бюджет ҳаражатлари

DOC 51 стр. 417,0 КБ Бесплатная загрузка

Предварительный просмотр (5 стр.)

Прокрутите вниз 👇
1 / 51
page 1.маъруза матни 17-мавзу. бюджет харажатлари 1. бюджет харажатлари: мазмун-моҳияти, таркиби, тузилмаси ва классификацияси давлатнинг ўз функциялари ва вазифаларини бажариши билан боғлиқ равишда вужудга келган чиқимлар бюджет харажатлари дейилади. бу чиқимлар давлатнинг марказлаштирилган пул фондлари маблағларини турли йўналишлар бўйича фойдаланиш жараёнида вужудга келадиган иқтисодий муносабатларни ифодалайди. бюджет харажатлари умумий молиявий категория бўлган бюджетнинг кўринишларидан бири бўлиб, унга тегишли бўлган умумий хусусиятларга эгадир, яъни улар тақсимлаш характерига эга, ифодаланишнинг пул шакли хос, пул фондларининг амал қилиши билан боғланган ва давлат томонидан ташкил қилинади. шу билан биргаликда бюджет харажатлари бир бутуннинг ўзига хос қисми бўлганлиги учун улар давлатнинг марказлаштирилган пул фондлари маблағларидан фойдаланиш ва тегишли фондларни шакллантириш билан боғлиқдир. бу тақсимлаш муносабатларининг моддий-буюмлашган шакли турли соҳаларга йўналтирилаётган бюджет маблағларининг ҳаракатидан иборат. бюджет харажатларининг иқтисодий моҳияти унинг турли-туман кўринишлари (турлари) орқали намоён бўлади. харажатларнинг ҳар бир тури эса ўзининг миқдорий ва сифат характеристикасига эга. бунда уларнинг сифат характеристикаси воқеликнинг иқтисодий табиатини ифодалаб, бюджет …
2 / 51
рининг у ёки бу тизимини вужудга келтиради. жамиятнинг иқтисодий ҳаётида бюджет харажатларининг роли ва аҳамиятини аниқлаш учун уларни маълум белгиларга кўра туркумлаштириш мақсадга мувофиқ. назария ва амалиётда бюджет харажатларини классификация қилишнинг бир неча белгилари мавжуд. улар ўзларининг иқтисодий мазмуни, функционаллиги, ижтимоий такрор ишлаб чиқаришдаги роли, ишлаб чиқариш тармоқлари ва фаолият турлари ёки идоравий бўлиниши, ижтимоий мўлжалланганлиги бўйича, ҳудудий туркумланиши, маълум мақсадлари ва юридик нуқтаи-назардан ёки давлат бошқаруви даражасига кўра алоҳида гуруҳларга ажратилиши мумкин. энг аввало, ўзининг иқтисодий мазмунига кўра бюджет харажатлари капитал ва жорий харажатларга бўлинади. бу харажатлар кенгайтирилган такрор ишлаб чиқариш жараёнига уларнинг қандай таъсир кўрсатиши мумкинлигини ифода этади. бюджетнинг капитал харажатлари инновацион ва инвестицион фаолиятга йўналтирилган харажатлардир. бу харажатларнинг таркибига: а) тасдиқланган инвестицион дастурга мувофиқ ҳаракатдаги ёки янгидан ташкил этилаётган юридик шахсларга инвестициялар учун мўлжалланган харажатлар; б) юридик шахсларга инвестицион мақсадлар учун бюджет кредитлари сифатида бериладиган маблағлар; в) кенгайтирилган такрор ишлаб чиқариш билан боғлиқ бўлган капитал таъмирлашни амалга …
3 / 51
қ бўлган харажатлар ва бюджет харажатларининг туркумланишига мувофиқ капитал харажатларнинг таркибига киритилмаган бошқа харажатлар бюджетнинг жорий харажатлари дейилади. аниқроқ равишда бюджетнинг жорий харажатлари таркиби қуйидагилардан иборат бўлиши мумкин: · давлат истеъмоли харажатлари (иқтисодий ва ижтимоий инфратузилмани, миллий хўжаликнинг давлат дармоқларини сақлаш, фуқаролик ва ҳарбий характердаги товарлар ва хизматларни сотиб олиш, давлат муассасаларининг жорий харажатлари); · ҳокимиятнинг қуйи органлари, давлат корхоналари ва хусусий корхоналарга жорий субсидиялар; · трансферт тўловлари; · давлат қарзлари бўйича фоизларни тўлаш; · бошқа харажатлар. бу харажатлар оддий бюджетда ёки жорий харажатлар ва даромадлар бюджетида акс этган чиқимларга, асосан, мос келади. такрор ишлаб чиқаришдаги ролига кўра бюджет харажатлари миллий иқтисодиётга (хўжаликка) қилинадиган харажатлар ва ижтимоий соҳа ҳамда аҳолини ижтимоий қўллаб-қувватлаш харажатларига бўлинади. бу харажатларга, энг аввало, давлат корхоналари ва давлат улуши бор бўлган корхоналарнинг устав капиталини шакллантириш, уларни янада кенгайтириш ва ривожлантириш, давлат моддий заҳираларини яратиш харажатлари киради. бюджетнинг ижтимоий соҳа ҳамда аҳолини ижтимоий қўллаб-қувватлаш харажатлари ҳам ижтимоий …
4 / 51
мият касб этган хизматлар баҳоси ўртасидаги фарқларни қоплаш, кўп болали ва кам таъминланган оилаларга нафақалар фондлари ва бошқалар) тегишли бўлган қисмини шакллантиришда кенг фойдаланилади. функционал нуқтаи-назардан бюджет харажатларининг классификация қилиниши ижтимоий фаолият соҳаларига пул маблағларининг йўналтирилганлигини акс эттиради. бунда бюджет харажатлари қуйидаги йирик гуруҳларга бўлиниши мумкин: · давлат бошқаруви ва маҳаллий ўз-ўзини бошқариш; · суд ҳокимияти; · халқаро фаолият; · миллий мудофаа; · ҳуқуқни муҳофаза қилиш ва давлат хавфсизлигини таъминлаш; · фундаментал тадқиқотлар ва илмий-техника тараққиётини таъминлаш; · саноат, энергетика ва қурилиш; · қишлоқ хўжалиги ва балиқчилик; · атроф-муҳитни ва табиий ресурсларни муҳофаза қилиш, гидрометеорология, хариташунослик ва геодезия; · транспорт, йўл хўжалиги, алоқа ва информатика; · уй-жой-коммунал хўжалиги; · маориф; · соғлиқни сақлаш ва жисмоний тарбия; · маданият, санъат ва кинематография; · оммавий ахборот воситалари; · давлат қарзига хизмат қилиш; · бошқа даражадаги бюджетларга молиявий ёрдам; · мақсадли бюджет фондлари; · давлат заҳиралари ва резервларини тўлдириш; · ижтимоий сиёсат; · …
5 / 51
хўжаликнинг тармоқ таркибий тузилишини керакли йўналишда ўзгартиради. масалан, ҳозирги пайтда мамлакатимизда яратилган миллий даромаднинг ҳажми бюджет маблағларининг катта қисмини ижтимоий соҳа ва аҳолини бевосита ижтимоий қўллаб-қувватлашга йўналтириш имконини бераяпти. бир вақтнинг ўзида иқтисодиёт устувор тармоқларининг (машинасозлик, қишлоқ хўжалиги, электроэнергетика ва бошқалар) катта масштабларда бюджетдан молиялаштирилиши ҳам таъминланаяпти. идоравий белгига кўра бюджет харажатларининг классификация қилиниши бюджет ассигнованияларини олувчи вазирлик, бошқа давлат муассасаси ёки юридик шахснинг ажратиб олинишига имкон беради. бюджет харажатларининг ана шундай классификация қилиниши натижасида бошқарув тизимининг ўзгариши билан боғлиқ бўлган харажатлар тузилмасидаги ўзгаришлар ўз вақтида кўрсатилади. ижтимоий мўлжалланганлиги бўйича бюджет харажатларининг иқтисодий гуруҳларга ажратилиши давлатнинг тоифаси ва у томонидан бажарилаётган функцияларни ўзида акс эттиради. ана шунга мувофиқ равишда бюджетнинг барча харажатларини қуйидаги гуруҳларга бўлиш мумкин: · ижтимоий соҳа ва аҳолини ижтимоий-қўллаб-қувватлаш харажатлари; · миллий хўжаликка (иқтисодиётга) харажатлар; · ҳарбий (мудофаа) харажатлар(и); · бошқарув харажатлари; · ривожланаётган мамлакатларга субсидиялар ва кредитлар тақдим этиш харажатлари. ижтимоий соҳа ва аҳолини ижтимоий қўллаб-қувватлаш …

