xudoyberdi to`xtaboyev

PPT 917,0 КБ Бесплатная загрузка

Предварительный просмотр (5 стр.)

Прокрутите вниз 👇
1
1461474041_62396.ppt слайд 1 худойберди тўхтабоев – романнавис www.arxiv.uz www.arxiv.uz режа: i. кириш. 1. х. тўхтабоевнинг хаёт йўли 2. х. тўхтабоев ижоди ii. асосий қисм. 1. адибнинг асарлари ҳақида 2. “сариқ девни миниб” романи 3. “қасоскорнинг олтин боши” – маънавий аҳлоқий асар 4. “беш болалик йигитча” асари ҳақида 5. адиб асарларини болалар ҳаётидаги ўрни iii. хулоса www.arxiv.uz www.arxiv.uz ўз аъмоли, шаклу-шамойили, мазмун-мундарижаси билан беғубор болаликни жумбоқлар оламига ўхшатиш мумкин. хўрозларнинг нима учун тонггача қичқириши-ю, айрим қушларнинг қишда иссиқ ўлкаларга учиб кетишидан тортиб ватан тупроғининг саждагоҳ каби муқаддаслиги-ю эзгулик билан ёвузлик ўртасидаги зиддиятнинг абадул-абад давом этиши билан боғлиқ бўлган барча муаммолар бу сеҳрли дунёнинг доимий сир-синоатидир. www.arxiv.uz www.arxiv.uz худойберди тўхтабоев фарғона вилоятининг катта тағоб кишлоғида 1932 йил 17 декабрда туғилган. отасидан жуда эрта етим қолган худойберди бобоси эркабой ва бувиси робиябибининг қўлида тарбия топди. 1958 йилда бадиий ижодга кириб келган ижодкорнинг қисқа вақт орасида “шошқалоқ”, “ёш гвардия”, “сир очилди”, “сеҳрли қалпоқча” номли …
2
жодий индивидуаллиги билан боғлиқ бу тушунчани ижодий услуб ибораси билан ифодалаш ўринлироқ бўлади. бинобарин, ҳ.назир, ҳ.пўлатов, ф.мусажонов, э.раимов, с.барноевлар ижодида реалистик услуб устуворлик қилса, фантастик услуб х.тўхтабоев, с.анорбоев, ҳ.шайхов, а.обиджон каби ёзувчилар ижодининг зийнати саналади. уларнинг ичида ўзбек болалар насрининг таниқли устаси худойберди тўхтабоев асарлари алоҳида ажралиб туради. худойберди тўхтабоевнинг номи қайноқ ва чексиз ижодий машаққатлар маҳсули бўлган қисса ва романлари орқали дунёнинг олис-олис бурчакларигача етиб борган. жаҳоннинг жуда кўп тилларига таржима қилинган биргина «сариқ девни миниб» романи ўзбек болалар адабиётининг уфқини сезиларли даражада кенгайтирди. www.arxiv.uz www.arxiv.uz «1970 йили москвада «сеҳрли қалпоқча» асарим босилиб чиқди, – деб ёзади худойберди тўхтабоев. – 1971 йили италиянинг рим шаҳрида жанни родари «бутун дунё болалар ёзувчиларининг форумини» ўтказган. шу форумга москавада «детская литература» нашриётининг бўлим мудири кўргазмага қўйиш учун бошқа китоблар қаторида менинг китобимни ҳам олиб борган. форум очилаётган куни жанни родари «унита» газетасида болаларга бағишланган саҳифа бериб, саҳифада қуйидаги сўзларни ёзган. «менга танишиш …
3
мнинг ўкинч ва армонларини эшитганман. ўғлидан қора хат келган оналарнинг кўксини юлиб додлаганларини кўрганман, акасини интизор кутаётган сингилларнинг, эридан барвақт жудо бўлган ёш-ёш жувонларнинг пинҳоний кўз ёшларини кўрганман. ўгай отам – уста абдуқодир рабочий батальонига кетгач, биз оилада саккиз бола қолдик. мен улар билан роса болалар уйидан болалар уйига ўтиб «сайр» қилганман. ҳатто тошкентдан қўқонгача пиёда кетган пайтларим бўлган». www.arxiv.uz www.arxiv.uz ҳаётнинг сермашаққат чиғириқларидан ўтган ёш худойберди тақдирида диндор бувиси ҳам муҳим ўрин тутганини таъкидлаш жоиз. бувининг кўнгилга таскин берувчи ҳикоят, эртаклари руҳида тарбия топган ёзувчи асарларида дев, сеҳргар, афсунгар, иблис, жодугар, жин сингари мажозий образларга кенг ўрин берилиши, «булутдек баланд», «билаклари – йўғон» – «биттаси чақалоқнинг белидек келади», «наъра тортганида хонанинг шипи кўтарилаётгандек бўлади» сингари афсоналарга хос образли ибораларнинг ишлатилиши табиий. ҳар қандай ёзувчининг характер яратиш маҳорати билан боғлиқ бу хусусиятни х.тўхтабоев асарларининг сюжет ва бадиий тилининг ўзига хослигини таъминлаган омиллардан бири дейиш мумкин. дарҳақиқат, х.тўхтабоев сермазмун ҳаёт ва …
4
глиғ соф реалистик асарлари киради. www.arxiv.uz www.arxiv.uz «сариқ девни миниб», «қасоскорнинг олтин боши», «ширин қовунлар мамлакатида ёки сеҳргарлар жанги», «беш болали йигитча» каби енгил юмор билан суғорилган саргузашт асарлари учинчи гуруҳни ташкил этади. адабиёт тарихидан маълумки, ҳар қандай буюк ёзувчининг барча асарларини бир хил мезон билан ўлчаб бўлмайди. бу гап бевосита х.тўхтабоев ижодига ҳам тегишлидир. дастлаб «тошкент ҳақиқати», «ўзбекистон овози», «совет ўзбекистони» газеталарида фельетончи мухбир сифатида қаламини чархлаган адибнинг илк асарларида ҳажвий руҳнинг устун бўлиши табиий эди. бинобарин, «ҳадик», «махсус топшириқ», «характеристика», «тилхат», «бевақт айтилган азон» сингари катталарга мўлжалланган ҳикоялари ва «жонгинам, шартингни айт» қиссасида товламачилик, хотинбозлик, порахўрлик, эътиқодсизлик каби иллатлар аёвсиз фош этилади. шуниси эътиборлики, мазкур асарларнинг қаҳрамонлари – оддий қишлоқ кишилари, зиёлиларнинг ёзувчига болалигидан танишлиги уларнинг характер-хусусиятларини ишонарли тарзда бадиий тасвирлашга яқиндан ёрдам берган. қиссачиликда эгалланган муайян тажриба кичик китобхонлар учун мўлжалланган «сир очилди», «омонбой билан давронбой» каби реалистик услубдаги асарларнинг юзага келишига сабаб бўлди. мазкур қиссалар сюжетидаги …
5
вазифасини ҳам бажаради. www.arxiv.uz www.arxiv.uz асар бош қаҳрамони ҳошимжоннинг сеҳрли қалпоқча ёрдамида турли кўчаларга кириб чиқиши роман сюжети қурилишида муҳим ўрин тутади. кичик китобхон ҳар нарсага қодир сеҳрли қалпоқча ёрдам берган тақдирда ҳам билим олмасдан, бирор касб-ҳунарнинг бошини тутмасдан, ҳаётда ўз ўрнини топиб, бахтли бўлолмаслигига ишонч ҳосил қилади. бу эса «билим ол», «ҳунар ўрган» деган қуруқ панд-насиҳатдан минг чандон таъсирлироқдир. «сариқ девни миниб» асаримнинг жаҳон тилларига таржима қилинишига сабаб – 1971 йили италиянинг рим шаҳрида бўлиб ўтган жаҳон болалар ёзувчиларининг кенгашида ж.родарининг шу асар ҳақида айтган илиқ гаплари бўлган», – дейди адиб суҳбатларидан бирида. хўш, адибнинг номини машҳур қилган бу асарнинг сири нимада? нима учун роман айнан шундай номланган? шу ўринда, аввало, «сариқ дев» иборасининг маъжозий маъносини ифодалаш жоиз. нима учун айнан «сариқ»?, қора ёки оқ эмас? маълумки, сариқ – нафс-олов маъноларини билдиради. халқимизда нафсини тия олмаган, нафсининг қулига айланган, яъни нафс бандалари «нафс оловлар» деб ҳам аталади. дарҳақиқат, кимки …

