o'zbek adabiy tili me'yori

DOCX 4 pages 19.6 KB Free download

Page preview (4 pages)

Scroll down 👇
1 / 4
хусусий телеканаллардаўзбек адабий тили меъёрларига риоя қилинишига доир ш.саманова ўзджту ўқитувчиси мустақиллик йилларида мамлакатимизда ўзбек адабий тилини ривожлантириш масалаларига алоҳида эътибор қаратилмоқда. бу соҳада олиб борилаётган ишларнинг ҳуқуқий асоси сифатида эса конституциямизнинг 4-моддасини келтиришимиз мумкин. унга кўра“ўзбекистон республикасининг давлат тили ўзбек тилидир”[1]. соҳага берилаётган эътибор натижасида ўзбек тили давлат тили, давлат рамзи, миллий маданият ва маънавиятни ифодаловчи ҳамда уларни келажак авлодга етказувчи муҳим мулоқот воситаси даражасига кўтарилди. турли даражадаги расмий учрашувлар, музокараларда тилимиз кенг қўлланилаётгани, хориждаги кўплаб университетлар, илмий муассасаларда ўзбек тили марказлари ташкил этилиб, уларда она тилимизни ўрганишга қизиқувчилар сафи тобора ортиб бораётгани ҳам эътиборга молик жиҳатдир. шу билан биргаликда ўзбек адабий тилининг меъёрларига риоя этилишига доир кўплаб ишлар амалга оширилмоқда. мазкур мақолада биз айрим нодавлат телеканалларда фаолият юритувчи сухандонларнинг нутқини таҳлил қилган ҳолда, уларнинг ўзбек адабий тили меъёрларига риоя этишларини кўриб чиқишни мақсад қилдик. бу масалада фикр юритар эканмиз, ўзбекистон республикасининг биринчи президенти ислом абдуғаниевич каримовнинг қуйидаги сўзлари …
2 / 4
ни кузатар эканмиз, уларнинг эл-юртнинг ҳурматида юрганликларининг сабабини тушунгандек бўласан киши. шунингдек, уларнинг устоз-шогирд тизими доирасида иқтидорли шогирдларни ҳам тарбиялаётганликларининг гувоҳи бўлиш мумкин. сўнгги йилларда юртимизда фаолият юритаётган теле- ва радиоканаллар сонининг ортиб бориши натижасида барча ёш тоифасидаги республикамиз аҳолисининг маълумот олишга бўлган эҳтиёжи қондирилмоқда. шунингдек, телеканаллар сонининг нафақат сон, балки сифат жиҳатидан ҳам ошганлигини кузатишимиз мумкин. юртимизда оммавий ахборот воситалари соҳасида фаолият юритувчи ишчи-ходимлар учун яратилаётган шароитлар, соҳа техник имкониятларининг ошишига хизмат қилаётган замонавий техника воситалари ва соҳага жорий қилинаётган инновациялар сабаб ҳозирда телеканалларнинг аудиторияси ҳам ошганлигини кузатиш мумкин. сўнгги вақтлардаги таҳлилларнинг кўрсатишича, юртимиз ёшлари орасида “менинг юртим” ва “узрепорт” телеканалларининг нуфузи ортиб, бу каналларнинг аудиторияси кундан-кунга кўпайиб бормоқда. бевосита шу телеканаллардаги кўрсатувларнинг бир мухлиси сифатида мен мазкур телеканалларда фаолият юритувчи барча ишчи-ходимлардан миннатдорчилик ҳиссини туйишимни таъкидлашим мумкин. шу билан биргаликда, мазкур телеканалларда фаолият юритувчи сухандонларнинг нутқини бир тилшунос сифатида кузатиб бораман. уларнинг кўпчилигида мавжуд ишга профессионал ёндашувни таъкидлаган …
3 / 4
эмас. бироқ, машҳур қўшиқчилар, актёр ва актрисаларнинг кўрсатувни узлуксиз равишда тил меъёрларини бузган ҳолда ва шевада олиб боришлари ҳар қандай зиёли кишини ҳайрон қолдиради. бунга эса, бизнингча, оддий ҳол сифатида қарамаслик лозим, зеро,сир эмаски,ёшларимиз айнан шоу-бизнеснинг машҳур вакилларига тақлид қилишади. ўзлари ёқтирган шоу-бизнес вакилларининг эмин-эркин ҳолатда кўрсатувларни шевада олиб боришларини ёки уларнинг адабий тил меъёрларига риоя этмасликларини кўрган ёшларимиз бу ҳолатни табиий ҳол сифатида қабул қилишлари ачинарлидир. фикримизнинг исботи сифатида бир нечта мисолларни келтириб, таҳлил қилиб чиқсак. “узрепорт” телеканалининг узлуксиз равишда юртимиз ва хориж хабарларини тезкор ва сифатли равишда тингловчиларга етказишини эътироф этиш билан биргаликда телеканал сухандонларининг нутқидаги айрим камчиликларни ҳам кўрсатиб ўтиш мумкин. масалан, телеканал ижодкорлари япония давлатининг номиниузлуксиз равишда “йипония” деб талаффуз қилишлари ҳар қандай кишини ҳайрон қолдиради. яна ҳам бу ҳолат қайта-қайта такрорланиб туришини ҳисобга олсак, бизнингча, телеканал масъул муҳаррирлари ўзбек тилидан кўра рус тилида таҳрирни амалга ошириб тажриба тўплаганлар. чунки япония давлатининг “йипония” деб талаффуз қилиниши …
4 / 4
омлари келтирилган телеканаллар ижодкорларининг меҳнатига ҳурматсизлик қилишни эмас, балки бир тилшунос сифатида улардан тил меъёрларига риоя этишда эътиборлироқ бўлишларини сўрамоқчи эдик, холос. зеро, аслида мен ўзим ва оила аъзоларим ҳам бу икки телеканалларнинг ҳақиқий мухлисимиз аслида. хулоса сифатида эса шуни таъкидлашимиз керакки, юқорида номлари келтирилган телеканал ижодкорларистудияга таклиф қилинадиган ҳар қандай инсондан, хоҳ у бошловчи сифатида таклиф қилинган шоу-бизнес вакили бўлсин, хоҳ оддий суҳбатдош, улардан ўзбек адабий тилида сўзлашишларини сўрашлари лозим. шунингдек, бизнингча, ўзлари ҳам доимий равишда ўзбек адабий тили меъёрлари билан танишиб боришлари лозим. зеро, ҳар бир журналист учун ўзбек адабий тили меъёрларини яхши билиш ва уларга риоя этиш энг асосий жиҳатдир. адабиётлар 1. ўзбекистон республикаси конституцияси. - т.: ўзбекистон, 2012. – 4 б. 2. каримов и.а. юксак маънавият – енгилмас куч. - т.: маънавият, 2008. –89-90 бб.

