to'ldiruvchilarning tarkibi va mustaxkamligi

DOCX 9 стр. 77,3 КБ Бесплатная загрузка

Предварительный просмотр (5 стр.)

Прокрутите вниз 👇
1 / 9
5-мавзу: to’ldiruvchilаrning tаrkibi vа mustахkаmligi. to’ldiruvchilаrning suvgа vа sоvuqqа chidаmliligi. тўлдирувчи доналари таркибини ташкил этувчи моддалар аморф ёки кристалл, шу билан бирга ғовак ёки зич структурани ташкил этади. умумий турда иккита турли структурани кўриб чиқамиз. материалларнинг аморф структураси изотроп ҳолати билан аниқланади, яьни бундай материалларнинг хусусиятлари барча йўналишларда бир хил бўлади. бу ижобий фактор ҳисобланади, яьни бетон технологиясида тўлдирувчилар доналарини тўғри жойлаштириш ва бошқариш қийин кечади. кристаллар анизатроб ҳисобланиб, температуравий деформациянинг тақсимланишидан ва бошқа таъсирлардан юзага келади. агар кристаллар тўлдирувчи доналарига нисбатан кичик ва материал бўйича тартибсиз жойлашган бўлса, бундай тўлдирувчи донаси изатроп дейилади. шу сабабли кристалл тош жинслар асосидаги тўлдирувчилар учун майда донадорлик катта аҳамиятга эга. ғовак материаллар изатроп ва анизатроп бўлиши мумкин. анизатроп ғовак материалларга ёғоч киради. унинг структураси-толали бўлиб, материалнинг хусусияти толанинг бўйлама ва кўндаланг ўлчамларига, жойлашиш тартибига боғлиқ. изатроп материалларнинг икки хил структурасини кўриб ўтамиз: ячейкали ва донали. 1. ячейкали структура бу, қаттиқ материалнинг умумий муҳитида …
2 / 9
г хусусиятларидан келиб чиқиб юзага келади. тўлдирувчиларнинг мустахкамлиги. тўлдирувчилар тоғ жинсларини майдалаш орқали олинса, у холда шу тоғ жинсининг мустаҳкамлиги аниқланади. бунинг учун тош кесувчи станокда диаметри ва баландлиги 40-50 мм ўлчамдаги цилиндр ёки куб шаклидаги намуна тайёрланади. намуналарни сувга солиб, маълум вақтдан сўнг сувдан чиқарилади ва гидравлик прессда сиқилишда мустаҳҳкамлик чегараси (мпа) аниқланади: ; бу ерда: р-пресснинг бузувчи кучи, мн. а-намунанинг кўндаланг юзаси, бироқ ҳамма вақт ҳам бундай синовни ўтказиб бўлмайди. кўп ҳолларда зарурий тоғ жинслари ёки хом ашё материаллар йирик ғоваклари, ёриқлари таъсирида кучсизланади. бундай тоғ жинсларидан олинадиган чақиқ тош етарли мустаҳкам бўлиши мумкин, яъни майдаланиш жараёнида кучсизлантирувчи дефектлардан халос бўлади. натижада бундай тоғ жинси асосидаги стандарт намунани синашда шағалнинг ҳақиқий сифатини ифодаловчи натижа олиб бўлмайди ва мустаҳкамлиги пасаяди. р.л. маилян изланишларида карбонат жинслари асосидаги шағал (чақиқ тош) мустаҳкамлиги шу тоғ жинси асосидаги намуна мустаҳкамлигидан бир неча баробар юқори бўлади. шу сабабли шағал ва чақиқ тошнинг мустаҳкамлиги у …
3 / 9
и фракциялар учун 5мм кўзли элак қўлланилади. тўлдирувчи намунасидан майдаланган доналар чиқариб ташланади, сўнгра элакдаги қолдиқ тарозида тортилади. майдалаш кўрсаткичи(%): бу ерда, m- синалаётган барча намуналар массаси, г m1- тажрибадан сўнг назорат элакда қолган қолдиқ массаси, г ғовак тўлдирувчилар учун ҳам цилиндрда эзиш аналогик методика бўйича бажарилади, фақат натижаларни бахолаш бошқача амалга оширилади. ғовак шағал ёки чақиқ тош бир фракцияли намуна сифатида ички диаметри 150мм цилиндр идишга 100 мм баландликдан солинади, текисланади ва пуансон қўйилади. тажрибагача пуансоннинг пастки нишон цилиндрнинг юқори белгисига мос келиши керак. сўнгра гидравлик пресс ёрдамида тўлдирувчи намунаси сиқилувчи куч таъсирида пуансон 20мм пастга тушгунча (цилиндрнинг юқори нишондан ҳисоблаганда) эзилади ва пресс манометри кўрсаткичи ёзиб олинади. шу тартибда, тўлдирувчи намунасининг 1/5 қисм ҳажми эзилиши учун кетган куч аниқланади. цилиндрда эзилишдаги мустаҳкамлик чегараси (мпа) қўйидаги формула бўйича аниқланади: ; бу ерда, р - пуансон юқори нишонгача эзишдаги куч, мн. а - цилиндр кўндаланг кесими юзаси, а = 0,0177м2 …
4 / 9
насининг зичлиги, г/см3. 2.8-расм. нисбий мустаҳкамликнинг нисбий зичликка боғлиқлиги: 1-ячейкали структурали материаллар учун; 2-донадор структурали материаллар учун. шуни таъкидлаш лозимки, бетоннинг сиқилишдаги мустаҳкамлиги унда ишлатилган тўлдирувчи мустаҳкамлигидан ортиқ бўлмайди. бироқ бу сиқилишда тўлдирувчи мустаҳкамлигини бевосита аниқлаш мураккаб бўлиб, фақат нисбий натижаларгина олинади, бунда олинган тоғ жинсидан махсус намуналар тайёрланиб унинг мустаҳкамлиги аниқланади. ҳамда тўлдирувчининг табиий ҳолатдаги майдаланиш кўрсаткичи ва бетонда тўлдирувчини ўзини тутиши билан ҳам тўлдирувчи мустаҳкамлиги аниқланади. бетон таркибидаги тўлдирувчининг ўзини тутиши шу тўлдирувчи асосидаги бетон мустаҳамлиги асосида бахоланади, ҳамда янги тадқиқ этилаётган бетонда юқори сифатли тўлдирувчи билан изохланади. агар синалаётган тўлдирувчи бетонни сиқилишдаги мустаҳкамлиги кичик бўлса, у ҳолда тўлдирувчи доналарининг бузилиши натижасида ҳосил бўлган тўлдирувчи мустаҳкамлиги бетоннинг номинал мустаҳкамлигидан кичик бўлади. бундай тўлдирувчилар паст мустаҳкамликдаги бетонларда ишлатилади. бошқа тоғ жинсларининг тўлдирувчилар ишлаб чиқаришдаги аҳамияти жадвал-2.10 да келтирилган. америка стандарти бўйича бетонда ишлатиладиган тошларнинг сиқилишдаги мустаҳкамлиги: жадвал-2.10. тоғ жинси тури намуна тартиб рақами сиқилишдаги мустаҳкамлик ўртача охирги кўрсаткичлар мпа …
5 / 9
солиштирганда, турли тўлдирувчилар асосида тайёрланган бетонларнинг сиқилишга ва чўзилишга мустаҳкамлигига бир хил таъсир кўрсатади. тўлдирувчининг бетон мустаҳкамлигига таъсири фақат тўлдирувчининг механик хусусиятлари билан эмас, балки унинг сувшимувчанлиги ва бошқа адгезия хусусиятлари билан ҳам аниқланади. тўлдирувчининг мустаҳкамлиги ва қайишқоқлиги унинг структураси, текстураси ва таркибига боғлиқдир. шундай қилиб, бетон мустаҳкамлигининг пастлиги, ишлатилаётган тўлдирувчи доналари мустаҳкамлигининг пастлиги ёки агар доналар етарлича мустаҳкам бўлса у ҳолда тўлдирувчининг цемент тошида яхши тишланмаганлиги билан тушунтирилади. тўлдирувчи қовушқоқлик модули кам аниқланса ҳамки, бу асосий характеристика ҳисобланади. агар тўлдирувчининг қовушқоқлик модули катта бўлса, у ҳолда бетоннинг ҳам қовушқоқлик модули катта бўлади. тўлдирувчининг қовушқоқлик модули бетон чўкишига ва силжувчанлигига катта таъсир кўрсатади. тўлдирувчилар ишлаб чиқаришда ишлатиладиган тоғ жинсларининг ўртача сиқилишдаги мустаҳкамлиги 200мпа ни ташкил этади, бироқ кўпгина сифатли тўлдирувчилар олишда ишлатиладиган тоғ жинсининг ўртача сиқилишдаги мустаҳкамлиги 80мпа ни ташкил этади. шуни таъкидлаш лозимки, тўлдирувчи мустаҳкамлиги бетон маркасидан юқори бўлиши керак, чунки фактик зўриқиш, яъни алоҳида тўлдирувчилар ва цемент тоши …

