прокурор назорати ҳужжатлари уларнинг мазмуни келтириш асослари ва тартиби

DOC 96,0 KB Bepul yuklash

Sahifa ko'rinishi (5 sahifa)

Pastga aylantiring 👇
1
1546787222_73581.doc прокурор назорати ҳужжатлари уларнинг мазмуни келтириш асослари ва тартиби режа: 1. прокурор назорати ҳужжатлари, уларнинг мазмуни, келтириш асослари ва тартиби. 2. протест. 3. қарор. 4. тақдимнома. 5. ариза. 6. огоҳлантирув. прокурор назорати ҳужжатлари, уларнинг мазмуни, келтириш асослари ва тартиби. қонун бузилишининг даражаси(характери)га қараб, прокурор тегишли прокурор назорати ҳужжатини қабул қилади. протест, қарор, тақдимнома, ариза ва огоҳлантирув прокурор назорати ҳужжатларидир. (ўзбекистон республикасининг “прокуратура тўғрисида”ги қонуннинг 37-моддаси). қонунийликка риоя этиш устидан прокурорнинг таъсир кўрсатиш ҳужжатлари сифатида қўлланадиган протест, қарор, тақдимнома, ариза ва огоҳлантирувлар маълум талабларга жавоб бериши керак: -улар қонун бузилишига оид долзарб, муҳим ва аҳамиятли ҳолатларга қаратилган бўлиши лозим, бундай ҳолат аниқланганда прокурорнинг процессуал аралашиши зарурияти ва тегишли қарор зарурияти ва тегишли қарор қабул қилинишини тақазо этади. -прокурорнинг ҳуқуқий ҳужжатларида мавжуд хулоса ва таклифлар асосланган ва қонуний бўлиши керак. улар аниқ фактларга асосланган бўлиши керак. -прокурор раҳбарнинг ўзи қонунни бузган шахсга нисбатан қўлланиши мумкин бўлган маъмурий ва интизомий чораларни олдиндан …
2
, 40, 41, 42-моддалардаги "прокурор" деган атама замирида ўз ваколатлари доирасида иш олиб бораётган ўзбекистон республикаси бош прокурори, қорақалпоғистон республикаси прокурори, вилоятлар, тошкент шаҳар, туманлар, шаҳарлар прокурорлари ва уларга тенглаштирилган прокурорлар, шунингдек уларнинг ўринбосарларини тушуниш керак. (ўзр 22.09.2008 й. ўрқ-181-сон қонуни тахриридаги қисм)” кўриниб турибдики, протест, тақдимнома киритиш, огоҳлантирув ҳужжатини қўллаш, ариза билан мурожаат қилиш, интизомий, маъмурий ҳамда жиноий жавобгарликка тортиш ҳақида қарор қабул қилиш ваколати ўзбекистон республикасининг “прокуратура тўғрисида”ги қонуннинг 56-моддаси талабига кўра: · ўзбекистон республикаси бош прокурори; · қорақалпоғистон республикаси прокурори; · вилоятлар, тошкент шаҳар, туманлар, шаҳарлар прокурорлари; · ва уларга тенглаштирилган прокурорлар; · шунингдек уларнинг ўринбосарларга тегишлидир. протест. қонунга зид бўлган ҳужжатга нисбатан п р о т е с т ни прокурор ана шу ҳужжатни қабул қилган органга ёки юқори турувчи органга келтиради. мансабдор шахснинг ноқонуний қарорига нисбатан ҳам худди шундай тартибда протест келтирилади. протест келиб тушган вақтдан бошлаб ўн кунлик муддатдан кечиктирмай кўриб чиқилиши шарт. қонунбузарликни …
3
пайтдан бошлаб ёки протестни кўриб чиқиш учун қонунда белгиланган муддат ўтганидан кейин бир ойлик муддат ичида берилиши мумкин. прокурор томонидан судга ариза берилиши протест келтирилган ҳужжатнинг амал қилишини ариза судда кўриб чиқилганга қадар тўхтатиб қўяди. (ўзбекистон республикасининг “прокуратура тўғрисида”ги қонуннинг 38-моддаси). қонунда протестнинг шакли, мазмуни, унда кўрсатилиши керак бўлган масала мазмунининг тузилиши қандай бўлиши ҳақида (масалан, протестнинг номи, қаерда ва қачон қабул қилинаётганлиги, қабул қилаётган шахснинг лавозими, кириш қисми, асослантирувчи қисми, протест учу насос қилиб кўрсатилаши лозим бўлган қонун нормаси, талабни қандай шакл, усул ва услубда берилиши) талаб келтирилмаган. бу масала юқорида қайд этилган ваколатли прокурорларнинг ихтиёрига ҳавола қилинган. шундай бўлишига қарамасдан, прокурорлик амалиётида ҳужжат қандай бўлиши кераклиги ҳақида маълум бир талаблар шаклланган қоида бўйича, протестнинг мажбурий реквизитларидан бири бу ҳужжатнинг номи, · яъни, “протест” деб аталиши; · ҳуқуқий актни чиқараётган органнинг номи ва мансабдор шахснинг эгаллаган лавозими; · (масалан:тошкент шаҳар, ҳамза тумани прокурори, адлия маслаҳатчиси далиев шухрат эркинович); · …
4
ниши ёки ўзгартирилиши лозим деб ҳисоблайман); · протест киритиш учун ҳуқуқий асос кўрсатилади · (масалан, ўзбекистон республикасининг «прокуратура тўғрисида”ги қонунининг 38,56 моддаларига асосланиб) · протестни ажралмас қисми бўлиб, унинг ҳулоса қисми ҳисобланади. ҳулоса қисмида, прокурор ғайриқонуний деб ҳисоблаган ҳужжатни бекор қилиш ёки уни қонунга зид бўлган қисми қисман ўзгартириш шартлигини талаб тариқасида акс эттиради. бу ерда, бекор қилиниши керак бўлган ҳужжат ким томонидан ва қачон киритилганлиги ҳамда уни нима деб номланганлиги аниқ кўрсатилиши керак; · протестни келиб тушган кундан бошлаб, 10 кун муддат ичида кўриб чиқилиши шартлигини ҳамда протестни кўриб чиқиш натижаси ҳақида прокурорга ёзма равишда маълум қилиш талаби қайд этилади; · зарур бўлган ҳолларда, протест коллегиал тартибда кўриладиган бўлса, прокурорнинг иштирокини таъминлаш мажбурияти кўрсатиб ўтилади (бундай ҳолатларда, протестни кўриб чиқиш санаси ҳақида прокурорга олдиндан ҳабар қилиниши шарт); протест албатта, прокурор ёки унинг ўринбосари томонидан имзоланиши шарт ҳисобланади. қарор. прокурор мансабдор шахс ёки фуқаро томонидан содир этилглан қонун бузилишининг хусусиятига …
5
ижалари ҳақида уч кунлик муддатда прокурорга ёзма равишда маълум қилинади. (ўзбекистон республикасининг “прокуратура тўғрисида”ги қонуннинг 39-моддаси). ўзбекистон республикасинингжиноят-процессуал кодекси 33-моддасида “прокурор”нинг жиноят процессидаги ўрни белгиланган бўлиб, унда кўрсатилишича, ўзбекистон республикаси бош прокурори ва унга бўйсунувчи прокурорлар суриштирув ва дастлабки тергов босқичларида ўзбекистон республикаси қонунларининг аниқ ва бир хилда ижро этилиши устидан назоратни амалга оширади. прокурор суриштирув ва дастлабки тергов босқичларида қонуннинг бузилишини, ким томонидан содир этилганлигидан қатъи назар, бартараф этиш учун қонунда назарда тутилган чора-тадбирларни ўз вақтида кўриши шарт. прокурор ўз ваколатларини ҳар қандай орган ва мансабдор шахсдан мустақил равишда, фақат қонунга бўйсуниб ва ўзбекистон республикасининг бош прокурори кўрсатмаларига таянган ҳолда амалга оширади. ўзбекистон республикасинингжиноят-процессуал кодекси 34-моддасида “прокурорнинг ваколатлари” қайд этилган: прокурор суриштирув ва дастлабки тергов босқичларида ушбу кодекснинг 243, 382-388, 558-моддаларида назарда тутилган ваколатларни амалга оширади. прокурор суд муҳокамасида қатнашиб, ушбу кодекснинг 409-моддада назарда тутилган ваколатларни амалга оширади. прокурорнинг ваколатлари (ўз.рес.жпкнинг382-моддасида қайд этилган) “суриштирув ва дастлабки тергов ҳаракатларини юритишда …

