тупроқларни агрокимёвий ва радиологик изланиш натижаларидан ўғит қўллаш учун фойдаланиш

DOCX 10 sahifa 32,9 KB Bepul yuklash

Sahifa ko'rinishi (5 sahifa)

Pastga aylantiring 👇
1 / 10
4-мавзу. тупроқларни агрокимёвий ва радиологик изланиш натижаларидан ўғит қўллаш учун фойдаланиш ( 11 -ма ъ руза. тупроқнинг кислоталик ва ишқорийлик даражаси ҳамда радионуклеотидлар билан ифлосланиши. ) тупроқларнинг нордонлиги ва ишқорийлиги тупроқ эритмасининг мухити ундаги водород ионлари (н+) нинг гидроксил ионларига (он-) бўлган нисбати билан аниқланади. эритмадаги водород ионлари концентрациясини рн белги билан кўрсатиш қабул қилинган, қайсики, водород ионлари концентрациясининг манфий логарифмини ифодалайди. водород ионлари концентрацияси ва рн кўрсаткичи асосида тупроқ эритмасининг мухити (реакцияси) қуйидагиларга бўлинади (26-жадвал). 26-жадвал тупроқ эритмасининг мухити мухит рн н ионлари концентрацияси, г/л кучли нордон 3 - 4 10-3 - 10 -4 нордон 4 - 5 10 -4 - 10-5 кучсиз нордон 5 – 6 10-5 - 10-6 муътадил 7 10-7 кучсиз ишқорий 7 - 8 10-7 - 10-8 ишқорий 8 - 9 10-8 - 10-9 кучли ишқорий 9 - 11 10-9 - 10-11 табиий шароитларда тупроқ эритмасининг мухити (рн) 3,0 – 3,5 дан (сфагнум торфи ) …
2 / 10
ислота ютилган асослар (са, мg, na), шунингдек кальций ва магний карбонатлари томонидан нейтралланади. нордон ва кучли нордон мухитли чимли-подзол ва торфли ботқоқ тупроқларда сингдирилган кальций миқдори кам, водород хамда алюминий миқдори кўпдир. бу тупроқларнинг нордонлигини карбонат кислотадан ташқари кучсиз органик кислоталар ва алюминий тузлари хам оширади. шундай қилиб, тупроқнинг фаол нордонлиги карбонат кислота, сувда эрийдиган органик кислоталар ва гидролизланадиган нордон тузлар асосида юзага келадиган нордонлик шаклидир. фаол нордонлик даражаси суспензия ёки тупроқ сувли сўримининг рн ини аниқлаш йўли билан топилади. фаол нордонлик ўсимликларнинг озиқланиши ва тупроқ микроорганизмларининг фаолиятига бевосита таъсир кўрсатади. тупроқнинг потенциал нордонлиги. фаол нордонликдан ташқари тупроқда сингдирилган холатдаги водород ва алюминий ионлари хисобига юзага келадиган потенциал нордонлик хам мавжуддир. тупроқ томонидан ютилган водород ионларининг бир қисми муътадил мухитли тузларнинг катионлари таъсирида эритмага сиқиб чиқарилади. натижада тупроқ эритмаси нордонлашади. мазкур жараёнга тупроқнинг алмашинувчан нордонлиги дейилади. алмашинувчан нордонлик чимли-подзол, қизил ва шимолий қора тупроқлар учун хос бўлиб, кучсиз нордон, муътадил …
3 / 10
проқ эритмасининг мухити (рн) фақат алмашинувчан ва гидролитик нордонликларнинг даражасига эмас, балки тупроқларнинг асослар билан тўйинганлик даражасига хам боғлиқдир. агар биз тупроқнинг гидролитик нордонлигини н харфи билан, сингдирилган асосларнинг ялпи миқдорини (100 г тупроқда мг/экв) s харфи билан белгиласак, уларнинг йиғиндиси тупроқнинг умумий сингдириш сиғими т ни беради: т = s + н сингдирилган асослар йиғиндиси (s) нинг сингдириш сиғими (т) га нисбати тупроқнинг асослар билан тўйинганлик даражаси деб юритилади ва у v харфи билан ифодаланади : v = s : t∙100 ёки v = s:s + h∙100 тупроқнинг буферлиги тупроқ эритмасининг муҳити (рн) доимий эмас. тупроқда содир бўладиган биологик, кимёвий, физикавий-кимёвий жараёнлар натижасида кислота ёки асослар хосил бўлади, натижада тупроқ эритмасининг муҳити ўзгаради. дарсликнинг ўтган бобларида таъкидлаб ўтилганидек, тупроқда мунтазам равишда карбонат кислота, нитрификация жараёни натижасида нитрат кислота хосил бўлади. агар хеч бир куч таъсир кўрсатмаса, мазкур кислоталар барча тупроқларни нордонлашишига олиб келиши лозим эди. шунингдек, тупроққа киритилган ўғитлар …
4 / 10
нг таъсирланиши натижасида муътадил туз ва кучсиз диссоциланадиган кислота хосил бўлади, шу боис тупроқ муҳити сезиларли ўзгармайди: са+2 + 2нсо3 + 2н+ + 2no3 =ca+2+ 2no3- + 2 h2co3 органик кислота ва уларнинг тузларидан иборат тизимларда хам шунга ўхшаш жараён кетади: ( rcoo)2ca + 2 hno3 = 2rcоoh + ca (no3)2 кам диссоциланади тупроқнинг буферлик қобилиятини белгилашда унинг суюқ қисмига нисбатан қаттиқ фазасининг, айниқса коллоид қисмининг ахамияти каттадир. тупроқнинг буферлиги сингдириш комплекси таркибидаги катионларнинг миқдори ва таркибига, сингдириш сиғими ва асослар билан тўйинганлик даражасига боғлик. тупроқнинг сингдириш сиғими қанча катта бўлса, унинг буферлиги шунча юқори бўлади. гумусга бой, гранулометрик таркиби оғир қумоқ ва лойли тупроқларнинг буферлик даражаси юқоридир. сингдирилган асослар тупроқларнинг нордонлашишига қарши буфер вазифасини ўтайди. асослар билан тўйинган тупроққа аммоний сульфат (nh4)2so4- ўғити киритилса, маълум ўзгаришлар асосида н2so4 юзага келади. кислота таркибидаги водород иони тск катионлари билан алмашиниб сингдирилган холатга ўтади, эритмада эса муътадил туз ҳосил бўлади: ca h …
5 / 10
а узоқ таъсир қиладиган 90sr, 137cs ва 14c лар тупроқ ҳаётида муҳим роль уйнайди. ер юзасидаги радиоактив изотоплар табиий ва сунъий тўпланиш ва кўчишда ўсимликлар қоплами ва тупроқ хоссалари муҳим рол ўйнайди. шундай қилиб, радиоактив изотопларни ютиш қобилияти ва уларни ўз органларида тўплаш ўсимлик турига боғлиқ. лойли тупроқлар қумоқли тупроқларга қараганда кўпроқ радиоактив елементларни шимиб олади. тупроқнинг юқори сув ўтказувчан бўлиши бу елементларнинг тупроқ профилидаги миграцияси ва уларни олиб чиқилишига ижобий таъсир қилади. тупроқда умумий радиоактивлик ва алоҳида β- ва γ-нурланиш аниқланди. β- нурланишда тупроқнинг нураши асосан (70-90 %) калий изотопи (40к) фаолияти туфайли камроқ даражада камида уран ва торий таъсирида юзага келиши аниқланган. енгил β-нурланишни рубидий (87rb) изотопи келтириб чиқариши мумкин. γ-нурлари асосий радиоактивликни келтириб чиқаради унда тупроқнинг изотоплари: 40к (умумий 26.3% атрофида), u ва th (мос равишда 32.2% ва 41.5%,). тупроқдаги радиоактив моддаларнинг кам бўлиши (ra – 8·10-11, u - 1·10-4г/г) уларнинг табиий радиоактивлиги кучсиз бўлади, радиоизотопларининг "ёғилиш" …

