maktabgacha ta'lim va tarbiya davlat standarti

PPTX 23 pages 293.8 KB Free download

Page preview (5 pages)

Scroll down 👇
1 / 23
ўзбекистон республикаси мактабгача таълим вазирлиги ўзбекистон республикаси вазирлар маҳкамасининг қарори мактабгача таълим ва тарбиянинг давлат стандартини тасдиқлаш тўғрисида вазирлар маҳкамасининг 2020 йил 22 декабрдаги 802-сон қарори 8 бобдан иборат 1-боб. умумий қоидалар 2-боб. мактабгача таълим ташкилотида таълим жараёнининг мақсади ва асосий принциплари 3-боб. мактабгача таълим ташкилотида боланинг ривожланишини қўллаб-қувватлаш ва уни амалга ошириш, қўшимча таълим хизматлари, ота-оналар билан ҳамкорлик 5-боб. мактабгача ёшдаги боланинг компетенциялари 1-§. мактабгача ёшдаги (6-7 ёш) боланинг умумий муҳим компетенциялари 4-боб. мактабгача ёшдаги болаларга таълим беришда алоҳида ёндашув 6-боб. ўқув-тарбиявий фаолият 7-боб. боланинг ривожланиш соҳалари бўйича ютуқлари 8-боб. ривожлантирувчи муҳитни ташкил қилиш 1-боб. умумий қоидалар. 1. мактабгача таълим ташкилотининг давлат ўқув дастури (кейинги ўринларда — давлат ўқув дастури) мактабгача таълим ташкилотининг мақсад ва вазифалари, ўқув-тарбиявий фаолиятнинг асосий ғоялари, шунингдек, боланинг таълимнинг кейинги босқичига ўтишидаги асосий компетенцияларини белгилаб беради. 2. давлат ўқув дастури ўзбекистон республикаси ҳудудида жойлашган қуйидаги таълим ташкилотларида қўллаш учун мажбурий ҳисобланади: давлат мактабгача таълим ташкилотлари; …
2 / 23
лади ва белгиланган тартибда тасдиқланади. 2-боб. мактабгача таълим ташкилотида таълим жараёнининг мақсади ва асосий принциплари 5. мактабгача таълим ташкилотида таълим жараёнининг мақсади — болаларда умумий компетенциялар ва ривожланиш соҳалари компетенцияларини шакллантириш учун тегишли шароитлар яратишдан иборат. 6. мактабгача таълим ташкилотида таълим жараёнининг асосий принциплари қуйидагилардан иборат: бола ҳуқуқлари, унинг ўзига хос ривожланиш хусусияти ва салоҳиятини ҳисобга олиш; таълим жараёнида барча турдаги ривожланиш соҳаларининг ўзаро боғлиқлиги; боланинг саломатлигини асраш ва мустаҳкамлаш, унинг эҳтиёжлари, шу жумладан, ҳаракатланиш эҳтиёжларини қондириш; боланинг ижодий қобилиятларини қўллаб-қувватлаш; ўйин орқали таълим бериш ва ривожлантириш; боланинг ривожланиши ва ижтимоий мослашиши учун қулай муҳит яратиш; бола учун хавфсиз муҳитни таъминлаш; мактабгача таълим ташкилотининг оила, маҳалла ва мактаб билан ҳамкорлиги; миллий маданий анъаналар қадриятини ошириш ва бошқа миллатлар маданиятига ҳурмат, бошқа миллатлар маданиятининг ўзига хос хусусиятларини ҳисобга олиш. 7. боланинг мактабгача таълим ташкилотидаги ривожланишини қўллаб-қувватлаш ва унинг амалга оширилиши учун мактабгача таълим ташкилоти раҳбари жавобгар бўлади. 8. қўшимча таълим хизматлари …
3 / 23
учун мактабгача таълим ташкилоти ота-оналар билан ўзаро ҳамкорликнинг қуйидаги шаклларини ташкил қилиши мумкин: ота-оналарнинг мактабгача таълим ташкилоти борасидаги фикрларини ҳисобга олиш; илк ривожланиш масалаларида ота-оналарга билим бериш; ота-оналарни ўқув-тарбиявий жараёнда фаол қатнашишга жалб этиш; ота-оналарнинг ташкилот ҳаётида иштирок этиш борасидаги ташаббусларини қўллаб-қувватлаш. 3-боб. мактабгача таълим ташкилотида боланинг ривожланишини қўллаб-қувватлаш ва уни амалга ошириш, қўшимча таълим хизматлари, ота-оналар билан ҳамкорлик 4-боб. мактабгача ёшдаги болаларга таълим беришда алоҳида ёндашув 11. мактабгача ёшдаги болаларга таълим беришда алоҳида ёндашув ўсиб бораётган бола шахсини ҳаётга тайёрлаш, унда ҳаётий муҳим масалаларни ҳал қилиш учун зарур бўлган, ахлоқий меъёр ва қадриятларни ўзлаштириш, бошқа инсонлар билан мулоқот қилиш, «мен» образини қуриш билан боғлиқ бўлган фаолият усулларини шакллантиришга тайёргарликни назарда тутади. бошланғич муҳим компетенциялар боланинг фаолият ва ахлоқ субъекти сифатидаги яхлит ривожланишини талаб этади. компетенция боланинг билим, кўникма, малака ва қадриятлари мажмуидир. бошланғич компетенциялар, ривожланиш соҳасидан қатъи назар, бола шахси шаклланиши учун асос бўлиб хизмат қилади. ўйин компетенцияси — …
4 / 23
тарзининг шаклланиши; ижтимоий-ҳиссий ривожланиш; нутқ, мулоқот, ўқиш ва ёзиш малакалари; билиш жараёнининг ривожланиши; ижодий ривожланиш. боланинг ривожланиш соҳалари компетенциялари «жисмоний ривожланиш ва соғлом турмуш тарзини шакллантириш» соҳаси компетенциялари «жисмоний ривожланиш ва соғлом турмуш тарзининг шаклланиши» соҳасидаги ўқув-тарбиявий фаолият якунланганидан сўнг 6-7 ёшли бола: ўз имкониятлари ва ёши билан боғлиқ жисмоний ривожланиш меъёрларига мос равишда жисмоний фаоллик кўрсатади; турли ҳаракатчанлик фаоллигини уйғун равишда ва мақсадли бажаришни билади; турли ҳаётий ва ўқув вазиятларида майда моторика кўникмаларидан фойдаланади; ўз ҳаракатларини ҳиссиёт ва сезги органлари ёрдамида бошқаради; шахсий гигиена малакаларини қўллайди; соғлом турмуш тарзи ва овқатланиш асосларини билади; хавфсиз ҳаётий фаолият асослари қоидаларига риоя қилади. «ижтимоий-ҳиссий ривожланиш» соҳаси компетенциялари «ижтимоий-ҳиссий ривожланиш» соҳасидаги ўқув-тарбиявий фаолият якунига етганидан сўнг 6-7 ёшли бола: ўз «мен»и ва бошқа инсонларнинг ҳаётий фаолият муҳитидаги роли тўғрисида тасаввурга эга бўлади; ўз ҳиссиётларини бошқаради ва уларни вазиятга мос равишда ифодалайди; ўзгаларнинг ҳиссиётларини фарқлайди ва уларга мос равишда жавоб беради; катталар ва тенгдошлар …
5 / 23
ёзишнинг дастлабки малакалари ва воситаларидан фойдаланишни билади. «нутқ, мулоқот, ўқиш ва ёзиш малакалари» соҳаси компетенциялари билиш жараёнининг ривожланиши соҳасидаги ўқув-тарбиявий фаолият якунига етганидан сўнг 6-7 ёшли бола: билим олишга фаол қизиқишни намоён этади; ўқув ва ҳаётий фаолият учун ахборотни мустақил равишда топади ва ундан фойдаланади; предметлар, воқеалар ва кўринишлар ўртасидаги оддий алоқаларни тушунади ва уларни яхлит бир бутунлик сифатида идрок қилади; рақамлар, ҳисоб-китобни билади ва уларни ҳаётда қўллайди; макон, шакл ва вақтга мос равишда иш тутади; элементар математик ҳисоблашларни амалга оширади; атроф муҳитдаги воқеа-ҳодисалар ва кўринишларни кузатади ҳамда тадқиқ қилади; атроф муҳитга нисбатан эҳтиёткорона ва ғамхўр муносабатни намоён этади. «билиш жараёнининг ривожланиши» соҳаси компетенциялари «ижодий ривожланиш» соҳаси компетенциялари «ижодкорлик» соҳасидаги ўқув-тарбиявий фаолият якунига етганидан сўнг 6-7 ёшли бола: санъат ва маданиятга қизиқиш намоён қилади; миллий анъаналарни қадрлайди ва уларни кундалик ҳаётнинг бир қисми сифатида идрок этади; санъатнинг муайян турини афзал кўришини мустақил равишда ифодалайди; олинган билим ва кўникмалардан турли ҳаётий …