Ko'proq o'qimoqchimisiz?

Faylni Telegram orqali bepul yuklab oling.

To'liq faylni yuklab olish

"прокурор назорати ҳужжатлари уларнинг мазмуни келтириш асослари ва тартиби" haqida

1546787222_73581.doc прокурор назорати ҳужжатлари уларнинг мазмуни келтириш асослари ва тартиби режа: 1. прокурор назорати ҳужжатлари, уларнинг мазмуни, келтириш асослари ва тартиби. 2. протест. 3. қарор. 4. тақдимнома. 5. ариза. 6. огоҳлантирув. прокурор назорати ҳужжатлари, уларнинг мазмуни, келтириш асослари ва тартиби. қонун бузилишининг даражаси(характери)га қараб, прокурор тегишли прокурор назорати ҳужжатини қабул қилади. протест, қарор, тақдимнома, ариза ва огоҳлантирув прокурор назорати ҳужжатларидир. (ўзбекистон республикасининг “прокуратура тўғрисида”ги қонуннинг 37-моддаси). қонунийликка риоя этиш устидан прокурорнинг таъсир кўрсатиш ҳужжатлари сифатида қўлланадиган протест, қарор, тақдимнома, ариза ва огоҳлантирувлар маълум талабларга жавоб бериши керак: -улар қонун бузилишига ...

DOC format, 96,0 KB. "прокурор назорати ҳужжатлари уларнинг мазмуни келтириш асослари ва тартиби"ni yuklab olish uchun chap tomondagi Telegram tugmasini bosing.