"o‘zbekistonning eng yangi tarixi"

DOCX 10 sahifa 31,5 KB Bepul yuklash

Sahifa ko'rinishi (5 sahifa)

Pastga aylantiring 👇
1 / 10
1-мавзу: “o‘zbekistonning eng yangi tarixi” o‘quv fanining predmeti, maqsadi va vazifalari. o‘zbekiston respublikasi mustaqilligining e’lon qilinishi va uning tarixiy ahamiyati. режа 1. “ўзбекистоннинг энг янги тарихи” фанининг предмети мақсади ва вазифалари. 2. мустақиллик арафасида республикадаги ижтимоий- иқтисодий ва сиёсий аҳвол. 3. ўзбекистонда давлат мустақиллигининг қўлга киритилиши ва унинг тарихий аҳамияти. tayanch iboralar davlat tili to’g’rishdagi qonun, referendum. prezidentlik instituti. navruz. milliy qadriyatlar. mustaqillik deklaratsiyasi. gkchp (favqulodda holat). davlat suvereniteti.davlat mustaqilligi asoslari to’g’risidagi qonun. adabiyotlar 1.karimov i.a о‘zbekiston mustaqilikka erishish ostonasida. -t.: “о‘zbekiston”. 2011. 2.жўраев н. агар огоҳсен. портретга чизгилар. сиёсий эссе. -т.: “ёзувчи”. 1998. 3.левитин л. ўзбекистон тарихий бурилиш палласида. -т.: 2001. 4.мустақил ўзбекистон тарихининг дастлабки саҳифалари (даврий тўплам) №3. ўзфа тарих институти. -т.: “шарқ”. 2000. 224 б. 5.тарих шоҳидлиги ва сабоқлари // масъул муҳаррир д.а. алимова. -т.: “шарқ”. 2001. 6.тарихий хотира ва мустақиллик. -т.: “fan va texnologiya”. 2016. 80 б. (тдпу кутубхонаси инвентар рақами: 925605). 7.шарифхўжаев м. истиқлол истиқболлари. …
2 / 10
мо асрларга тенг бу йилларда ўзбек халқи ўз тараққиёт йўлидан қатъият ва жасорат билан қадам ташлаб, барча синов-машаққатларни енгиб ўтмоқда. тарихан қисқа даврда, аввало, эл-юртимизнинг ҳохиш-иродаси, куч-қудрати, машаққатли ва бунёдкорона меҳнати эвазига жаҳон харитасида янги, ўз кучи ва салоҳиятига эга, бугун тараққиёт йўлидан барқарор суръатлар билан ривожланиб бораётган мустақил суверен ўзбекистон давлатининг пайдо бўлиши, шубҳасиз, ўзбек халқининг тарихий ғалабасидир. ўзбекистоннинг ўзига хос ўзига мос тараққиёт йўлининг энг тўғри энг оқилона йўл сифатида танлангани, юртда яшаётган ҳар қайси инсон, ҳар бир оила, бутун жамият ҳаётида синовдан ўтиб, амалда ҳар томонлама ўзини оқлагани, бу йўл туфайли улкан натижаларни бутун дунё тан олаётгани, мамлакатнинг халқаро майдонда обрў-эътибори ортиб, ўзига муносиб ўрин эгаллаётгани жаҳон миқёсида эътироф этилмоқда. бугун эришган мустақилликни мустаҳкамлаш учун юрт фуқоролари бир-бирига меҳр-муҳаббатли, ватанпарвар, юртпарвар, керак бўлса, ватан мустақиллиги йўлида жон фидо қилишлари лозим. бундай фазилатларни бутун халқимизга сингдириш ва шакллантиришда ватанимизнинг энг янги тарихининг ўрни ва аҳамияти беқиёс. бу тарихни …
3 / 10
. ўзбекистоннинг энг янги тарихи фанининг предмети - халқимизнинг хх аср 80-йиллари охиридан бугунги кунга қадар босиб ўтган тарихий йўлини, бу йўлда кечган тарихий жараёнларни, халқимизнинг ижтимоий-сиёсий, иқтисодий, маданий ҳаётини холисона ўрганиш ва талабалар онгига сингдиришдан иборат. фанни ўқитишнинг мақсади - талаба ёшларга ўзбекистоннинг энг янги тарихини замонавий жаҳон тарихининг ажралмас қисми сифатида, бугунги фуқоролик жамиятини шакллантириш жараёнларига дахлдорлигини англатиш ва тараққиётнинг янги босқичидаги тарихий жараёнлар тўғрисида билим ва тушунчаларни чуқурлаштириш, мустақиллик йилларида мамлакатимизда юз берган муҳим ўзгаришлар, туб ислоҳотларнинг мазмун-моҳиятини сингдириш ва жамият ҳаётида талабанинг ўз ўрнини англашидан иборат. фанни ўқитишнинг вазифалари - мустақилликка эришиш арафасида ўзбекистонда юзага келган мураккаб вазиятни, халқимизнинг мустақил тараққиёт йўлига кириши, эркин бозор иқтисодиётига ўтиши, мустақиллик йилларида миллий хуқуқий демократик давлатчилик қурилиши ва ўзининг муносиб ўрнини топиши, янгиланаётган ўзбекистонда амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар тарихий жараёнларини ўргатиш орқали талабаларни ватанга садоқат руҳида тарбиялаш ҳамда миллий ғурурни шакллантиришдан иборат. [1: ш.м.мирзиёев. миллий тараққиёт йўлимизни қаттият …
4 / 10
р олдида хиёнат қилиш билан баробар бўлур эди. биз олдимизга қўйган буюк мақсадларга эришишда – эркин, демократик давлат қуриш, бозор иқтисодиётига ўтиш, фуқаролик жамиятини барпо этишда, мамлакатимизни тараққий топган давлатлар қаторига кўтариш йўлида шошма-шошарлик ва пала-партиш ишларга йўл қўймадик. бу борада чуқур маънога эга бўлган "ислоҳот – ислоҳот учун эмас, аввало инсон учун" деган ғоя асосида эл-юртимизга хос хусусиятлар, шарт-шароитларга мос бўлган, халқаро майдонда "ўзбек модели" деб тан олинган, узоқни кўзлаган йўлни ўзимизга маъқул топдик ва уни амалга оширишга киришдик. энг муҳими, ўтган давр мобайнида одамларимизнинг саломатлиги мустаҳкамланиб, оналар ўлими 3,2 баробар, болалар ўлими 3,4 баробар камайгани, ўртача умр кўриш даражаси 66 ёшдан 73,5 ёшга, аёллар ўртасида 76 ёшга узайгани, аҳолимизнинг сони ҳозирги кунда 34 миллиондан ошиб кетиши, яъни мустақиллик йилларида халқимиз 12 миллионга кўпайгани бизнинг қандай катта юксалиш йўлини босиб ўтганимизни, эл-юртимизнинг ҳаёт сифати ва фаровонлиги ўсиб бораётганини яққол тасдиқлайди. туҳмат ва уйдирмадан иборат «пахта иши», «ўзбек иши» деб …
5 / 10
рон қилганди. бироқ мустақилликдан сўнг ўзбекистон ҳукумати оқилона сиёсат юрита бошлади. буни мустақиллик йўлидаги асосий ҳаракатлар ривожи ҳам яққол кўрсатиб турибди. 1989 йил 21 октябрь, ўзбекистон сср ҳудудида ўзбек тилига давлат тили мақоми берилди. 1990 йил 24 март, собиқ иттифоқда биринчи бўлиб ўзбекистонда президент лавозими таъсис этилди. 1990 йил 20 июнь, мустақиллик декларацияси қабул қилинди. 1991 йил 31 август, ислом каримов 1 сентябрни мустақиллик куни деб эълон қилди. бу халқимиз тақдирини ўзгартириб юборган тарихий воқеа бўлди. бироқ мустақилликни асраш, мустаҳкамлаш осон кечмади, кутилган ва кутилмаган оғир синовлардан ўтилди. иттифоқдош республикалар билан алоқалар узилган, муаммолар устига янги муаммолар пайдо бўлаётган эди. қирғизистоннинг ўш шаҳрида бўлган воқеа, наманган ва андижонда экстремистик тўдалар хуружлари, мамлакат ичкарисида бўзғунчи кучлар уюштирган фитналар, саботажлар катта ақл-идрок билан бартараф этилди. агар ўз вақтида оқилона чора кўрилмаса, биргина хатога йўл қўйилса, тўлиқ ишонч билан таъкидлаш керакки, ўша воқеалар бутун марказий осиёдаги вазиятни издан чиқариши ва узоққа чўзиладиган оғир …

