ўғрилик жиноятларининг сабаб ва шарт-шароитлари

DOCX 20.6 KB Free download

Page preview (5 pages)

Scroll down 👇
1
1534871975_72273.docx ўғрилик жиноятларининг сабаб ва шарт шароитлари режа: 1. ўғрилик жиноятларининг сабаб ва шарт-шароитлари 2. профилактика инспекторининг ўғрилик жиноятларининг олдини олиш бўйича вазифалари иқтисодиёт соҳасидаги жиноятларнинг турларидан бири ҳисобланган ўғрилик жинояти мулкий муносабатларга ва хусусий мулк ҳуқуқига жиддий хавф туғдиради. сўнгги йилларда иқтисодий ислоҳотлар амалга оширилиши натижасида ўзгалар мулкини талонторож қилиш билан боғлиқ жиноятларнинг ички тузилишида ҳам жиддий ўзгаришлар юз берди. мулк шаклларининг хилма-хиллиги, иқтисодиётнинг бозор муносабатлари шароитида фаолият кўрсатиши, жаҳон иқтисодиётига қўшилиш айрим жиноятлар бўйича криминал вазиятнинг оғирлашишига олиб келди. ўғрилик жиноятлари умумий жиноятчиликнинг катта қисмини (30,4%ни) ташкил этади. мазкур жиноий қилмишлар оқибатида жисмоний ва юридик шахсларга жуда катта миқдорда моддий зарар етказилади. ўғрилик жиноятларининг тошкент шаҳрида содир этилиши статистикаси 2017 йилнинг 4 ойи мобайнида 14,5 фоизга ошган, уларнинг 20 фоизи фош этилмаган ва жиноятларнинг очилиш даражаси ўтган йилга нисбатан 6 фоизга тушиб кетган. ушбу турдаги жиноятларни асосан эркаклар (89,1 %) содир этмоқда, аммо охирги икки йил давомида аёлларнинг …
2
уҳга ажратиш мумкин: а) билвосита (умумий) омилларга маънавий-маърифий; сиёсий, бошқарув-ташкилий; ижтимоий-иқтисодий омиллар кирса; б) талон-торожни келтириб чиқарувчи бевосита (махсус) омилларга ишсизлик, ўзи ва оиласини таъминлаш учун даромадларининг етишмаслиги; ноқонуний бойишга интилиш; микромуҳитнинг таъсири; қонунга ҳурматсизлик билан қараш; мулкларнинг етарли даражада ҳимояланмаганлиги; мулклар устидан назоратнинг сустлиги; талон-торожлик содир этилиши учун шароит яратилиши; мулкчилик шаклидан қатъи назар, корхона, ташкилот ва муассасаларда моддий бойликлар ва пул маблағлари ҳисоботининг нотўғри олиб борилиши киради. мазкур сабаб ва шарт-шароитларни янада тўлароқ таҳлил қиладиган бўлсак, қуйидаги ҳолатлар намоён бўлади. таъкидлаш жоизки, жамиятда юз бераётган ижтимоий-иқтисодий ўзгаришлар, кўплаб корхоналарнинг тугатилиши ишсизликнинг кўпайишига, ўқишни тугатганлар, армия сафидан бўшатилганлар, малакали мутахассислар ва малакасиз шахсларнинг ишсиз бўлиб қолиши, жиноий жазодан озод бўлиб келаётганларнинг иш билан таъминланмаётганлиги ўғрилик жиноятлари кўпайишининг энг асосий сабаблардан бири бўлиб қолмоқда. ўғрилик жинояти учун жиноий жазога ҳукм қилинганларнинг 60,5 фоизи жиноят содир қилиш пайтида ҳеч қаерда ишламаганлиги буни тасдиқлайди. ўғрилик жиноятини содир қилиш пайтида ишлаётганларнинг улуши атиги …
3
жавобгарлик ва жазодан асоссиз равишда озод қилишлар кишиларнинг руҳий ҳолатига таъсир қилмай қолмайди. ўғрилик жиноятларининг олдини олишдаги умумижтимоий чоралар сифатида қуйидагиларни кўрсатиш мумкин: · иқтисодиётда янги иш ўринлари ташкил этилиши, аҳоли банд-лигининг самарали тизимини яратиш ва такомиллаштириб бориш; · саноат ва ишлаб чиқаришни қайта жиҳозлаш ҳамда замонавий технология жараёнларини жорий этиш; · қишлоқ хўжалиги ва қайта ишлаш жараёнида комплекс меха-низациялаштирилган корхоналарни яратиш; · ишлаб чиқаришни ялпи техник жиҳозлашни йўлга қўйиш. албатта, бу каби умумижтимоий чора-тадбирларни амалга ошириш, айтиб ўтилганидек, махсус профилактика чораларининг янада аниқ йўналишларда ва жадал бўлишини талаб этади. шунга кўра, давлат амалга оширадиган махсус чора-тадбирларни қуйидаги бешта гуруҳга бўлиш мақсадга мувофиқдир: а) иқтисодий; б) ташкилий; в) техникавий; г) ҳуқуқий; д) тарбиявий чора-тадбирлар. таъкидлаш жоизки, ушбу чора-тадбирларнинг ҳар бири мустақил бўлгани ҳолда, уларнинг самарадорлигини таъминлаш учун комплекс ҳолда ташкил этилиши даркор. ўзгалар мулкини талон-торож қилиш жиноятларининг келиб чиқишига қуйидаги омиллар таъсир қилади: 1. ташкилий-хўжалик омиллари; 2. иқтисодий сиёсатдаги камчиликлар, …
4
тазам равишда тижорат ва хизмат сафарида бўлиши, қўриқлаш пультига уланмаганлиги ва ҳоказо), келгусида маъмурий ҳудудда ўғрилик жинояти содир этилишининг олдини олиш мақсадида тегишли профилактик тадбирлар ташкил этади. масалан, маҳалла аҳолиси билан умумий профилактикани амалга оширади. профилактика инспектори ўғриликнинг умумий профилактик чоратадбирларини ташкил қилиш ва ўтказиш жараёнида ички ишлар органлари соҳавий хизматлари, жумладан жиноят-қидирув, патрульпост, қўриқлаш, хорижга чиқиш ва кириш хизматлари, ҳуқуқбузарликлар профилактикасини бевосита амалга оширувчи бошқа орган ва муассасалар ҳамда фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, нодавлат нотижорат ташкилотлари билан ҳамкорлик қилади. профилактика инспектори ўғрилик жиноятининг умумий профилактикасини 2014 йил 14 май куни қабул қилинган «ҳуқуқбузарликлар профилактикаси тўғрисида»ги ўзбекистон республикаси қонуни (3-боб) талаблари асосида амалга оширади; жумладан, оммавий ахборот воситаларида чиқишлар қилиш, жойларда кенг жамоатчилик ўртасида маърузалар ўқиш, давра суҳбатлари, учрашувлар ташкил этиш, аҳоли гавжум жойларда ҳуқуқбузарликлар профилактикасига доир плакатлар, эълонлар жойлаштириш, видеороликлар намойиш қилиш, огоҳликка чақирувчи овозли матнни эшиттириш, шунингдек аҳоли гавжум жойларда киссавурликнинг олдини олиш мақсадида ҳамда ўғрилик содир …
5
этилишига имкон берган шарт-шароитларни бартараф этиш, ғайриижтимоий хулқ-атворли, ўғрилик содир этишга мойил бўлган, ўғрилик содир этган шахсларни аниқлаш ҳамда уларга профилактик таъсир кўрсатиш мақсадида, ҳуқуқбузарликларнинг махсус профилактикаси чора-тадбирларини амалга ошириш бўйича ички ишлар органи ҳоо хизматига таклиф киритади. профилактика инспектори ўғрилик жиноятининг махсус профилактикасини ўтказиши ҳақида фуқаролар йиғинини хабардор қилиши ҳамда ушбу тадбирларни амалга оширишга ички ишлар органларининг бошқа соҳавий хизматлари, ҳуқуқбузарликлар профилактикасини бевосита амалга оширувчи ва унда иштирок этувчи орган ҳамда муассасаларнинг ходимларини ҳам жалб этиши мумкин. профилактика инспектори ўзига бириктирилган маъмурий ҳудудда илгари судланган шахслар томонидан такроран жиноят содир этилишининг олдини олиш мақсадида, улар ўртасида ҳуқуқбузарликларнинг махсус профилактикаси чора-тадбирларини ички ишлар вазирлиги ҳамда ҳудудий ички ишлар бошқарма ва бўлимларининг норматив-ҳуқуқий ҳужжатлари асосида «назорат», «ижро», «тозалаш-антитеррор» каби махсус ва тезкор профилактик тадбирлар доирасида амалга оширади. у илгари судланган шахслар ўртасида ҳуқуқбузарликларнинг махсус профилактикаси чора-тадбирларини манзилли тарзда, ҳар бир шахснинг ижтимоий хавфлилик ҳолати, у муқаддам содир этган ўғрилик жиноятининг таснифи, …

