naafs olish tizimi

PPT 31 sahifa 1,8 MB Bepul yuklash

Sahifa ko'rinishi (5 sahifa)

Pastga aylantiring 👇
1 / 31
powerpoint presentation reja 1. нафас олиш органлари ва нафасни бошқарувчи механизмлар 2. чақалоқлик даврида ва болаликнинг турли даврларида нафас олишнинг хусусиятлари 3. ўпкада газлар алмашинуви, 4. нафас олиш органлари гигиенаси мавзу: нафас олиш тизимининг тузилиши, функцияси, ёшга оид хусусиятлари * 1. нафас олиш органлари ва нафасни бошқарувчи механизмлар нафас тизими –нафас йўллари, ўпка, нафас мускуллари ва нафасни бошқарувчи механизмларга ажратилади. нафас йўллари-одатда юқори, ўрта ва пастки нафас йўлларига ажратилади. юқориги нафас йўлларига бурун ва томоқ киради. чақалоқнинг бурни нисбатан кичик бўлади. юқориги ва ўрта бурун йўллари анча калта 1 мм атрофида бўлади. шу сабабдан бола бурун орқали нафас олганида ҳавонинг ўтишига қаршилик юқори бўлади. чақалоқнинг оғиз орқали нафас олиши қийин, чунки тил хиқилдоқ усти тоғайини орқага суриб, ҳаво йўлини тўсиб қўяди. гўдакнинг томоғи ҳам кичкина ва тор бўлади. ўрта ҳаво йўллари- ҳиқилдоқ, кекирдак ва бронхлардан ташкил топган. уч ёшгача ўғил ва қиз болаларда ҳиқилдоқда фарқ бўлмайди. тўрт ёшдан бошлаб ўғил …
2 / 31
куллари( диафрагма одамнинг кўкрак ва қорин бўшлиғини ажратиб турувчи парда), ташқи ва ички қовурғалараро мускуллар иштирок этади. чақалоқлик даврида ва болаликнинг турли даврларида нафас олишнинг хусусиятлари чақалоқ илк бор нафас олганидан бошлаб, унинг нафас олиш органлари мунтаззам ишлай бошлайди. демак, чақалоқлик ва болаликнинг турли даврларида ташқи нафас кўрсаткичлари қуйидагича бўлади: чақалоқда нафас олиш-бир дақиқада 44 марта 1 ёшли болада-35 марта 5 ёшли болада-25 марта 8 ёшли болада-22 марта 12 ёшли болада-18 марта 16 ёшли ўсмирларда-17 марта катталарда эса ўртача 16 мартани ташкил этади. упканинг сигими одамда ўпканинг хавони сиғдира олиш қобилияти мавжуд бўлиб,у –ўпканинг тириклик сиғими деб аталади. ўпканинг тириклик сиғими ҳам болаларда турлича бўлади. 5 ёшли болада-1300мл; 8 ёшли болада-1600 мл; 12 ёшли болада-2100 мл; 16 ёшли болада-3200 мл; катталарда эса ўпканинг тириклик сиғими ўртача-3500-4000мл ни ташкил этади. вояга етган одам ҳар бир нафас олганида 500 мл ҳаво олади. бу оддий нафас хавоси дейилади. агар одам чуқурроқ нафас олса …
3 / 31
азот бўлади. маълумки иккала ўпканинг иш бажарувчи асосий қисми, ёки структура бирлиги бу-ўпка пуфакчалари (альвеолалари) ҳисобланади. бу пуфакчаларнинг сони иккала ўпкада 750 миллионга яқин бўлади. бу ўпкадаги пуфакчаларнинг девори жуда юпқа яъни 0,004 мм бўлади. уларнинг атрофини майда қон томирлари тўрсимон шаклда ўраб олган бўлади. ўпка пуфакчалари ичидаги ҳаво капилляр қон томирлари орқали қонга ўтиб бутун тўқима ва ҳужайраларга тарқалади. тинч ҳолатда вояга етган одам бир дақиқада атмосфера ҳавосидан 250-300 мл соф кислород қабул қилади. ўпкадан қонга ўтган кислород қизил қон таначалари-эритроцитлар таркибидаги гемоглобин билан бирикиб, одам танасининг барча тўқималарига боради. қонда кислороднинг босими юқори бўлганлиги учун у тўқимага ўтади, тўқимада эса карбонат ангидрид газининг босими юқори бўлиб, у қонга ўтади. шундай қилиб, тўқимага келган артериал қон кислородни тўқималарга ўтказади ва тўқималардан карбонат ангидрид газини қабул қилиб, веноз қонга айланади. мана шу тариқа ўпка ва тўқималар ўртасида газлар қон орқали алмашиниб туради. атмосфера босими 760 мм сим.устунига тенг бўлса,барча физиологик …
4 / 31
сма касалликларини юзага келтириши мумкин. тамаки тутини таркибида юзлаб заҳарли моддалар борлиги аниқланган. демакки, гигиена қоидаларига амал қилиш, узоқ умр кўриш гаровидир. алвеолада газларнинг тақсимланиши ва алмашинуви таркибий кисм кислороднинг микдори карбонатангдриднинг микдори хавода 159 мм.с.уст. 0,3мм.с.уст алвеолада 104 мм.с.уст. 40 мм.с.уст. артериал конда 85-100 мм.с.уст. 40 мм.с.уст. веноз конда 40 мм.с.уст. 45 мм.с.уст. хужайрада 40 мм.с.уст. 45мм.с.уст. қон ва туқимада газларнинг тақсимланиши ва алмашинуви таркибий қисм кислороднинг миқдори карбонатангдриднинг миқдори хавода 159 мм.с.уст. 0,3мм.с.уст алвеолада 104 мм.с.уст. 40 мм.с.уст. артериал конда 85-100 мм.с.уст. 40 мм.с.уст. веноз конда 40 мм.с.уст. 45 мм.с.уст. хужайрада 40 мм.с.уст. 45мм.с.уст. нафас йўлларидан ҳавонинг ўтиши нафас ҳавосининг таркиби нафас олиш ҳавоси атмосфера ҳавосининг таркиби билан тенг. яъни атмосфера ҳавосида 20,94% - о2 (кисларод), 0,03% - со2 (корбанат ангидрит) 79,03% - n2 (азот) мавжуд. нафас хавосининг таркиби нафасдан чикадиган ҳавода ўрта ҳисоб билан: 16,3% - о2, 4% - со2, 79,7% - n2 бор. нафасдан чиқадиган ҳавонинг …
5 / 31
и. бундай ҳолатда биринчи ёрдам кўрсатиш учун кўкрак қафасини тешиб ҳавони чикаради. бундан ташқари плевра варағининг бир томонлама, икки томонлама пневмоторакси тафовутланади. зарарли бўшлик ва унинг аҳамияти зарарли бўшлиқ – бу бурун бўшлиғидан бошланиб альвеолаларгача бўлган нафас йўллари киради, бу ерда 130-150 мл гача ҳаво сиғими бўлиб, бу газлар алмашинувида иштирок этмаганлиги учун ўлик бўшлиқ деб ҳам аталади, зарарли бўшлиқ капиляр қон томирларига бой бўлганлиги учун 1.ҳавони совуқда илитади, 2.иссиқ даврларда намлаб ва совутиб ўтказади. 3.зарарли бўшлиқ акса уриш ва йўтал каби физиологик рефлексларни келиб чиқишини таъминлайди, 4.товуш талафузларини ҳосил бўлишида иштирок этади. ўпка ва алвеола вентиляцияси ўпка вентиляцияси - бу бир минут давомида ўпкада алмашинадиган ҳаво хажми ҳисобланади ва қуйидаги формула асосида аниқланади. ўв=нҳ*нс=500*16=8000мл альвеола вентиляцияси – бу бир минут давомида ўпка альвеолаларидаги алмашинадиган ҳавонинг ҳажми хисобланади ва қуйидаги формула асосида ҳисобланади: ав=(нҳ-збх)*нс=500-150*16=5600 ўв – ўпка вентиляцияси, нҳ – нафас ҳавоси, нс – нафас сони, збх – зарарли бўшлиқ …