Ko'proq o'qimoqchimisiz?

Barcha 10 sahifani Telegram orqali bepul yuklab oling.

To'liq faylni yuklab olish

""o‘zbekistonning eng yangi tarixi"" haqida

1-мавзу: “o‘zbekistonning eng yangi tarixi” o‘quv fanining predmeti, maqsadi va vazifalari. o‘zbekiston respublikasi mustaqilligining e’lon qilinishi va uning tarixiy ahamiyati. режа 1. “ўзбекистоннинг энг янги тарихи” фанининг предмети мақсади ва вазифалари. 2. мустақиллик арафасида республикадаги ижтимоий- иқтисодий ва сиёсий аҳвол. 3. ўзбекистонда давлат мустақиллигининг қўлга киритилиши ва унинг тарихий аҳамияти. tayanch iboralar davlat tili to’g’rishdagi qonun, referendum. prezidentlik instituti. navruz. milliy qadriyatlar. mustaqillik deklaratsiyasi. gkchp (favqulodda holat). davlat suvereniteti.davlat mustaqilligi asoslari to’g’risidagi qonun. adabiyotlar 1.karimov i.a о‘zbekiston mustaqilikka erishish ostonasida. -t.: “о‘zbekiston”. 2011. 2.жўраев н. агар огоҳсен. портретга чизгила...

Bu fayl DOCX formatida 10 sahifadan iborat (31,5 KB). ""o‘zbekistonning eng yangi tarixi""ni yuklab olish uchun chap tomondagi Telegram tugmasini bosing.

Teglar: "o‘zbekistonning eng yangi tari… DOCX 10 sahifa Bepul yuklash Telegram