davlat standarti bo'yicha maktabgacha ta'lim va tarbiya

DOC 87 стр. 1,6 МБ Бесплатная загрузка

Предварительный просмотр (5 стр.)

Прокрутите вниз 👇
1 / 87
802 22.12.2020 ўзбекистон республикаси вазирлар маҳкамасининг қарори мактабгача таълим ва тарбиянинг давлат стандартини тасдиқлаш тўғрисида «мактабгача таълим ва тарбия тўғрисида»ги ўзбекистон республикасининг қонуни ижросини таъминлаш, шунингдек, илк ва мактабгача ёшдаги болаларга самарали таълим-тарбия бериш ҳамда қулай шарт-шароитлар яратиш мақсадида вазирлар маҳкамаси қарор қилади: 1. қуйидагиларни назарда тутувчи мактабгача таълим ва тарбиянинг давлат стандарти 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин: давлат стандартининг мақсади, асосий вазифалари ва принциплари; мактабгача таълимнинг намунавий ўқув режаси; давлат стандартини жорий этиш ҳамда унга риоя этилишини назорат қилиш;, давлат стандартининг таркибий қисмлари, жумладан: илк ва мактабгача ёшдаги болалар ривожланишига қўйиладиган давлат талаблари; мактабгача таълим ташкилотининг давлат ўқув дастури; мактабгача таълим ташкилотларини ўйинлар тўплами, ўйинчоқлар, мебель, жиҳозлар ва бошқа техник, реабилитация воситалари билан жиҳозлаш меъёрлари. 2. ўзбекистон республикаси мактабгача таълим вазирлиги томонидан тизимдаги давлат мактабгача таълим ташкилотлари учун марказлаштирилган ҳолда жиҳозларни харид қилиш бўйича комиссия таркиби 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин. 3. ўзбекистон республикаси мактабгача таълим вазирлиги, вазирлар маҳкамаси ҳузуридаги таълим сифатини назорат …
2 / 87
арорига 1-илова мактабгача таълим ва тарбиянинг давлат стандарти 1-боб. умумий қоидалар 1. ушбу мактабгача таълим ва тарбиянинг давлат стандарти (кейинги ўринларда — давлат стандарти) давлат стандартининг мақсади ва асосий вазифаларини, принципларини, таркибий қисмларини, давлат стандартларини жорий этиш ҳамда унинг талабларига риоя этилишини назорат қилиш тартибини белгилайди. давлат стандартини амалга оширишда мактабгача таълим ва тарбиянинг давлат таълим дастурини, мактабгача ёшдаги болаларга мактабгача таълим ва тарбия бериш соҳасидаги ўқув-методик қўлланмаларни, методик тавсияларни ишлаб чиқиш, шунингдек, мактабгача таълим ташкилотларини лойиҳалаштириш, қуриш, жиҳозлаш ва уларнинг фаолиятини ташкил этишнинг ўзига хос хусусиятлари инобатга олинади. 2. давлат стандартини ишлаб чиқиш қуйидаги ҳужжатларга асосланади: ўзбекистон республикаси конституцияси, «мактабгача таълим ва тарбия тўғрисида»ги, «ёнғин хавфсизлиги тўғрисида»ги, «аҳолининг санитария-эпидемиологик осойишталиги тўғрисида»ги ўзбекистон республикасининг қонунлари; ўзбекистон республикаси президентининг «мактабгача таълим тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2017 йил 9 сентябрдаги пқ-3261-сон ва «ўзбекистон республикаси мактабгача таълим тизимини 2030 йилгача ривожлантириш концепциясини тасдиқлаш тўғрисида» 2019 йил 8 майдаги пқ-4312-сон қарорлари; вазирлар маҳкамасининг …
3 / 87
стон республикаси стандартлаштириш давлат тизими. ўзбекистон республикаси стандартларини ишлаб чиқиш, мувофиқлаштириш, тасдиқлаш ва рўйхатдан ўтказиш тартиблари»; o‘z dst 1.5-93. «стандартлаштиришга доир норматив ҳужжатларни кўриб чиқиш, текшириш, ўзгартириш киритиш ва бекор қилиш тартиби»; o‘z dst 1157: 2008. ҳужжатларни унификациялаштириш тизими. ташкилий-фармойиш ҳужжатлар тизими. ҳужжатларни расмийлаштиришга бўлган талаблар; o‘z dst 1.8:2009. асосий қоидалар. тавсиялар. 3. давлат стандартини бажариш ўзбекистон республикаси ҳудудида фаолият кўрсатаётган барча мактабгача таълим ташкилотлари учун мажбурийдир. 4. давлат стандарти камида беш йилда бир марта қайта кўриб чиқилади. 2-боб. давлат стандартининг мақсади ва асосий вазифалари 5. давлат стандартининг мақсади — мактабгача таълим тизимини замонавий талабларга асосланган ҳолда ташкил этиш, болаларни соғлом ва ҳар томонлама етук қилиб вояга етказиш, таълим-тарбия жараёнига самарали таълим ва тарбия шакллари ҳамда усулларини жорий этиш ҳамда маънавий баркамол авлодни тарбиялаш, шунингдек, таълим-тарбия жараёнининг ҳажмига, мазмунига ва сифатига, мактабгача таълим ташкилотини қуриш ва жиҳозлашга, мактабгача ёшдаги болаларнинг соғлом овқатланишини ва хавфсизлигини ташкил этишга доир мажбурий минимум талабларни …
4 / 87
ўйинлар, ўйинчоқлар, мебель, жиҳозлар ва бошқа техник, реабилитацион воситалар билан жиҳозлаш; мактабгача таълим ташкилотларининг ёнғин хавфсизлигини таъминлашга қўйиладиган талабларга мувофиқлигини таъминлаш. 3-боб. давлат стандартининг асосий принциплари 7. давлат стандартининг асосий принциплари қуйидагилардан иборат: тарбияланувчининг интилишлари, қобилияти ва қизиқишлари устуворлиги; ҳар бир боланинг, шу жумладан, жисмоний ёки психик ривожланишида нуқсони бўлган боланинг мактабгача таълим ва тарбия олишга бўлган ҳуқуқини амалга ошириш имкониятининг тенглиги; давлат стандартининг таълим соҳасидаги давлат ва жамият талабларига мослиги; мактабгача таълимнинг бошқа таълим турлари ва босқичлари билан узлуксизлиги ва таълим мазмунининг узвийлиги; мактабгача таълим мазмунининг республикадаги барча ҳудудларда бирлиги ва яхлитлиги; мактабгача таълимнинг мазмуни, шакли, воситалари ва усулларини танлашда инновация технологияларига асосланилганлиги; хорижий мамлакатларнинг таълим соҳасида меъёрларни белгилаш тажрибасидан миллий хусусиятларни ҳисобга олган ҳолда фойдаланиш. 4-боб. давлат стандартининг таркибий қисмлари 8. давлат стандартининг таркибий қисмлари қуйидагилардан иборат: илк ва мактабгача ёшдаги болалар ривожланишига қўйиладиган давлат талаблари (1-илова); мактабгача таълим ташкилотининг давлат ўқув дастури (2-илова); мактабгача таълим ташкилотларини ўйинлар …
5 / 87
аълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон) 9. мактабгача таълимнинг намунавий ўқув режаси (кейинги ўринларда — намунавий ўқув режа) мактабгача таълим ташкилотларида ўтказиладиган машғулотларнинг номи, энг кам (минимал) ҳажми ва уларнинг ёши бўйича тақсимоти белгиланган ҳужжат ҳисобланади. 10. намунавий ўқув режа мактабгача таълим ташкилотларида машғулотларни ўтказиш учун асос ҳисобланади. мактабгача таълимнинг намунавий ўқув режаси 3 дан 4 ёшгача бўлган гуруҳларда ўтказиладиган машғулотларнинг тахминий сони т/р машғулотлар номи ўқув йили мобайнида соғломлаштириш даври мобайнида ҳафта мобайнида ой мобайнида ўқув йили мобайнида ҳафта мобайнида ой мобайнида соғломлаштириш даври мобайнида 1. атрофдаги олам билан таништириш 1 4 36 1 4 12 экспериментлар — амалий тажриба 2. табиат билан таништириш 1 4 36 ўйинлар-викториналар 1 3 3. бадиий адабиёт 4. нутқни ривожлантириш 1 4 36 1 4 12 5. сенсортарбия 1 4 36 ўйинлар 1 3 6. элементар математика 7. расм чизиш 2 8 72 1 4 12 8. аппликация 1 навбатма-навбат 2 36 1 …