Ko'proq o'qimoqchimisiz?

Barcha 31 sahifani Telegram orqali bepul yuklab oling.

To'liq faylni yuklab olish

"naafs olish tizimi" haqida

powerpoint presentation reja 1. нафас олиш органлари ва нафасни бошқарувчи механизмлар 2. чақалоқлик даврида ва болаликнинг турли даврларида нафас олишнинг хусусиятлари 3. ўпкада газлар алмашинуви, 4. нафас олиш органлари гигиенаси мавзу: нафас олиш тизимининг тузилиши, функцияси, ёшга оид хусусиятлари * 1. нафас олиш органлари ва нафасни бошқарувчи механизмлар нафас тизими –нафас йўллари, ўпка, нафас мускуллари ва нафасни бошқарувчи механизмларга ажратилади. нафас йўллари-одатда юқори, ўрта ва пастки нафас йўлларига ажратилади. юқориги нафас йўлларига бурун ва томоқ киради. чақалоқнинг бурни нисбатан кичик бўлади. юқориги ва ўрта бурун йўллари анча калта 1 мм атрофида бўлади. шу сабабдан бола бурун орқали нафас олганида ҳавонинг ўтишига қаршилик юқори бўлади. чақалоқнинг оғиз орқали нафас...

Bu fayl PPT formatida 31 sahifadan iborat (1,8 MB). "naafs olish tizimi"ni yuklab olish uchun chap tomondagi Telegram tugmasini bosing.

Teglar: naafs olish tizimi PPT 31 sahifa Bepul yuklash Telegram