Хотите читать дальше?

Скачайте все 51 страниц бесплатно через Telegram.

Скачать полный файл

О "бюджет ҳаражатлари"

page 1.маъруза матни 17-мавзу. бюджет харажатлари 1. бюджет харажатлари: мазмун-моҳияти, таркиби, тузилмаси ва классификацияси давлатнинг ўз функциялари ва вазифаларини бажариши билан боғлиқ равишда вужудга келган чиқимлар бюджет харажатлари дейилади. бу чиқимлар давлатнинг марказлаштирилган пул фондлари маблағларини турли йўналишлар бўйича фойдаланиш жараёнида вужудга келадиган иқтисодий муносабатларни ифодалайди. бюджет харажатлари умумий молиявий категория бўлган бюджетнинг кўринишларидан бири бўлиб, унга тегишли бўлган умумий хусусиятларга эгадир, яъни улар тақсимлаш характерига эга, ифодаланишнинг пул шакли хос, пул фондларининг амал қилиши билан боғланган ва давлат томонидан ташкил қилинади. шу билан биргаликда бюджет харажатлари бир бутуннинг ўзига хос қисми бўлганлиги учун улар дав...

Этот файл содержит 51 стр. в формате DOC (417,0 КБ). Чтобы скачать "бюджет ҳаражатлари", нажмите кнопку Telegram слева.

Теги: бюджет ҳаражатлари DOC 51 стр. Бесплатная загрузка Telegram