пaррaндаларнинг юқумсиз касалликлари

DOC 32 стр. 2,1 МБ Бесплатная загрузка

Предварительный просмотр (5 стр.)

Прокрутите вниз 👇
1 / 32
blackcurse ўзбекистoн республикаси қишлoқ ва сув xўжалиги вaзирлиги самарқанд қишлoқ xўжалик институти пaррaндaлaрнинг юқумсиз касалликлари с a м a р қ a н д - 2 0 0 6 муаллиф: самқxи ҳайвонлар касалликлари ва паразитология кафедрасининг доценти эшбўриев б.м. тақризчи: самxи ҳайвонлар касалликлари ва паразитология кафедрасининг доценти бакиров б.б. қўлланма самқxи илмий кенгашининг 25.12.2006 йилдаги 5- йиғилишида муҳoкама қилинган ва чoп этишга рўxсат этилган. қўлланма oлий ўқув юртларининг ветеринария мутаxассислиги бўйича талабалари ва ветеринария врачларига мўлжалланган бўлиб, пaррaндaлaрнинг юқумсиз xарактердаги касалликларининг сабаблари, кечиш xусусиятлари, давoлаш ва oлдини oлишнинг замoнавий усуллари ёритилган. кириш республикамиз аҳолисининг озиқ-овқат маҳсулотларига бўлган эҳтиёжларини қондиришда паррандачилик маҳсулотлари (тухум ва парҳез товуқ гўшти) етиштириш катта салмоққа эга. шунингдек, ўзбекистон республикаси вазирлар маҳкамасининг 1996 йил 24 мартдаги 9- сонли “чорвачиликни хусусийлаштиришни давом эттириш ва хусусий тадбиркорликни қўллаб қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори ҳамда ушбу қарорни бажариш юзасидан қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 1996 йил 6 апрелдаги 86- сонли буйруғи, республикамиз президентининг …
2 / 32
ни уларнинг юқумсиз касалликлари ташкил этади. юқумсиз касалликлар кўпинча оммавий тусда кечиб, технологик жараёнларнинг издан чиқиши, маҳсулот етиштириш учун харажатларнинг кўпайиши, тана вазни ортишининг ва маҳсулдорликнинг кескин камайиши ҳисобига хўжаликларга катта зарар етади. паррандаларнинг юқумсиз касалликлари кўпинча ўлим билан тугайди. паррандачилик хўжаликларида паррандаларни индивидуал ёки гуруҳ усулида текшириш усуллари ҳамда даволаш ва профилактик тадбирларни ўтказиш услубиятларини ўзлаштирилиш даражаси ва бу тадбирларни режали равишда олиб борилиши ветеринария тадбирларининг самарадорлигини таъминлайди. фабрикалар ва паррандачилик хўжаликларида кундалик ветеринария тадбирлари билан бир қаторда йилнинг ҳар чорагида бир марта диспансерлаш тадбирлари ўтказилиб турилиши лозим. паррандачилик хўжаликларида диспансерлаш хўжаликнинг йуналиши ва технологик жараёнларнинг хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда паррандаларни сақлаш шароитлари ва озиқлантирилишини таҳлил қилиш, клиник ҳамда лаборатор текширишлар мажмуасидан иборат бўлиб, қуйидаги тартибда ўтказилади: 1. паррандачилик биноларининг зоогигиеник ва санитария ҳолатини ўрганиш; 2. озиқаларни зоотехникавий кўрсаткичлари бўйича тўлиқ таҳлил қилиш: -озиқлантиришнинг паррандалар ёши ва маҳсулдорлиги билан мутаносиблиги; -биологик фаол моддалар, витаминлар, минерал моддалар билан таъминланишининг ҳолати. …
3 / 32
латларнинг кузатилиши; -тумшуқ ва оёқларнинг ранги; -талаб этилганда патологик жараённи ўрганиш мақсадида термометрия, пульс ва нафас частотасини аниқлаш. 5. қон, жигар ва тухумни биокимёвий текширишлардан ўтказиш. 6. улган паррандалар гавдасини ёриб кўриш, жигар, суяклар ва мускулларни гистологик ва бошқа текширишлардан ўтказиш. 7. тезак ва суякларда кимёвий текширишлар ўтказиш. 8. тухумни морфологик ва кимёвий текшириш. текширишлар асосида паррандалар қуйидаги уч гуруҳга ажратилади: 1. клиник соғлом паррандалар; 2. клиник соғлом, лекин яширин ҳолдаги модда алмашинувларининг бузилиши кузатилган паррандалар; 3. клиник касал паррандалар. клиник текширишлар гуруҳдаги паррандаларнинг 1 фоизида ўтказилади. олинган натижалар асосида даволаш ва профилактик тадбирлар режаси ишлаб чиқилиб, диспансерлаш натижалари бўйича далолатномалар расмийлаштирилади. паррандалар бошқа турдаги ҳайвонлардан ўcиши ва моддалар алмашинуви жараёнларининг жадаллиги билан фарқ қилади. шунинг учун ҳам паррандалар озиқалар таркибида оқсиллар, углеводлар, витаминлар ва минерал моддалар етишмовчиликларига жуда сезгир бўлади. қўлланмада юқорида қайд этилган xулoсалардан келиб чиқиб, пaррaндaлaрнинг юқумсиз касалликларини изoҳлашда янгича тартибда ва шарoитда фаoлият юритаётган ёрдамчи ва …
4 / 32
далар. 1.1. таркибида азот сақловчи моддалар; 1.1.1. оқсиллар, аминокислоталар; 1.2. таркибида азот сақламайдиган моддалар; 1.2.1. ёғлар (глицеридлар, ёғ кислоталари, мум, стеринлар ва бошқалар); 1.2.2. хом клетчатка (лигнин, целюлоза, пентозалар); 1.2.3. азотсиз экстрактив моддалар (органик кислоталар, қанд, гликоген, крахмал ва бошқалар); 1.2.4. биологик фаол моддалар (витаминлар, гормонлар, ферментлар ва бошқалар); рацион таркибидаги оқсиллар мураккаб тузилишга эга бўлган органик моддалар бўлиб, ўсиш, ривожланиш, кўпайиш, ҳимояланиш ва маҳсулот беришда асосий аҳамиятга эга. шунинг учун паррандалар рационида оқсилларнинг етарли даражада бўлиши зарурий омиллардан бири ҳисобланади. аминокислоталар оқсилларнинг асосий структуравий элементлари ҳисобланади. шунинг учун ҳам, рационлар таркибидаги оқсилларнинг тўлақийматлилиги уларнинг аминокислоталар таркибига кўра баҳоланади. бугунги кунда 100 дан ортиқ аминокислоталар аниқланган бўлиб, улардан 20 таси оқсиллар синтезида қатнашади. аминокислоталардан лизин, метионин, триптофан, аргинин, гистидин, лейцин, изолейцин, фенилаланин, трионин, валин ва глицин товуқлар организми учун жуда зарур ҳисобланади. аминокислоталарнинг етишмаслиги товуқларда иштаҳанинг пасайиши, жўжаларнинг ўсиш ва ривожланишдан қолиши, она товуқларда эса тухум беришнинг камайишига сабаб бўлади. …
5 / 32
ташкил этади. клетчатка озиқаларга керакли ҳажм беради ва ичаклар фаолияти ҳамда шира ажралишини яхшилайди. лекин, клетчатканинг ҳазм бўлиши қийин бўлганлиги учун ҳам, унинг озиқалар таркибидаги миқдори меъёридан кўп бўлмаслиги керак. паррандаларни озиқлантиришда ёғларнинг аҳамияти катта, чунки ёғларнинг энергетик қиммати ўта юқоридир. озиқавий ёғларнинг 1 килограммида 8500-8700 ккал алмашинув энергияси бўлиб, углеводлар энергиясидан 2-3 марта кўпдир. ўсимлик ёғлари ҳайвонот олами ёғлари билан 1:1 нисбатда аралаштирилган ҳолда рационга жўжалар учун 2-3%, катта ёшдаги товуқлар учун 3-5% гача қўшилади. ёғларнинг рационда меъёрдан кўп бўлиши товуқларнинг семириб кетиши ва ёғ босишига сабаб бўлиши мумкин. паррандаларни озиқлантиришда рационнинг минерал қисми (макро- ва микроэлементлар) асосий аҳамиятга эга. уларнинг минерал моддаларга бўлган эҳтиёжларини озиқалар таркибидаги макроэлементлар (кальций, фосфор, натрий) ва микроэлементлар (марганец, рух, мис, темир, кобальт) тўлиқ қондира олмайди. шунинг учун ҳам улар товуқларга қўшимча равишда берилиши зарур. кальций - суяк тўқимасининг асосий қисмини ташкил этади. организм таркибидаги 99% кальций суякларда тўпланган бўлса, фақатгина 1% кальций бошқа …

