қишлоқ хўжалиги корхоналари фаолиятини режалаштириш тизими

DOC 111,0 KB Bepul yuklash

Sahifa ko'rinishi (5 sahifa)

Pastga aylantiring 👇
1
1500186260_68627.doc қишлоқ хўжалиги корхоналари фаолиятини режалаштириш тизими режа: 1. режалаштиришнинг асосий тамойиллари ва усуллари. 2. режалаштириш тизими кўрсаткичлари. 3. йиллик ишлаб чиқариш бизнес-режаси. 4. оператив иш режалари. 5. молиявий режалаштириш тизими ва ундан фойдаланиш. режалаштиришнинг асосий тамойиллари ва усуллари қишлоқ хўжалиги корхоналарида ишлаб чиқаришни ривожлантиришнинг ижтимоий-иқтисодий, ташкилий, техникавий ва технологик кўрсаткичлари ўртасидаги ўзаро боғлиқлик ва нисбатларни таъминлаш, ривожланиш йўллари ва суръатлари, тармоқлар ва бўлинмалар, такрор ишлаб чиқаришнинг асосий бўғинлари ўртасида тўғри мутаносибликни шакллантириш жараёнига режалаштириш деб аталади. қишлоқ хўжалик корхонаси ва унинг ички ишлаб чиқариш бўлинмалари ҳамда тармоқлари фаолиятини ифода этувчи режалар ички хўжалик режалари деб аталади. қишлоқ хўжалиги корхоналарини режалаштириш бир нечта тамойилларга таяниб амалга оширилади. режаларнинг реаллиги режалаштиришнинг муҳим тамойилидир. бу тамойилга риоя қилмаслик режалаштиришни маъносиз қилиб қўяди, чунки режанинг бирор соҳа ва корхонада бажарилмай қолиши, у билан боғлиқ бўлган соҳа шартномалари бажарилмай қолишига, жарималар тўлашга, ишончни йўқотишга олиб келади. режалар бажарилиши учун улар илмий жиҳатдан асосланган бўлиши …
2
ётининг тармоқларини мутаносиб ва уйғун ривожлантириш қонуниятларидан келиб чиқади. унга кўра корхона фаолиятининг барча тармоқ ва соҳалари фаолиятини ташкил қилиш ягона уйғунликда ва мутаносибликда амалга оширилади. бунинг учун тармоқлараро меҳнат, моддий ва молиявий ресурслар баланслари тузилади. режа интизомига тўла риоя қилиш ва уни оператив назорат қилиш режалаштиришнинг муҳим тамойилидир. режа кўрсаткичларининг бажарилишини доимо назорат қилиб бориш, йўл қўйилган камчиликларни бартараф этиш, зарур ички резервларни қидириб топиш ва зарур бўлганда режа кўрсаткичларига тузатишлар киритиб бориш талаб этилади. қишлоқ хўжалиги корхоналари фаолиятини режалаштириш қоидалар, йўллари ва усуллари йиғиндиси режалаштириш услубиётини ташкил этади. режаларни тузишда, баланс, вариант, меъёрий-ресурс, мақсадли дастурлаш ҳамда иқтисодий-математик усуллардан кенг фойдаланилади. баланс усули режалаштиришнинг энг асосий усули бўлиб, ер ресурслари, меҳнат ресурслари, энергетик ресурслар, материал ресурслар ва молиявий ресурслар балансларини тузиш орқали режанинг айрим бўлимлари ва кўрсаткичлари ўртасида мувофиқлик ҳамда муттаносиблик таъминланади. вариант ёки ҳисоб-конструктив усул асосида техникавий-иқтисодий коэффицентларнинг, моддий-пул харажатларининг, тармоқлараро ва ишлаб чиқариш элементлари мутаносиблигининг турли вариантларини …
3
иллари бўйича ишлаб чиқариш салоҳиятига баҳо берилади. ишлаб чиқариш салоҳияти деганда корхонада мавжуд меҳнат, моддий ва молиявий ресурсларнинг ҳажми ва улар ўртасидаги ўзаро боғлиқлик ва мутаносиблик даражаси тушунилади. режалаштириш тизими кўрсаткичлари режалаштириш учун талаб этиладиган дастлабки маълумотлар ҳамда истиқбол, жорий, оператив ва бизнес-режаларни ишлаб чиқиш - режалаштириш тизимини (12-чизма) ташкил этади. қўйилган мақсад ва вазифаларнинг мазмунидан келиб чиқиб режаларнинг қуйидаги шаклларини ажратиб кўрсатиш мумкин: · режалаштирилаётган даврнинг давомийлигидан келиб чиқиб – қисқа муддатли (жорий, оператив), ўрта муддатли ва узоқ муддатли (истиқболли) режалар; · корхона фаолиятининг йўналиши жиҳатидан – ташкилий режа, ишлаб чиқариш режаси, маркетинг режаси, моддий таъминот режаси ва молиявий режалар. жорий ёки йиллик режалар корхонани ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг йиллик ишлаб чиқариш-молиявий бизнес-режасидан, бўлим, ферма ва ишлаб чиқариш бўлинмаларининг (бригада, ферма, оила пудрати) йиллик ишлаб чиқариш режалари ва топшириқларидан иборат бўлади. оператив ёки иш режалари – йиллик режаларни янада деталлаштириш мақсадида тузилади. унинг таркибига қуйидагилар киради: · айрим иш даврлари (ер …
4
қ муддатли (5-15 йил) ва ўрта муддатли (2-5 йил) режаларга бўлинади. инвестицион лойиҳаларни молиялаштиришга мўлжалланган бизнес режалар бирор бир лойиҳани амалга ошириш мақсадида корхонага инвестициялар ёки кредитлар жалб этиш мақсадида тузилади. бизнес-режа бизнес ғояларини келажакда муваффақиятли амалга оширишга хизмат қиладиган муҳим ҳужжат ҳисобланади. 7-чизма. қишлоқ хўжалиги корхоналарида ички режалаштириш тизими кўрсаткичлари йиллик ишлаб чиқариш бизнес-режаси ўзбекистон республикаси қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги томонидан тавсия этилган «қишлоқ хўжалик корхоналарининг бизнес-режаси» қуйидаги асосий бўлимлардан ташкил топган: 1. қишлоқ хўжалик маҳсулотларини етиштириш учун меҳнат ва моддий харажатлар меъёрлари – деҳқончиликда экин турлари бўйича режалаштирилган ҳосилдорлик даражасидан келиб чиқиб, бир гектар ерга сарфланиши лозим бўлган меҳнат, уруғлик, ёнилғи – мойлаш материаллари ва ўғит сарфлари меъёрларини акс эттиради. моддий ва меҳнат сарфлари меъёрлари барча режа кўрсаткичларини ишлаб чиқиш учун асос бўлиб хизмат қилади. 2. ердан фойдаланиш режаси - ер турлари бўйича корхонанинг ер майдонлари тузилиши, таркиби ва миқдорини ифодалайди. қишлоқ хўжалиги корхоналари ерлар унумдорлигини ошириш, …
5
ва ундан ягона ижтимоий тўловлар – киши/соатлари ва сўмда; - уруғлик сарфи – тонна ва сўмда; - ёнилғи-мойлаш материаллари сарфи – тонна ва сўмда; - ўғитлар ва кимёвий ҳимоя воситалари сарфи – тонна ва сўмда; - асосий воситалар амортизацияси ва уларни сақлаш харажатлари – сўмда; - бажарилган ишлар ва кўрсатилган хизматлар – сўмда; - суғурта тўловлари – сўмда; - умумишлаб чиқариш ва ишлаб чиқариш тусидаги бошқа харажатлар – сўмда. шу билан бирга ҳар бир экин тури бўйича режалаштирилган умумий харажатлар қиймати ва бир центнер маҳсулотнинг таннархи келтирилади. 4. моллар, паррандалар ва бошқа ҳайвонлар бош сони ҳамда асалари оилалари сони мавжудлиги – бўлимида чорва молларининг йил боши ва охиридаги бош сони, тирик оғирлиги ва умумий баҳоси режалаштирилади. 5. моллар ва паррандаларнинг маҳсулдорлиги – бўлимида чорва молларининг турлари бўйича бош сони, улардан олинадиган маҳсулот миқдори ва маҳсулдорлиги режалаштирилади. 6. молларнинг ва паррандаларнинг озуқаларга бўлган эҳтиёжи ва унинг таъминоти - режалаштирилаётган йилга талаб …