Хотите читать дальше?

Скачайте полный файл бесплатно через Telegram.

Скачать полный файл

О "xudoyberdi to`xtaboyev"

1461474041_62396.ppt слайд 1 худойберди тўхтабоев – романнавис www.arxiv.uz www.arxiv.uz режа: i. кириш. 1. х. тўхтабоевнинг хаёт йўли 2. х. тўхтабоев ижоди ii. асосий қисм. 1. адибнинг асарлари ҳақида 2. “сариқ девни миниб” романи 3. “қасоскорнинг олтин боши” – маънавий аҳлоқий асар 4. “беш болалик йигитча” асари ҳақида 5. адиб асарларини болалар ҳаётидаги ўрни iii. хулоса www.arxiv.uz www.arxiv.uz ўз аъмоли, шаклу-шамойили, мазмун-мундарижаси билан беғубор болаликни жумбоқлар оламига ўхшатиш мумкин. хўрозларнинг нима учун тонггача қичқириши-ю, айрим қушларнинг қишда иссиқ ўлкаларга учиб кетишидан тортиб ватан тупроғининг саждагоҳ каби муқаддаслиги-ю эзгулик билан ёвузлик ўртасидаги зиддиятнинг абадул-абад давом этиши билан боғлиқ бўлган барча муаммолар бу сеҳрли дунёнинг доимий сир-синоа...

Формат PPT, 917,0 КБ. Чтобы скачать "xudoyberdi to`xtaboyev", нажмите кнопку Telegram слева.

Теги: xudoyberdi to`xtaboyev PPT Бесплатная загрузка Telegram