valеologiya asoslari

DOC 9 sahifa 83,0 KB Bepul yuklash

Sahifa ko'rinishi (5 sahifa)

Pastga aylantiring 👇
1 / 9
i- маъруза валеология асослари фанининг ривожланиш тарихи мақсади ва вазифалари режа: 1. валеология фанига умумий тавсиф назарий-методологик асослари.концепция 2. жисмоний тарбия ва жисмоний маданият саломатликни ҳарактерловчи муҳим восита. 3. валеология ўқув фани сифатида адабиётлар: 1. авиценна. канон врачебной науки. – т., 1978. т. 1. 1979. кн. iii,т. i;1980, кн. iii, т. ii, 1981. кн.1; 1982, кн. 2. 2. агаджанян н.и. активный образ жизни и здоровье студента. – т.: медицина, 1985.с 36. 3. а.агофанов. об-хаво ва саломатлик. тошкент. “медицина”1987 й. 4. азбука здоровья. пособие для учащихся 1-4 классов. под ред. т.д. кузнецовой. – м., 1986.с. 56. 5. акбашев т.ф., солдатова в.а. всеобщая валеограмотность. – ростов-на-дону, 1994. 6. аминов в. соғлом турмуш тарзи – инсон омилини кучайтириш гарови. – т: медицина,1999. с. 136. 7. амонашвили ш.н., алексин а.г. педагогика здоровья. – м.: педагогика, 1990. 8. бабенкова е.а. валеологическое воспитание учащихся начальной школы // начальная школа, №12, 1999, с. 51-53. 9. байер к. …
2 / 9
кўникмаларига ўргатиш, организмнинг репродуктив вазифалари билан таништириш, бундан ташқари шахс ва миллат саломатлигини сақлаш ва мустаҳкамлаш. талабани инсон саломатлигига конструктив ёндашишга ўргатиш орқали биз саломатликни сақлаш ва мустаҳкамлашнинг фаол стратегиясини шакллантириш имкониятига эга бўламиз. инсон саломатлиги – бу энг аввало, узоқ умр кўриш давомида юқори суръатдаги ишчанлик қобилияти ва ижтимоий фаоллигини, унинг психик ва физиологик сифатларини сақлаш ва ривожлантириш. кўпгина олимларнинг фикрича, инсон организмининг функционал имкониятлари ва ташқи муҳитнинг ижобий омилларига унинг барқарорлиги бутун ҳаёти давомида ўзгариб боради. худди шундай организмнинг соғломлик ҳолати динамик жараён бўлиб, ёши, жинси, касбий фаолияти, ҳаёт тарзи билан боғлиқликда яхшиланади ёки ёмонлашади (саломатликнинг заифлашиб кетиши ва мустаҳкамланиши). шубҳасиз, валеология “саломатлик”, “соғлом бўлиш” маъноларин билдириб, ҳозирги вақтда соғлом авлодни тарбиялаш масалаларини ҳал этишда зарур ўрин эгаллаши шарт. бу ўринда педагогларнинг вазифаси ҳар бир болани ўзининг ва имкон борича, атрофдагиларнинг саломатликларни сақлаш ва мустаҳкамлаш кўникма ва малакалари билан одатлантиришга ўргатишдан иборат. бизнинг тарбиявий тизимимиз (оила, таълим муассасалари) …
3 / 9
фанининг предмети ҳаётнинг қиммати категорияси сифатида инсоннинг индивидуал саломатлигида акс этади. бошқа фанлардан фарқли равишда у инсоннинг саломатлигига моҳияти миқдор ва сифат жиҳатдан аниқланган бўлиши мумкин бўлган, бундан ташқари, турли даражаларда – физиологик, психологик ва ижтимоий башорат қилинадиган мустақил категория сифатида қарайди. мазкур курс бўйича билимларни ўзлаштириш натижасида талаба саломатликнинг миқдори ва сифати: ижобий мотивацияни ривожланиши, соғлом турмуш тарзи тамойилларини эгаллаш орқали шахсий саломатлигини сақлаш ва мустаҳкамлашни баҳолаш, педагогик меҳнат билан шуғулланиш жараёнида эса, ўқувчиларда ўқув, меҳнат ва дам олиш давомида ўзларининг саломатликларни сақлаш ва мустаҳкамлашга масъулиятли муносабатни шакллантира олиш кўникмасига эга бўлади. курснинг саломатликни жисмоний, психик, жинсий, ижтимоий, бундан ташқари индивидуал ва жамоатчиликка оид жиҳатларига эътибор қаратадиган “инсон саломатлиги” бўлими дунёдаги замонавий муаммо сифатида алоҳида қизиқиш уйғотади. шунинг учун саломатликнинг шундай жиҳатлари сифатида генетик, биохимик, функционал, психологик, ижтимоий-маънавий, клиник; жамоатчилик саломатлиги кўрсаткичлари: туғилиш, ўлим, касалланиш, ҳаётнинг давомийлиги, ногиронлик кўриб чиқилади. бундай масалаларга эътибор қаратиш эса, соғломлик даражаси ва уни …
4 / 9
а маънавий ва жисмоний соғлом авлодни дунёга келтириш, тарбиялаш, ҳар томонлама баркамол шахсни шакллантириш ғояси жамиятимиз келажаги сифатида акс этувчи давлат сиёсати даражасига кўтарилди. мазкур ғоя шарофати билан давлат миқёсида босқичма-босқич мақсадга йўналтирилган тадбирлар ўтказилмоқда. соғлом авлод ғоясини амалга ошириш учун: · миллий генофондни сақлаш, миллий менталитетни кучайтириш; · жисмоний ва маънавий жихатдан соғлом авлодни тарбиялаш; · эркин ва мустақил, кучли ва софдил авлодни ўстириш; · иқтидорли ва соғлом фикрли, тўғри мулоҳаза юритувчи эркин ёшларни тарбиялаш. юқоридаги кўрсатилган вазифаларни амалга оширишнинг асосий шарти – бу мамлакатимизда жисмоний ва маънавий соғлом авлодни тарбиялаш концепциясини шакллантиришдир. мазкур концепция республикамиз президенти томонидан ишлаб чиқилган бўлиб, халқаро ҳамжамият томонидан миллий генофондни соғломлаштириш бўйича ислом каримов илгари сурган модел сифатида баҳоланди ва давлатимиз ҳаётида катта аҳамиятга эга ҳодиса тарзида намоён бўлди. концепция ўзида уч вазифа, икки шарт ва олти йўналишни акс эттиради. концепцияда белгиланган вазифалар: · асрлар давомида энг муҳим ва асосий вазифа бўлган соғлом …
5 / 9
аликка тайёрлаш; · бир йилгача болаларни тарбиялаб катта қилиш; · бир ёшдан етти ёшгача болаларни соғлом ўстириш; · ногирон болаларнинг туғилиш сабабларини ўрганиш ва аниқлаш, профилактик чора-тадбирларни ишлаб чиқиш; мустақиллик йилларида мамлакатимизда республикамиз президентининг қатор фармонлари эълон қилинди: 1993 йил 23 апрелда ““соғлом авлод учун” халқаро хайрия жамғармасини ташкил этиш ҳақида”ги фармон қабул қилинди; 1999 йил декабрида президентимиз 2000 йилни “соғлом авлод йили” деб эълон қилди ва соғлом авлод учун курашишнинг “умумхалқ ҳаракати”ни аниқлаб берди; 2005 йил “сиҳат-саломатлик йили”, 2006 йил “ҳомийлар ва шифокорлар”, 2007 йил “ижтимоий химоя йили” деб эълон қилинди; жисмоний ва маънавий соғлом авлодни миллий истиқлол ғояси, тарихий ва миллий қадриятлар асосида етук шахсни тарбиялаш, жамиятда соғлом турмуш тарзини шакллантириш, аҳолини саломатлигини мустаҳкамлаш, аҳолини жисмоний маданият ва спорт машғулотларига кенг жалб этиш, оила оналик ва болаликни ижтимоий ҳимоясини таъминлаш, она ва бола саломатлигини мустаҳкамлаш, репродуктив саломатликни яхшилаш, тиббий ва санитар-гигиеник маданиятни ошириш, аҳоли онгида шахсий гигиенага оид …

