shaxs psixodiagnostikasining proektiv metodikasi

DOC 78 pages 1.0 MB Free download

Page preview (5 pages)

Scroll down 👇
1 / 78
ўзбекистон республикаси олии ва ўрта махсус таълим вазирлиги низомий номидаги тошкент давлат педагогика университети шахс психодиагностикасининг проектив методикалари психологлар учун қўлланма ғафур ғулом номидаги нашриёт-матбаа ижодий уйи тошкент – 2015 уўк 316.62 кбк 53.57 н 69 ушбу китоб низомий нолшдаги тошкешп давлат педагогика университети ўқув-услубий кенгашининг 2013 йил 14 мартдаги 8-сонли йиғилишида нашрга тавсия этилди. психология фанлари номзоди, доцент г.и.ниязметова томонидан тайёрланди такризчилар: сатторов э.н. – психология фанлари номзоди, доцент. сапаров ш. – психология фанлари номзоди, доцент. ниязметова г. шахс психодиагностикасннинг проектив методикалари: психологлар учун қўлланма/ г. ниязметова. - тошкент: ғафур ғулом номидаги нашриёт-матбаа ижодий уйи, 2015. - 104 б. қўллаимада шахснинг ички дунёсидаги ўзи англамаган. онг остида ётган холатларни диагностика киладиган методикалар тўпланган. йиғилган тестлардан катталар ва болаларни диагностика килишда фойдаланиш мумкин. ҳамда ушбу тестлар шахсни ўз-ўзини билишига ва ўзини ўзи англашига ёрдам беради. ушбу рисолада тўпланган тестлардан психология сохасида ўқиётган талабалар, амалиётчи психологлар ўз фаолиятларида кенг фойдаланишлари ва …
2 / 78
чунки у киши сизга тобе ёки сизга ижобий хислатларини намоён этадиган бўлса, у фақат сизни яхши жиҳатларингизни кўрсатишга уринади, аксинча бўлса, у фақат сизни салбий жиҳатдан тавсифлашга ҳаракат қилади. ушбу ҳолатлардан келиб чиқадигин бўлсак, турли шароитларда сизга тестлар ёрдам бера олади. тестлар нисбатан узоқ тарихга эга бўлмаган кашфиёт бўлсада, ҳозирги кунга келиб тестлардан инсон ҳаёт фаолиятининг турли соҳаларида фойдаланиб келинмоқда. мазкур қўлланмада сизга таклиф этилаётган тестлар ўзига хос хусусиятга эга бўлиб, улар кўпроқ ботиний жиҳатларингизни аниқлашга ёрдам беради. бошқача қилиб айтганда, улар кўпроқ проектив характерга эга тестлар жумласига киради. ушбу тестлар ечилиши осон ва енгил бажариладиган тестлар бўлганлиги сабабли уларни қўллаш нафақат шахсни ўзини ўзи билишида, балки мутахассис психолог томонидан шахсга психологик тавсиф беришда ҳам қўлланилиши мумкин. шуларни инобатга олган холда қўлингиздаги китобча амалиётчи психологлар, таълим муассасаси педагоглари, тарбиячилар, маҳалла психолог - педагоглари фаолиятини осонлаштиришга ёрдам берадиган қўлланма бўлиши мумкин. ушбу рисола инсон шахсини билишга ёрдамлашадиган қўлланма эканлигига ишонч ҳосил …
3 / 78
сизга бешта эмас, балки тўртта, учта шакл таклиф этишимиз ҳам мумкин эди-ку. охирида қолган, яъни номини сиз бешинчи рақам билан белгилаб қўядиган шакл, яққол сизники бўлмаган, яъни сизга тўгри келмайдиган шакл бўлади. сизни табриклаймиз! ишнинг биринчи, энг оғир босқичи якунланди. олдингизда сизнинг субъектив интилишингиз акс этган геометрик шаклларнинг тартибли қатори турибди. сиз биринчи ўринга қайси шаклни қўйганингиздан қатъи назар бу сизнинг асосий шаклингиз, ёки субъектив шаклингиз. айнан шу сизнинг характерингизда ва хулқ-атворингиздаги асосий, устун белги ва хусусиятларни аниқлаш имконини беради. қолган тўртта шакл эса, сизнинг хулқ-атворингиздаги етакчи оҳангни безаб турадиган ўзига хос белгиловчилар. уларнинг таъсир кучи тартиб рақами ортиб бориши билан пасайиб боради. агарда иккинчи ўринда турган шаклнинг айрим характеристикаларини сиз ўз хулқ-атворингизда кўришингиз мумкин бўлса, охирида, бешинчи ўринда турган шакл сиз яққол ўзингизда бўлмаган (ўзингизга ёқмай турган) вақтингизда намоён бўлади. охирги шаклнинг бошқача аҳамияти сиз учун муҳимроқ - у сизга ўзаро муносабатга киришишингиз энг қийин кечадиган одамнинг шаклини кўрсатади …
4 / 78
ибли сақланади. барча маълумотлар системалаштирилган, жавонларга ажратилган. квадрат зарур информацияни шу заҳотиёқ бера олади. шунинг учун ҳам квадратларни ҳақли равишда эрудит (жуда бўлмаганда ўз соҳасида) деб ҳисоблашади. фикрий таҳлил - квадратнинг энг кучли томонидир. агар сиз ўзингиз учун тўғри чизиқли шакл бўлмиш квадратни катъий танлаган бўлсангиз, демак - шу нарса аниқки, сиз «чап ярим шарли» фикрловчилар, информатика тили билан айтганда информацияларни: а-б-в-г ва ҳоказо қайта ишловчилар тоифасига кирасиз. квадратлар натижани тахмин килишдан кўра кўпроқ ''ҳисоблаб» чиқадилар. улар фикрлаш занжирида бирорта ҳалқани ҳам ўтказиб юбормайдилар, бошқалар бу нарсани қилсалар. тушунишда қийналадилар, бунинг натижасида дискомфорт сезадилар. квадратлар майда икир-чикирларга ҳаддан ташқари эътиборли. айнан квадратлар кўпинча бошқа шакл эгалари берган буюк фикрлар, проектлар ва режаларнинг барча конкрет деталларини ишлаб чиқадилар. квадратлар ўзгармас тартибни яхши кўрадилар: ҳар бир нарса ўз жойида бўлиши ва ўз вақтида амалга ошиши зарур. ҳақиқий квадрат «столдаги тартибсизлик - миядаги тартибсизликдир» деган мақолга чин дилдан ишонади. квадратнинг идеали - режалаштирилган, …
5 / 78
ш вақти келса, айниқса, бу қарор таваккалчилик билан ёки ўз обрўсига путур етказиши билан боғлиқ бўлса, квадрат хоҳлаб ёки хоҳламай бу қарорни қабул қилиш муддатини чўзаверади. бундан ташқари, рационаллик, ҳиссий қуруқлик ва совуқлик квадратга турли, айниқса, ёқмайдиган шахслар билан алоқага киришишига халақит беради, бу нарса эса одамларни бошқаришда муваффақиятга эришишига халақит беради. квадрат аморф, яъни «чап қўл нима қилаётганини ўнг қўл билмайдиган» ҳолатда самарасиз ҳаракат қилади. аммо, яхши ташкиллаштирилган, ижро муддатлари белгиланган, маълумотлар ва асбоб-ускуналардан фойдаланиш аниқ бўлган, аниқ талаблар шакллантирилган ва ҳаракатнинг аниқ кўрсатмалари берилган шароитларда квадрат қолган барча шакллардан устун бўлади. учбурчак. бу шакл лидерлик белгисидир, кўпчилик учбурчаклар ўзларининг ушбу хусусиятларини сезадилар: «улар лидер бўлиш учун туғилганлар». ҳақиқий учбурчакнинг энг характерли хусусияти - бош мақсадга ўз диққатини қарата олиш қобилиятидир. учбурчаклар - ҳаракатчан, тутқич бермас, кучли шахслар бўлиб, улар аниқ мақсадлар қўядилар ва одатда, бунга эришадилар. албатта, учбурчаклар ўзларининг асосий мақсадлари нима эканлигини ҳар доим биладилар, шунинг учун …

