пенитенциар психология фанининг предмети мақсади ва вазифалари

DOC 90.0 KB Free download

Page preview (5 pages)

Scroll down 👇
1
1546785665_73563.doc пенитенциар психология фанининг предмети мақсади ва вазифалари режа: 1. пенитенциар психология ҳақида тушунча ва унинг фанлар орасидаги ўрни 2. криминал, суд ва пенитенциар психологияси жазони ижро этиш тизими – бу суднинг қонуний кучга кирган ҳукми, ажрими ёки қарори, шунингдек амнистия ёки афв акти асосида жазо ижросини таъминловчи, жазони ижро этиш муассасаларда маҳкумларни ахлоқан тузатиш билан шуғулланувчи, жиноятлар содир этилишининг олдини олувчи, маҳкумларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилувчи ички ишлар органлари таркибидаги бўлинмаларнинг фаолиятини акс эттиради. жазони ижро этиш хизмати ички ишлар вазирлиги тизимидаги тармоқ хизмат ҳисобланиб, ўз аппаратлари ва муассасаларига эга. жазони ижро этиш хизматининг аппарат ва муассасалари ўзбекистон республикасининг маъмурий-ҳудудий бўлинишига асосан тизимлаштирилади. пенитенциар психология номи фанлар тизимига хх асрнинг 90йилларида кириб келган бўлиб, унгача бу фанни «тузатиш – меҳнат психологияси» деб номланган. психологиянинг мазкур тармоғи юзага келишига асосий сабаб хiх аср ўрталарида жазо муддатини ўтаётган маҳкумларни жамиятга қайтариш ва тарбиялаш жараёнининг инсонийлаштириш муаммосини илмий асосини …
2
келаётган турли психологик ҳодисалар тўғрисида тўпланиб бораётган фактларни умумлаштириш ва тизимлаштириш, муайян психологик қонуниятларни аниқлаш ва ўрганиш мақсади, шунингдек улар асосида илмий методларни ишлаб чиқиш ва қўллаш эҳтиёжи туртки бўлди. баъзи олимлар кўпинча пенитенциар психология предметига жазони ўташ шароитида тузалиш ва қайта тарбияланиш жараёнида маҳкум шахсияти ва маҳкумлар гуруҳининг ҳаракатига оид фактлар, қонуниятлар ва механизмларни киритадилар. мазкур ҳолатларда эса асосий таъсир воситалари асослантирилмайди. бошқа олимлар эса жазони ўташ жараёнида тузатиш психологияси, жиноят содир этган шахсларнинг тузалиши, меҳнат фаолиятига жалб этилиши, нормал ижтимоий муҳитга мослашиши, маҳкум шахсининг ўзгариши, тузатишга таъсир этувчи омиллар, маҳкумлар жамоасининг тузилиши каби психологик томонларини тадқиқ этиши, шу билан бирга маҳкумларнинг тузалиши ва ижтимоийлашувига доир амалий тавсияларни ишлаб чиқиши лозим, деб ҳисоблайдилар. масалан, м. и. еникеев (1996) пенитенциар психологияга (пенитенциар – лотинча роепitепtariиs тавба-таззару қилиш) таъриф бераркан, унга маҳкумнинг айбига иқрор бўлиши, таззару қилиши ҳамда ижтимоийлашувини киритади, тузатиш психологияси аввало шахснинг жамиятда тўлақонли ҳаёт кечириш учун зарур бўлган …
3
психологик коррекцияси усуллари, методлари, воситаларини излаб топишга қаратилган. мустақилликнинг дастлабки йилларида қабул қилинган ўзбекистон республикасининг жиноят кодексининг 42-моддасида жазо тушунчаси ва мақсадлари белгиланиб, жазо – жиноят содир этишда айбли деб топилган шахсга нисбатан давлат номидан суд ҳукми билан қўлланиладиган ва маҳкумни қонунда назарда тутилган муайян ҳуқуқ ва эркинликлардан маҳрум қилиш ёки уларни чеклашдан иборат мажбурлов чораси эканлиги, унинг мақсади маҳкумнинг ахлоқан тузатиш, унинг жиноий фаолиятни давом эттиришга тўсқинлик қилиш ҳамда маҳкум, шунингдек бошқа шахслар янги жиноят содир этишининг олдини олишдан иборатлиги кўрсатилди. кодекснинг 43-моддасида жиноий жазолар тизими белгиланган бўлиб, уларга жарима, муайян ҳуқуқдан маҳрум қилиш, ахлоқ тузатиш ишлари, хизмат бўйича чеклаш, қамоқ, интизомий қисмга жўнатиш, озодликдан маҳрум қилиш, умрбод озодликдан маҳрум қилиш киради. кўрсатилган жиноий жазо турларидан қуйидагиларнинг ижроси ўзбекистон республикаси иив жазони ижро этиш бош бошқармаси ва унинг қуйи тизимлари томонидан таъминланади: қамоқ – шахсни батамом ажратган шароит остида сақлашдан иборат бўлиб, бир ойдан олти ойгача муддатга белгиланади (жк …
