qishloq xo'jaligi mahsulotlarining normativ qiymatini aniqlash tizimi

DOC 18 sahifa 450,5 KB Bepul yuklash

Sahifa ko'rinishi (5 sahifa)

Pastga aylantiring 👇
1 / 18
начало формы ўзбекистон республикаси вазирлар маҳкамасининг қарори қишлоқ хўжалиги экин майдонларининг норматив қийматини аниқлаш тизимини такомиллаштириш тўғрисида (ўзбекистон республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2014 й., 34-сон, 434-модда) ўзбекистон республикаси президентининг «ўзбекистонда фермерлик фаолиятини ташкил қилишни янада такомиллаштириш ва уни ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2012 йил 22 октябрдаги пф-4478-сон фармонини бажариш юзасидан, шунингдек қишлоқ хўжалиги экин майдонларининг норматив қийматини аниқлаш тизимини такомиллаштириш мақсадида вазирлар маҳкамаси қарор қилади: 1. қишлоқ хўжалиги экин майдонларининг норматив қийматини аниқлаш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин. 2. ўзбекистон республикаси давлат статистика қўмитаси, ўзбекистон республикаси ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитасига деҳқон бозорларида сотилаётган қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари асосий турларининг ўртача йиллик нархлари, туманлар бўйича пахта хом ашёси ва бошоқли экинлар дони ўртача харид нархлари, шунингдек товар ишлаб чиқарувчилар бўйича асосий қишлоқ хўжалиги экинлари экилган майдонлар тўғрисида 2014 йилги маълумотлар 2015 йил 1 апрелгача (кейинчалик — ҳар йили ўтган йил учун) тақдим этилишини таъминласин. 3. ўзбекистон республикаси …
2 / 18
аниқланган қишлоқ хўжалиги экин майдонларининг норматив қийматидан келиб чиққан ҳолда ягона ер солиғини ҳисоблаб чиқариш 2016 йил 1 январдан бошлаб амалга оширилади. 6. ўзбекистон республикаси давлат солиқ қўмитаси ягона ер солиғи бўйича солиқ солинадиган база тўғрисидаги маълумотларнинг тўғрилиги устидан назоратни таъминласин. 7. ўзбекистон республикаси молия вазирлиги қишлоқ хўжалиги экин майдонларининг норматив қийматини аниқлаш бўйича ишлар ўзбекистон республикаси ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитасига назарда тутилган бюджет маблағлари доирасида белгиланган тартибда молиялаштирилишини таъминласин. 8. ўзбекистон республикаси вазирликлари ва идоралари бир ой муддатда идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ушбу қарорга мувофиқлаштирсинлар. 9. мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш ўзбекистон республикаси бош вазирининг биринчи ўринбосари р.с. азимов зиммасига юклансин. ўзбекистон республикасининг бош вазири ш. мирзиёев тошкент ш., 2014 йил 18 август, 235-сон вазирлар маҳкамасининг 2014 йил 18 августдаги 235-сон қарорига илова қишлоқ хўжалиги экин майдонларининг норматив қийматини аниқлаш тартиби тўғрисида низом i. умумий қоидалар 1. ушбу низом ўзбекистон республикасида қишлоқ хўжалиги товар ишлаб …
3 / 18
алиги экин майдонларининг сифати — тупроғининг унумдорлиги (бонитет бали), табиий ем-хашак экин майдонларининг (яйлов турлари) сифати ҳолати бўйича қишлоқ хўжалиги экин майдонлари хусусиятининг интеграл ифодаси; озуқа бирлиги — ем-хашак экин майдонлари ёки озуқа экинларининг ўз тўйимлилиги жиҳатидан 1 кг сули донига тенг келадиган унумдорлигининг ўлчов бирлиги; қишлоқ хўжалиги экин майдонларининг норматив қиймати — норматив кўрсаткичлардан фойдаланган ҳолда аниқланган қишлоқ хўжалиги экин майдонлари қиймати; суғориладиган минтақа — зарур ирригация-мелиорация инфратузилмаси билан таъминланган, ерларнинг барча тоифаларини қамраб олувчи ҳудуд; асосий қишлоқ хўжалиги экинлари — маъмурий минтақада кичик майдонларни эгаллаган қишлоқ хўжалиги экинлари (пахта, буғдой, шоли, савзавотлар, полиз маҳсулотлари, картошка, кўп йиллик мевали дарахтлар, ем-хашакбоп илдизмевали ўсимликлар, бир йиллик ўтлар, беда, маккажўхори, тамаки); қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг асосий турлари — қишлоқ хўжалиги экинларини етиштириш натижасида олинадиган маҳсулот (пахта, буғдой, шоли, сабзавотлар, полиз маҳсулотлари, картошка, мевалар, узум, тамаки); капиталлашув фоизи — ерлардан иқтисодий-хўжалик мақсадларида фойдаланиш орқали олинган фойдани норматив қийматга айлантириш учун фойдаланиладиган кўрсаткич; қишлоқ …
4 / 18
йдони ҳисобга олинган ҳолда, қишлоқ хўжалиги экин майдонлари билан банд бўлган ҳудудга нисбатан ҳисоблаб чиқиладиган кўрсаткич; норматив қийматни аниқлаш даври — ўзбекистон республикасининг бутун ҳудуди қамраб олинган ҳолда ягона кўрсаткичлар бўйича ерларни баҳолаш ишлари ўтказиладиган давр. 3. қишлоқ хўжалиги экин майдонларининг норматив қийматига (кейинги ўринларда норматив қиймат деб аталади) ер билан бевосита боғлиқ бўлган объектлар (суғориш ва коллектор-дренаж тармоғи, йўллар) қиймати киритилмайди. 4. норматив қийматни аниқлаш норматив кўрсаткичларни, ер кадастри ва статистик ҳисобга олиш маълумотларини ҳисобга олган ҳолда фойдани капиталлаштириш асосидаги даромадли ёндашувдан фойдаланиб бажарилади. норматив қийматни аниқлаш натижалари давлат ер кадастрига киритилади. 5. қишлоқ хўжалиги товар ишлаб чиқарувчиларининг қишлоқ хўжалиги экин майдонлари норматив қийматни аниқлаш объекти ҳисобланади. 6. норматив қиймат миқдорини аниқлаш ушбу низом билан тартибга солинадиган ишларнинг предмети ҳисобланади. 7. норматив қийматни аниқлаш даври ҳар йили ўтказилади. норматив қийматни аниқлаш даврлари оралиғида норматив қийматни аниқлаш бўйича ҳужжатларга ўзгартириш ва қўшимчалар киритилади. 8. қишлоқ хўжалиги экин майдонларининг норматив қийматини …
5 / 18
рсаткичлари; асосий қишлоқ хўжалиги экинлари ва кўп йиллик дарахтлар тузилмаси; қишлоқ хўжалиги экинлари, кўп йиллик дарахтлар ва ем-хашакбоп экин майдонларининг норматив ҳосилдорлиги; қишлоқ хўжалиги экин майдонларининг норматив унумдорлиги; қишлоқ хўжалиги экинларининг асосий турлари бўйича қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришининг ҳисоблаб чиқилган фойда олиши; деҳқон бозорларида сотиладиган қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари асосий турларининг ўртача йиллик нархлари ҳамда пахта хом ашёси ва бошоқли дон экинларининг ўртача харид нархлари; фойданинг капиталлашуви фоизи. 12. норматив қийматни аниқлашда қишлоқ хўжалиги экин майдонларининг индивидуал рента ҳосил қилувчи омиллари — қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришининг интенсивлиги, тупроқнинг сифати, экин майдонлари тузилмаси ва суғориш учун сув чиқариш усули (оқар сув ёки машина усули) ҳисобга олинади. 2-§. суғориладиган қишлоқ хўжалиги экин майдонларининг норматив қийматини ҳисоблаб чиқиш 13. асосий қишлоқ хўжалиги экинларининг норматив ҳосилдорлиги тупроқлар ўртача бонитет бали билан қишлоқ хўжалиги экинлари, боғлар ва токзорларнинг тупроқ бонитетининг бир бонитет балига мос норматив ҳосилдорликнинг йиғиндиси сифатида ушбу низомнинг 2-иловасига мувофиқ ҳисоблаб чиқилади. 14. 1 …