Want to read more?

Download all 23 pages for free via Telegram.

Download full file

About "maktabgacha ta'lim va tarbiya davlat standarti"

ўзбекистон республикаси мактабгача таълим вазирлиги ўзбекистон республикаси вазирлар маҳкамасининг қарори мактабгача таълим ва тарбиянинг давлат стандартини тасдиқлаш тўғрисида вазирлар маҳкамасининг 2020 йил 22 декабрдаги 802-сон қарори 8 бобдан иборат 1-боб. умумий қоидалар 2-боб. мактабгача таълим ташкилотида таълим жараёнининг мақсади ва асосий принциплари 3-боб. мактабгача таълим ташкилотида боланинг ривожланишини қўллаб-қувватлаш ва уни амалга ошириш, қўшимча таълим хизматлари, ота-оналар билан ҳамкорлик 5-боб. мактабгача ёшдаги боланинг компетенциялари 1-§. мактабгача ёшдаги (6-7 ёш) боланинг умумий муҳим компетенциялари 4-боб. мактабгача ёшдаги болаларга таълим беришда алоҳида ёндашув 6-боб. ўқув-тарбиявий фаолият 7-боб. боланинг ривожланиш соҳалари бўйича ютуқлари 8-боб. ривожлант...

This file contains 23 pages in PPTX format (293.8 KB). To download "maktabgacha ta'lim va tarbiya davlat standarti", click the Telegram button on the left.

Tags: maktabgacha ta'lim va tarbiya d… PPTX 23 pages Free download Telegram