4
жиноят содир этганлик ва ўта оғир жинояти учун биринчи марта озодликдан маҳрум этишга ҳукм қилинаётганларга нисбатан жазони умумий тартибли колонияларда; в) илгари қасддан содир этган жинояти учун озодликдан маҳрум қилиш тариқасидаги жазони ўтаб чиқиб, қасддан янги содир этган жинояти учун ҳукм қилинаётганларга нисбатан жазони қаттиқ тартибли колонияларда; г) ўта хавфли рецидивистларга нисбатан жазони махсус тартибли колонияларда ўташ тайинланади. умрбод озодликдан маҳрум қилишга ҳукм этилганлар, шунингдек афв этиш тартибида умрбод озодликдан маҳрум қилиш жазоси озодликдан маҳрум қилиш билан алмаштирилган шахслар ҳам жазони махсус тартибли колонияларда ўтайдилар. озодликдан маҳрум этишга ҳукм қилинаётган аёлларга нисбатан: а) ижтимоий хавфи катта бўлмаган жиноят, эҳтиётсизлик оқибатида жиноят содир этганларга ҳамда қасддан унча оғир бўлмаган жиноят содир этганларга нисбатан жазони манзил-колонияларда; б) оғир ва ўта оғир жиноят учун жазони умумий тартибли колонияларда; в) илгари озодликдан маҳрум қилиш тариқасидаги жазони ўтаб чиқиб, янги содир этган ўта оғир жинояти учун ҳукм қилинаётганларга, шунингдек ўта хавфли рецидивист деб топилганларга нисбатан …
5
эркакка нисбатан тайинланиши мумкин эмас (жк 51-модда). кўриниб турганидек, мамлакатимизда жиноят кодексида кўрсатилган иккита ҳолат бўйича умрбод озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланадиган бўлса, бу борада дунёнинг бошқа давлатларида, яъни польша ва германияда 5, бельгия ва россия федерациясида 6, германия 7, данияда 9, грузияда 11, щвецияда 13, белорусда 14, япония ва азарбайжонда 16, қозоғистон ва кореяда 17, франциядек демократик давлатда 18, голандияда 19, молдавада 24, хитой халқ республикасида 64 хил жиноят учун умрбод озодликдан маҳрум этиш жазосига ҳукм этилади. жиноят-ижроия кодекси – жазони ижро этиш хизматлари фаолиятини тартибга солувчи асосий норматив-ҳуқуқий ҳужжат бўлиб, унда жиноий жазоларни ижро этиш тартиби ва шартлари, жазони ижро этиш муассасаларидаги режим, маҳкумларнинг моддий-маиший таъминоти ва уларга тиббий хизмат кўрсатиш, озодликдан маҳрум этишга ҳукм қилинган шахслар меҳнати, озодликдан маҳрум этишга ҳукм қилинган шахсларга тарбиявий таъсир кўрсатиш, озодликдан маҳрум этишга ҳукм қилинган шахслар таълими ва касб тайёргарлиги, озодликдан маҳрум этишга ҳукм қилинган шахсларга нисбатан қўлланиладиган рағбатлантириш ва интизомий …

Want to read more?

Download the full file for free via Telegram.

Download full file

About "пенитенциар психология фанининг предмети мақсади ва вазифалари"

1546785665_73563.doc пенитенциар психология фанининг предмети мақсади ва вазифалари режа: 1. пенитенциар психология ҳақида тушунча ва унинг фанлар орасидаги ўрни 2. криминал, суд ва пенитенциар психологияси жазони ижро этиш тизими – бу суднинг қонуний кучга кирган ҳукми, ажрими ёки қарори, шунингдек амнистия ёки афв акти асосида жазо ижросини таъминловчи, жазони ижро этиш муассасаларда маҳкумларни ахлоқан тузатиш билан шуғулланувчи, жиноятлар содир этилишининг олдини олувчи, маҳкумларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилувчи ички ишлар органлари таркибидаги бўлинмаларнинг фаолиятини акс эттиради. жазони ижро этиш хизмати ички ишлар вазирлиги тизимидаги тармоқ хизмат ҳисобланиб, ўз аппаратлари ва муассасаларига эга. жазони ижро этиш хизматининг аппарат ва муассасал...

DOC format, 90.0 KB. To download "пенитенциар психология фанининг предмети мақсади ва вазифалари", click the Telegram button on the left.