Ko'proq o'qimoqchimisiz?

Barcha 18 sahifani Telegram orqali bepul yuklab oling.

To'liq faylni yuklab olish

"qishloq xo'jaligi mahsulotlarining normativ qiymatini aniqlash tizimi" haqida

начало формы ўзбекистон республикаси вазирлар маҳкамасининг қарори қишлоқ хўжалиги экин майдонларининг норматив қийматини аниқлаш тизимини такомиллаштириш тўғрисида (ўзбекистон республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2014 й., 34-сон, 434-модда) ўзбекистон республикаси президентининг «ўзбекистонда фермерлик фаолиятини ташкил қилишни янада такомиллаштириш ва уни ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2012 йил 22 октябрдаги пф-4478-сон фармонини бажариш юзасидан, шунингдек қишлоқ хўжалиги экин майдонларининг норматив қийматини аниқлаш тизимини такомиллаштириш мақсадида вазирлар маҳкамаси қарор қилади: 1. қишлоқ хўжалиги экин майдонларининг норматив қийматини аниқлаш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин. 2. ўзбекистон республикаси давлат статистика қўмитаси, ўзбекистон респу...

Bu fayl DOC formatida 18 sahifadan iborat (450,5 KB). "qishloq xo'jaligi mahsulotlarining normativ qiymatini aniqlash tizimi"ni yuklab olish uchun chap tomondagi Telegram tugmasini bosing.

Teglar: qishloq xo'jaligi mahsulotlarin… DOC 18 sahifa Bepul yuklash Telegram