Хотите читать дальше?

Скачайте все 9 страниц бесплатно через Telegram.

Скачать полный файл

О "to'ldiruvchilarning tarkibi va mustaxkamligi"

5-мавзу: to’ldiruvchilаrning tаrkibi vа mustахkаmligi. to’ldiruvchilаrning suvgа vа sоvuqqа chidаmliligi. тўлдирувчи доналари таркибини ташкил этувчи моддалар аморф ёки кристалл, шу билан бирга ғовак ёки зич структурани ташкил этади. умумий турда иккита турли структурани кўриб чиқамиз. материалларнинг аморф структураси изотроп ҳолати билан аниқланади, яьни бундай материалларнинг хусусиятлари барча йўналишларда бир хил бўлади. бу ижобий фактор ҳисобланади, яьни бетон технологиясида тўлдирувчилар доналарини тўғри жойлаштириш ва бошқариш қийин кечади. кристаллар анизатроб ҳисобланиб, температуравий деформациянинг тақсимланишидан ва бошқа таъсирлардан юзага келади. агар кристаллар тўлдирувчи доналарига нисбатан кичик ва материал бўйича тартибсиз жойлашган бўлса, бундай тўлдирувчи донаси изатро...

Этот файл содержит 9 стр. в формате DOCX (77,3 КБ). Чтобы скачать "to'ldiruvchilarning tarkibi va mustaxkamligi", нажмите кнопку Telegram слева.

Теги: to'ldiruvchilarning tarkibi va … DOCX 9 стр. Бесплатная загрузка Telegram