жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисидаги қонун талабларини бузганлик учун жиноий жавобгарликка тортиш

DOC 108,0 KB Bepul yuklash

Sahifa ko'rinishi (5 sahifa)

Pastga aylantiring 👇
1
1545018867_73278.doc жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисидаги қонун талабларини бузганлик учун жиноий жавобгарликка тортиш режа: 1. жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисидаги қонун талабларини бузганлик учун жиноий жавобгарлик 2. жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини кўриб чиқишда ички ишлар органлари ходимларининг маънавий-ахлоқий қарашлари жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисидаги қонун талабларини бузганлик учун жиноий жавобгарлик ҳуқуқий демократик давлат қуриш даврида қонун устуворлиги ва тартиб-интизомни таъминлашнинг асосий омилларидан бири жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини қонуний ҳамда адолатли ҳал этишдир. зеро, юртбошимиз таъкидлаганларидек, «ҳуқуқий давлатнинг қуроли ҳам, ҳимояси ҳам, кўзи ҳам, сўзи ҳам қонундир»1. мамлакатимиз ўз олдига бозор иқтисодиётига асосланган демократик ҳуқуқий давлат ва фуқаролик жамияти қуришни асосий мақсад қилиб қўйган экан, бу, аввало, жисмоний ва юридик шахсларнинг давлат ва жамият ҳаётида фаол иштирок этишининг турли йўлларини такомиллаштиришни, тегишли ҳуқуқий асосларини яратишни тақозо этади. жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини қабул қилиш ва қонуний ҳал этиш ҳам шулар жумласидандир. юртбошимиз таъбири билан айтганда: «ҳар …
2
уқуқидир. шу билан бирга, ўзбекистон республикаси конституциясининг 35-моддасида: «ҳар бир шахс бевосита ўзи ва бошқалар билан биргаликда ваколатли органларга, муассасаларга ёки халқ вакилларига ариза, таклиф ва шикоят билан мурожаат қилиш ҳуқуқига эга. аризалар, таклифлар ва шикоятлар қонунда белгиланган тартибда ва муддатларда кўриб чиқилиши шарт», деб кўрсатилишининг ўзи жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари давлат сиёсати даражасида назоратда эканлигидан далолат беради. жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳуқуқ ва эркинликлари амалга оширилишини таъминлаш жиноят ҳуқуқининг маълум бир қоидалари билан кафолатланади. жиноят кодексининг «фуқароларнинг конституциявий ҳуқуқ ва эркинликларига қарши жиноятлар» деб номланган vii бобида назарда тутилган ҳуқуқий нормалар фуқароларнинг ўзбекистон республикасининг конституциясида мустаҳкамланган ва кафолатланган сиёсий, ижтимоий-иқтисодий ва бошқа шахсий ҳуқуқларининг бевосита амалга оширилишини таъминловчи ижтимоий муносабатларга тажовуз қилганлик учун жиноий жавобгарликни назарда тутган. «жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида»ги қонун ҳужжатларини бузганлик учун ўзбекистон республикаси жиноят кодексининг «жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида»ги қонун ҳужжатларини бузиш деб номланган 144-моддасида жиноий жавобгарлик белгиланган. ушбу модда …
3
юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бошқача тарзда бузиш жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳуқуқларига, эркинликларига ёки қонун билан қўриқланадиган манфаатларига ёхуд жамият ва давлат манфаатларига жиддий зиён етказилишига сабаб бўлса – энг кам ойлик иш ҳақининг йигирма беш баравари миқдорида жарима ёки икки йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёхуд олти ойгача қамоқ билан жазоланади», деб қайд этилган. жиноий жавобгарликнинг шарти сифатида ушбу қилмишлардан бирини содир этиш натижасида жиддий зиённинг келиб чиқиши белгиланган. ушбу модданинг биринчи қисмида кўрсатилган жиноят маъмурий жавобгарлик (мжткнинг 43,44 ва 46-моддалари) билан содир этиш усулида деярли фарқ қилмайди. жиноий ва маъмурий жавобгарлик ўртасидаги асосий фарқ қилмиш натижасида келиб чиққан оқибатдадир, яъни жиноий жавобгарликда «жиддий зиён» каби ижтимоий хавфли оқибат келиб чиқиши талаб этилади, бундай оқибатнинг келиб чиқмаслиги эса маъмурий жавобгарликка тортишга асос бўлади. «жиддий зиён» баҳоланадиган, кенг қамровли тушунчадир, шу боис уни расмий жиҳатдан фақат миқдорий кўрсаткичларда ифодалаш мумкин эмас ва у бир томонлама моддий зиёндан иборат деб …
4
нг бузилиши, руҳий касалликка чалиниши, сайлов компанияси давомида ўз ҳуқуқларини амалга ошириш имкониятидан маҳрум бўлганлиги ва бошқалар. «жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида»ги қонунни бузилиши бўйича ҳар бир алоҳида олинган ҳолатда айбдорнинг қилмиши ва келиб чиққан оқибатлар ўртасидаги сабабий боғланиш аниқланиши керак. агар оқибат бошқа бир сабабга кўра келиб чиқса, шахс жиноят кодексининг 144-моддаси билан жиноий жавобгарликка тортилиши мумкин эмас. жиноят кодексининг 144-моддаси иккинчи қисмида назарда тутилган жиноятнинг таркиби, биринчи қисмида кескин фарқ қилади. унда «жисмоний шахсни, унинг вакилини, уларнинг оила аъзоларини, юридик шахсни, унинг вакилини ва юридик шахс вакилининг оила аъзоларини улар давлат органига, давлат муассасасига ёки фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларига мурожаат қилганлиги муносабати билан ёхуд билдирган фикри ва мурожаатидаги танқид учун, худди шунингдек бошқача шаклда танқид қилганлиги учун мансабдор шахс томонидан таъқиб этиш – энг кам ойлик иш ҳақининг йигирма беш бараваридан эллик баравари миқдорида жарима ёки икки йилдан уч йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёхуд уч йилгача …
5
аълумотларни қабул қилиш, рўйхатдан ўтказиш ёки кўриб чиқиш хизмат вазифаларига кирадиган мансабдор шахсларнинг жиноий жавобгарлик масаласи белгиланган. қуйидаги ҳолатлар жиноятни ҳисобга олишдан яшириш деб топилади: 1) жиноятлар ҳақидаги ариза ва хабарларга тўғридан-тўғри чора кўрмаслик, яъни очиқдан-очиқ жиноят ҳақидаги аризани қабул қилмаслик ёки қабул қилиб ҳеч қаерда қайд этмаслик; 2) текшириш материалларидаги ҳужжатларни сохталаштириб, жиноят иши қўзғатишни рад этиш қарори чиқариш, яъни воқеа жойига чиқмасдан билдирги асосида аризадаги ҳолатни тасдиқланмаган факт сифатида назоратдан чиқариш, шунингдек жиноят ҳақидаги аризани кўриб чиқишда жиноят аломатлари мавжуд эмас деб, ўзбекистон республикаси жиноят-процессуал кодексининг 83-моддаси асосида жиноят ишини қўзғатишни рад қилиш қарорини чиқариш; 3) жиноят ишининг бир қисмини алоҳида юритувга ажратиб, кейинчалик бу ажратилган қисм юзасидан ахборот марказларига дастлабки ҳисобот карточкаларини тақдим этмаслик ва ажратилган қисм бўйича процессуал қарор чиқармаслик; 4) жиноятлар ҳақида аризалар ва хабарларни асоссиз бошқа ҳудудий органга юбориш ёки жиноят ҳақидаги ариза ва хабарларни ҳудудий тегишлилиги бўйича юборилган деб сохта белги билан назоратдан …