Want to read more?

Download the full file for free via Telegram.

Download full file

About "ўғрилик жиноятларининг сабаб ва шарт-шароитлари"

1534871975_72273.docx ўғрилик жиноятларининг сабаб ва шарт шароитлари режа: 1. ўғрилик жиноятларининг сабаб ва шарт-шароитлари 2. профилактика инспекторининг ўғрилик жиноятларининг олдини олиш бўйича вазифалари иқтисодиёт соҳасидаги жиноятларнинг турларидан бири ҳисобланган ўғрилик жинояти мулкий муносабатларга ва хусусий мулк ҳуқуқига жиддий хавф туғдиради. сўнгги йилларда иқтисодий ислоҳотлар амалга оширилиши натижасида ўзгалар мулкини талонторож қилиш билан боғлиқ жиноятларнинг ички тузилишида ҳам жиддий ўзгаришлар юз берди. мулк шаклларининг хилма-хиллиги, иқтисодиётнинг бозор муносабатлари шароитида фаолият кўрсатиши, жаҳон иқтисодиётига қўшилиш айрим жиноятлар бўйича криминал вазиятнинг оғирлашишига олиб келди. ўғрилик жиноятлари умумий жиноятчиликнинг катта қисмини (30,4%ни) ташкил ...

DOCX format, 20.6 KB. To download "ўғрилик жиноятларининг сабаб ва шарт-шароитлари", click the Telegram button on the left.