Want to read more?

Download all 78 pages for free via Telegram.

Download full file

About "shaxs psixodiagnostikasining proektiv metodikasi"

ўзбекистон республикаси олии ва ўрта махсус таълим вазирлиги низомий номидаги тошкент давлат педагогика университети шахс психодиагностикасининг проектив методикалари психологлар учун қўлланма ғафур ғулом номидаги нашриёт-матбаа ижодий уйи тошкент – 2015 уўк 316.62 кбк 53.57 н 69 ушбу китоб низомий нолшдаги тошкешп давлат педагогика университети ўқув-услубий кенгашининг 2013 йил 14 мартдаги 8-сонли йиғилишида нашрга тавсия этилди. психология фанлари номзоди, доцент г.и.ниязметова томонидан тайёрланди такризчилар: сатторов э.н. – психология фанлари номзоди, доцент. сапаров ш. – психология фанлари номзоди, доцент. ниязметова г. шахс психодиагностикасннинг проектив методикалари: психологлар учун қўлланма/ г. ниязметова. - тошкент: ғафур ғулом номидаги нашриёт-матбаа ижодий уйи, 2015. - 104 б....

This file contains 78 pages in DOC format (1.0 MB). To download "shaxs psixodiagnostikasining proektiv metodikasi", click the Telegram button on the left.

Tags: shaxs psixodiagnostikasining pr… DOC 78 pages Free download Telegram