бойликлар вайрон қилинганлигини, минглаб, ўн минглаб нодир қўлёзмалар ёндириб, кул қилинганлигини, хориж давлатларига ташиб кетилганлигини ҳам эсимиздан чиқармаслигимиз лозим. шу ўринда қуйидаги мисолларга эътибор бериш керак, деб ўйлаймиз: 19-асрнинг иккинчи ярмида хивага қарши юришда генерал кауфманга ҳамроҳлик қилган а.л.кун туркистон маданияти, санъатини ўрганиш, тўплаш ва сақлаб қолиш баҳонасида юртимиз маданий бойликларини ташиб кетишни йўлга қўяди. 1873 йилда шарқ қўлёзмаларидан иборат 300 китоб, 20 муаллифнинг 30 жилдли асарлари, ҳуқуқшунослик ва илоҳият масалалари бўйича 50 жилддан иборат 40 асар, 18 нусха қуръон ва 50 та турли дарсликлар а.л.кун томонидан император кутубхонасига топширилади. туркистонда иш олиб борган ва ўзини ҳаваскор археолог деб таништирган ж.кастанье ўлкамизнинг жуда катта миқдордаги асори-атиқалари, миллий-маданий бойликларини …

Ko'proq o'qimoqchimisiz?

Barcha 7 sahifani Telegram orqali bepul yuklab oling.

To'liq faylni yuklab olish

""mustaqillik darsi" namunaviy o'quv dasturi" haqida

самвми академик лицейида “сен – қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон ўзбекистоним!” шиори остида онлайн шаклда ўтиладиган “мустақиллик дарси” бўйича намунавий ўқув дастури академик лицейларда “сен – қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон ўзбекистоним!” шиори остида ўтиладиган “мустақиллик дарси”нинг намунавий режаси № машғулот тури ажратилган соат 1. маъруза 2 2. семинар 2 жами: 4 академик лицейларида “сен – қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон ўзбекистоним!” шиори остида ўтиладиган “мустақиллик дарси” бўйича мавзулар № машғулот тури ажра-тилган соат маъруза 1. мустақиллик – миллий тараққиёт пойдевори. (ўзбекистон республикаси президентининг “ўзбекистон республикаси давлат мустақиллигининг йигирма тўққиз йиллик байрамига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш тўғрисида”ги қарорида илгари сур...

Bu fayl DOCX formatida 7 sahifadan iborat (25,9 KB). ""mustaqillik darsi" namunaviy o'quv dasturi"ni yuklab olish uchun chap tomondagi Telegram tugmasini bosing.

Teglar: "mustaqillik darsi" namunaviy o… DOCX 7 sahifa Bepul yuklash Telegram