Ko'proq o'qimoqchimisiz?

Barcha 9 sahifani Telegram orqali bepul yuklab oling.

To'liq faylni yuklab olish

"valеologiya asoslari" haqida

i- маъруза валеология асослари фанининг ривожланиш тарихи мақсади ва вазифалари режа: 1. валеология фанига умумий тавсиф назарий-методологик асослари.концепция 2. жисмоний тарбия ва жисмоний маданият саломатликни ҳарактерловчи муҳим восита. 3. валеология ўқув фани сифатида адабиётлар: 1. авиценна. канон врачебной науки. – т., 1978. т. 1. 1979. кн. iii,т. i;1980, кн. iii, т. ii, 1981. кн.1; 1982, кн. 2. 2. агаджанян н.и. активный образ жизни и здоровье студента. – т.: медицина, 1985.с 36. 3. а.агофанов. об-хаво ва саломатлик. тошкент. “медицина”1987 й. 4. азбука здоровья. пособие для учащихся 1-4 классов. под ред. т.д. кузнецовой. – м., 1986.с. 56. 5. акбашев т.ф., солдатова в.а. всеобщая валеограмотность. – ростов-на-дону, 1994. 6. аминов в. соғлом турмуш тарзи – инсон омилини кучайтириш г...

Bu fayl DOC formatida 9 sahifadan iborat (83,0 KB). "valеologiya asoslari"ni yuklab olish uchun chap tomondagi Telegram tugmasini bosing.

Teglar: valеologiya asoslari DOC 9 sahifa Bepul yuklash Telegram