mashina detallari va loyihalash asoslari

PPTX 32 sahifa 2,0 MB Bepul yuklash

Sahifa ko'rinishi (5 sahifa)

Pastga aylantiring 👇
1 / 32
сирпаниш ва думалаш подшипниклари ҳақида умумий тушунчалар umumtexnik fanlar kafеdrasi dotsenti barlibayev sh.n. mashina detallari va loyihalash asoslari fan: mavzu 13 sirpanish va dumalash podshipniklari haqida umumiy tushunchalar 1 режа: 1.умумий маълумотлар. 2.сирпаниш подшипник (сп)-ларни ишлаш шароити ва қўлланиаладиган материаллар. 3.сп -ларда ишқаланиш. 5.дп турлари ва шартли белгиланиши . 6.дп кучлар. 7.дп кинематикаси ва ишлаш лаёқати. 8.подшипникларни динамик юк кўтарувчанлик бўйича танлаш. 9.подшипникларни статик юк кўтарувчанлик бўйича танлаш. 1. подшипниклар айланадиган ўқлар ҳамда валларнинг цапфаларига ўрнатилиб таянч вазифасини ўтайдиган машинанинг асосий қисмларидан биридир. машинанинг ишлаш қобилияти ва чидамлилиги подшипникларнинг сифатига кўп жихатдан боғлиқ. тўғри танланган, ҳисобланган ва аниқ ўрнатилган подшипниклар берилган юкланишларни қабул қилиши ва ишқаланишга сарфланадиган қувватни иложи борича камайтириши зарур. вал ёки ўқнинг цапфалари айланиб подшипникларда ишқаланади ва бу ишқаланишнинг турига кўра, подшипниклар сирпаниш билан думалаш подшипникларига бўлинади. умуман подшипниклар юкланишни қабул қилишига кўра: радиал -радиал юкланишни, тирак -ўқ бўйлаб йўналган юкланишни ва радиал-тирак -бир вақтда радиал ва …
2 / 32
и 5 -тешикча орқали мойланиб, мойни яхши тақсимлаш учун ичқўймада 6 -ариқчалар мўлжалланган. ажралмайдиган подшипниклар тузилиши кўра нисбатан содда ва арзондир, лекин йиғиш қийинроқ. бунда у умумий корпус- 1 га ўрнатириб асосий элементи 2 - втулкадир (расм, б). сирпаниш подшипникни конструкцион кўриниши подшипник ичқўймаси ва втулкаларнинг материаллари вал сиртига мослашувчан, ишқаланиш коэффициенти кичик, иссиқликни яхши ўтказадиган, ейилишга чидамли ва ўзида мойни сақлай олиш хусусиятига эга бўлиши керак. бунда ичқўйма ва втулкани ейилишга чидамлилиги вал цапфасининг чидамлилигидан кам бўлиши керак. чунки, валнинг тузилиши ва массаси оғир бўлгани учун таннархи қиммат, алмаштириш эса қийин. валлар, асосан, пўлат материаллардан тайёрланади, унинг ишчи юзасига термик ишлов берилиб, сўнгра углерод ёки азот билан тўйинтирилиб, қаттиқлиги hrc 55...60 га етказилади. подшипник ичқўймаси ва втулкалар қуйидаги антифрикцион материаллардан тайёрланади: -бронзалар (кенг миқёсида ўта катта ва катта серияда ишлаб чиқариладиган машиналарида); - жезлар (бронзага нисбатан кам юкланганда); - чўянлар (секин юрар ва ўртамиёна юкланган подшипникларда); - баббитлар (сирпаниш …
3 / 32
ҳаракатланиш тезлиги мой қатламида ташқи юкланишга тенг келадиган гидродинамик босим ҳосил қила оладиган бўлиши керак. -ним қуруқликда ёки ним суюқликда ишқаланиш, бундай ишқаланиш, асосан икки сиртни ажратиб турадиган мой қатлами етарли даражада бўлмаса хосил бўлади. агар подшипник қуруқ ишқаланишга яқин бўлса ним қуруқлик ишқаланиш, агар суюқ ишқаланишга яқин бўлса ним суюқликда ишқаланиш дейилади. айрим шароитларда подшипникларни мойлаш учун фақат мой эмас, балки қовушоқлик хусусиятига эга бўлган сув ва ҳаво ишлатилади. агар подшипник ва цапфа орасидаги понасимон бўшлиққа суюқлик ёки газ ўз-ўзидан тортилиб, суюқлик ёки газли ишқаланиш таъминланса, гидродинамик ёки аэродинамик подшипник дейилади. агарда валнинг айланиш тезлиги катта бўлмай радиал юкланиш сезиларли катта бўлса, гидродинамик шарт бажарилмай, ним суюқлик ишқаланиш давом этади. айрим ҳолларда суюқ ишқаланишни ҳосил қилиш учун (автомобил ва самолёт двигателлари, турбогенераторлар, центрифугалар ва бошқалар) суюқлик ёки газ подшипникларга гидронасос ёки компрессор ёрдамида босим билан етказиб берилади. гидронасос ҳосил қилган босим цапфани мойда сузишига имкон яратса, гидростатик подшипниклар дейилади. …
4 / 32
никларни кўплаб ишлаб чиқаришга ва уни таннархини камайтиришга имкон беради. дп камчиликлари: 1) конструкцияси ажралмайдиган бўлгани учун, айрим холлар-да уни валларга (масалан: тирсакли валлар) ўрнатиш имкони йўқ; 2) сирпаниш подшипникларига нисбатан радиал ўлчамлари катта; 3) тезлиги чегараланган; 4) тебранма ва зарбли юкланишларда ишлаш қобилияти кам; 5) сувда ва хавфли муҳитларда ишлаш имконияти йўқ. чунки под-шипник қисмлари пўлатдан тайёрлангани учун, занглаш эҳтимоли бор. подшипниклар қуйидаги турларга бўлинади. думалаш элементининг турига кўра: -шарчали (золдирли), роликли ва игнасимон; қабул қиладиган юкланишнинг йўналишига кўра: радиал, тирак ва радиал-тирак бўлади. материал тел качения и колец – сталь шх 15 шарчали (золдирли) радиал подшипниклар (шартли белгиланиши – 0). ажралмайдиган, радиал юкланиш билан бирга ўзгармас бўйлама юкланишни ҳам қабул қилади. (радиал кучнинг ≈ 80%). шарчали радиал-тирак подшипник ( 6 ) ўқ бўйлаб йўналган ва ўзгарувчан радиал юкланишлар таъсирида ишлаши мумкин. шарчали сферик подшипник ( 1 ) ташқи контакт сиртлари сферик шаклида бўлиб, шарчалари шахмат тартибида 2 қаторда …
5 / 32
айди. подшипникларнинг ҳалқа ва думалаш элементлари махсус мустаҳкамлиги юқори бўлган шх6, шх9 ва шх15 (хромли шарикоподшипник) маркали пўлатлар, ҳамда 18хгт, 20х2н4а маркали лигерланган пўлат материаллардан тайёрланади. дастлабки механик ишловдан сўнг термик ишлов берилиб, жилвирланади. сепараторлар кўпинча лентали пўлатлардан штамплаб тайёрланади. v > 15 м/с -да сепараторлари бронзадан, латундан, дюралюминий ёки пластмассадан тайёрланади. қаторлар сонига кўра: бир ва икки қаторли бўлиши мумкин. дп юкланиш қобилияти ва ўлчамларига (диаметр ва энига) кўра 7 серияга бўлинади: ўта енгил (0), жуда енгил (1), енгил (2), енгил энли (5), ўрта (3), ўрта энли (6) ва оғир (4). дп асосий ўлчамлари: ташқи ҳалқанинг ташқи диаметри - d (корпус тешигини диаметри), ички ҳалқанинг ички диаметри- d (вал диаметри) ва эни- b. дп аниқлиги бўйича 5 синфга бўлинади: 0 – нормал, 6 , 5, 4 ва 2 – синфлар. аниқлик синфи дп шартли белгисининг олдига тире қўйилиб ёзилади. аниқлик синфи ёзилмаса у нормаль синфга мансуб бўлади. аниқлик синфи …

