қишлоқ хўжалик экинлари учун режалаштирилган ҳосилга қараб ўғит қўллаш тизими

DOCX 15 sahifa 1,3 MB Bepul yuklash

Sahifa ko'rinishi (5 sahifa)

Pastga aylantiring 👇
1 / 15
4-мавзу. тупроқларни агрокимёвий ва радиологик изланиш натижаларидан ўғит қўллаш учун фойдаланиш ( 14 -ма ъ руза : қишлоқ хўжалик экинлари учун режалаштирилган ҳосилга қараб ўғит қўллаш тизимини ишлаб чиқиш усуллари ) республикамизда экинлардан мўл ва сифатли ҳосил олиш учун қишлоқ хўжалигига кўп миқдорда минерал ва маҳаллий ўғитлар етказиб берилмоқда. ўғит меъѐрларини тўғри белгилаш агрокимѐ фани ва амалиѐтининг асосий вазифаси бўлиб қолмоқда.ўғит меъѐрини белгилашда тупроқ, ўсимлик, ўғит, иқлим ва агротехникавий тадбирлар ўртасидаги боғлиқлик ҳисобга олиниши лозим. турли экинлар учун ўғит меъѐрини белгилашда маҳаллий қишлоқ хўжалик ва илмий муассасаларнинг тавсияларидан ѐки маълумотнома адабиѐтларида кўрсатилган миқдорларлардан фойдаланиш мумкин. тавсия этиладиган ўғит меъѐрларига муайян тупороқ, хўжалик шароитлари ҳамда режалаштирилган ҳосил асосида тегишли аниқлик ва тузатишлар киритилади. ўғит меъѐрини режалашда хўжаликларнинг минерал ўғитларни сотиб олишга бўлган молиявий аҳволи ҳамда тўпланадиган маҳаллий ўғитлар миқдорига ҳам алоҳида эътибор берилади. агрокимѐда ўғитлашнинг мақбул, оқилона ва энг юқори меъѐрлари фарқланади. ўғитлашнинг м а қ б у л м е …
2 / 15
е ъ ѐ р и деганда, талаб даражасидаги сифатга эга бўлган, максимал миқдордаги ҳосил етиштириш учун қўлланиладиган ўғит меъѐри тушинилади. ўғитлашнинг бу усули хўжаликлар ўғит билан жуда юқори даражада таъминланган ҳоллардагина ўзини оқлаши мумкин. ҳозирги даврда ўғит меъѐрларини белгилашнинг бир нечта усули мавжуд. ўғит меъѐрини дала тажрибаларининг натижалари ва агрокимѐвий хаританома маълумотлари асосида белгилаш республикамиздаги илмий-тадқиқот муассасалари томонидан ўтказилган дала тажрибалари натижаларини умумлаштириш асосида турли экинлар учун умумлаштирилган ўғит меъѐрлари ишлаб чиқилган (79-жадвал). дала тажрибаларидан олинадиган натижалар ишлаб чиқариш шароитида олинадиган ҳосилдорликдан сезиларли даражада юқори бўлиши (масалан, ғалла экинларида-30%, картошкада-50% гача) ни албатта ҳисобга олиш керак тавсия қилинган фосфорли ва калийли ўғит меъѐрларига тупроқларнинг ҳаракатчан фосфор ва алмашинувчан калий билан таъминланганлигига қараб тегишлича тузатиш коэффициентлари киритилади. тупроқдаги азот миқдори бўйича агрокимѐвий хаританома тузилмаслиги сабабли азот меъѐрига тузатиш фосфор миқдори асосида белгиланади (80, 81-жадваллар). 79-жадвал сабзавот, полиз экинлари ва картошка учун тавсия этиладиган минерал ўғит меъѐрлари (республика қишлоқ хўжалик вазирлиги, 1980) …
3 / 15
фициентлари ҳам экин тури, тупроқ-иқлим шароитлари, ўғитларни қўллаш дозаси, муддати ва усуллари таъсирида сезиларли даражада ўзгаради. ўғит меъѐрини белгилашда албатта ўғитсиз (қиѐсий) шароитда шаклланадиган ҳосил миқдори ѐки шу давргача қўлланилиб келинаѐтган ўртача ўғит меъѐри маълум бўлиши керак. режалаштирилган ҳосил учун ўғит меъѐрини ҳисоблашда тупроқ таркибидаги ҳаракатчан шаклдаги озиқ элементларининг олиб чиқиб кетиладиган қисми ҳам назарда тутилади. лекин тупроқдаги ҳаракатчан озиқэлементларидан фойдаланиш коэффициенти доимий катталик бўлмасдан фосфор учун 2 дан 20% гача, калий учун эса 10 дан 55% гача ўзгариб туради. шунинг учун бу катталиклардан фақат экспериментларнинг маълумотлари мавжуд бўлган ҳоллардагина фойдаланиш мумкин. ўғитлар меъѐрини қоплама коэффициентлар асосида ҳисоблаш ўғитлар меъѐрини озиқ моддаларининг ҳосил билан олиб кетиладиган микдори ва тупроқ хамда ўғитдан ўзлаштирилиш коэффициентлари асосида ҳисоблаш ўғит ва тупроқдаги озиқ моддаларининг ўзлаштирилиш коэффициентлари (кўғ ва кт) қуйидагича ҳисоблаб топилади: дҳ - бир озиқ элементи ( масалан, азот)нинг амалдаги меъѐрини қолган икки элемент( фосфор ва калий) фонида берадиган қўшимча ҳосили, т/га; ч …
4 / 15
миқдори тупроқ унумдорлигига тузатиш киритиш ва ўғитдаги озиқ моддаларининг ўзлаштирилиш коэффициентини ҳисобга олиш йўли билан аниқланади. режалаштирилган қўшимча ҳосил бўйича ўғит меъѐрини аниқлашда қуйидаги формула қўл келади: м(npk)- ўғит меъѐри, кг/га; ҳр - режалаштирилган ҳосил, ц/га; ҳа - амалдаги ўртача ҳосил, ц/га; ч - ҳосил бирлиги (тонна) билан олиб кетиладиган озиқ моддалари миқдори, кг; с-тупроқнинг агрокимѐвий хоссалари асосида киритиладиганган тузатиш коэффициенти; кўғ -ўғит таркибидаги озиқ моддаларининг ўзлаштирилиш коэффициенти, %. шу асосда иш кўрилганда, экин томонидан тупроқ таркибидан ўзлаштириладиган моддаларнинг ўта шартли маълумотларидан фойдаланишга ўрин қолмайди (82-жадвал). ўғитлар меъѐрини режалаштирилган ҳосил ва тупроқдаги ҳаракатчан фосфор ҳамда алмашинувчан калий миқдорининг келажакда ўзгариши асосида ҳисоблаш режалаштирилган ҳосилни олиш билан қаторда тупроқ таркибидаги ҳаракатчан фосфор ва калий миқдорини ошириш ҳам мақсад қилиб қўйилган бўлса, ўғит меъѐрлари қуйидаги формула асосида ҳисобланади: ҳр -режалаштирилган ҳосил, ц/га; ч - ҳосил бирлиги(тонна) билан олиб кетиладиган озиқ моддалари миқдори, кг кўғ- ўғит таркибидаги озиқ моддаларининг ўзлаштирилиш коэффициенти, бир бутунга …
5 / 15
а; ҳр - режалаштирилган ҳосил, ц/га: вбп - суғориладиган пайкалнинг бонитировка балли; бўр - хўжалик учун чиқарилган ўртача бонитировка балли. ўртача бонитировка балли (бўр) қуйидагича ҳисобланади: s1, s2,...sn - cуғориладиган пайкаллар юзаси, га. 2. тупроқ учун ўртача коэффициент (кт) аниқланади: kт = ктт• км• кшх• кўм• кэ• ктек• кш• кс мазкур коэффициентларнинг изоҳи ва катталиклари 83-жадвалда ўз ифодасини топган. топилган маълумотлар қуйидаги формулага қўйилади: мn = ҳ • чn• кт• кўэ• ки; бу ерда мn - азотнинг ҳисоблаб топиладиган меъѐри, кг/га; ҳ - режалаштирилган ҳосил, ц/га; чn - 1 центнер ҳосил учун сарфланадиган азот миқдори, кг/га ( 84-жадвал); кт - тупроқ учун умумлаштирилган коэффициент; кўэ - ўтмишдош экин учун коэффициент; ки - ишлаб чиқариш шароити учун коэффициент (1,20). 83-жадвал азот меъѐрини аниқлаш учун тупроқ хоссалари асосида киритиладиган тузатиш коэффициентлари (ўзбекистон давлат агросаноат қўмитаси, 1987) азот меъѐри асосида фосфор ва калийнинг меъѐрлари осонлик билан ҳисоблаб топилади: n : p : k …