Хотите читать дальше?

Скачайте все 32 страниц бесплатно через Telegram.

Скачать полный файл

О "пaррaндаларнинг юқумсиз касалликлари"

blackcurse ўзбекистoн республикаси қишлoқ ва сув xўжалиги вaзирлиги самарқанд қишлoқ xўжалик институти пaррaндaлaрнинг юқумсиз касалликлари с a м a р қ a н д - 2 0 0 6 муаллиф: самқxи ҳайвонлар касалликлари ва паразитология кафедрасининг доценти эшбўриев б.м. тақризчи: самxи ҳайвонлар касалликлари ва паразитология кафедрасининг доценти бакиров б.б. қўлланма самқxи илмий кенгашининг 25.12.2006 йилдаги 5- йиғилишида муҳoкама қилинган ва чoп этишга рўxсат этилган. қўлланма oлий ўқув юртларининг ветеринария мутаxассислиги бўйича талабалари ва ветеринария врачларига мўлжалланган бўлиб, пaррaндaлaрнинг юқумсиз xарактердаги касалликларининг сабаблари, кечиш xусусиятлари, давoлаш ва oлдини oлишнинг замoнавий усуллари ёритилган. кириш республикамиз аҳолисининг озиқ-овқат маҳсулотларига бўлган эҳтиё...

Этот файл содержит 32 стр. в формате DOC (2,1 МБ). Чтобы скачать "пaррaндаларнинг юқумсиз касалликлари", нажмите кнопку Telegram слева.

Теги: пaррaндаларнинг юқумсиз касалли… DOC 32 стр. Бесплатная загрузка Telegram