тиббий валеология

DOC 445 sahifa 2,3 MB Bepul yuklash

Sahifa ko'rinishi (5 sahifa)

Pastga aylantiring 👇
1 / 445
келажак эҳтиётловчи тиббиётга тааллуқлидир иргашев ш.б. __________________________________________________ тиббий валеология тошкент 2014 узбекистон республикаси согликни саклаш вазирлиги иргашев ш.б. _____________________________________________ тиббий валеология тошкент –2014й. рецензентлар: д.а.асадов – т.ф.д., профессор, тошкент врачлар малакасини ошириш институти «соғлиқни сақлашни ташкиллаштириш, молиялаштириш ва бошқариш» кафедраси мудири; х.е.рустамова - т.ф.д., профессор, тошкент тиббиёт академияси «жамоат саломатлиги, соғликни саклашни ташкиллаштириш ва бошқариш» кафедраси мудири; ш.т.искандарова - т.ф.д., профессор, тошкент педиатрия тиббиёт институти «жамоат саломатлиги, соғликни сақлашни ташкиллаштириш ва бошқариш» кафедраси мудири; аннотация мазкур китобда аҳоли орасида соғлом ҳаёт тарзини шакллантиришнинг валеологик тамойилларга асосланган замонавий ёндошувлари ва услублари баён этилган. аҳолига таъсир кўрсатишнинг бир неча даражалари ёритилган бўлиб, индивидуал, гуруҳлар ва популяцион даражада организмнинг резервларини инобатга олган ҳолда таъсирларини баҳолаш ва аниқ механизмлари кўрсатиб ўтилган. саломатлик миқдорини баҳолаш имкониятлари ва амалиётга индивидуал соғломлаштириш дастурларини тадбиқ этиш йўллари кўрсатилган. шу билан бирга аҳоли орасида соғлом турмуш тарзини шакллантиришнинг замонавий валеологик ёндошувлари мақсадли гуруҳлар, тамойиллар, стандартлар ва алгоритмларни қўллаш механизми …
2 / 445
ёнида иштирок этувчи барча тиббиёт ходимлари учун мўлжалланган. келажакда тиббиёт профилактикага таянади ва бу фан давлат билан ёнма-ён инсоният тараккиёти учун хизмат килади. н.и.пирогов кириш валеология - янги соҳалараро фан бўлиб, одам саломатлигини сақлаш ва уни мустаҳкамлашга йўналтирилган. ушбу жараён ҳаёт тарзини ижобий томонга шакллантиришда турли услублар, замонавий ёндошувлар, механизмлар ва тамойилларни ўз ичига қамраб олади. валеология бу тиббиёт соҳасидаги янги йўналишдаги фан бўлиб, соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан 2006 йил ноябрда тиббиёт ихтисосликлари реестрига киритилди. ўзбекистон республикаси президенти 2011 йил 28 ноябрдаги “соғлиқни саклаш тизимини ислоҳ қилишни янада чукурлаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” пқ-1652- сонли қарори ижросини таъминлаш мақсадида ўзбекистон республикаси соғлиқни сақлаш вазирлиги 11 сенятбр 2012 йилдаги №263 буйруғи жорий этилди, мазкур буйруққа асосан соғлиқни сақлаш тизимида фаолият кўрсатувчи барча тиббиёт муассасаларида санитария профилактика ишларини янада кучайтириш ва аҳоли орасида со-лом турмуш тарзини кенг тарғиб қилиш масалаларини янада жадаллаштириш назарда тутилган. шу билан бирга ўзбекистон республикаси соғлиқни сақлаш вазирлиги 27 март …
3 / 445
лликларни олдини олишда одам саломатлигини тубдан ўрганишнинг долзарб аҳамиятга эга эканлигини алоҳида таъкидлаган. машҳур ватандошимиз абу али ибн сино ўзининг «тиб қонунлари» асарларида «соғлом одамнинг саломатлигига» алоҳида эътибор каратган, мазкур тавсиялар ҳозирги даврда ҳам ўзининг қадр-қимматини йўқотмаган. дарҳақиқат, бугун шарқ тиббиётининг аксарият даволаш услублари бизни организмни мукамаллаштиришга, резервларини очишга ва адаптацион имкониятларини оширишга ундайди. тиббий валеология предмет сифатида саломатлик ва касаллик орасидаги ҳамда ташҳис қўйишдаги фарқни (валеогенез) аниқлайди. саломатликни ташқи тарафдан қўллаб-қувватлаш ва касалликларни олдини олиш билан бирга алоҳида индивидуум ҳамда бутун аҳолининг ҳолатини бахолаш бўйича мезонларни ва услубларни яратади. мазкур предмет саломатликка таъсир этувчи ички ва ташқи хавфли омилларнинг таъсирини бартараф этиш чораларини ўрганади ҳамда соғлом турмуш тарзини шакллантириш ва сифатли соғлиққа эга бўлиш бўйича тавсиялар беради. валеология саломатлик ҳақидаги фан бўлиб (лотин тилида valeo-соғ бўл) – инсон саломатлигини асраш ва мустахкамлашнинг қоида, услублари ва механизмларини ўрганади. ўқув предмети сифатида саломатлик ҳамда соғлом ҳаёт тарзи ҳақидаги барча тушунчаларни қамраб …
4 / 445
асида иш олиб боришнинг зарурати пайдо бўлди. 21 асрга келиб санитар оқартув ишларининг шакли ва услублари эскирди хамда амалий ҳаётга тадбиқ этиш учун яроқсиз ахволга келди. шу сабабли аҳолини аник ёндошувлар орқали қандай қилиш керак? - деган саволга жавоб берган ҳолда ўқитиш лозим. тиббий валеология предмети ўрганади: 1. индивидуал саломатлик 2. организм резервлари 3. ижобий ҳаёт тарзини шакллантириш қадимги юнонларда «тиббиётнинг олий мақсади - саломатликдир» деган анъана бўлган. бироқ, шифокорлар узоқ йиллар давомида фақатгина касалликни даволаши туфайли, саломатликни ўрганишга кам эътибор қаратиб келган, чунки одам саломатлигини, уни индивидуал ҳусусиятлари ва резервларини ўрганадиган илмий- асосланган шакллар ёки тамойиллар мавжуд эмас. афсус, тиббиёт соҳасидаги кадрлар, ихтисослашган илмий-амалий тиббиёт марказлари ва дори воситалар сонининг ортиб бориши орқали бутун аҳоли саломатлигининг баркарорлигини таъминлаб бўлмайди. саломатликни муъайян сақлаш ва мустаҳкамлаш учун аввало одам физиологияси, психологияси ва маънавий дунёсини билишга каратилган саломатлик ҳақидаги фан яратилиши лозим. демак, шифокорлар беморларни ва касалликни ўрганса, саломатлик ҳақидаги фан саломатликнинг …
5 / 445
да ташқи ва ички муҳит таъсирларга организмнинг мослашув имкониятларини такомиллаштиришга қаратилади. шундай қилиб, валеология бошқа тиббиёт предметларидан фарқ қилади, жумладан одамнинг ҳаёт фаолиятининг шароити ва озиқланиш муҳитини ўрганувчи фан гигиенага бирмунча яқин ҳисобланади. шу билан бирга тиббий валеология соҳалараро фан бўлиб, қатор биология, экология, физиология, гигиена, психология, социология каби турли фанлар билан чамбарчас боғлиқ. тиббий валеологияни соҳалараро ўрганиш жараёнида шунга эътиборни қаратиш лозимки, бошқа тиббиётга оид предметларнинг барчаси амалда даволаш учун беморни ва касалликни ўрганади. ҳозирги вақтда тиббиёт фақат эътиборни беморларга қаратади ва даволаш билан шуғулланади, аксинча соғлом одамни саломатлигини сақлаш ва мустаҳкамлаш ҳақида хеч ким уйламайди. шифокор хам саломатлик ҳақида эмас балки, касаллик ҳақида кўпроқ тушунчага эга. замонавий тиббиёт амалиётида одамнинг саломатлигини сақлаш ва мустаҳкамлаш, ички резервларини кўтаришга йўналтирилган бирорта ихтисослик мавжуд эмас. шундан келиб чикиб, тиббий валеология организмнинг индивидуаллиги ва резервларига таяниб, соғлом ва сифатли хаёт тарзини шакллантириш билан турли функционал тизимларнинг ва бутун организмнинг ички имкониятларини кўтаради. …