Want to read more?

Download all 4 pages for free via Telegram.

Download full file

About "o'zbek adabiy tili me'yori"

хусусий телеканаллардаўзбек адабий тили меъёрларига риоя қилинишига доир ш.саманова ўзджту ўқитувчиси мустақиллик йилларида мамлакатимизда ўзбек адабий тилини ривожлантириш масалаларига алоҳида эътибор қаратилмоқда. бу соҳада олиб борилаётган ишларнинг ҳуқуқий асоси сифатида эса конституциямизнинг 4-моддасини келтиришимиз мумкин. унга кўра“ўзбекистон республикасининг давлат тили ўзбек тилидир”[1]. соҳага берилаётган эътибор натижасида ўзбек тили давлат тили, давлат рамзи, миллий маданият ва маънавиятни ифодаловчи ҳамда уларни келажак авлодга етказувчи муҳим мулоқот воситаси даражасига кўтарилди. турли даражадаги расмий учрашувлар, музокараларда тилимиз кенг қўлланилаётгани, хориждаги кўплаб университетлар, илмий муассасаларда ўзбек тили марказлари ташкил этилиб, уларда она тилимизни ўргани...

This file contains 4 pages in DOCX format (19.6 KB). To download "o'zbek adabiy tili me'yori", click the Telegram button on the left.

Tags: o'zbek adabiy tili me'yori DOCX 4 pages Free download Telegram