Ko'proq o'qimoqchimisiz?

Barcha 10 sahifani Telegram orqali bepul yuklab oling.

To'liq faylni yuklab olish

"тупроқларни агрокимёвий ва радиологик изланиш натижаларидан ўғит қўллаш учун фойдаланиш" haqida

4-мавзу. тупроқларни агрокимёвий ва радиологик изланиш натижаларидан ўғит қўллаш учун фойдаланиш ( 11 -ма ъ руза. тупроқнинг кислоталик ва ишқорийлик даражаси ҳамда радионуклеотидлар билан ифлосланиши. ) тупроқларнинг нордонлиги ва ишқорийлиги тупроқ эритмасининг мухити ундаги водород ионлари (н+) нинг гидроксил ионларига (он-) бўлган нисбати билан аниқланади. эритмадаги водород ионлари концентрациясини рн белги билан кўрсатиш қабул қилинган, қайсики, водород ионлари концентрациясининг манфий логарифмини ифодалайди. водород ионлари концентрацияси ва рн кўрсаткичи асосида тупроқ эритмасининг мухити (реакцияси) қуйидагиларга бўлинади (26-жадвал). 26-жадвал тупроқ эритмасининг мухити мухит рн н ионлари концентрацияси, г/л кучли нордон 3 - 4 10-3 - 10 -4 нордон 4 - 5 10 -4 - 10-5 кучсиз нордон...

Bu fayl DOCX formatida 10 sahifadan iborat (32,9 KB). "тупроқларни агрокимёвий ва радиологик изланиш натижаларидан ўғит қўллаш учун фойдаланиш"ni yuklab olish uchun chap tomondagi Telegram tugmasini bosing.

Teglar: тупроқларни агрокимёвий ва ради… DOCX 10 sahifa Bepul yuklash Telegram