Ko'proq o'qimoqchimisiz?

Barcha 15 sahifani Telegram orqali bepul yuklab oling.

To'liq faylni yuklab olish

"қишлоқ хўжалик экинлари учун режалаштирилган ҳосилга қараб ўғит қўллаш тизими" haqida

4-мавзу. тупроқларни агрокимёвий ва радиологик изланиш натижаларидан ўғит қўллаш учун фойдаланиш ( 14 -ма ъ руза : қишлоқ хўжалик экинлари учун режалаштирилган ҳосилга қараб ўғит қўллаш тизимини ишлаб чиқиш усуллари ) республикамизда экинлардан мўл ва сифатли ҳосил олиш учун қишлоқ хўжалигига кўп миқдорда минерал ва маҳаллий ўғитлар етказиб берилмоқда. ўғит меъѐрларини тўғри белгилаш агрокимѐ фани ва амалиѐтининг асосий вазифаси бўлиб қолмоқда.ўғит меъѐрини белгилашда тупроқ, ўсимлик, ўғит, иқлим ва агротехникавий тадбирлар ўртасидаги боғлиқлик ҳисобга олиниши лозим. турли экинлар учун ўғит меъѐрини белгилашда маҳаллий қишлоқ хўжалик ва илмий муассасаларнинг тавсияларидан ѐки маълумотнома адабиѐтларида кўрсатилган миқдорларлардан фойдаланиш мумкин. тавсия этиладиган ўғит меъѐрларига муайян...

Bu fayl DOCX formatida 15 sahifadan iborat (1,3 MB). "қишлоқ хўжалик экинлари учун режалаштирилган ҳосилга қараб ўғит қўллаш тизими"ni yuklab olish uchun chap tomondagi Telegram tugmasini bosing.

Teglar: қишлоқ хўжалик экинлари учун ре… DOCX 15 sahifa Bepul yuklash Telegram