Ko'proq o'qimoqchimisiz?

Barcha 445 sahifani Telegram orqali bepul yuklab oling.

To'liq faylni yuklab olish

"тиббий валеология" haqida

келажак эҳтиётловчи тиббиётга тааллуқлидир иргашев ш.б. __________________________________________________ тиббий валеология тошкент 2014 узбекистон республикаси согликни саклаш вазирлиги иргашев ш.б. _____________________________________________ тиббий валеология тошкент –2014й. рецензентлар: д.а.асадов – т.ф.д., профессор, тошкент врачлар малакасини ошириш институти «соғлиқни сақлашни ташкиллаштириш, молиялаштириш ва бошқариш» кафедраси мудири; х.е.рустамова - т.ф.д., профессор, тошкент тиббиёт академияси «жамоат саломатлиги, соғликни саклашни ташкиллаштириш ва бошқариш» кафедраси мудири; ш.т.искандарова - т.ф.д., профессор, тошкент педиатрия тиббиёт институти «жамоат саломатлиги, соғликни сақлашни ташкиллаштириш ва бошқариш» кафедраси мудири; аннотация мазкур китобда аҳоли орасида соғло...

Bu fayl DOC formatida 445 sahifadan iborat (2,3 MB). "тиббий валеология"ni yuklab olish uchun chap tomondagi Telegram tugmasini bosing.

Teglar: тиббий валеология DOC 445 sahifa Bepul yuklash Telegram