Ko'proq o'qimoqchimisiz?

Barcha 32 sahifani Telegram orqali bepul yuklab oling.

To'liq faylni yuklab olish

"mashina detallari va loyihalash asoslari" haqida

сирпаниш ва думалаш подшипниклари ҳақида умумий тушунчалар umumtexnik fanlar kafеdrasi dotsenti barlibayev sh.n. mashina detallari va loyihalash asoslari fan: mavzu 13 sirpanish va dumalash podshipniklari haqida umumiy tushunchalar 1 режа: 1.умумий маълумотлар. 2.сирпаниш подшипник (сп)-ларни ишлаш шароити ва қўлланиаладиган материаллар. 3.сп -ларда ишқаланиш. 5.дп турлари ва шартли белгиланиши . 6.дп кучлар. 7.дп кинематикаси ва ишлаш лаёқати. 8.подшипникларни динамик юк кўтарувчанлик бўйича танлаш. 9.подшипникларни статик юк кўтарувчанлик бўйича танлаш. 1. подшипниклар айланадиган ўқлар ҳамда валларнинг цапфаларига ўрнатилиб таянч вазифасини ўтайдиган машинанинг асосий қисмларидан биридир. машинанинг ишлаш қобилияти ва чидамлилиги подшипникларнинг сифатига кўп жихатдан боғлиқ. тўғри танл...

Bu fayl PPTX formatida 32 sahifadan iborat (2,0 MB). "mashina detallari va loyihalash asoslari"ni yuklab olish uchun chap tomondagi Telegram tugmasini bosing.

Teglar: mashina detallari va loyihalash… PPTX 32 sahifa Bepul yuklash Telegram