Ko'proq o'qimoqchimisiz?

Faylni Telegram orqali bepul yuklab oling.

To'liq faylni yuklab olish

"жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисидаги қонун талабларини бузганлик учун жиноий жавобгарликка тортиш" haqida

1545018867_73278.doc жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисидаги қонун талабларини бузганлик учун жиноий жавобгарликка тортиш режа: 1. жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисидаги қонун талабларини бузганлик учун жиноий жавобгарлик 2. жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини кўриб чиқишда ички ишлар органлари ходимларининг маънавий-ахлоқий қарашлари жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисидаги қонун талабларини бузганлик учун жиноий жавобгарлик ҳуқуқий демократик давлат қуриш даврида қонун устуворлиги ва тартиб-интизомни таъминлашнинг асосий омилларидан бири жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини қонуний ҳамда адолатли ҳал этишдир. зеро, юртбошимиз таъкидлаганларидек, «ҳуқуқий давлатнинг қуроли ҳам, ҳимояси ҳам, кўзи ҳам, сўзи ҳам қонундир»1. м...

DOC format, 108,0 KB. "жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисидаги қонун талабларини бузганлик учун жиноий жавобгарликка тортиш"ni yuklab olish uchun chap tomondagi Telegram tugmasini bosing.