Хотите читать дальше?

Скачайте все 87 страниц бесплатно через Telegram.

Скачать полный файл

О "davlat standarti bo'yicha maktabgacha ta'lim va tarbiya"

802 22.12.2020 ўзбекистон республикаси вазирлар маҳкамасининг қарори мактабгача таълим ва тарбиянинг давлат стандартини тасдиқлаш тўғрисида «мактабгача таълим ва тарбия тўғрисида»ги ўзбекистон республикасининг қонуни ижросини таъминлаш, шунингдек, илк ва мактабгача ёшдаги болаларга самарали таълим-тарбия бериш ҳамда қулай шарт-шароитлар яратиш мақсадида вазирлар маҳкамаси қарор қилади: 1. қуйидагиларни назарда тутувчи мактабгача таълим ва тарбиянинг давлат стандарти 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин: давлат стандартининг мақсади, асосий вазифалари ва принциплари; мактабгача таълимнинг намунавий ўқув режаси; давлат стандартини жорий этиш ҳамда унга риоя этилишини назорат қилиш;, давлат стандартининг таркибий қисмлари, жумладан: илк ва мактабгача ёшдаги болалар ривожланишига қўйиладиган давлат ...

Этот файл содержит 87 стр. в формате DOC (1,6 МБ). Чтобы скачать "davlat standarti bo'yicha maktabgacha ta'lim va tarbiya", нажмите кнопку Telegram слева.

Теги: davlat standarti bo'yicha makta… DOC 87 стр. Бесплатная загрузка Telegram