Ko'proq o'qimoqchimisiz?

Faylni Telegram orqali bepul yuklab oling.

To'liq faylni yuklab olish

"қишлоқ хўжалиги корхоналари фаолиятини режалаштириш тизими" haqida

1500186260_68627.doc қишлоқ хўжалиги корхоналари фаолиятини режалаштириш тизими режа: 1. режалаштиришнинг асосий тамойиллари ва усуллари. 2. режалаштириш тизими кўрсаткичлари. 3. йиллик ишлаб чиқариш бизнес-режаси. 4. оператив иш режалари. 5. молиявий режалаштириш тизими ва ундан фойдаланиш. режалаштиришнинг асосий тамойиллари ва усуллари қишлоқ хўжалиги корхоналарида ишлаб чиқаришни ривожлантиришнинг ижтимоий-иқтисодий, ташкилий, техникавий ва технологик кўрсаткичлари ўртасидаги ўзаро боғлиқлик ва нисбатларни таъминлаш, ривожланиш йўллари ва суръатлари, тармоқлар ва бўлинмалар, такрор ишлаб чиқаришнинг асосий бўғинлари ўртасида тўғри мутаносибликни шакллантириш жараёнига режалаштириш деб аталади. қишлоқ хўжалик корхонаси ва унинг ички ишлаб чиқариш бўлинмалари ҳамда тармоқлари фаолиятини ...

DOC format, 111,0 KB. "қишлоқ хўжалиги корхоналари фаолиятини режалаштириш тизими"ni yuklab olish uchun chap tomondagi Telegram tugmasini bosing.